Журнал Ҳаракат
№5 (74) 2008. Кечагина ўтган кунларимиз
«Ҳаракат» ахборот агентлигининг янгиликлар тасмасидан – 1
Манба: www.harakat.net
Сентябрь-Октябрь, 2008 йил
2 сентябрь: Муҳаммад Бобир Маликов 60 ёшда
Бугун ўзбек демократик мухолифатининг йирик намоёндаларидан бири Муҳаммад Бобир Маликов 60 ёшга тўлди.
Тошкентда туғилган Муҳаммад Бобир Маликов Ўзбекистоннинг биринчи президенти Йўлдош Охунбобоевнинг набирасидир. Отаси Фарғонадага колхозлардан бирида раис бўлгани сабабли, унинг ёшлик йиллари шу вилоятда ўтди. У аввал ўрта мактабнинг 8 синифини, сўнгра Авиацион техникумни тамомлаб, Тошкент авиация заводида ишлади, ва ниҳоят, 1972 йили Тошкент Давлат Университетининг Юридик факльтетини битирди.
Узоқ йиллар прокуратура ва суд органларида ишлаган Муҳаммад Бобир Маликов 1989 йили Ўзбекистон Олий Судининг раислигигача кўтарилди. У шу даврда “пахта иши” билан қамалган минглаб дехқонларнинг ишини қайта кўриб чиқилишига ва уларнинг озод этилишига эришди.
Муҳаммад Бобир Маликов 1991 йилда Адлия вазири этиб тайинланди. Шу даврда “Эрк” партияси ва “Бирлик” халқ ҳаракати рўйхатга олинди.
У 1991 йилнинг бошларида Ўзбекистоннинг АҚШдаги биринчи элчиси бўлди, Ислом Каримов олиб бораётган сиёсатга қарши бўлгани туфайли АҚШ ҳукуматидан сиёсий қочоқлик мақоми сўраб, бу мамлакатда қолди ва шундан бери Давлат Департаменти структураларидан бирида ишлайди.
Муҳаммад Бобир Маликов оилали, икки қизи бор.
Сайт маъмурияти ҳамма “Бирлик” фаоллари ва ўз ўқувчилари номидан Муҳаммад Бобир Маликовни 60 йиллик юбилейи муносабати билан қизғин табриклайди.
4 сентябрь: Гуржистондан Украина орқали Ўзбекистонгача
Гуржистон президенти Михаил Саакашвилининг Жанубий Осетияда Тбилисининг қонуний ҳукмронлигини ўрнатиш учун олиб борган бир кунлик уруши бутун дунёни алғов-далғов қилиб ташлади. Аммо феълан Россиянинг қўлига ўтиб кетган Жанубий Осетия ва Абхазия Россиянинг қўлида қолди. Яъни бир қарашда ҳеч нарса ўзгармагандек, ҳатто русларнинг бу минтақадаги мавқеи кучайгандек кўринади.
Аслида ундай эмас. Саакашвили бутун Ғарб дунёсини ўзининг очиқча ҳамкорига, Россиянинг эса душманига айлантириб қўйди. Россия НАТО ва Европа Иттифоқи (ЕИ) билан яхши алоқалар ўрнатиш, Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) кириш орқали ҳозирча нефтнинг дунё бозоридаги юксак нархига осилиб турган заиф иқтисодини мустаҳкамлаб олиш учун ҳаракат қилаётган ва анчагина муваффақиятларга эришганди. Уларнинг сал кам ҳаммаси пучга чиқди. ЖСТга кириш номаълум муддатга кечиктирилди, НАТО ва ЕИ Россия билан ҳакмкорликни минимал нуқталарга тушириб, Москвадан Гуржистоннинг ҳудудий бутунлигини тан олишни талаб қилмоқда, Абхазия ва Шимолий Осетига халқаро кузатувчилар, ундан кейин халқаро мандатга эга бўлган тинчликни сақлаш кучларини киритиш ғоясини секин-аста олға сурилмоқда. Уларни рад этиш учун Россия Ғарб билан муносабатларини янада ёмонлаштиришга мажбур бўлади. Бу эса, ўз навбатида Россиянинг иқтисоди учун таҳликалидир.
Айнан шуларни тушунган Россиянинг қоғоздаги президенти Медведев ва амалдаги хўжайини Владимир Путин Саакашвилидан аламзада эканликларини ҳам яшира олмаяптилар, расмий чиқишларида Саакашвилини сўкиш даражасида ҳакорат қилишдан ўзларини тия олмаяптилар.
Ғарб дунёсининг лидерлари тамомийла Гуржистон ва унинг президенти Саакашвили тамонида эканликларини очиқча кўрсатмоқдалар. Шу кунларда Тбилисига келиб кетган турли давлат раҳбарларининг сони 17 йиллик мустақиллик йилларида келганлардан бир неча марта кўпдир. Бугун бу ерга АҚШнинг вице-президенти Дик Чейни ҳам келиб кетди ва АҚШ ҳукумати Россия билан қарама-қаршиликда тўла Гуржистонни қўллаб-қувватлашини билдирди.
НАТОнинг ҳарбий кемалари Гуржистоннинг денгиз чегараларини ўз ҳимоясига олди, Гуржистоннинг ҳаво майдонини кузатадиган жиҳозлар НАТО системаларига боғланди. Россия томонидан яксон қилинган Гуржистоннинг ҳарбий потенциали Ғарб тарафидан тикланмоқда. АҚШ ва Европа ўлкалари Гуржистон иқтисодини тиклаш учун миллиардлаб долларлик ёрдам уюштирмоқдалар.
Гуржистон Россия билан дипломатик алоқаларини узди, энди гуржиларнинг Россияга бориб келиши ўта қийинлашади, аммо Европа ва АҚШга ҳамма йўллар очилади. Гуржилар бундан фақат хурсанд бўлаётганларини гапириб ўтириш ҳам ортиқча.
Хуллас, қисқа қилиб айтсак,, Михаил Саакашвили Россияни заифлатиш ва келажакда Абхазия билан Жанубий Осетияни ундан қайтариб олишга имконият яратиш учун яхши замин тайёрлади.
Айни замонда, Украинада янги сиёсий кризис оловланди. Президент Виктор Юшченко ва Бош вазир Юлия Тимошенко зарғалдоқ инқилобидан бери бирга бўлсалар ҳам уларнинг орасида ва уларнинг командалари ўртасида манфаатлар уруши ҳеч тўхтамаган эди. 2010 йилда бўладиган президентлик сайловлари арафасида бу кураш авжига чиқишини ҳамма кутарди. Гуржистондаги воқеалар баҳонаси билан кураш ҳозироқ оловланишга бошлади.
Шу пайтгача Гуржистон ва унинг президенти Саакашвилининг дўстиман дея кўксига уриб келган Юлия Тимошенконинг Гуржистон-Россия конфликти пайтида ўзини четга олиб қочгани, Ғарб билан параллел шаклда ҳаракат қилмасликка интилгани – аввалига унинг Путинга сотилгани ҳақида олди-қочди гапларга сабаб бўлган бўлса, кейин бу иддаолар расмий сиёсий саҳналарга ҳам чиқди. Тимошенко шу пайтгача ўзининг асосий рақиби, ҳатто душмани ҳисобланган россияпараст Регионлар Партияси ва унинг раҳбари Виктор Янукевичяга яқинлаша бошлади. Тимошенко ва Янукевичнинг парламентдаги фракциялари бирлашиб, президент Юшченконинг ваколатларини қисқартирувчи ва айни замонда Бош вазир Тимошенконинг ваколатларини кенгайтирувчи қонунлар қабул қилди. Юшченко буни давлат тўнтаришига уриниш каби баҳолаб расмий баёнот беришгача борди. Шунданй кейин, унинг парламентдаги тарафдорлаги зарғалдоқ коалициядан чиққанларини эълон қилдилар.
Украина қонунларига кўйича, коалициядан чиқиш қарори 10 кундан кейин кучга киради, шундан кейинги бир ой ичида парламент кўпчилигини ташкил қилувчи янги коалиция тузилмаса, президент парламентни тарқатиб юбориб, янги сайловлар тайин қилади. Юшченконинг тарафдорларисиз Тимошенко янги парламент кўпчилигини ташкил қилувчи коалиция тузолмайди, Янукевич билан коалиция тузилса, Тимошенконинг “зарғалдоқ инқилоби қироличаси, русларга бош эгмайдиган Ғарб тарафдори” имижи бутунлай битади.
Хуллас, Украина янги сиёсий инқирозга кирди. Шундай шароитда, яхши томонга борадиган жиддий иқтисодий ўзгаришлар ҳам бўлиши қийин.
Бу воқеаларга Ўзбекистон нуқтаи назардан қараш лозим. Украинанинг мисоли кўрсатмоқдаки, турли сиёсий коалициялар, айниқса, янги демократик жамиятларда, жуда мўрт бўлади. Уларнинг ҳар қадамда синабериши эса, мамлакат манфаатларига жиддий зарар беради.
Айнан шулар сабабли, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг ҳозирги ўзбек мухолифатини турли коалициялар доирасида бирлаштириш самарасиз эканлиги, ҳаммани бир кучли ташкилотда, бугун шундай кучли ташкилот “Бирлик” Партияси бўлгани учун, мухолифатни “Бирлик” Партиясида бирлаштириш фикри мутлақо тўғри бўлганлигини тан олиш лозим. Бу кунда бошқа йўл йўқ.
Гуржистондаги воқеаларнинг ҳам ўзбеклар учун ибратли жиҳатлари кўп. Биринчидан, Россия ҳозирги қудратидан қутуриб, эски мустамлакаларини янгидан назорат остига олмоқчи эканлиги очиқчқа кўринди. Гуржистон ва Украина каби Ўзбекистоннинг ҳам Россияга қарши турадиган кучи йўқ. Демак, Ғарб билан бирга бўлиш керак. “Бирлик” Партиясининг Ўзбекистонни тезлик билан Ғарбга интеграция қилишгина мамлакатимизда демократиянинг ривожланишини тезлаштиради, деган фикри мутлақо тўғри эканлигини ҳозир кўпчилик тушуниб бормоқда. Айни замонда, Ғарб билан бирга бўлиш, келажакда НАТОга кириш, Ўзбекистоннинг мустақиллигини ҳам кафолатлайди, русларнинг босимига жавоб бериш имконлари яратади.
Сўнги даврда ҳукумат ва унинг раҳбари президент Ислом Карим “Бирлик”нинг ғояларидан тўғри хулоса чиқариб, Ғарбга очиқча яқинлик кўрсатмаса ҳам, Россия ва Ғарб ўртасида мувозанатли сиёсат олиб боришга ҳаракатлар қилгандек бўлди. Лекин, у табиатан Москванинг, будан ҳам тўғрироғи, Лубянканинг одами бўлгани сабабли, ўша ердан кўрсатилган йўллардан кетишни давом эттирмоқда. У ҳозир Россия олдида яна бир марта тиз чўкиб, унинг Гуржистонга нисбатан агрессиясини оқламоқда. Шу кунларда Ислом Карим ўзбек халқининг бойлиги бўлмиш табиий газни русларга дунё бозиридан тахминан икки баробар кам нархда сотиш бўйича Путин билан шартнома имзолади. Бу миллатга хоинликдир.
Ўзбекистон яна эски аҳволга тушмоқда. Унинг мустақиллиги яна қоғозга айланмоқда. Мамлакат бойликлари яна русларнинг қўлига берилмоқда.
Буларнинг сабабчиси бўлмиш мавжуд режимга қарши самарали курашиш учун мухолифат жиддий кучга эга бўлиши, яъни бирлашиши керак. Такрорлашдан фойда бор – бирлашиш, аниқроғи, “Бирлик”да бирлашиш керак.
9 сентябрь: АҚШ қўшинлари Ироқдан чиқса, ўзбекларга нима?
Бугун АҚШнинг Миллий Мудофаа Университетида нутқ сўзлаган президент Жорж Буш АҚШ қўшинларнинг 8 минг кишилик гуруҳи Ироқни тарк этишини эълон қилди. Кейин у асосан Афғонистондаги муаммолар ҳақида, хусусан, у ердаги АҚШ қўшинларини орттириш лозимлигини гапирганига кўра, Ироқдан олиб чиқиладиган қўшин айнан Афғонистонга жўнатилади.
Бушнинг бу қадамини авваломбор АҚШдаги сайловолди кампанияс нуқтаи назаридан баҳолаш керак. Маълумки, демократларнинг президентликка номзоди Барак Обама Ироқдаги АҚШ қўшинларини камайтирш ва ҳатто уларни бутунлай олиб чиқиш кераклиги ҳақида гапирмоқда эди. Шу туфайли ҳам унинг рейтинги консерватор-республикачи МакКейндан анча юқорида турибди.
Ҳозир республикачилар вазиятни ўзгартиришга жиддий киришдилар. Шу кунгача Барак Обаманинг ёшлиги, ўзининг тажрибали эканлигини урғулаб, Обаманинг “Ўзгартир” шиори устидан кулиб келган МакКейн Республикачилар партиясининг қурултойида ўз тактикасини кескин ўзгартирди. У анчагина ёш аёлни ўзига вице-президент қилишини айтгандан кейин, тажрибасизлик хусусидаги риторикасини тўхтатди ва Обама каби Вашингтон сиёсатини ўзгартириш кераклиги хучсусида гапирабошлади. Мана энди Жорж Буш Ироқдан АҚШ қўшинларнинг бир қисмини олиб чиқиш қарорини эълон қилди. Булар ҳаммаси МакКейннинг рейтинги ошириши муқаррар.
Республикачиларнинг бу қадамларига Обама қандай жавоб бериши Американинг ички иши. Биз ўзбекалр учун АҚШ қўшинларининг Ироқдан Афғонистонга қўчирилиши муҳим. Агар бу қадамлар сайловолди ўйинлари бўлмаса ва АҚШ Афғонистондаги аҳвол билан бугунгисидан ҳам жиддийроқ шуғулланишга бошласа, Ўзбекистон ҳам бу жараёнлардан четда қолмайди. Охирги ярим йил ичида АҚШнинг Ўрта Шарқдаги қўшинлари қўмондонининг икки марта Тошкентга келиб кетишиёқ фикримизнинг исботидир.
Путин раҳбарлигидаги Россия Гуржистон билан урушдан кейин дунё томонидан изоляция қилишга бошлангани, АҚШ Ўзбекистонни ўз орбитасига олишга ҳаракат қилаётгани ўзбек демократлари учун 2001-04 йиллари бўлгани каби катта имкониятлар яратиши мумкин. Ўша йиллари бирлашишга эришолмаган ўзбек демократик мухолифати Андижон фожеасидан кейин қаттиқ зарба олган эди. Энди ўша хатолардан сабоқ олиб олға кетиш лозим.
Ҳозир қайтадан оёққа туриш потенциали борлигини кўрсатолган “Бирлик” Партияси мухолифатни ўз сафларида бирлаштиришдан бошқа йўл йўқлигини қайта-қайта гапирмоқда. АҚШнинг Афғонистонга эътиборни кучайтириши - “Бирлик” елканлари учун керакли бўлган шамолдир.
Дин тижоратчилари устидан Германияда иш очилган, у ерда “Эрк”чиларнинг ҳам номи чиқса ажаб эмас
Туркия матбуоти Ислом динимизни ўз тижоратга айлантирган одамлар устидан Германиянинг Франкфурт шахрида кўрилаётган ишга катта аҳамият бермоқда. Бу масала бўйича бошланган бахс-тортишмаларга Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ҳам қўшилибди. Чунки, у раҳбарлик қиладиган партия фаолларининг бу ишга алоқаси борлиги иддао қилинмоқда.
Бугун Туркиянинг “Миллиёт” газетасида Гермаания парламентининг турк аслли депутати Ҳаққи Кескин томонидан тарқатилан баёнот эълон қилинди. Ундан билинишича, Германиядаги баъзи туркий-исломий вақфлар узоқ йиллардан бери бу мамлакатда яшайдиган турклардан закот, қурбонлик ва камбағалларга ёрдам баҳонаси билан 41 миллион евродан кўп пул тўплаганлар, аммо пул бунга муҳтож мусулмонларга ёрдам сифатида ишлатилмасдан, туркларга оид “Денгиз Фенери” каби ширкатлар томонидан еб кетилган.
Бундай усул билан тўпланган маблағни Туркияда “яшил сармоя” дейишади. Шу пайтгача ҳеч ким тарафидан жиддий текширилмаган даъволарга кўра, “яшил сармоя” охир-оқибатда диний партияларнинг кассасига келиб тушган.
“Инсонларни Оллоҳ ва Пайғамбар номини ишлатиб алдаб келаётган дин тижоратчиларнинг ишлари қонуний йўллар билан текширилиши ва бундан кейин инсонларимизни алдатилишига имкон берилмаслиги керак”, дейилади Ҳаққи Кескиннинг баёнотида.
Бу иш давомида Ўзбекистон “Эрк” партияси 53-54-чилар фракцияси ва бош 53-54-чи Салой Мадаминнинг ҳам исми ўртага чиқиб қолиши мумкин. Биз бундан бир неча йил аввалги хабарларимизда (улар “Ҳаракат” журналида ҳам эълон қилинган) Салой Мадамин Германиядаги диний вақфлардан Хоразмдаги қашшоқ одамларга Қурбон байрами муносабати билан ёрдам уюштириш баҳонасида каттагина маблағ олгани ва уларни ўз оиласининг эҳтиёжланини қоплаш учун ишлатиб юборганини ёзган ва бу каби ишларнинг ахир бир кун чуви чиқишини тахмин қилган эдик.
Нефть ва олтиннинг нархи тушишда давом этмоқда
Бир неча ой илгари бир барель нефтнинг дунё биржаларидаги нархи 140 долларни ошган бўлса, бугун 103 долларга тушди. Ваҳоланки, тахминан 10 йил аввал нефтнинг барели 20 доллардан сотиларди.
Нефть нархининг бундай тушиб-чиқиши нефть сотувчи давлатлар учун ҳам нефть истеъмол қилувчилар учун ҳам қанчалик аҳамиятга эканини гапириб ўтириш ортиқча. Нефтнинг нархи кескин ўсишга бошлаган вақт Путиннинг ҳокимиятга келишига тўғри келгани ҳам жуда муҳим. Путин нефтдан келаётган фойда билан рус халқининг кўзини боғлаб, ўзи ўрнатган диктатурани демократиядан афзал қилиб қўрсатишга эришди. Аммо, нефтнинг нархи тушиб бораверса, рус халқи тезда Путиндан ҳам юз ўгиришга бошлаши муқаррар. Бундай ҳолатда, Путин учун ҳокимиятда қолишнинг ягона йўли – ҳозирги нисатан юмшоқ диктатурани қонли диктатурага айлантириш бўлади.
Нефть қазиб олувчи 13 давлатни бирлаштирадиган ОПЕК ташкилоти кеча, нефтнинг нархини ушлаб қолиш ёки ҳеч бўлмаса унинг тушишини секинлаштириш мақсадида, бу ташкилотга кирувчи мамлакатлар тарафидан бир кунда қазиб олинадиган нефтнинг умумий миқдорини 530 минг барелга камайтириш қарорини тасдиқлади. Эслатиб ўтамиз, ОПЕКга кирувчи мамлакатлар бир кунда тахминан 25 млн барель нефт қазиб олишади. Бу бутун дунёда бир кунда қазиб олинадиган нефтнинг 40 фоизидир. Қайси мамлакат қанча нефть чиқариши хусусидаги маълумотлар 2007 йил 12 ноябрдаги хабаримизда берилган. Бу рақамларда жиддий ўзгаришлар бўлгани йўқ.
Ўзбекистон учун нефтдан ҳам кўпроқ олтин нархларидаги ўзгаришлар муҳим. Тахминан ярим йил аввал олтиннинг нархи 1000 долларга (бир унцияси) яқинлашган бўлса, шу кунларда 800 долларга тушиб қолди. Инфляцияни ҳам ҳисобга олсак, бу нарх ўтган асрнинг 80-чи йилларидаги энг паст нархга тенг бўлмоқда.
Нефть ва олтин нархларининг тушиб бориши Владимир Путин ва Ислом Каримни жиддий ташвишга солаётган бўлса керак.
13 cентябрь: Тоғбой Раззоқ - Мен “Бирлик”даман, ҳаммани “Бирлик”да бирлашишга чақираман
“Бирлик” халқ ҳаракати тузилган кунлардан бери унинг аъзоси бўлган Андижонлик Тоғбой Абдураззоқ, 2003 йилда бу ташкилот “Бирлик” Партиясига айлантирлгандан кейин, унинг фаол аъзоси бўлиб келмоқда. У ҳар доим мавжуд режимнинг тазйиқлари остида яшади, аммо ўз эътиқодидан чекинмади, мамлакатимизда демократияни ривожлантириш мақсадида ўз сафдошлари билан доимий курашда бўлди.
Андижон воқеаларидан кейин ҳукуматнинг қонхўрлигини очиқча қоралаган Тоғбой Раззоқ аввалгисидан ҳам кучли тазйиқ остида қолди ва қамалиш хавфи остида Бишкекка келиб БМТнинг қочқинлар билан шуғулланувчи органларига мурожаат қилди. Ҳозир Канаданинг Торонто шаҳрида яшайди.
Тоғбой Абдураззоқ шу кунларда “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатга телефон қилиб, ўзи ҳар доим “Бирлик”чи бўлганини ва шундай бўлиб қолишини таъкидлаб, ватанни тарк этгандан кейин, ташқарида яшовчи муҳожир-демократлар орасидаги муносабатларни яхши тушунмагани сабабли, баъзи ўзбекча сайтлар билан ҳамкорлик қилишга бошлаганини гапирди. Ҳозир, деди у, бу сайтлар орқасидаги ўзини мухолифатчиман деб эълон қилиб юрган одамлар амалда ҳеч нарса қилмасдан, йиғи-сиғи билан шуғулланишдан ташқари мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” Партиясига тош отишни касб қилиб олишганлигини тушуниб қолдим.
Мен ҳар доим мухолифатни бирлаштириш тарафдори бўлганман, ҳамма чиқишларимда шуни гапирганман, аввалги низоларни унутиб, ҳамма кучларни бирлаштириш тарафдори бўлганман. Аммо, охирги пайтда Сизнинг фикрингиз тўғри эканлигини тушуна бошладим. Эски низо-хатолардан тўғри сабоқ чиқарилмаса, ҳеч қачон илгари кетиб бўлмас экан. Лекин, бошқа гуруҳлар, айниқса, катта хатолар қилганлар, буни ҳали ҳам тушунишмаяпти.
Шундай экан, бугун мухолифатни унинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” Партиясида бирлаштириш бирдан-бир тўғри йўлдир. Мен бундан кейин “Бирлик”да фаолиятимни кучайтираман, унинг сайтлари билан ишлайман ва ўзбек демократик мухолифатини “Бирлик” Партиясида бирлаштириш ғоясини тарғибот қиламан
15 сентября: Два человека убиты в драке с гастарбайтерами в Подмосковье
В Подмосковье в результате драки между местными жителями и приезжими из Узбекистана погибли два человека, сообщил в понедельник источник в правоохранительных органах.
«В ночь на воскресенье в поселке Лунево Солнечногорского района у дома №17 произошел конфликт местных жителей с приезжими из Узбекистана. В результате драки на месте от множественных ранений в грудь и спину погибли двое местных жителей 30 и 28 лет, еще один 20-летний местный житель был доставлен в реанимацию зеленоградской больницы №3. На месте был задержан гражданин 21-летний гражданин Узбекистана, рабочий по найму, временно зарегистрированный в Москве», - рассказал источник.
В настоящий момент следственным комитетом при прокуратуре Московской области возбуждено уголовное дело по статье 105 часть 2 (убийство). Ведется следствие, выясняются все обстоятельства произошедшего, опрашиваются свидетели, добавил он. //«Интерфакс»
В Петербурге избиты и ограблены гастарбайтеры из Узбекистана
Разбойное нападение на гастарбайтеров из Узбекистана совершено в Калининском районе Петербурга. Инцидент произошел в ночь с субботы на воскресенье на строительной площадке, расположенной на Лужской улице.
По предварительной информации, около двух часов ночи в барак, где живут строители — выходцы из Узбекистана, ворвались около 10–15 человек, избив гастарбайтеров и потребовав все имеющиеся деньги. Похитив зарплаты пострадавших и мобильные телефоны, преступники скрылись.
Трое гастарбайтеров с непроникающими ранениями доставлены в больницы. //"Фонтанка.Ru"
17 сентябрь: ЎзА билан солиштириш учун билдириш лозим, кеча “Новости” агентлиги 340 та хабар тарқатган
Ўзбеклар Ўзбекистонда иш тополмай Россияга мардикорликка кетишаётгани ҳаммага маълум факт. Мамлакатда қолган ўзбеклар ҳам Ўзбекистон ичида ва дунёда бўлаётган воқеаларни билиб бориш учун рус хабар воситаларига боғланиб қолишмоқда. Бу боғланишнинг мафкуравий томони ҳам бор. Айнан шу сабабли, дунёдан айрилиб боришаётганини сезган ўзбеклар ичида собиқ СССРни қўмсаш ортган.
Демократик мухолифатнинг ўзбек тилидаги сайтлари ҳам бу йўналишда сезиларли иш қилмаяптилар. “Бирлик” партиясига боғлиқ бўлган “Ҳаракат” хабар агентлигининг сайти ва шу номдаги журналгина бўшлиқни тўлатиш учун уринмоқда.
Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам ҳеч бўлмаса ўзлари қилаётган ишларни ўзбекларга билдириб борадиган газета ёки бюллетен каби қоғоздаги нашрлар чиқариш масаласи билан жиддий шуғулланмаяптилар. Бу ерда ҳам асосан бирликчилардан иборат бўлган “Эзгулик” жамияти бир нарсалар қилишга ҳаркат қилаётгани, ўз сайтини (www.ezgulik.org) замонавий информацион-аналитик сайтга айлантириш учун уринаётганини урғулаш керак.
18 сентябрь: Дунё бозорлари алғов-далғов, бозори йўқ Ўзбекистонда сокинлик
Табиий, гап капитализмнинг, яна ҳам тўғрироғи, унинг молиявий системасининг мотори бўлмиш қийматли қоғозлар бозори ҳақида кетмоқда.
Охирги ойларда қийматли қоғозлар бозорида нотинчлик ҳукмрон бўлса ҳам, охирги 2-3 кун ичида бўлаётган каби алғов-далғов йўқ эди. Ҳамма нарса АҚШдан бошланди. Бу мамлакатдаги қийматли қоғозлар бозорининг асосий кўрсатгичи ҳисобланадиган Dow Jones индекси 3 кун ичида тахминан 11500 дан 10500 га тушиб кетди. АҚШдаги қийматли қоғозлар (акциялар) нархи ўртача 10 фоизга тушди, дейиш мумкин. Нью-Йоркдаги биржа (қийматли қоғозлар сотиш маркази) паникада бўлмаса ҳам, катта шунга яқин эди.
АҚШ ҳукумати бу масала билан тўғридан-тўғри шуғулланишга бошлаганига анча бўлган эди. Бугун президент Буш Тинч океанидан келган бўрон натижасида талофот кўрган штатларрга бориш режасини ўзгартирди, эртага у халққа иқтисодий бўхрон бўйича мурожаат қилмоқчи. Бугун Dow Jones индексинингтушиши тўхтагандек кўринмоқда.
Русларнинг биржасидаги тушиш шунчалик таҳликали даражага келдики, кеча кечқурун ҳукуматнинг тегишли органлари уни бекитиб қўйдилар. АҚШдаги тушиш тўхтагани сабабли бўлса керак, Россия биржалари эртага (жума куни) қийматли қоғозлар билан савдони қайтадан бошлашлари эълон қилинди.
Европа ва Осиё биржаларида ҳам шу аҳвол. Аммо Ўзбекистон каби бир қатор ўлкаларда тинчлик-хотиржамлик ҳукмрон. Чунки, бу ерларда бозор иқтисоди ҳали йўқ ҳисоб, демак, биржанинг ўзи йўқ. Ислом Каримнинг “Янги уй қурмасдан эскисини бузма” шиори остида яшаётган Ўзбекистон иқтисодий бўхронларда узоқда турганидан хурсанд бўлаётган калтафахмлар ҳам топилса керак.
Фараз қилинг, бир маҳаллада одамлар ҳамма қулайликларга эга бўлган (газ, сувқувурлари, электр, иситгич ва совутгич системалари билан таъминланган) янги