24 November 2011
21:28 -
Ховосда йирик ёнғин: пахта хирмонига ўт кетди
Сирдарё вилоятининг Ховос тумани Амир Темур жамоа хўжалиги ҳудудида жойлашган пахта қабул қилиш пунктида содир бўлган ёнғинда 10 та пахта хирмони (бунт) ёниб кетди. 17 ноябр куни содир бўлган ҳодиса юзасидан айни пайтда тергов ҳаракатлари бормоқда. Кўрилган зарарнинг миқдори-ю, кўлами, ёнғин сабаблари борасида бирорта расмий тугал маълумот йўқ. Ховосликлар ёниб кетган пахта миқдорини 500 тонна чамаламоқда.
Халқнинг машаққатли меҳнати эвазига бунёд бўлган қимматбаҳо хомашёнинг ёниши билан боғлиқ ҳодиса биринчиси ҳам, сўнггиси ҳам эмас. Масалан, ўтган йили Қашқдарё вилоятининг Қамаши туманида, бу йил Сурхондарёнинг Термиз туманларида шундай ҳодиса содир бўлган.
Архивлар ўз-ўзидан ёнмагани каби, пахта бунтларига ҳам ҳадеганда ўт кетавермайди, албатта, ёнғин баҳона жиноят излари йўқолишидан манфаатдорлар бўлмаса...