09 July 2018
19:49 - Шавкат Мирзиёга навбатдаги шапалоқ: Афғонистон ҳарбийлари 38 нафар террористни йўқ қилишибди. “Ҳаракат”: Шавкат Мирзиё истеъфога кетиши керак!
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Афғонистон ҳарбийларининг мамлакат шимолидаги вилоятларда ўтказган амалиётларда 38 нафар жангари йўқ қилинган. Хабар русларнинг “Новости” Агентлигига асосланган ва бундан аввалроқ “Толибон” ва ИШИДнинг 120 та жангариси йўқ қилингани ҳам урғуланган. Хабарчилик тушунчасини шарманда қилаётган ЎзА бермаган таҳлилни биз берамиз. Маълумки, шу йилнинг бошидан бери Ўзбекистоннинг лўттибоз Президенти Шавкат Мирзиё Афғонистондаги ислом терроризмини террористлар билан музокаралар олиб бориш асосида тўхтатишни таклиф қилиб, ўзича бутун дунёга ўзини машҳур қилган эди. Шавкат Мирзиё ва Афғонистон Президенти Ашраф Ғанининг ташаббуси билан шу йил 27 мартда Тошкентда шу масалаларга бағишланган халқаро конференция ҳам ўтказилди. Аммо, “Ҳаракат” Агентлиги ўз хабарларидаги таҳлил билан Шавкат Мирзиёнинг шармандасини чиқарди. Айниқса, бизнинг қуйидаги сўзларимиз уни ўлдирди ҳисоб: “Исломий террористик ташкилотларнинг асосий мақсади - ҳамма мусулмон давлатларини Шариат қонунлари билан яшайдиган исломий давлатларга айлантириш, кейин уларни Халифаликка бирлаштириш, ҳамма кофирларни жисмоний йўқ қилишдир. Шундай экан, Шавкат Мирзиё террористлар билан музокаралар ўтказиб, ҳафтада 3 кун Шариат қонунлари, 3 кун дунёвий/секуляр Конституция ва 1 кун умуман қонунларсиз яшаш ҳақидагина келишмоқчими?” Ҳа, бизнинг бу ва бу каби таҳлилларимиздан кейин Шавкат Мирзиё сиёсатчи сифатида ўлиб бўлган эди. Бугунги шапалоқ ўлганнинг устига тепган қилишдан бошқа нарса эмас. Агар Шавкат Мирзиёда ғурур деган нарса бўлса, дарҳол Ашраф Ғанига телефон қилиб, “Кечагина гаплашдикку, террористлар билан музокаралар ўтказиб, террорни тинч йўл билан тўхтатамиз деб. Мен ҳатто ўз одамларимни террористлар билан учраштирдим, музокаралар бошланди. Тўхтат қурол ишлатишни!” деб бақириши керак. Ёки, ўзи истеъфога кетиши шарт.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону