Журнал Ҳаракат №6 (75) 2008. Кечагина ўтган кунларимиз
Абдураҳим Пўлат - Хоинларнинг ўзаро жанжали, "садақачилик" ва ҳомийлик
I. Икки собиқ сафдошимнинг жанжалидан хурсанд эмасман
11 ноябрь – “Бирлик”нинг туғилган куни. Ташкилотимизнинг расмий номи “Бирлик” халқ ҳаракати бўлса ҳам, у феълан партия эди. У пайтларда Коммунистик партиядан бошқа партия тузиш мумкин бўлмагани учун “партия” сўзи ўрнига “ҳаракат” ишлатишга мажбур бўлган эдик. Шу сабабли, 11 ноябрь тарихда “Бирлик” Партиясининг туғилиш куни бўлиб қолади. Вақти келиб, унинг юбилей кунлари тантаналар билан нишонланади. Ҳозир тантана қилишга имконимиз ҳам йўқ, қолаверса, тантана қиладиган замон эмас. Чунки, биз қайта қуриш сиёсати берган имониятлардан тўғри фойдалана олмадик, натижада, Ўзбекистонда демократик жараёнлар нафақат тўхтатилди, балки, диктатура томон орқага кетдик. Ўзбекистон бундай қи

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону