27 September 2012
23:35 - Содда Президент Атамбаевга эслатма: Россия бир ҳовуч қирғиз фашисти юзидан 30 миллионлик Ўзбек билан уришмайди
Кеча ўз мамлакатининг телеканалларига интервью берган Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев, жумладан, шундай дебди: Россия билан тузилган шартномага кўра, бизнинг армиямиз Россия томонидан қайта қуроллантирилади. Шартномага янги модда ҳам киритилди. Агар қайсидир давлат ёки террористлар бизга ҳужум қилса, Россия бизнинг мамлакатимизни ҳимоя қилади. Аввал бундай модда йўқ эди”. Атамбаев қайси террористларни назарда тутганини тушуниш қийин, қолаверса, бу бизни қизиқтирмайди ҳам, дейди “Ҳаракат” мухбири. Аммо, у Қирғизистонга ҳужум қиладиган давлат сифатида Ўзбекистонни назарда тутаётгани шубҳасиз. Чунки, Қирғизистонда давлат сиёсати даражасига олиб чиқилаётган ўзбекларга қарши босим, тўғрироғи, қирғиз фашизми тўхтатилмас ва йўқ қилинмас экан, Ўзбекистон қўшни мамлакатдаги ватандошларини ҳимоя қилиш учун у ерга армиясини олиб кириши муқаррар. Атамбаев буни тушунаётгани учун уни олқишлаш керак. Аммо, қирғизларнинг содда, қолаверса ноқонуний президенти Атамбаев шуни ҳам тушуниши керакки, келажаги бўлмаган қирғиз фашизмини ҳимоя қиламан деб, Россия ҳеч қачон Ўзбекистон ва дунё ўзбеклари билан, урушни қўйиб туринг, қарама-қаршиликка ҳам бормайди. У аввал Кавказни эплаб олсин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону