24 November 2011
22:46 -
Айрим интернет нашрларидан тўсиқлар олиб ташланди, бу тасодифми?
Ўзбекистонда мустақил ёки мухолифат нашрлари бўлган интернет сайтларининг аксариятига тўсиқлар (блокировка) қўйилган. Ўқувчилар аксар ҳолларда прокси ва бошқа усуллардан фойдаланиб, мазкур сайтларни ўқишга эришади. Лекин яқинда мамлакат ичида бу сафдаги айрим нашрлардан тўсиқлар олиб ташланди.
Масалан, Би-Би-Си радиосининг расмий веб сайти, ЦентрАзия интернет нашри ҳамда CA-News ахборот тармоғи бемалол очилмоқда. Айни пайтда, Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтган бўлишига қарамай, “Эзгулик” жамияти сайтида ҳали ҳам тўсиқ бор.
Баъзи сайтлардан тўсиқларнинг олиб ташланиши тасодифми ёки ижобий ўзгариш? Ёки мазкур интернет нашрларининг алоҳида “фазилат”лари борми деган саволга тўғридан-тўғри жавоб йўқ, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения