11 January 2012
17:07 - Абдураҳим Пўлат: Толиб ака, юз йил яшанг, юз йил ўрганинг!
Толиб ака, хафа бўлманг, ўша мақолда айтилганидек, ҳамма каби, Сиз ҳам баъзи нарсаларни ўрганишни давом эттиришингиз керак. Бундан бир неча йил аввал “Эзгулик”нинг лидери, ўзбекнинг тархига афсонавий қаҳраман сифатида кирадиган Васила Иноятни, ҳеч қандай факт ва аргументсиз, МХХнинг агенти деб айблаганингизда, Сизни Оллоҳ ақлдан оздирганини ёзгандим.

Аслида, ўйламасдан гапириб юбориш одатингиз аввалдан бор эди. Мана бу гап 90-чи йилларнинг охирида бўлган. Ўшанда “Ҳаракат” журналини Туркияда нашр этиб, Москва орқали Тошкентга олиб борардик. Телефонда тез-тез гаплашиб турадиган кунларимиз эди. Бир кун шундай дедингиз: “Васила Москвадан журналларни тўғри МХХга обориб бермоқда. Берилган пулни олиш ва Сизни алдаш учунгина, 20 донасини мухолифатчилар ичида тарқатади”. Бу гап оғзингиздан чиқар-чиқмас, ёқангизга ёпиштирдим: “Бўлмаса бўндай қилайлик, журнални олиб келиш учун берилаётган пулни Сизга берамиз, Сиз журналнинг 25 нусҳасини Ўзбекистонга олиб келсангиз бўлди”. Жавобингиз - “Мен бундай ишни қилолмайман” бўлди. “Демак, - дедим мен, - МХХнинг ёрдамида журналнинг 20 донасини тарқатиш билан шуғулланаверамиз”.

Муносабатларимиз ўшанда дўстона ва самимий бўлгани учун бу ўта кинояли гапимни яна чуқурлаштириб ўтирмадим. Ўша пайтлардаги ўйламасдан гапиришларингиз амалдаги ишларимизни оёғига болта урмаслигининг бирдан бир сабаби - ҳар бир қамдамингизни ўзим бошқарганимдир. Мантиқсиз фикрлашларингиз кўпайиб, ишларга зарар беришга бошланиши билан, Сизни фаолиятдан четлаштирдик, “Эзгулик”ни туздик. Ишларимиз давом этмоқда, Сиз бир кун юбкали остап-бендерлар – опа-сингил Ҳидоятовалар, бир кун иштондаги Осап Бендер – Санжар Умаров, бир кун миллат хоини Салой Мадамин ва чала мулла Обидхон Қорилар билан кунингизни бекорга ўтказиб юрибсиз.

Юраверинг, аммо ўша ўрисларнинг машҳур мақоли айтганидек, юз йил яшанг, юз йил ўрганинг, тўғрироғи, қўпол бўлса ҳам айтаман, каллани ишлатишни ўрганинг. Акс ҳолда, мен устингиздан кулаберишимни қўйиб туринг, ростдан ҳам циркдаги мавсхарабозга айланасиз, ёки айланиб бўлдингиз. Собиқ сафдошимиз шундай ҳолга келишини истамайман.

Куни кеча “Ҳаракат”нинг Тошкентдаги мухбири Абдураҳмон “Толиб аканинг қуйидаги гапларидан куласизми, йиғлайсизми?” деган илова билан қаттадир чиқарган мақолангиздан мен ҳаққимда ёзилган битта жумлани скайп орқали юборди:

“ҲУКУМАТ кимни ёмонласа (Абдували қори Мирзаев, Обидхон қори Назаров, Муҳаммад Солиҳ, Ёдгор Обид ва б.) ўшаларни ёмонлайди, кимни эъзозласа (Абдурашид Дўстум, Маҳмуд Худойбердиев ва б.) ўшаларни кўкларга кўтаради – ҲУКУМАТ учун бундан-да ёқимли нарса борми?”

Ҳеч нарсани ўйламайдиган одамларга гапларинингз тўғридек бўлиб кўриниш мумкин. Ўйлайдиганларчи?

Менга қўшилиб, Сиз ҳам ўйлаб кўринг. Салой Мадамин митинглариимзни “кўча чангитиш” деб баҳолаб, ҳамтовоқлари билан “Бирлик”ни парчалаганда, айниқса, Сиз, Дамин ака Нарзуқул, адвокатимиз Миролим Одил, буюк Ойбекнинг ўғли Бек Тошмуҳаммад, журналист Абдурашид Шариф, оддий бирликчилар Михаил Ардзинов, Альберт Мусинлар Муҳаммад Солиҳ ҳақида гапирганда, унинг исми олдига “сволочь” эпитетини қўшиб гапирардинглар. Мен уни сотқин ва ишлатилиб ташлаб юбориладиган презерватив дегандим. Айнан шу сабабдан, "Бирлик"нинг ташаббуси билан Демократик Форум тузилаётганда, биноси ва мажлислар зали бор бўлган ташкилот сифатида унинг йиғилишини ўтказишни бўйнига олган "Эрк" партияси раҳбарлари бу йиғилишга мени, Сизни, Дамин ака, Миролим ва укам Абдуманнобни киритмасликларини эълон қилиб, Форум ғоясини ўлдирган эдилар.

Ўша пайтда ҳукумат Салой Мадамин ва унинг ҳамкорларини “конструктив мухолифат” деб мақтаса, Ислом Карим уни парламентдаги “ягона дўстим” деб эълон қилган эди. Энди нима ўзгарди? Менинг позициям ўша-ўша, аммо ҳукумат ўзгарди. Демак, ҳукумат ва Ислом Каримнинг ўзи менинг позициямга ўтишди, ўша рус мақоли бўйича ўрганишмоқда, калла ишлатишмоқда.

Сизчи? Сиз Ислом Карим нима деса унинг тескарисини қиласиз. Аввал ҳукумат Салойни мақтаганда, Сиз уни "сволочь" деярдингиз, энди ҳукумат "сволочь" демоқда, Сиз мақтамоқчисиз. Бундай қилиш учун калла керакмас-ку, фақат ҳукуматнинг оғзига қараб туриш керак, холос, Толиб ака!! Маслаҳат бермоқчиман, ҳали ҳам кеч эмас, калла ишлатишга ўрганинг. Акс ҳолда, ҳукумат Алишер Навоийини улуғлаяпти деб, бобокалонимизни ҳам МХХчига чиқариб қўясиз.

Яна бир илтимос, Абдували қори Мирзаев, Обидхон қори Назаров, Муҳаммад Солиҳ кабиларни кўп тилга олаверманг. Улар Ислом Карим тарафидан бир марта ишлатиб, кейин улоқтирилган одамлар, тарихда шундай қоладилар. Яна 200 та Сиз каби ўйламасдан гапираверадиган одам ҳам ҳеч нарсани ўзгартиролмайди. Ёдгор Обид кимга айланганини аниқ фактлар билан кўрсатиб берганман, у ҳақда энди гапириб ўтришнинг ҳам кераги йўқ.

Мен ҳеч бир ерда Абдурашид Дўстум ва Маҳмуд Худойбердиевни кўкларга кўтармадим, аммо ҳукумат қўллаб-қувватлаётгани учунгина уларни лойга чаплашга уруниш аҳмоқлик ва ўзбек миллатига нисбатан хоинликдир. Сиз ҳам шундайлар қаторига кириб бормоқдасиз. Бир нарса аниқ – ўзбек миллати бу икки кишининг кимлигини ўрганиши керак.

Толиб ака, мен ахлатхона деб баҳолаган сайтларда умр ўтказишни тўхтатинг. Биздан ўрганинг, миллат учун бирон нарсалар қилишга ҳаракат қилинг. Ўзбек халқи қорамолдек жим турган бир пайтда Тошкентда Қирғизистон элчихонаси олдида пикет қилган бирликчи-эзгуликчилар олдида тиз чўкинг.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону