(Мухолифат вакилларига таклиф) -
Демократик истикбол йўлида
Тахририётдан: Шу йил 29 сентябрда «Бирлик» халк харакати ва «Эрк» партиялари Кашкадарё вилоят ташкилотларининг кўшма мажлиси бўлиб ўтган. Мажлис катнашчилари «Бирлик» ва «Эрк»нинг бирлашиш йўлидаги илк кадамининг рамзи сифатида «Бирлик» халк харакати Кашкадарё вилояти Кенгашининг раиси килиб «Эрк» партияси Марказий Кенгашининг аъзоси Дайнов Ташановни сайлашди. Унинг сайланиши тасодифий нарса эмасди. Дайнов бир неча кун аввал мухолиф ташкилотларни бирлаштириш хакида Чакирик эълон килганди. Маълум бўлишича, бу Чакирикнинг илк варианти 23 сентябрда Тошкентда бўлиб ўтган «Эрк» фаолларининг йигилишида мухокама килиниб, кўпчилик тарафидан ижобий кабул килинган экан. Ўтган вакт ичида Чакирик матнига баъзи ўзгартиришлар киритилгач, у Кашкадарёдаги йигилишга куйидаги шаклда такдим килинган ва йигилиш катнашчилари тарафидан якдиллик билан маъкулланган. Бу Чакирикнинг номи – Демократик истикбол учун (Мухолифат вакилларига таклиф).
--------------------------------------------------------------------------------
Республикада давом этаётган хозирги ижтимоий-сиёсий жараёнлар, замона зайли «Бирлик» халк харакати ва «Эрк» демократик партияларининг харакат стратегиясини ва кураш тактикасини жиддий ислох килишни талаб этмокда. Бугун очик этиш лозимки, «Бирлик» ва «Эрк» мустакилликдан кейин бошланган таъкибу катагонларга бардош беролмадилар ва сиёсий куч сифатида ўз мавкеларини бой бериб кўйдилар. Аммо таскин берадиган жихатни хам кайд этиш лозим. Мавжуд режим уларни батамом йўк килолмади. Неототалитаризм замонида бир кисм мухолифатчилар курашни ташкаридан бўлса хам давом эттириш учун чет элларга чикиб кетдилар, колганларнинг маълум бир кисми хукук химоячилари сифатида фаолиятларини юрт ичида давом эттирдилар. Табиийки, макомига кўра «Бирлик» халк харакати сиёсий партияга нисбатан кенгрок имкониятларга эга эди ва «Бирлик» улардан етарлича фойдаланди.
Хар кандай сиёсий гурух ёки партия агар у хакикатан хам халк манфаатини ифодаласа, хозирги Ўзбекистондаги мавжуд хукуматга мухолифатда бўлиш кисматидан кочиб кутулолмайди. Аслида «Бирлик» халк харакати атамаси мухолифатдаги барча кучларнинг факат бир масалада, яъни Ўзбекистон халкининг энг хаётий манфаатларини химоя килиш учун курашдаги бирлигини ифодалайди. Унинг таркибига кирган сиёсий партиялар, жамиятларнинг кураш тактикаси, гоялари ва дастурлари ўзига хос бўлиши, сайловларда ўз платформаси билан ўз номзоди учун мустакил кураш олиб бориши хам мумкин. Керак пайтда бундай имкониятни «Бирлик» халк харакати бера олади. Ўзбекистонда ва ундан ташкарида фаолият юритаётган Эрк, Бирлик партияси ва мавжуд тузумга бошка тоифадаги мухолифат намоёндалари бирлашиб, халк харакати такибида фаолият олиб боришлари лозим, деб хисоблаймиз.
Шу ўринда савол тугилиши мумкин: бирлашишга кандай зарурат бор? Ахир, улар шундогам мухолифат партиялари-ку! Агар шу ташаббус амалга ошса, «Фидокор» ва «Ватан тараккиёти» партияларининг бирлашиши каби кулгили сиёсий фарсга айланмайдими ёки бу бирлашув сиёсий партияларнинг имконият доираларини чегаралаб кўймайдими ва хоказолар.
Йўк асло. Бирлашиш мутлако зарур, чунки:
Биринчидан. Хали демократик кучлар етарлича шакллланмаган ва диктатура кучли бўлиб турган 1989 йилдаги бўлиниш хато бўлган, бу хато тузатилиши лозим;
Иккинчидан. Халкаро антитер-рористик уруш туфайли бизнинг регионда АКШнинг пайдо бўлиши демократияни ривожлантириш ва демократик кучларнинг шакллланишини давом эттириш учун янги мухит яратди. Хозирги шароитнинг бошлангич этапида, айнан 1988-89 йиллари бўлгани каби, хамма кучлар бирлашибгина натижага эришоладилар. «Бирлик» халк харакати таркибига мухолифатдаги барча сиёсий партиялар, уюшмалар, хатто инсон хукуклари химояси билан шугулланадиган жамиятлар ва шахсларни хам сигдира олиши мумкин. Ахир, у ХАЛК ХАРАКАТИ-ку. Бунинг устига хозир Гарб давлатлари, биринчи навбатда АКШ маъмурияти «Бирлик»ни очикча кўллаб кувват-ламокдалар. Демак, бирлашишнинг адреси «Бирлик» бўлиши бу жихатдан хам тўгри ва фойдалидир.
Тарих кўрсатмокдаки, муайян кучларнинг кенг платформада узок муддат колишлари осон иш эмас. Хар кандай жараён ичида марказдан кочиш кучлари мавжуд. 1989 йилдаги мухолифатнинг тезда бўлиниши бунинг энг ёркин мисолидир. У вокеаларнинг такрорланишини олдини олиш учун куйидаги кадамлар килиниши мутлако лозим:
- 1989 йилдаги бўлинишни хато, деб бахолаш керак. Акс холда бугунги бирлашишимиз жиддийлигига ва у етарлича узок замонга мўлжалланаётганига хеч кимни ишонтиролмаймиз;
- 1992 йилдан кейин бирлашишга уринишлар бўлгани маълум. Бунга каршилик килган киши ёки гурухларнинг фаолиятига сиёсий бахо бериш лозим. Акс холда бугунги бирлашишнинг олдини олишга характ киладиганлар яна пайдо бўлади. Шуни алохида таъкидлаш керакки, бу суд эмас, факатгина сиёсий бахо беришдир.
- Чет элда фаолият олиб борган мухолифат вакилларининг баъзилари энди оёкка туриб келаётган ўзбек демократиясининг шаънига дог тушурувчи кадамлар килганлари хакида жуда кўп гап-сўзлар бўлмокда. Бу масалага хам очиклик киритиш лозим, аксинча, турли гап-сўзлар бизнинг сафимизга киришни истаганларнинг шахтини кайтариш мукаррар. Иккинчи тарафдан, демократик принциплардан хеч бир шароитда воз кечмаслигимизни кўрсатолмасак, бизни дунёнинг демократик жамоатчилиги етарлича кўллаб кувватлаши хам даргумондир.
Хозирги пайтда ўзбек халкининг битта энг асосий муаммоси бор. Бу – Ўзбекистонда хакикий маънодаги хукукий демократик республика идора усулини жорий этиш. Демак, халк манфаатини ифодаловчи сиёсий патияларнинг энг асосий максади хам шу бўлиши керак. Аслида хам шундай. Уларнинг харакат дастурлари, стратегияси хамда тактикасида айтарли фарк йўк. Шу сабабли, маълум бир кисм мухолифатчилар шу фикрни олга сурмокдалар: лидерлар орасидаги сиёсий амбициялардан келиб чиккан хусусий ихтилофлар ташкилотлар фаолиятига кескин зарба бермокда, якинлашишга тўсик бўлмокда. Шахслараро хусусий муаммоларни сиёсий партиявий муаммога айлантиришга асло йўл кўйиб бўлмайди. Агар орадаги ихтилофни хато деб хисоблайдиган бўлсак, бу хато хеч кечиктирилмасдан тузатилиши керак. Агар ихтилоф принципиал масалаларга таянса, бу фикрни тарафдорлари хам етарлича, уларни демократик йўллар билан иложи борича тезрок бартараф килиш керак. Айнан хозирги давр айнан шу масалаларни кун тартибига кўймокда.
Ўзбек халкини ва мавжуд хукуматни тўлаконли, соглом мухолифатсиз колдириб бўлмайди энди. Совет типидаги «демократик централизм» кандай окибатларга олиб келишини биз 70 йиллик коммунистлар даврида, колаверса унинг мантикий давоми бўлган 10 йиллик мустакиллик даврида обдон синовдан ўтказиб, билиб олдик.
Умумлаштирувчи институт сифатида «Бирлик» халк харакатини тиклаш ва унинг таркибига мустакил партиялар сифатида «Бирлик» ва «Эрк» демократик партиясининг муносиб макомларда киришини таъминлаш хар иккала партия учун хам демак, ўзбек халки учун хам, хатто амалдаги хукумат учун хам истикбол сари ташланган илк, лекин мухим прогрессив кадам бўлур эди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения