03 November 2018
18:15 -
Шавкат Мирзиё алжиради, уни оқламоқчи бўлган Gazeta.uz ва Kun.uz сайтлари ҳамда Молия Вазири ўринбосари Дилшод Султонов эса, аслида уни шармандалироқ қилиб қўйдилар
“Ҳаракат” Агентлиги 31 октябрдаги “Ўлаётган давлат: Шавкат Мирзиё Давлат бюджетининг даромад ва ва ҳаражат қисмларини 62,229 трлн сўм ва 62,17 трлн сўм қилиб имзолган эди, амалда ҳамма нарса бошқача бўлиб чиқди” сарлавҳали хабарида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими раҳбари Шавкат Мирзиёнинг шармандасини чиқарган эди. Гап шундаки, Шавкат Мирзиё жорий йилда давлат бюджетининг кутилаётган ижросига бағишлаб 30 октябрь куни ўзи ўтказган йиғилишда бозордаги пистачкачи хотинлар каби қуруқ алжираш билан шуғулланганди.
Маълумки, Олий Мажлис 2018 йилга Давлат Бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмларини 62,229 трлн сўм ва 62,17 трлн сўм қилиб белгилаган, кейин Шавкат Мирзиё уларни тасдиқлаган эди. Аммо, 30 октябрдаги йиғилишда Шавкат Мирзиё ҳеч қандай тушунтириш бермасдан жорий йил якуни бўйича Давлат бюджети даромадлари 74,5 триллион сўм, харажатлари эса 78,5 триллион сўмни ташкил этиши ҳақида алжиради. Аммо, даромад ва ҳаражат бунчалик ортиб кетганига ҳеч қандай изоҳ бермади. Бунинг устига ҳаражатлар даромаддан кам бўлиши режалаштирилган эди, йил натижаларига кўра эса, ҳаражатлар даромаддан 5 фоиз кўп бўлиб кетиши кутилмоқда. Яъни, Ўзбекистоннинг аҳволи аввалгисидан ҳам дабдала бўлади.
Шавкат Мирзиёни бундай шармандаликдан қутқариш учун давлат расмийлари ва қўғирчоқ ахборот воситалари ёлғон таҳлиллар беришга бошлашди.
Масалан, Kun.uz cайти хабар қилишича, Молия Вазири ўринбосари Дилшод Султонов Давлат Бюджетининг даромад дапромад қисми 74,5 трлн сўмни ташкил қилиши, яъни 12.3 трлн сўмга ортиғи билан бажарилиши прогноз қилинаётганини айтиб, бу ортиқча пул маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолишини урғулабди.
Қаранг, қандай гўзал, Шавкат Мирзиёнинг саъй-ҳаракатлари билан Давлат Бюджетига 12.3 трлн сўм ортиқча пул тушади ва бу пул маҳаллий бюджетларга берилади. Аммо, эс-ҳушини йўқотган Дилшод Султонов Давлат бюджетининг ҳаражатлар қисми 16 трл сўмга ортиб кетаётгани сабабли, ҳеч қанақа ортиқча пул бўлмаслигини, маҳаллий бюджетларга ортиқча пул қолмаслигини айтишни унутибди. Нима ҳам дердик, шармандалик.
Gazeta.uz сайти ҳам шу каби шармандаликни давом эттирибди. Бу сайтда бугун эълон қилинган хабарда “2018 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, олтин-валюта захиралар 26,4 миллиард долларни ташкил этади, бу умумий ташқи қарзимиздан 1,7 баробар кўп” дейилади. Қаранг, қандай гўзал, ишларимиз “Во!”. Бугун 26,4 миллиард долларлик олтин-валюта захираларимиз бор, ташқи қарзимиз эса, бор-йўғи 15,5 миллард доллар.
Бу рақамлар тўғри таҳлил қилинмаса, ростдан ҳам ишларимиз “Во!”, расмдаги йигит каби “Яшасин Шавкат Мирзиё!” деб бақиришимиз керак. Аммо, бу рақамларни тўғри баҳоласак, ишларимиз дабдала эканлиги маълум бўлади.
Ҳамма гап шундаки, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича биздан 10 баравар юқорида бўлган қўшнимиз Қозоғистонда (kapital.kz сайтига кўра) олтин-валюта захиралар 88,8 миллиард доллар (!!!!). Яъни, аҳолиси 2 баравар кўп бўлган Ўзбекистоннинг заҳираларидан 3,3 баравар кўп, киши бошига ҳисобласак 6,6 баравар кўп.
Тўғри, Қозоғистоннинг ташқи қарзи (яна ўша kapital.kz сайтига кўра) 166,6 млрд доллар. Яъни, биздан 10 баравар кўп. Аммо, Қозоғистон иқтисодиётининг кучи бўйича биздан 10 баравар олдинда. Демак, ташқи қарз асосий фактор эмас. Аксинча, бой давлатлар катта қарз олаверадилар ва олган қарзларини янада кучлироқ давлат бўлиш учун ишлатаверадилар.
Ўзбекистон каби қашшоқ давлатга эса, ҳеч ким катта қарз бермайди, қашшоқ давлатга фақат садақа берилади.
Хуллас, Gazeta.uz ва Kun.uz сайтлари ҳамда Дилшод Султонов кабилар Шавкат Мирзиёни оқлаш учун ҳаракат қилдилар, аммо аслида унинг шармандасини чиқардилар.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения