31 July 2010
01:39 - Ўш шаҳар Кенгаши, "Ҳаракат" мухбири каби, ЕХҲТ полициясига қарши
Маълумки, 25 июлда ЕХҲТнинг Доимий Кенгаши Қирғизистон жанубига Полиция Маслаҳат Гуруҳи (ПМҲ) юбориш ҳақида қарор олган эди. Бу ҳақда 26июль куни хабар берган сайтимиз, Ўзбекистон кўзбуямачиликка хизмат қиладиган ва ўзбекларнинг тақдири билан қизиқиши бўлмайдиган ПМҲ тузиш ва уни Қирғизистонга юбориш ғоясига қарши бўлиши кераклигини урғулаганди. Бугун эрталаб мажлис ўтказган Ўш шаҳар Кенгаши ЕХҲТнинг Полиция Маслаҳат Гуруҳи Ўшга келишига қарши эканлигини билдириб, бундай Гуруҳни Ўшга киритмаслик қарори чиқарибди. Бишкекдаги ҳукумат ПМҲнинг ташаббусчиси ва тарафдори экан, ўзбеклар етарлича роль ўйнайдиган Ўш шаҳар Кенгашининг қарори қанчалик аҳамиятга эга эканлиги номаълум. Аммо, бу қарор бизнинг сайтимиз тавсияси билан ҳамоҳонглиги қизиқ. Расмда: Ўш шаҳрининг ўзбеклар маҳалласи қирғиндан кейин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону