28 August 2018
07:27 -
Парламент сайловларида Туркиянинг сиёсий саҳнасига ўзбек аслли Аҳат Андижон қайтадан чиққанди, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат уни табриклади
Авваламбор, шу йил 25 июнда Туркияда ўтказилган президентлик ва парламент сайловларнинг натижаларини эслатиш керак.
Президент сайловларида 6 номзод қатнашган ва уларнинг 4 нафарига берилган овозларнинг тақсимоти шундай бўлганди (қолган 2 номзод 1 фоиздан ҳам кам овоз олган):
Ражаб Эрдўған – 52,37%, исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси ва отатуркчиларнинг Миллиётчи Ҳаракат Партияси номзоди
Муҳаррем Инже – 30,78%, отатуркчи-социалистларнинг Жумҳурият Халқ Партияси
Селаҳитдин Демирташ – 8,31%, курдлар тузган Халқларнинг Демократик Партияси
Мерал Акшенер - 7,42%, миллиётчи-отатуркчиларнинг Яхши Партияси
Парламент сайловларида эса, 5 партия ўз номзодларини Туркия Буюк Миллат Мажлисига киритишга эришганди. 600 кишиик парламентда бу партияларнинг ўрни қуйидагича тақсимланган:
Адолат ва Тараққииёт Партияси (АТП) – 295
Жумҳурият Халқ Партияси (ЖХП) – 146
Халқларнинг Демократик Партиси (ХДП) – 67
Миллиётчи Ҳаракат Партияси (МҲП) – 49
Яхши Партия (ЯП) – 43
Сайловлардан кейин ЖХП ва ЯП ичида ички кураш бошланди. Бу партиялар иккала сайловда ҳам кутилган натижаларга эришолмаганлари сабабли, партия раисларини аламаштириш тарафдорлари билан алмаштирмаслик тарафдорлари ўртасида жанг бошланди ва охир оқибатда улар раис аламаширмасликка келишдилар.
Аммо, шу кураш пайтида ўзбекларнинг ҳам қизиқтирадиган бир воқеа ўртага чиқди. Хабарларнинг бирида Яхши Партиянинг депутати Аҳат Анжижоннинг исми тилга олинди. Ўтган асрнинг охирида Аҳат Андижон исмли ўзбек ўша пайтда ҳокимиятда бўлган Она Ватан Партиясидан парламентга сайланган, айни пайтда, партия раисининг ўринбосари ҳам бўлган эди.
Аммо, парламентга ҳозир Яхши Партиядан сайланган Аҳат Андижон ва бир вақтлар Она Ватан Партиясидан сайланган Аҳат Андижон бир шахсми ёки йўқлиги биз учун аниқ эмас эди.
“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси Абдураҳим Пўлат ўзи эскидан танийдиган Аҳат Андижонга яқинда, аниқроғи, 4 августда телефон қилди ва гап бир шахс ҳақида кетаётганлигини аниқлади. У асл мутахассислиги хирург бўлган, фан доктори ва профессор унвонларига эга бўлган Аҳат Андижонни сиёсий саҳнага қайтиши ва парламент депутатлигига сайланиши билан табриклади, унга муваффақиятлар тилади.
Ўзбекистонда 53-54 лақабли Салой Мадамин (адабий таҳаллуси Муҳаммад Солиҳ) раҳбарлигидаги сотқин ўзбек ёзувчилари гуруҳининг ёрдами билан КГБ оёққа қўйган тожиклар режими ҳукмронлик қилар экан, ўзбек милатининг фарзанди Аҳат Андижон Туркияда сиёсий саҳнага чиқиши биз учун яхши хабардир. Айнан шундай инсонлар Турк Дунёсини тиклайдилар.
Расмда - Аҳат Андижон.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения