29 November 2011
01:13 -
Президент Ислом Каримнинг жияни Жамшид уйига қайтди
Президентимизнинг жияни, яъни туғишган акаси Арслон Каримовнинг ўғли Жамшид Самарқанддаги руҳий хасталиклар шиофхонасидан уйига қайтди. 2006 йилнинг сентябрь ойидаги фуқаролик ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди қарори билан халқ тилида жиннихона деб аталадиган руҳий хасталиклар шиофхонасига ташланган жияннинг касбий фаолияти ва ҳукумат сиёстини кескин танқид қилгани учун шифохонага қамаб қўйилгани айтиларди. Ҳозирда эса унинг озод қилиниши АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг ташрифи билан боғланмоқда.
Жамшид Каримов шу ой бошида озод қилинган, “Ҳаракат” таҳририяти манбаларига кўра, дастлаб унинг оила аъзолари Қурбон Ҳайтини муносабати билан журналистни вақтинча уйига олиб келишганини таъкидлаган ва шунинг учун ҳам бу ҳақда хабар тарқатишдан тийилишимизни илтимос қилган. Кейинроқ эса Жамшидни яна Самарқандга олиб кетишди, деган гап чиқди.
Аммо “Ҳаракат” жонкуярларидан бири Жамшид билан шахсан учрашиб, суҳбатлашгачгина унинг озод қилингани ҳақидаги хабарни чоп этмоқдамиз. Лекин бизгача унинг озодлиги борасида узуқ-юлуқ хабарлар чиқиб кетган.