05 April 2012
06:33 - “Ҳаракат”: Қирғизистон ўзбеклари! Брюсселдаги Алишер Навоий институтининг ифлослари ва тожик баччаси, ўғри Суҳроб Исмоиловдан узоқроқ туринг, яна Ботир Қодиров кабиларнинг тузоғига тушманг!
Бишкекда икки йил аввал юз берган давлат тўнтаришидан кейин, аниқроғи, 2010 йил 14 апрель куни Жалолободдаги Университет ҳовлисида 3 минг ўзбек Вақтли ҳукуматни қўллаб митинг ўтказгани ҳақидаги хабарни бизнинг мухбиримиз шундай таҳлил қилганди:

“Жалолобод ўзбеклари Вақтли ҳукуматни қўллаб фожеавий хато қилмоқдалар. Чунки, улар билан ёнма-ён яшайдиган қирғизлар Боқиев тарафдори. Келажак нифоқлари учун асос яратиш ўзбекларга керакми? Қолаверса, ҳуқуқий мақоми бўлмаган бу ҳукуматни Кремлдан бошқа ҳеч ким тан олмади ва ҳеч ким қўллаб-қувватламади.

Ҳозир жалолободлик ўзбеклар номидан корчолонлик қилаётган, баёнотлар бераётган аллақандай Қодиржон Ботиров эс-хушини қанча тезроқ йиғиб олса, ўзбекларга шунча яхши бўлади.”

Минг афсуски, сиз бу огоҳлантиришимизга эътибор бермадингиз. Қодиржон Ботиров эс-хушини йиғиб олмади. Ҳамма нарса биз башорат қилгандек бўлди. Фожеа юз берди. Ўзбек миллати қирғиз фашистлари тарафидан қирғин қилинди, 21 асрда, бутун дунёнинг кўзи ўнгида, ўзбеклар тириклай ёқилди, ўзбек аёлларини қирғизлар навбатда туриб зўрладилар. Жануб-шимол қирғизлари ўзбекнинг қони устида бирлашдилар. Сиз кимларнингдир ўйинида "пешка" бўлдингиз, холос.

Ботир Қодиров каби, ўз чўнтагидан бошқа нарсани ўйламайдиган, шимолий қирғизлар хизматига ўтган миллат хоинлари сизни ташлаб қочдилар.

Аслида, ўзбеклар ақлли сиёсат олиб борсалар эди, қирғизларнинг жануб-шимол қарама-қаршилигидан энг катта фойда билан чиққан, мавқеларини мустаҳкамлаб олган жамоа – ўзбеклар жамоаси бўларди.

Тўғри, бир маҳаллар ичимиздан чиққан Салой Мадамин бошчилигидаги хоин-ёзувчилар ўзбекнинг душмани Ислом Карим ҳокимиятини мустаҳкамалаб, ўзбекларни унга қул қилиб беришгани сабабли, Ўзбекистон ўзбеклари сизни ҳимоя қилолмадилар, сизга қалқон бўлолмадилар. Ислом Каримнинг ўзи қирғиз фашитсларини ҳимоя қилиб ва ўзбекларнинг қирғин қилиниши учинчи кучларнинг иши деб, миллатни яна бир марта сотти.

Буларнинг натижасида ўзбеклар миллат сифатини ҳам йўқотдилар. Ҳозир дунёда биронта куч Ўзбек билан ҳисоблашмай қўйди.

Бу аҳволдан чиқиш осон эмас. Аммо чиқишимиз керак. Ўзбекистон “Бирлик” Партияси Ўзбек миллатини қайтадан миллат қилиш маъсулиятини ўз зиммасига олди ва бу иш албатта бажарилади. Миллатнинг иштирокида бажарилади.

Қирғизистон ўзбеклари ҳам четда қолмасликлари керак.

Бугун Қирғизистонда яна жануб-шимол қарама-қаршилиги оловланди. Яна Ботир Қодиров кабилар ўртага чиқиб, ўзбекларни янги хавфларга дучор қилишмоқчи.

Шу кунларда ўша миллат хоини Ботир Қодиров томонидан Брюсселда қоғоздагина тузилган аллақандай Алишер Навоий институти ва унинг Марказий Осиё бўйича вакили, ҳуқуқ ҳимоячилиги номи остида ўғрилик билан шуғулланадиган тожик аслли Суҳроб Исмоилов мурожаат тарқатиб, яна ўзбекларни тараф танлашга, тўғрироғи шимол қирғизлари тарафида бўлишга чақирди. Ботир Қодировнинг икки йил аввалги чақириқларидан фарқли ўлароқ, бу чақириқ бироз эҳтиётлик билан, яъни қоғозга ўраб қилингани унчалик катта аҳамиятга эга эмас.

Бир оғиз сўз билан айтсак, Ботир Қодировнинг одамлари, яъни Алишер Навоий исмини ҳам бўлғаётган одамлар, ўзбекларни яна қирғин бўлишига йўл очмоқчилар. Улар яна шимол қирғизларидан мукофотлар олиш дардидага ўхшайди.

Ўзбеклар ҳеч бир тарафнинг қаторига қўшилмасдан, ўз ўйинларини ўйнашлари ва бу сафар вазиятдан ғалаба билан чиқишлари керак. Бунинг учун, биринчи навбатда, ташкилотланиш керак.

Ҳозир Қирғизистон ўзбеклари 22 йилдан бери, яъни 1990 йилдаги ўзбек-қирғиз тўқнашувидан кейин қилмаган ишларини кеч бўлса ҳам қилиб, сиёсий маънода уюшишлари ва кимликларини кўрсатишлари лозим. Лозим ҳам эмас, шартдир. Ҳозир ўзбеклар сиёсий партияга уюшишлари лозим. Аммо, сиёсат шундан иборат, бу ишни ақл билан қилиш керак.

Қирғизистон ўзбеклари ҳозир, масалан, номи “Марказий Осиё бирлиги учун” деб атаса бўладиган сиёсий партия тузиб, келажакда Марказий Осиё халқларининг ҳаммаси ягона уйда яшаши лозимлигини, бу партия ҳамма миллат вакиллари учун очиқлигини урғулашлари, умумий уй яратиш йўлида ҳаммани бирлашишга чақиришлари керак. Айни замонда, яқин орада Ўзбекистонда ҳокимиятга келадиган “Бирлик” Партиясининг ҳам, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойнинг ҳам мақсади ҳам шу эканлигини қайтаришдан чарчамаслик керак.

Қирғизистон ўзбеклари! Навбатдаги қирғинга тушишни истамасангиз, Ботир Қодиров, Брюсселда Алишер Навоий номини бўлғаятганлар ва уларнинг тожик аслли баччаси Суҳроб Исмоловларнинг орқасидан битта тепиб, ўзингиздан узоқлаштиринг. Бу муттаҳамларнинг Ўзбек билан ҳеч қандай иши йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону