15 September 2004
03:00 - 21:00 - Ислом Каримов Остонага жўнаб кетди - Судлар хакида гап кўп, ахвол ўзгараётгани йўк - Тошкент шахар жиноий ишлар судида
21:00 - Ислом Каримов Остонага жўнаб кетди

Бугун Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Козогистон пойтахти - Остона шахрига жўнаб кетди. У бу ерда МДХга аъзо мамлакатлар рахбарларининг навбатдаги саммитида катнашади. Ушбу йигилишда халкаро терроризмга карши курашиш ва МДХга аъзо мамлакатлар ўртасида савдо-иктисодий хамкорлик алокаларини кенгайтириш, жумладан ягона эркин савдо худудини яратиш каби масалалар мухокама этилмокчи.

Судлар хакида гап кўп, ахвол ўзгараётгани йўк

Ўзбекистондаги ва умуман Марказий Осиё давлатларидаги суд тизимининг мавжуд режимларга ва аллакимларга тобелиги, демак, судловда одиллик йўклиги исбот талаб килмас хакикатдир. Суд ислохотлари тўгрисида кўп ва хўп гапирилмокда, судларнинг мустакиллиги масаласида анжуманлар ўтказилмокда. Лекин ахвол ўзгараётгани йўк.

Шундай анжуманлардан бири - "Суд тизими мустакиллигини таъминлашнинг асосий йўналишлари ва чора-тадбирлари" мавзуидаги халкаро конференция бугун, 15 сентябрда Тошкентдаги "Интерконтинентал" мехмонхонасида иш бошлади. Тадбир Ўзбекистон Судьялари уюшмаси ва Германия Техника хамкорлиги жамияти кўмагида ташкил этилган бўлиб, унда Ўзбекистондан Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик суди, Харбий суд, вилоят ва туман фукаролик ва жиноий ишлар судларининг мартабали ходимлари хамда Козогистон, Киргизистон ва Тожикистон суд тизими вакиллари иштирок этмокда.

Тошкент шахар жиноий ишлар судида

Бундан бир хафта илгари Тошкент шахар жиноий ишлар судининг Акмал Икромов туман суди биносида Тошкентдаги бахор портлашларига алокадорликда айбланаётган 8 нафар эркак ва 7 нафар аёлнинг иши кўрила бошлагани хакида хабар килган эдик. Кеча уларнинг кўрсатмаларини тинглаш нихоясига етди ва жабрланувчиларнинг кўрсатмалари тинглана бошлади.

Судланувчилардан 13 нафарига Ўзбекистон Жиноят кодексининг 155-моддаси (терроризм), 159-моддаси (конституциявий тузумга тажовуз), жами 17 та модда ва 2 нафари 1 модда билан айбланмокда. Кўпгина судланувчилар судга берган кўрсатмаларида дастлабки тергов вактида ва хатто суд бошлангандан кейин хам ўзларига тазъйиклар ўтказилганини, хатто кийноклар кўлланилганини рўй-рост айтиб бердилар. Шунингдек, уларга кўра, дастлабки тергов вактидаги кўрсатмалари адвокат иштирокисиз, "кўшиб-чатиб" ёзилган, давлат томонидан тайинлаган адвокатлар хатто "айб"ни тан олишликни "маслахат" беришган.

Судда айбланувчиларнинг ўзаро ва худкушлар билан алокасини "жиноий тил бириктириш" деб бахолаш хам буткул нотўгри ва асоссиз экани маълум бўлди. Бу алока, одатда, "салом-алик"дан нарига ўтмаган ёки баъзилари, нари борса, киска вакт худкушларга диний сабок беришган. Масалан, судланувчи Саъдуллаева худкуш Дилноза Холмуродовага намоз ўкишни ва судланувчи Латипова худкуш Малика Абдуллаевага Куръон оятларини ўргатган. Судланувчи Хамдамов эса портлашларни ташкил ва содир этганларни танимаслигини айтиб, Обидкори Назаровнинг таъкикланган кассеталарини саклаганини тан олди, холос.

Судланувчилар прокурорнинг айблов хулосасидаги жиход билан боглик айбларни буткул рад килишди. Бугун, 15 сентябрда жабрланувчиларнинг кўрсатмаларини тинглаш давом этди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону