24 January 2012
03:45 - Яшасин, яқинда 30 миллионга чиқамиз! Аммо ким бўламиз? Миллат бўламизми?
Давлат Статистика Қўмитасининг ахборот маркази Ўзбекистоннинг аҳолиси 2012 йил 1 январга 29 миллион 559,1 минг киши бўлганини билдирди, бир йиллик ўсиш 435,7 минг киши экан. Демак, йил охиригача 30 миллион бўламиз. Бунинг 25 миллионга яқини ўзбеклар. Хўш, биз ўзбеклар дунё бўйича 30 миллиондан ошамиз, аммо ким бўламиз? Чегараларимиздан бир неча километр нарида бир гуруҳ қирғиз фашистлари ўша ерда яшайдиган ўзбекларни қирғин қилганда, қорамолдек тамошабин бўлиб турган тўда сифатида яшашни давом эттираверамизми? У ердаги ишларга аралашсак, яна ҳам кўп қон тўкиларди, дейишгача бораётган ўзбек чўчқаларини эшитиб юраверадиган пода бўламизми? Ёки миллат бўламизми? Миллат бўмоқчи бўлсак, жаҳоннинг 30 миллионга яқин ўзбеклари номидан Қирғизистондаги қирғинга қарши чиқишга журъат қилган, “Ўзбекларга қарши геноцид тўхтатилсин!” деб шиор айтиш жасоратини топган ягона гуруҳга - бирликчи-эзгуликчиларга қўшилишимиз керакмасми? Расмдаги ўша пикет қатнашчилари ичидаги исми ҳам Қаҳрамон бўлган қаҳрамон отахонга қачон таъзим қиламиз? Ўз қаҳрамонларимизга таъзим қилмасак, таъзим қилишни ўрганмасак, уларга қўшилмасак, Миллат сифатимизни тиклай олмаймиз, Миллат бўлолмаймиз! 30 миллион бўлсак ҳам, 50 миллион бўлсак ҳам. Айни замонда, ичимиздан чиққан хоинларга тупуришни, керак бўлса, уларни жазолашни ҳам ўрганишимиз керак. Қаҳрамон отахонни яхшироқ кўришни истасангиз эса, расмни курсор билан босинг, балки бир нарсаларни ўйлашга бошларсиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону