09 April 2012
05:31 - Бокуда мухолифатнинг 2005 йилдан бери биринчи рухсатли митинги ва ўзбек мухолифатининг тарихидан лавҳалар
Озорбайжон мухолифатининг сайтларида тарқатилган хабарларга кўра, мухолифат кучларининг “Жамоатчилик палатаси” номли коалицияси кеча шаҳарнинг чеккароқ жойларидан бирида рухсат этилган митинг ўтказди. Митингдан мақсад – сиёсий маҳбусларни озод қилиш талабини ўртага қўйиш эди, бу мақсад амалга оширилди. Митингда мухолифатнинг асосий кучлари – Озорбайжон Халқ Фронти Партияси, “Мусават” Партияси ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишди. Ҳар доим ва ҳамма нодемократик мамлакатларда бўлганидек, ҳокимият расмийлари митингда бор-йўғи 1,2 минг киши иштирок этганинини гапиришса, мухолифатчилар 10 минг атрофида одам йиғилганини айтишмоқда. Номи тилга олинган икки партиянинг лидерлари – Али Каримли ва Иса Қамбар митингдаги чиқишларида анчагина юмшоқ гаплар айтишган бўлса ҳам, митинг ата-секин “Йўқолсин мавжуд ҳокимият!” шиорлари остидаги намойишга айланиб кетди. Бу митинга 10 минг киши келди, кейингисига 100 минг киши келади, деган фикр билдирилди. Шу муносабат билан ўзбек мухолифатининг тарихига оид воқеаларни эслаш лозим, дейди мухбиримиз. “Бирлик” Халқ Ҳаракати ўзбек миллатининг тарихидаги биринчи сиёсий митингини 1989 йил 19 март куни Ленин майдонида рухсатсиз ўтказди. Бундан қўрқувга тушган коммунистик ҳокимият апрель ойининг бошларида ўтказилган иккинчи митинг учун учун шаҳар марказидан узоқдаги (Чуқурсойдаги) ногиронлар уйининг тахминан 100 киши сиғадиган мажлислар залини берди. Аммо, бу ерга бир неча минг киши келгач, митинг спорт майдонида ўтказилди. Ундан кейинги ҳамма митинглар, ҳокимиятнинг бутун қаршиликларига қарамасдан, шаҳарнинг марказида – Ленин (ҳозирги Мустақиллик) майдонида ўтказилди, ўша пайтдаги ҳокимият жар ёқасига олиб келинди. Ҳозир 53-54 лақабини олган Салой Мадамин бошчилигидаги хоин ёзувчилар бу митингларни “кўча чангитиш” деб баҳолаб, Ислом Карим ва Совет КГБсининг ёрдамида “Бирлик”ни парчалашга муваффақ бўлганларидан кейин, мухолифат бундай катта митинглар ўтказиш қобилиятини йўқотди. Мухолифатни “Бирлик” асосида қайтадан тиклаш жараёни узоқ йиллардан бери давом этмоқда ва бу иш албатта бажарилади. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат қайта-қайта такрорлаётганидек, Ўзбекни қайтадан миллат қилиш учун бошқа йўл йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону