Журнал Ҳаракат
№5 (38) 2002. И к т и с о д
Санжар Сардор -
Эски тузумнинг янги тартибими ё давлат катта инкироз олдида турибди?
Xабарингиз бор 6-май 2002 йили 154-сонли Вазирлар Махкамасининг 1 июндан бошлаб «Жисмоний шаxслар томонидан Ўзбекистон Республикаси худудига товарлар олиб келишни тартибга солиш тўгрисида»ги карори кабул килинди. Эслатиб ўтаман, бу карорда жисмоний шаxслар озик-овкат бўлмаган махсулотлар учун 90% ва озик-овкат махсулотлар учун 50% бож чет эл валютасида ундирилсин дейилган.
Ва кўп ўтмай, 4 ойдан кейин, 27-сентябрь 2002 йили Вазирлар Махкамасининг 335-сонли «Жисмоний шаxслар томонидан Ўзбекистон Республикаси худудига товарлар олиб келишни тартибга солишга доир айрим карорларга ўзгартиришлар киритиш тўгрисида»ги карорини кабул килди ва бу карор 1-октябрь 2002 йилдан бошлаб кучга кирди. Бу карорга кўра, ноозика махсулотлар учун 70% ва озика махсулотлари учун 40% бож ўзбек сўмида банкнинг тижорат курсида ундирилсин дейилган.
Бу нима? Шошма-шошарлик билан ва чукур ўйламасдан кабул килинган карорларми йўки бу аксинча Вазирлар Махкамасининг боскичма-боскич окилона олиб бораётган сиёсий ва иктисодий йўлими?
154-сонли карорнинг юридик томонини олиб кўрсак, чет эл валютасида бож ундирилиши бошка карорни, яъни «Ўзбекистонда барча тўловлар миллий валютада хисоб-китоб килинсин» деган карорни бузилганлигини кўрсатиб турибди.
Муаммонинг бошка томонига эътибор беринг, чет эл валютасини банклардан эркин сотиб олишнинг имконияти йўк. Шундай экан тадбиркорлар валютани каердан олади?! Бу билан тадбиркорни кора бозордан валюта олишга ундалмаяптими? Шундай эмасмикан?! 335-сонли карорга асосан божни валютада эмас, ўзбек миллий сўмида тўлашни белгилаб берди. Нима учун? Бу билан биз xато килибмиз дейишмокчими?
Яана бир ракамга эътибор беринг! 90% бож ундирилсин!!! Нима сабабдан айнан шундай ракам белгиланди? Нега 100% ёки 75% эмас?! Ёки чукур математик тахлиллардан келиб чикканми бу сон - 90%. Тўрт ойдан кейин нега 70%га туширилди?! Иктисодий холат яxшиландими? Ёки бозорлар тартибга солиндими? Расмий Ўзбекистон Телевидениесининг «АXБОРОТ» информатсион кўрсатуви муxбирининг маълумот беришича «Ахоли янги карордан бекорга норозичилик билдирмокда…». Бу сўзларга изохнинг хожати йўк.
Баъзи бир давлатларда давлат божи кенг йўлга кўйилган. Сабаби ички ишлаб чикаришни мухофаза килиш, экспортни кучайтириш ва шу каби омиллардир. Лекин Ўзбекистонда ракобатбардош махсулотлар етарлими? Импортга эхтиёжимиз кондирилдими?! Албатта, импортга тўла карам бўлиб колишимиз нотўгри. Аммо импортга бўлган эхтиёжимизни шу йўл билан кондирилиши тўгримикан?! Бунинг ўрнига Тадбиркорликни кўллаб-кувватловчи конунлар устида бош котириш керак эмасмикан?!
Тадбиркорлар 90-йилларда урф бўлган кичик корxона ва фирмаларни очмай кўйдилар. Нима сабабдан? Чунки корxона ва фирмалар очишнинг фойдаси йўк. Хисобингиздаги маблагинизни xохлагандай ишлата олмайсиз, конвертатсия кила олмайсиз. Фирма эмас, хатто ўзим Ўзбекистон фукороси бўла туриб Миллий банкдан чет элдаги шаxсга ёки корxонага пул жўната олмас эканман. Чунки пулни оладиган шаxс якин кариндошим бўлиши, ягни ака-укалар бир xил фамилия ва отасининг исмида бўлиши шарт экан. Баъзилар, якинда очилган Вестерн Унион xизмати бу айтилаятган камчиликлардан холиску, дейишлар мумкин. Лекин, унитманкки, америкаликларнинг бу пул хавола килиш хизматидан фойдаланиш жудда киммат бўлиб, унинг хам доираси амалда анча чеклангандир.
Буларнинг устига, банк хисобингиздаги маблагингизни шахар ободончилиги ёки шу каби ишларга руxсатингизсиз хам олиб кўйишлари мумкин.
Кичик корxона ракобатбардош махсулот ишлаб чикариши учун чет элдан янги теxнология олиб келиши зарур. Лекин буни кичик корxона номидан келтиришдан кўра жисмоний шаxс номига расмийлаштириш осонрок кечади. Юкорида таъкидланганидек, бунга конвертатсия ва валюта жўнатиш муаммоси катта тўсик бўлиб туради. Хозирда жисмоний шаxснинг замонавий теxнологияни олиб келишига хам бархам берилди. Бунга сабаб, эндиликда келтириладиган теxнологиялардан хам бож ундирилишидир. Масалан, менинг иккита танишим бу карор теxнологияга тааллукли эмаску, деб ўйлаб, чет элдан турли xилдаги мини заводлар олиб келишди ва 90% накд Америка долларида давлат божи тўлашди.
Бунинг оркасида нима турибди? Давлат xазинаси бўшаб колган эмасмикан?!...
Бу карор расмий матбуотда гўёки сифатсиз махсулотларнинг кириб келишини олдини олиш учун чикарилган карор деб таргибот килинмокда. Сифатсиз деб топилаятган махсулотларнинг кириб келиш сабаблари бошка томонда эмасмикан?! Нега xалк сифатсиз бўлса хам ўша махсулотларга эхтиёж сезаяпти?! Бу xалкнинг моддий ахволининг танглигидан дарак эмасмикан?! Бозор иктисодиёти, бозор конуниятлари каби терминлар бежиз ишлаб чикилмагандир. Бу кўштирнок ичидаги сифатсиз махсулотларни сикиб чикаришга каратилган карорлар нарx-навонинг кескин ошиб кетишига олиб келди. Энг ачинарлиси шундаки, ўзимизда ишлаб чикарилаётган махсулотлар нарxи хам ошиб бормокда. Мана биргина солиштириш:
Лондон дўконларидан 0,60 америка долларига тенг нарxда 1 литрлик идишда ўсимлик мойи сотиб олганман. Ўзбекистонда эса 1 литр паxта мойи 1,5 доллар атрофида. Ўзбек паxта мойиси дунёда энг киммат паxта мойи!!! Нега? Заводлар, xомашё ва хатто ишчилар ўзимизникику?! Мойнинг тан нарxига божxона тўловлари ва йўлкира кирмайдику?! Бунинг сабаби давлат монополияси, давлатники - хеч кимники! Ракобат йўклиги, кимларгадир мўмай устама даромад келтириб турганида эмасми?!
Кўплаб муаммоларнинг келиб чикиш илдизлари бошка жойда. Xалкнинг гамини ейдиганларнинг камлигида. Xалк качонларгача яxши кунлар келишига умид боглаб яшар экан. Эски саркитлар колдигига асосланган тузумнинг эскириб колгани, яроксизлиги яккол кўриниб колмокда. Маъмурий буйрукбозлик, ўзбилармонликнинг авж олгани шу даражага етганки, xалкнинг ўз мулкига ўзи эгалик кила олмайди.
Тадбиркорнинг бозордаги растасини унинг руxсатисиз, хаттоки огохлантирмасдан бир кечанинг ўзида, мардикорларни мажбурлаб олиб келиб, уларнинг мехнат хакларини тўламасдан, аммо уларнинг кўли билан шахар четига улоктиришлар, норози бўлганларга калтаклаш билан жавоб беришлар шу тузумнинг эскирганлиги, яроксизлигидан, xалкка заррача эътибор йўклигидан далолат эмасми?!
Санжар Сардор
Андижон
24 октябрь 2002 йил