Журнал Ҳаракат №4 (73) 2008. Кечагина ўтган кунларимиз
«Харакат» ахборот агентлигининг янгиликлар тасмасидан - 2
Манба: www.harakat.net Июль-август, 2008 йил (Давоми. Боши: «Харакат» ахборот агентлигининг янгиликлар тасмасидан - 1) 4 август: Улуғ рус ёзувчиси Алекса́ндр Солженицин вафот этди Якшанбадан душанбага ўтар кечаси улуғ рус ёзувчиси Александр Солженициин 89 ёшида вафот этди. У бу йил 11 декбрда 90 ёшга кирарди. Фақат Россиянинг эмас, дунёнинг ҳамма буюк адабий мукофаатларини олган рус ёзучисининг ҳаёти мураккаб эди.Чунки, унинг ўзи мураккаб шахс бўлган.Улуғ Ватан Урушида артилериячи офицер сифатида иштирок этган Солженицин Сталиннинг ички сиёсатига қарши эди. Аммо, бунинг сабаби, Солженициннинг ўзи ёзишича, Сталин леинизмни бузгани бўлган. У ўз фикрла-рини яқин дўстларига гапиргани КГБга маълум бўлади ва 1945 йили саккиз йилга қамалади. 1953 йилнинг бошида у озод қилинди, касалиги туфайли турли шаҳарларда, 1954 йилнинг бошларида Тошкентда даволанди. Қамоқдаги саккиз йил ичида у марксизм-ленинизмдан бутун-лай юз ўгирди ва бундан кейинги бутун умрида православ-патриотик ғояларига содиқ қолди. Аммо, бутун дунё ва собиқ Совет жумҳуриятларида Соженицинни Совет коммунис-тик тузумининг кирдикорларини очиб берувчи “Иван Денисовичниг бир куни”, “Архипелаг ГУЛАГ” каби асарлари туфайли танишади ва уни ҳатто демократ, деб ҳисоблашади. Аслида ундай эмас, 1974 йили СССРдан чиқариб юборилиб, 1994 йили ватани Россияга қайтиб келган Солженицин Ельцин ва унинг командаси қилаётган ишларга танқидий кўз билан қараб келган, Путиннинг сиёсатини очиқча бўлмаса ҳам қўллаб-қувватлаган. Нима бўлса ҳам, Сольжиницин одамзод тарихининг энг қоронғи саҳифаларини яратган коммунистик тоталитар системанинг танқидчиси ҳамда унга қарши курашган ва ғалаба қилган инсон сифатида тарихда қолади. 5 август: Покистонлик журналистнинг янги китобида Марказий Осиё ҳам тилга олинган Кеча ББСнинг инглиз эшиттиришларида таниқли журналист Аҳмад Рашид билан унинг “Хаосга тушиш” номли янги китоби бўйича суҳбат ўтказилди. Оддий журналист эмас, тадқиқодчи журналист бўлган Аҳмад Рашиднинг суҳбатидан маълум бўлишича, унинг китоби Покистон, Афғонистон ва Марказий Осиёда миллий давлатлар яратиш ғояси чўккани ва радикал Ислом таҳликаси ҳақидадир. Аҳмад Рашид ББС журналистининг “Марказий Осиё, Покистон ва Афғонистонда Ислом радикализми мавжуд вакум/бўшлиқни тўлатганини ёзгансиз. Қандай бўшлиқни назарда тумоқдасиз?” саволига жавоб берар экан, Марказий Осиёдаги бўшлиқ – бу ерда сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш учун жиддий ҳаракат ҳам қилинмаганидан келиб чиққанини урғулайди. У ўз мамлактидаги аҳволни ҳеч бир сайланган ҳукуматга ўз ислоҳатларини тўла ўтказишга имкон берилмагани билан изоҳлар экан, бунинг йўлидаги асосий тўсиқ армия бўлганини гапиради ва бунинг устига Покистон раҳбарлари демократия нормаларига риоя қилишдан кўра, ўз шахсий ҳокимиятларини ўрнатишни ўйлашади, деган фикрини билдиради. Покистонлик журналист АҚШда бу йилги сайловдан кейин ҳокимиятга келадиган Демократик маъмурият Ислом дунёсига ижобий ёндошади ва Ислом экстремизмининг юксалишига сабаб бўлган омилларни яхши ўрганади, деб умид ҳам билдирган. Унинг фикрича, Афғонистонда Карзай ҳукуматининг демократияни ривожлантириш йўлидаги асосий хатоси – сиёсий партияларнинг оёққа туришига имкон берилмаётгани ва сайловлар партиявий асосда ўтказилмаётганидир. Бу қисқа иқтибосларда ҳам кўриниб турибдики, Покистонлик журналист Марказий Осиё, Покистон ва Афғонистондаги муаммоларнинг умумий нуқталарини кўра олган ва уларни бутун бир шаклда анализ қилган. Агар ББСнинг ўзбек хизмати, сайтимизда кўп марта урғулангандек, Ўзбекистон МХХсининг назорати остида ишламас эди, бу каби китобларни ҳар томонлама ҳамда чуқур анализ қилган бўларди. Китобнинг камчиликлари бўлишига қарамасдан, бундай анализ ўзбек сиёсатчилари учун фойдали бўлишини гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ. Более 40 узбеков освобождены из рабства в Самарской области Сотрудники УФСБ, УФМС и УБОП ГУВД Самарской области освободили 44 гастарбайтера, которые более полугода находились фактически в рабстве, работая в подпольном кондитерском цехе. Как сообщила пресс-служба УФСБ по Самарской области, подпольный цех находился в Похвистневском районе Самарской области. «Сорок четыре гражданина Узбекистана без соответствующего разрешения занимались производством сладких орешков, трубочек, печенья и других кондитерских изделий. Цех находился в здании бывшего пивзавода и не был приспособлен под выпекание сладостей. Проживали иностранцы в том же здании, где и работали. Спальные помещения соседствовали с производственными, мужчины и женщины размещались совместно», - говорится в сообщении. В УФСБ подчеркнули, что гастарбайтеры жили в таких условиях не по своей воле. «Большинство из них были доставлены в начале 2008 года автобусом из Оренбурга, куда они прибыли на поезде из Ташкента. По прибытию работодатели забрали у них паспорта и лишили их возможности покидать территорию производст-венного цеха. Для этого за ними следили специаль-ные надзиратели. Заработная плата узбекам выдавалась нерегулярно, у большинства из них она составляла 300 рублей в месяц. Работодатели обеспечивали их лишь минимальными продуктами питания», - отмечается в сообщении. 7 август: Самарқандлик ҳуқуқ ҳимоячилари билан нима бўлди? Кеча “Бирдамлик” ҳаракати номидан рус тилида тарқатган хабарномадан маълум бўлишича, Самарқандлик уч нафар ҳуқуқ ҳимоячиси Зоҳир Ҳасанзода, Пардақул Тўрақулов, Комил Ашуров 5 август куни ўзларга етиб келган шикоятларни текшириш учун шаҳарнинг машҳур Сиоб бозорини айланишибди, сўнгра бозор директори олдига кириб, бозорнинг муаммолари, хусусан уни реконструкция қилиш ва харидорларни тарозидан уриб қолиш фактлари ҳақида гаплашишибди. Бундан кейинги воқеалар детектив жанрида кетади. Бозордан чиқиб кетгаётган ҳуқуқ ҳимоячиларига номаълум аёллар ҳужум қилишади, уларни калтаклашади, Комил Ашуровнинг юраги ёмонлашиб, у хушидан кетгач, тез ёрдам хизматидан докторлар келиб унга ёрдам беришади. Бу ерга етиб келган миршаблар, ҳужумчилар билан эмас, ҳуқуқ ҳимоячилари билан шуғулланишга бошлашади. Уларни соат 22 гача милиция бўлимида ушлаб туришада ва эртага келиш ҳақида қўлларига чақирув қоғози бериб, қўйиб юборишади. Орадан ики кун ўтди, ҳали воқеаларнинг давоми ҳақида хабар олмадик. Аммо, тажрибасиз ҳуқуқ ҳимоячилари олдидаги бурчимиз дея, баъзи мулоҳазаларни билдириб қўйишни лозим топдик. Воқеалар айнан хабарномада ёзилганидек кечганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Аммо, ўйлатиб қўядиган жойлари ҳам бор. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг қилган иши ҳозирги давлат инспекторларининг ва Совет замонида бўлган “халқ назоратчиларининг” ишини эслатади. Ўша “халқ назоратчилари” “халқдан келган шикоят” бўйича бозорга келиб уни айланишарди, кейин бозоркомнинг олддига кириб бор камчиликларни бекитиш учун пора талаб қилишарди. Ҳамма демократия ҳамда ошкоралик бўлмаган давлатларнинг инспекторлари ҳали ҳам шундай қилишни давом эттиришмоқда. Самарқандлик ҳуқуқ ҳимоячилари қилган иш билан давлат инспекторлари қиладиган иш орасидаги ўхшашликни ҳар ким кўриб турган бўлса керак. Ҳуқуқ ҳимоячилари бозор директоридан бир нарса талаб қилишди, деган гумон бизда йўқ, бундан худо асрасин. Аммо, улар тажрибасизликлари туфайли шунга ўхшаш ишларга қўл ураётганларига ҳам ҳеч шубҳамиз йўқ. Нима бўлди, Самарқандлик ҳуқуқ ҳимоячиларининг бозорлар билан шуғулланишдан бошқа ишлари қолмадими? Улара “Бирлик” Партияси Самарқанд вилояти ташклоти раиси Холиқназар Ғанига ва умуман мухолифат фаолларига қарши ўтказилаётган босимлардан хабарсизмилар? Нега уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилмайдилар? Уларниг бу йўналишдаги ишларини охирги замонларда ҳеч кўрмаяпмиз. Миллат диктатура чангалида азобда экан, бозорни реконструкия қилиш муаммоси ҳуқуқ ҳимоячиларининг елкасига тушдими? Сотиш нуқталари давлатнинг қўлида бўлса, сотувчи тарозидан уриб фойда қиларди. Ҳозир одамлар ўз нарсаларини сотишар экан, нархни ўзлари белгилашар экан, тарозидан уруш Совет замонидаги сифатини йўқотганини ҳуқуқ ҳимоячилари тушунишмайдими? Агар ростдан ҳам тарозидан уриш бўлса, бу нарх оширишнинг яширин, билвосита шакли эканлигини ҳам тушунишмайдими ҳуқуқ ҳимоячилари? Ҳуқуқ ҳимоячиларини қўйиб турайлик, бундай хабарларни тарқатаётганлар ўз ўқувчиларини ҳеч нарсани ўйламайдиган, ҳеч нарсани тушунмайдиганлар, деб ўйлашмасмикан? Демократия учун курашни асосий мақсад қилиб олган сайтлар бундай шубҳали хабар, хабарномаларни тарқатишдан ўзларини тийишлари лозим. “Ҳаракат” сайти бундан буён айнан шундай қилади. 8 август: Юсуф Жуманинг ўғли Абдураҳим Пўлатга мурожаат қилди Assalomu alaykum Abdurahim amaki, sog' salomatmisiz? Abdurahim amaki bizning oilamiz boshiga tushgan musibatdan xabaringiz bor. Men Dadam bilan birga qamalib, ko'plab daxshatli qiynoqlarni boshimdan o'tkazdim. Eng daxshatlisi shundaki mening ko'z o'ngimda Dadamni qiynoqlarga soldilar. Hozir ham Dadam eng daxshatli qiynoqlar ostida jasliqda saqlanmoqdalar. Ukan Mashrabning ham qayerdaligi noma'lum, tirik ekanligiga ham ishonch deyarli yo'q. Abdurahim amaki Siz Dadamga yordam bera olasiz, iltimos yordam bering. Men ukangiz Yusuf Jumayevning o'g'li Bobur Yusufjon o'g'liman. Javobingizni kutib qolaman. Sizga hurmat bilan Bobur. 9 август: “Бирлик” раҳбари Юсуф Жуманинг ўғлига жавоб хат ёзди Салом Бобур, Отангиз Юсуф Жуманинг аҳволи, унинг Ўзбекистон зиндонларида қийноққа солиниши, укангиз Машрабнинг қамоқхонадан ғойиб бўлиши ҳаммани, биз бирликчиларни, жумладан, мени қаттиқ ташвишга туширган. Отангиз тузилган кунларидан бери “Бирлик”нинг фаоли бўлган, сўнги йилларнинг тушунмовчиликларига қарамасдан, биз у кишини сафдошимиз деб ҳисоблашни давом эттирмоқдамиз. Биз ҳеч кимни, бунинг устига ўз сафдошимизни, ҳар қандай шароитда ёлғиз қолдирмаганмиз ва қолдирмаймиз. Юсуф Жумани ҳам. Шу кунларда унинг тақдири кун тартибимизнинг энг юқорисида турибди. Биз Ғарб мамлакатларига қилган мурожаатларимизда, шахсий учрашувларимизда Ўзбекистонда биринчи қилиниши керак бўлган қадам сифатида сиёсий маҳбусларнинг, хусусан Юсуф Жуманинг озод қилиниши кераклигини айтмоқдамиз ва айтишни давом этирамиз. Айни замонда, шуни ҳам тушунамизки, сиёсий маҳбусларнинг озод қилиниши ҳам сиёсий иш, бу ишни сиёсий усуллар билан қилиш керак. Ва бу ишни сиёсий мухолифат қилади. Шу мутлақо тўғри фикримиздан келиб чиқиб, Ғарб давлатлари, хусусан Европа Иттифоқинининг Ўзбекистон ҳукуматига таъсирини оширишнинг йўли – унга қарши санкциялар киритиш, уни дунёдан изоляция қилиш эмас, аксинча, у билан алоқаларни йўлга қўйиш эканлигини гапирдик. Европа Иттифоқи биз таклиф қилган йўлдан кетди, натижада аввал Саиджаҳон Зайнобиддинов, кейин Мўътабар Тожибоева ва бошқа бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари озод қилинди. Буни биз “Бирлик”нинг ғалабаси деб биламиз. Мўътабар Тожибоева билан телефонда гаплашганимизда у менга шундай деди: “Сизнинг позициянгиз мен ўйлагандек эканлигини билганимдан кейин, худди елкамдан тоғ тушгандек бўлди. Мен қамоқда экан, Ўзбекистонга қарши санкциялар талаб қилувчиларнинг овози ортиб, номигина бўлса ҳам санкциялар киритилиши сари аҳволимиз ёмонлашаверди, Ғарб Ўзбекистон билан алоқларини тиклашга бошлаши билан одамларни қамоқдан чиқариш бошланди, мана мен ҳам озод бўлдим. Шу кунларда Ғарб дипломатлари билан учрашганимда, айнан шуларни гапирмоқдаман”. Аммо, Ўзбекистондаги бир қатор мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячилари, хусусан, уларнинг турли баҳоналар билан Европа келиб олганлари, аҳволни тузатишни ўйлашаётгани йўқ, уларнинг мақсади – узоқдан туриб дод-вой солиш, кимларнидир сўқиш ва ҳақорат қилиб олишдан бошқа нарса эмас. Уларнинг баҳри шундангина очилса керак. Бунинг устига Васила Иноятнинг улар тўғрисида “қорни тўймаслар” дейишида ҳам жон бор. Ҳозир ўша “қорни тўймаслар” асосан “Бирлик”нинг оёғига болта уриш нияти билан яшаётганлари ҳам диққатга сазовор. Ваҳоланки, “Бирлик” мавжуд режим билан курашаётган ягона ташкилот бўлиб қолган. Номоз ўқиш олдидан сафлар тузатилгани каби, ҳозир биз ҳам сафларимизни текислашимиз, ўша қорни тўймаслардан мухолифатни тозалашимиз керак. Номоздан фарқли ўлароқ, биз саф тозалашни кураш давом этаётганда, уни тўхтатмасдан бажаришга мажбурмиз. Хатимниг охирида шуни айтмоқчиман. Ўзбекистонда демократия учун курашни янада самаралироқ қилиш, отангизни бир дақиқа бўлса ҳам олдинроқ озод қилиш учун бир дақиқа олдинроқ бўлса ҳам ўша қорни тўймасларни овозини ўчиришимиз ёки ўзгартиришимиз керак. Буни ҳам қиламиз. Ҳа, биз бу ишларни бажарамиз, отангизни озод бўлишига ҳам эришамиз. Онангизга менинг саломларини айтинг, уни асранг. Ҳали яхши кунларда кўришамиз. Абдураҳим Пўлат Хоразмлик буюк олим Ал-Беруний авлодларидан бири Канадага дафн қилинди. Кеча Канаданинг Гуелф шаҳрида вафот этган Афғонистонлик математик олим, Ўзбек миллатига мансуб, миллатпарвар, маърифатпарвар инсон, Ал Беруний авлодлари шажарасига мансуб Хабибулло Дойининг жанозаси Европадан ташриф буюрган нуфузли инсонлар ва Канаданинг турли жойлари-дан келган Ўзбек муҳожирлари иштирокида шаҳар-даги йирик масжидларнинг бирида ўқилди ва мар-ҳум миллатдошимиз Гуелф шаҳридаги Ўзбеклар қабристонига дафн қилинди. Марҳумнинг жойи жаннатдан бўлсин. У кишининг фарзандларига ва яқинларига Оллохдан сабр тоқат тилаймиз. Айрилдимиз (Хабибулло Дойининг порлоқ хотирасига бағишлайман) Йиғла, кўнглим, ушбу кун бир Дойидин айрилдимиз. Айлаган зулматни рахшон ойидин айрилдимиз. Беватан, сахрои ғурбат, чўл аро маъюс, ғариб, Ташнаком, сардоба, дарё, сойидин айрилдимиз. Кетди ул зот бирла журъат, ҳам жасорат, ижтиход, Биз нишонсиз найза янглиғ ёйидин айрилдимиз. Бор экан манглайда ғурбат - суннати Пайғамбарон, Вахки киндик қони томган жойидин айрилдимиз. Қабрингизга бир сиқим юрт гардини ташлолмадик, Ашки хун олуда тупроқ, лойидин айрилдимиз. Инна Лиллахил Аъзим, Инна Илайхиррожиун, Деб фано, ўткинчи дунё ройидин айрилдимиз. Холдор Вулқон 8 август, 2008 йил Торонто шаҳри, Канада 11 август (соат 9:30): Ўзи йўқ партиянинг ҳозирча бор сайтлари “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси деб ном олган парчаси ҳозир ҳам бор йўқлигини ҳеч ким билмайди. Агар бу фракция яширин бўлмаса ва бирон демократик фаолият олиб бораётган бўлса, эшитардик, ҳар ҳолда. Эшитмаяпмизми, демак “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси йўқ бўлиб кетди. Табиий, чунки, у миллатга хиёнат қилиш эвазига Ислом Каримнинг ёрдамида Ўзбекистонда бироз фаолият олиб борди, кейин ҳукумат томонидан бир тепиб улоқтрилгач, унинг лидерлари чет элга қочиб келиб, аввал террорга қўл уриб кўрдилар. Эплай олмадилар. Кейин ислом эмкстремизми йўлини танлаб, Тоҳир Йўлдош раҳбарлигидаги Ўзбекистон исломий ҳаракатининг ёрдамчиси бўлиш учун ҳаракат қилдилар, бирон нарса чиқаролмадилар. Сўнги йилларда 53-54-чиларнинг борлигини эслатиб турадиган “Узбекистанерк” ва “Эркинюрт” сайтлари бор эди. Бу сайтлар ўзларича катта ишга қўл уриб, мухолифат партиялари ва мухолифат лидерларининг рейтингини ўлчаш учун сўровномалар ўтказганлари, натижада, ўз бошларини ўзлари еганларини кўпчилик билади. Чунки, ҳамма сўровномларда сайт эгалари “Эрк” партияси ва унинг лидери Салой Мадаминни олдинга чиқариш учун уларга овоз қўшиб қўйиш билан шуғулланишларига қарамасдан, ҳамма ерда “Бирлик” Партияси ва унинг раҳбари Абдураҳим Пўлатнинг рейтинги энг юксак бўлаверди. Шундан кейин бу сайтлар бекилиб кетганди. Ҳозир маълум бўлишича, 53-54-чилар иккита янги сайт очишибди: uzbekerk.com ва ponauz.info. Аслида, уларни партия сайти деб ҳам бўлмайди, чунки партиянинг фаолияти бўлмагани учун партияга оид ёритиладиган нарса ҳам йўқ. Моҳияти билан бу сайтларни “каримовнома” дейиш мантиқлироқ бўларди. Чунки, бу сайтларда ҳар икки сўзнинг бирида Каримов номини кўрасиз. Материалларнинг асосий қисми бошқа сайтлардан кўчирмалар. Тўғри, сайтлар рангбаранг, қишлоқи қизнинг гулли иштони каби. Балки, ўқийдиган нарсаси бўлмаган сайтга ўқувчиларни жалб қилиш йўлидир бу. “Узбекерк” сайтида бу сайт партияники эканлигини эслатувчи бир бўлим борлигини тан олиш лозим. Унда Ўзбекистон “Эрк” демократик партиясининг Сиёсий платформи берилган ва унинг ҳамма бўлимларига Қуръондан олинган сўзлар эпиграф қилинган. Мана сизга дунёвий, демократик партиянинг аҳволи. У ғариблар нима қилишаётганини, ўзбек демократиясини исломлаш-тиришга уринишаётганини ҳам тушунишмаса керак. “Понауз” сайти ҳам ўша гулли иштоннинг бошқачароғи. Ранглар бир турли эканлигини қўйиб туринг, ичи ҳам яна ўша “каримовнома”. Уларни Каримов тепиб улоқтирганда қаттиқроқ тегворган шекилли, ҳеч унутолишмайди. Бу янги сайтлар “Узбекистанерк” ва “Эркинюрт”нинг анъанасини давом эттириб, сўровномлар ўтказиш одатини чиқаришибди. Сўровномалр олди-қочди мавзуларга оид бўлган учун, уларга ҳеч қизиқиш ҳам йўқ. Мухолифат партиялари ва лидерларнинг рейтингини ўлчаш деган нарсалар эса йўқ. Уларнинг шунга ақли етган бўлса керакки, бундай сўровномалар ўтказилса, яна “Бирлик” ва унинг лидери олдинда бўлади. Шундай бўлса ҳам, ўз “катта”ларига оид бир савол қўйишдан ўзларини тийиша олмапти. Қизиғи шундаки, сайтда берилган “Сиз ким томондасиз?” саволига жавоблар сифатида партиялар ёки партия лидерлари кўрсатилиши мантиқли бўларди. Аммо, “Бирлик” ва унинг раиси ҳам кўрсатилса, иш пачава бўлишини тушунган 53-54-чилар қуйидаги учта мантиқсиз жавоблар рўйхати билан чекланишибди ва бу саволларга берилган жавоблар сони шундай бўлибди: Салой Мадамин тарафида – 6945 (47%) Салой Мадаминга қарши – 7729 (52%) Бетараф – 42 (0%) Бу гулли иштон сайтга минглаб одам кириб, шу сўровномда иштирок этишига Тўйтепанинг аҳмоғи ҳам ишонмаслиги маълум. Бу сонларни сайт эгаларинининг ўзи киритиб қўйишган. Лекин, улариннг мантиғини, уларда мантиқ бўлса агар, тушуниш мумкин. Мақсад - ўзи йўқ бўлиб кетган партия лидерининг ҳали ҳам халқ ичида, камайган бўлса ҳам, ҳурмати борлигини кўрсатиш. Бу “ҳурмат” 53-54-чиларнинг қипқизил масхараболиги натижаси эканлигини ҳеч ким тушунмайди, деб ўйлашса керак у бечоралар. 11 август (соат 16:30): Эркчилар понага айланса ҳам масхарабозликдан қутулолмайди Бугун эрталабки хабаримизда “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракциясига оид “Понауз” сайти ўз ўқувчиларига “Сиз ким томондасиз?” саволи билан муроржаат қилгани, сохталиги кўриниб турган натижаларга кўра, “Салой Мадамин тарафида” жавобига 6945 киши овоз бергани, унга қаршилар 7729 киши бўлганини (бетарафлар – 42 киши) навбатдаги масхарабозлик сифатида таърифлагандик. Орадан 7 соат вақт ўтди. Сайт эгалари “Салой Мадамин тарафида”ман деганларнинг сонини 10133 қилиб қўйдилар. “Қаршилар” сони ўзгартирилмаган. Дарвоқе, ўқувчилар сайтни қандай баҳолашига оид сўровнома ҳам бор эди. Унинг натижаларига кўра, эрталаб сайтни “яхши” деганларнинг сони 430, “ёмон” деганларнинг сони 615 эди. Ҳозир бу рақамлар ҳам “текислаб” қўйилган: Энди “яхши” деганларнинг сони 1404 бўлиб қолибди, “ёмон” деганлар сонини ўзгартиришмабди. 53-54-чиларнинг олдинги масхарабозликлари аввал сўровномлалар, сўнгра сайтларнинг бекилиб кетиши билан тугаганди. Яна ўша йўл такрорланади шекилли. 12 август: В Москве зарезаны две гражданки Узбекистана В Москве совершено убийство двух гражданок Узбекистана - женщины и ее дочери, сообщил источник в правоохранительных органах. Трупы женщины 1957 года рождения и ее дочери 1975 года рождения с колото-резаными ранами были обнаружены в понедельник около 05.00 утра у дома №1 на улице Булатниковской. В данный момент сотрудники милиции устанавливают род деятельности иностранных гражданок в Москве. Насколько известно, по предварительным данным, мать и дочь приехали в Россию на заработки. Возбуждено уголовное дело по статье 105 УК (убийство), ведется поиск преступников и устанавливается мотив преступления. // «Интерфакс» 20 август: “Бирлик” фаоли, ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Муҳиддиннинг оиласига ёрдам уюштирилди Шу йил 15 июлда сайтимизда андижонлик бирликчи Акбарали Орифнинг қаламига мансуб “Халқаро ташкилотларнинг ёрдами қандай тақсим-ланади ўзи?” номли мақолада ҳукуматнинг тазйиқи остидаги ўзбек демократларига ёрдам беришни ният қилган ташкилотлар Европада ҳам тузилгани, улар турли манбалардан маблағ топсалар ҳам, уни қандай ишлатаётганлари мавҳум қолаётганини ёзганди. Мисол сифатида, ўзини шундай ташклотлардан бирининг раҳбари деб эълон қилган Надежда Отаева ҳозир қамоқда ётган андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Муҳиддин ва унинг оиласига ёрдам бермагани тилга олинганди. Ҳозир маълум бўлишича, бундай “ташкилот”ларнинг ёрдамини кутиш фойдасизлигини тушуниб етган бир гуруҳ андижонликлар ўзлари маблағ тўплаб, Дилмурод Муҳиддиннинг оиласига жўнатишган. Яқинда Дилмуроднинг отаси Навоий вилоятидаги қамоқхоналардан бирида жазо муддатини ўтаётган ўғли Дилмурод билан учрашиб келган. Ўзбекистон қамоқхоналаридаги умумий аҳволдан келиб чиқсак, унинг аҳволи нисбатан яхши эканлиги маълум бўлган. Дилмуроднинг ўзи ва отаси чет элдаги андижонликларга уюштирган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдиришган. Эслатиб ўтамиз, Дилмурод Муҳиддин ҳам “Бирлик” Партияси ҳам “Эзгулик” жамиятнинг фаоли. У “Бирлик” Партиясининг Андижон хунрезлигини қораловчи баёнотини тарқатишда айбланиб, 2005 йил июнь ойи бошларида ҳибсга олинган ва 2006 йилнинг 12 январида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман судининг ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Айни айб билан судланган бошқа бирликчила Ҳамдам Сулаймон, Акбкрали Ориф, Мусажон Бобожон ва Нурмухаммад Азиз шартли ҳукм билан озод қилингандилар. Алоҳида айтиш керакки, Дилмурод Ўзбекис-тонда фақат сиёсий айблар билан қамалган бирдан-бир маҳбусдир. Правозащитники: 85 человек погибли в этом году в России от рук скинхедов Правозащитники заявляют, что зафиксировали в этом году в России около 200 нападений на почве ксенофобии, при этом летом, по их данным, активность национал-радикалов снизилась. «В результате нападений погибли 85 человек и около 230 получили увечья», - сказал в субботу директор Московского бюро по правам человека Александр Брод. По его словам, в этом году в России большинство преступлений, имеющих националистическую окраску, совершено в Московском регионе, Санкт-Петербурге, Свердловской и Ульяновской областях. Брод сказал, что радикальные националисты в 2008 году чаще всего нападают на узбеков, киргизов, таджиков, азербайджанцев и русских. «Значительное число русских среди погибших и пострадавших объясняется в большинстве случаев участившимися нападениями скинхедов на представителей иных молодежных субкультур, а также ответными рейдами антифашистов», - сказал правозащитник. Он сообщил, что летом активность националистических группировок снизилась. //«Интерфакс» 25 август: Рустам Азимов Кремлга йўл олди Шу йилнинг 1-2 сентябрь кунлари Россия ҳукумати раҳбари Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи муносабати билан Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов Москвага учиб кетди. У ҳамкасби Сергей Иванов билан музокаралар қилиб, Ислом Карим ва Путин муҳокама қиладиган масалаларни аввалдан пишитиб олади. Матбуотда, айниқса, ўрис оммавий ахборот воситаларида Путин айнан энергетик, хусусан, газ масаласини ҳал этиш учун келаётганлиги урғуланмоқда. Афтидан мамлакатимиз ҳукумати Россиядан юз буриб, Ғарбга бағрини очгандек кўринаётгани сабабли, газ нархларии бўйича русларни хавотир хавотир қилаётган масалалар бўлса керак. Табиий, Путин Ўзбекистондан Россиянинг Гуржистонга қарши агрессиясини очиқча қўллаб-қувватлашни ҳам талаб қилса керак. Рустам Азимовнинг Москвага кетиши хусусидаги хабарнинг яна бир қизиқ тарафига эътибор бериш керак. Аслида, Путин Тошкентга зиёрат билан келар эканми, русларнинг вакиллари аввалдан бу ерга келиб зиёратга оид масалаларни гаплашишлари лозим эди. Ҳозир эса аксинча бўлмоқда. Путин Ислом Каримга берадиган буйруқларини “эт ўлдириш” учун олдиндан билдириб қўймоқчи, шекилли. Двое узбекских рабочих убиты на петербургском заводе Hа петербургском механическом заводе имени Карла Либкнехта убиты двое работавших на предприятии граждан Узбекистана, сообщил в понедельник источник в правоохранительных органах. «Пятеро неизвестных после застолья обрезком металлической трубы избили 32-летнего гражданина Узбекистана, после чего ножом нанесли ему ранение бедра, а затем обрезком трубы нанесли открытую черепно-мозговую травму его брату – 41-летнему мужчине», – сказал источник. По его словам, старший из братьев скончался на месте, младший – в больнице. «Оба погибших легально работали в цехе по изготовлению металлоконструкций. По основной версии, убийцы являются соотечественниками погибших и работают на этом предприятии», – добавил источник. // «Интерфакс» Ўзбекистонда мисли кўрилмаган конференция (“Эзгулик” жамияти матбуот марказинингхабари, 26.08.2008) Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шу йилнинг 15 октябрида Марказий Осиё мамлакатлари ҳуқуқ ҳимоячилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва нодавлат-ноҳукумат ташкилотлари вакиллари иштирокида конференция ўтказишни режалаштирган. 2008 йилнинг 1 январидан амалга киритилган Ўлим жазосини бекор қилиш ҳамда қамоққа олиш учун санкцияларни судларга ўтказиш ислоҳотига бағишланган конференцияга Адлия вазирлиги, Република Бош прокуратураси, Олий суд, Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Миллий маркази сингари маҳаллий идоралар, шунингдек, қўшни мамлакатлардан эксперт ва ҳуқуқ ҳимоячилари чақирилган. Жамият Устав фаолиятига мувофиқ ўткази-лаётган мазкур конференция кун тартиби ҳақида тегишли тартибда ахборот бериш учун Адлия вазирлигига Конференция иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати, кун тартиби ҳамда конференцияга тааллуқли барча маълумотлар тақдим этилди. Ҳолбуки, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Адлия вазирлигида 2003 йилнинг 19 февралида 536-сонли рақам билан рўйхатга олинган Устави қонун доирасидаги ҳар қандай тадбирни ўтказиш ҳуқуқини беради. Аммо Ўзбекистон Адлия вазирлининг қонун талабларини бузиб, жамиятнинг ҳаттоки ички мажлислари ўтказилишига қаршилик кўрсатиб келиши олдиндаги конференциянинг ўтказилишига шубҳа уйғотмоқда. Шунга қарамай жамият Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясининг 60 йиллиги тантаналари арафасида рамзий бўлса-да, мамлакатимиз тарихига ҳуқуқий соҳадаги инқилобий ислоҳот бўлиб кирган ўлим жазосининг бекор қилиниши ҳамда Хабеос корпус ислоҳоти моҳиятини оммага етказиш, тадқиқ этиш мақсадида конференцияни ўтказишга ҳаракат қилади. Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти идораларини тадбирни ўтказишга кўмак беришга чақиради. 27 август: В Москве пойман узбек Каримов, но не Ислам Каримов, похитивший 300 вагонов пшеницы Особо опасный преступник. разыскиваемый МВД Узбекистана за хищение крупной партии пшеницы из госрезерва, задержан в Москве. Об этом сообщили в среду в пресс- службе Департамента уголовного розыска МВД России. «Каримов являлся теневым руководителем одного из крупных акционерных обществ, в составе организованной группы он совершил хищение из запасов госрезерва 17 917 тонн пшеницы - это более 300 железнодорожных вагонов», - сообщили в пресс-службе. В ходе спецоперации, в которой также участвовали бойцы спецподразделения «Рысь» МВД России, Каримов был задержан и доставлен в ОВД района Фили-Давыдково. // ИТАР-ТАСС 28 август: Сенсация: ўзбек мардикорларни ҳимоя қилишга доир Битим Регнум ахборот ширкати тарқатган маълумотга кўра, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги Битим Россия Давлат думасига тасдиқлаш учун киритилган. Маълум бўлишича, ўрис қонунчилигида меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир нормалар мавжуд эмас. Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда бундай ҳуқуқий механизм мавжуд-лигига қарамай Битим шартларининг Россия меҳнат мигрантлари (Ўзбекистонда улар йўқ) ҳуқуқини ҳимоя қилишга доир қисми Ўзбекистон парламенти томонидан тасдиқланиши керак. Аслида, дейди мухбиримиз, мазкур Битимнинг амалиёти ҳукуматлараро муносабатларнинг илиқ-лигига боғлиқ. Афтидан Россиядаги юртдош-ларимиз Ислом Каримнинг Душанбедаги Дмитрий Медведов билан учрашувларидаги мимика (чеҳра)лардан сўнг бироз енгил тин олишмоқда. Ҳолбуки, яқин ўтмишда катта оғалар билан муно-сабатларимиз анчсайин совуқлашган, ҳатто Россия-Грузия уруши чоғида ҳукуматимиз ўз позициясини билдирмай туришга журъат топа олганди. Душанбеде дунёнинг энг антидемократ раҳбарлари учрашишди Бугун Тожикистоннинг пойтахти Душанбеда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити бўлиб ўтди. Бу ташкилотга кирувчи мамлакатларнинг раҳбарлари кечаёқ Душанбеда йиғилиб, икки тарафлама музокра-учрашувлар ўтказишди. Ўзбекистонда тарқатилган расмий хабарга қараганда, Ўзбекистон президенти Ислом Карим Тожикистон ва Россия раҳбарлари Эмомали Раҳмон ва Дмитирий Медведевлар билан кўришган. Бу учрашувларда Россия-Гуржистон урушига оид масалалар тилга олингани айтилмайди. Аммо, ҳеч қандай шубҳа йўқки, масалан, Дмитирий Медведев билан фақат шу мавзу муҳокама қилинган ва Дмитирй Медведев Ислом Каримни уруш масаласида Россияни дастаклашга мажбур қилган. Москвалик журналист Аркадий Дубновнинг “Свобода” радиосида берилган маълумотига қараганда, Ислом Карим бугун ШҲТ мажлисининг ёпиқ қисмида Россиянинг Гуржистонга агрессиясини ҳимоя қилган ва урушни бошлаган Гуржистонга қарши Россия жавлб бермаса эди, Россиянинг обрўси тушарди, деган. Демак, бугун эрта Ислом Карим Россиянинг обрўсини сақлаб ниятида ҳаракат қилиб, Абхазия ва Жанубий Осетиянинг мустақиллигини тан олишини эълон қилса ажаб эмас. Вассал вассал-да, ундан нима ҳам кутиш мумкин. ШҲТнинг бугун эълон қилинган баёнотида Гуржистгон-Россия урушига муносабат жуда мавҳум шаклда ифодаланган. Бу баёнотни шакли бўйича Россияни дастакловчи ҳужжат деса ҳам бўлади, демаса ҳам. Лекин, моҳиятан, Евросиё диктаторлари ўз ҳамкасбларини очиқдан очиқ дастакламаганларини, дастаклашдан воз кечиш, деб баҳолаш мумкин. Бунинг сабаби ҳам очиқ – улар Ғарб билан алоқалари бузилишидан, бу масалада Россия билан бир паллада бўлиб қолишдан қўрқишмоқда. АҚШ генерали Ислом Карим билан учрашмади Тошкентга келган АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони вазифасини бажарувчи, генерал Мартин Демпси бир кунлик ташрифи давомида Президент Ислом Карим билан учрашмади. Расмий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, АҚшлик зиёратчи Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ва Мудофаа вазири Руслан Мирзаевнинг қабулида бўлди. Таъкидлаш керак, Мартин Демпси АҚШ-Ўзбекистон муносабатларининг илиши чоғида, яъни шу йил 24 январда режимбоши билан учрашган адмирал Уильям Фэллонннинг ўрнига тайинланган. 29 август: Абдураҳим Пўлат: Жон Кеннедининг сўзлари ҳам бизга сабоқ бўлсин Жавахарлар Нерунинг “Сотқинлик бор ерда қуллик бор” сўзлари нақадар тўғри эканлигини кўриб турсак ҳам, улардан тўғри хулоса чиқараётганимиз йўқ. Бир маҳаллар Салой Мадамин бошилигидаги 53-54-чилар “Бирлик” халқ ҳаракатига, аслида, ўзбек миллатига хоинлик қилдилар ва бунинг натижасида бугун халқимиз қулликда, бир вақтлар буюк ипак йўлининг асосий қисмини назорат остида тутган, тужжрликда ва ишбилармонликда устаси фаранг бўлган, Улуғбек расадхонасини қурган халқнинг катта бир қисми бошқа мамлакатларда мардикорлик билан шуғулланиб оиласини боқишга мажбур, қўшни мамлакатларда тахқирланишга маҳкум қилинган. Аммо, ҳалигача бу хоинларни қаҳрамон қилиб кўрсатишга интилувчилар бор. Булар – мен доим мисол сифатида эслатадиган “Озодлик”, ББС, “Америка Овози” радиоларининг ўзбек хизматлари, “Бирлик”га душманлиги билан танилган сайтлар. Бошқалар ҳам бор. Ўша хоинларнинг ичида Дадахон Ҳасан, Усмон Азим, Аҳмад Аъзам, Сафар Бекжон каби ёзувчилар бор бўлганини ҳамма билиб қолган. Хоинларнинг ҳали унчалик танилмаганлари “қозон бекилганча қолаверади”, деб ўйлашаётганга ўхшайди. Шунинг учун баъзиларнинг кўзини очилишига ёрдам бермақчиман. “Бирлик”нинг парчалаш ишида енгини шимариб иштирок этганлар ичида Дилором Исоқова ва Фахриддин Худойқулов каби майдароқ хоинлар ҳам бор бўлган. Уларнинг майдароқлиги айбларини оқлай олмайди. Бунинг устига, “енгни шимаришда” улар бошқалардан ҳам актив бўлишганини “Бирлик” фаоллари жуда яхши билишади. Биз ҳозир қулликдан чиқиш учун кураш олиб борар эканмиз, бундай хоинларни ўзимиздан узоқроқ тутишимиз керак. Чунки, халқимизнинг “ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас” деган сўзлари бор. Ўрни келиб қолса, улар ҳеч тортинмасдан яна бизни сотиб кетишларига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ҳозирча уларнинг биттагина қиладиган ишлари бор. Бу ҳам бўлса, қилган ишлари учун тавба қилиб, халқдан узр тилаш. Бу каби хоинларни ўз атрофига тўплаётганлар ҳам ақл-хушларини йиғиштири олишса ёмон бўлмасди. Шу кунларда АҚШнинг ўттиз бешинчи президенти Жон Кеннедининг қуйидаги сўзларини ўқиб қолдим: “Одам мажбурияти бор ишларни қилиши кераклиги - инсоният маънавиятининг асосидир”. Бу сўзлари ўзбек мухолифатининг ҳамма намояндаларига етказмоқчиман. Бугунги вазифамиз - Ўзбекистондаги антидемократик режимни ўзгартириш йўлидаги илк қадам сифатида демократик мухолифатни бирлаштиришдир. Бугун Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ягона ташкилот “Бирлик” Партияси эканми, демак, мухолифатни “Бирлик”да бирлаштириш бугунги мажбурият бўлиб қолмоқда. Шундай экан, Кеннеденинг сўзларини бошқачароқ қилиб айтмоқчиман. Бугун ҳар бир мухолифатчи ўз мажбуриятни бажариб, “Бирлик”га қўшилиши ёки, энг камида, уни дастаклаши лозим. Мухолифат сафларига эски хоинларни жалб қилишга интилиш эса, нафақат маънавиятсизлик, балки янги сотқинликларга замин тайёрлашдек ақлсиз ишдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону