28 November 2011
02:41 - Америкаликлар Марсга борадиган фазовий кема учирдилар
Бугун эрталаб (Тошкент вақти билан кечқурун) Флорида шататидаги Канаверал бурнида жойлашган АҚШ ҳарбий базасидан NASAнинг Марсага бориши режаралаштирилган фазовий кема – Марс Илмий Лабараторияси учирилди. Қиймати $2,5 млрд бўлган, 20 қаватли бу лабаратория 9 ойдан кейин Марсга бориб ўтиради ва у ерда тирикликнинг илдизлари бор-йўқлигини ўрганишга ҳаракат қилади, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.

Одатда NASAнинг фазовий кемалари Канаверал бурнидаги Кеннеди Космик Марказидан учириларди, дейди мухбиримиз. Бу сафар кеманинг ҳарбий базадан учрилиш сабаби хабарларда айтилмайди.

Маълумки, шу йил 9 ноябрда руслар Бойқўнғирдаги космодромдан Марсга бориши режалаштирилган "Фобос-Грунт" кемасини учиришганди, аммо станция орбитага чиқиши билан йўқолиб қолди. У билан алоқа ҳалигача йўқ.

Мана Россия билан АҚШнинг яна бир фарқи.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону