04 July 2016
00:25 -
Абдураҳим Пўлат: Кимдир менинг ФБдаги саҳифамга Қадр кечаси ҳақида аҳмоқларнинг сайтидан олинган аҳмоқона мақолани қўйибди, дарҳол улоқтирдим
Ҳа, ростдан ҳам кимдир, кимлигига қараш ҳам ҳаёлимга келмабди, Фейсбукдаги саҳифамга хабарчилик нималигини тузуккина тушунмайдиган аҳмоқларнинг kun.uz сайтида эълон қилинган “Сеҳрли кеча шарофати: умидлар ушалган кун” номли аҳмоқона мақолани қўйиб қўйибди. Унинг аҳмоқоналигини бир қараб чиқишда тушундим ва саҳифамдан улоқтирдим.
Кейин ўйлаб қилдим: Аҳмоқлар ҳам, уларнинг аҳмоқона мақолалари ҳам, бошқаларни аҳмоқлик тузоғидан қутқаришда ишлатиладиган малзама (ашё, модда) бўлиши мумкин ва ҳатто керак. Шу фикр натижасида қуйидаги сатрлар пайдо бўлди.
У мақоланинг маъносини энг қисқача шундай тушунтириш мумкин. Янглишмасам, Муқаддас исмли аёл ўзи ўқитувчи бўлиб ишлайдиган мактабдан ўз вақтида ойлигини ҳам ололмаётгани, эри оддий алкоголик бўлиб, рўзғорга ёрдам ҳам бермаслиги сабабли, рўза ойини сал кам очликда ўтказмоқда, ўзи билан рўза тутадиган мактаб ёшидаги қизлари билан бир аммалаб, қуруқ нон билан ифтор қилишади, аммо Исломнинг фарзларидан бири бўлган рўза тутишдан чекинишмайди.
Мана Қадр кечаси (Оллоҳ Қуръонни нозил қилишга бошлаган кеча - машҳур Лайлатул Қадр) ҳам келмоқда. Ифтор учун эса нонлари ҳам йўқ. Қадр кечасининг фазилатларини, бу кечанинг ибодатлари минглаб кечаларникидан кучли эканлигинини, бу кечада қилинган ниятлар албатта амалага ошишига ишонган Муқаддас ўз қизларининг нималаргадир йиғиб қўйган пулларини ҳам олиб бозорга боради ва пули кўп бўлмагани учун бир ифторга етадиган энг арзон нарсалар олиб келади.
Хуллас, қизлари билан арзимаган овқат еб бўлса ҳам, кўтаринки руҳда ифторни ўтказади, қизлари билан бутун кечани ибодатлар қилиш билан ўтказади ва эрталабга яқин чарчаб, бомдод намозидан кейин ухлаб қолади. У пешинга яқин ўйғонганда мўъжиза юз бериб бўлганди. Уни кеча бозордаги ночор аҳволини тасодифан кўргиб қолган собиқ ўқувчиси, ҳозирда бели бақувват бўлиб қолган тадбиркор, закот сифатида Муқаддаснинг уйига анча нарса ташлаб кетибди, бир парча хат ҳам. Совутгич ҳам тўлатилган.
Шундай қилиб, Муқаддас Қадр кечасининг ниятлари бажарилишининг исботини ўз кўзи билан кўриб, Оллоҳга қайтадан шукр қилишга бошлайди.
Бу сатрларни ўқиган ўзбекларнинг, мусулмонларнинг мутлақо кўпчилиги “Нима учун шундай улуғ мақолани бу Абдураҳим Пўлат деганлари аҳмоқона демоқда?” деб ғазабга тушишларини ҳам ЖУДА ЯХШИ биламан. Менинг асл мақсадим – ўшаларнинг ақлини киритиш йўналишида кичкина бўлса ҳам навбатдаги қадамни қилишдир.
Қаранг, Оллоҳ мўъжиза яратиб, чин кўнгилдан Ўзига ишонган Муқаддаснинг уйини озиқ-овқатга тўлдирибди. Ҳа, Оллоҳ ҳар нарсага қодир. Аммо, Оллоҳ нима учун йиллаб оиласини кўрмасдан, амма оиласини боқиш учун Россия, Қозоғистон ва бошқа жойларда айнан Оллоҳнинг таъбири билан айтсак, кофирларга қуллардек хизмат қилаётган ўзбек-мусулмонларга ёрдам бермайди?
Миллионлаб мусулмонлар ўзлари яшайдиган қашшоқ мамлакатлардан Ўртаер денгизини ҳаёт учун хавфли шароитда кечиб ўтиб, кофирларнинг Европадаги давлатларига етиб олиш учун ҳаракат қилмоқдалар. Минглаб мусулмонлар, уларнинг ичида аёллар ва ёш болалар бор ўша денгизда чўкиб ўлмоқдалар. Нимага Оллоҳнинг улар билан иши йўқ? Нимага мусулмонлар замонавий минглаб-юз минглаб кашфиётларнинг биронтасини қилолмадилар?
Бу ва бу каби саволларни ўртага қўяверсам, анчагина одам Оллоҳдан ҳам воз кечворишини биламан. Ниятим бу эмас, ниятим Оллоҳни одамларга тўғри тушунтиришдир.
Ҳамма гап шундаки, бу дунёни Оллоҳ одамлар яшаши учун яратди, кейин одамларни яратди. Одамларга ҳали кўпчлик мусулмонлар нималигини ҳам тушуниб етмаётган “мия” деган нарса берди ва бизни шу мия билан яшаш учун қўйиб юборди. Ҳа, қўйиб юборди, ўзи яратган миянинг кучига ишонган Оллоҳнинг, балки, биз билан энди иши ҳам йўқдир.
Биз эса, “Ҳамма нарса Оллоҳдан” деган ақидага таяниб ҳеч нарса қилмай қўйдик. Айнан шу сабабли, мусулмонлар сўнгги минг йилда ҳеч нарса яратмадилар ва насронийлар билан яҳудийлар яратган дунёда уларнинг хизматкори бўлаб яшамоқдалар.
Бизнинг ҳақиқий шиоримиз “Биздан ҳаракат – Оллоҳдан ҳаракат” бўлиши керак. Ҳаракат қилайлик, Оллоҳнинг баракати албатта келади.
Эй, “Сеҳрли кеча шарофати: умидлар ушалган кун” номли аҳмоқона мақоланинг аҳмоқ муаллифи ва уни ўз саҳифасида эълон қилган kun.uz сайтининг аҳмоқлари, мен уларни ифлослари ҳам деган бўлардим, мусулмонларни Муқаддас исмли аёл мисолида алдаманглар ва ибодат қилсанг, ўз-ўзидан мўъжизалар пайдо бўлади, деб ишонтириш билан овора бўлманглар. Сан аҳмоқларда мия бўлса эди, Муқаддас мисолида миллатни ва умматни бошқа нарсаларга ўргатган бўлардиларинг.
Эй, Муқаддас, дейиш керак эди бу мақолада, кимдир санга закот берган экан, у бир ҳафтадан кейин битади, кейин яна оч ўтираверасанми, қизларингни ҳаёти ҳам шунқа бўладими? Намозингни қил, рўзангни тут, аммо бошқа нарсалар билан ҳам шуғуллан. Санга ўхшаб ўз қилган иши учун вақтида ойлигини ҳам ололмаётган аёлларни бирлаштир, биргаликда ўша ишхоналар вақтида ойлик бериши учун курашларинг, бермасалар маҳаллий ҳокимиятларга чиқларинг, улар ҳам қилолмаса, Ислом Карим олдига жўналаринг ва сенлар тўлаётган солиқ ҳисобига мазза қилиб яшаётган бу одамдан ўз вазифасини бажаришни талаб қилларинг, эй мусулмонлар! Бир нарса қилларинг, эй мусулмонлар, ҳаракат қилларинг, эй мусулмонлар! Оллоҳ берган мияни бекорга чиритмасдан, уни ишлатларинг, эй мусулмонлар! Ва ҳеч қачон унутмаларинг: “Биздан ҳаракат – Олоҳдан баракат”.
Шу шиорни баланд қилиб кўтараётган “Ҳаракат” билан алоқа қилларинг, биз яна ҳам аниқ йўллар кўрсатмиз. Акс ҳолда, ҳамманг... Буёғини айтиб ўтирмайман.
Ярим соат ичида экспромт билан ёзилган бу сатрларимда принципиал бўлмаган хатолар бўлиши мумкин. Лекин асосий ғоя - мутлақо ҳақ нарсадир.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения