Журнал Ҳаракат №4 (73) 2008. Кечагина ўтган кунларимиз
«Харакат» ахборот агентлигининг янгиликлар тасмасидан - 1
Манба: www.harakat.net Июль-август, 2008 йил 1 июль: Батуми Декларацияси имзоланди, Кавказ Ғарбга яқинлашмоқда, навбат Ўзбекистонда Бугун Гуржистоннинг Бутуми шаҳрида ўтаётган ГУАМ саммити доирасида Украина, Гуржистон, Озарбайжон, Литва ва Польша президентлари “ГУАМ –Шарқни Ғарбга интеграция қилиш”, деб номланган Батуми Декларациясини имзоладилар. Декларацияда бу мамлакатларнинг демократик қадриятларга, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш принципларига, қонун устиворлигига, миллатларнинг маънавий ва маданий меросларини сақлашга, тоқатлилик руҳини мустаҳкамлаш лозимлиги урғуланган. Бу беш мамлакат ўзаро алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлаш билан бир қаторда АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари билан яқинлашишни асосий йўл деб ҳисоблайдилар. Литва ва Польша НАТО ва Европа Иттифоқи аъзоси эканлиги, Украина ва гуржистон уларга аъзо бўлиш учун анчадан бери амалий ҳаракатлар олиб бораётганларини ҳисобга олсак, бу декларациянинг асосий нуқтаси – Боку ҳукумати ҳам шу йўлни очиқчасига танлаганидир. Табиийки, бундан кейин демократик дунёни қизиқтирадиган масала – Марказий Осиё давлатларини Ғарб структураларига тортиш бўлади. “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат “Бирлик”нинг яқинда бўладиган қурултойига тайёрлаган тезисларида Ўзбекистоннинг келажакдаги мақсади НАТОга аъзо бўлиш эканлигини эълон қилишни таклиф этганди. Батуми Декларацияси ҳам кўрсатмоқдаки, собиқ СССР ва Варшава Пакти мамлакатларида сиёсий жараёнлар жуда тез ривожланмоқда ва “Бирлик”нинг шу каби ташаббус билан чиқиши унинг етук сиёсий ташкилот эканлигини яна бир бор намойиш қилмоқда. Нима бўлганда ҳам Ўзбекистонни демократик дунё структураларига интеграция қилиш масаласи кун тартибига кириб келмоқда. Бу жараёнларни на ҳозирги Ўзбекистон ҳукумати на унинг қўриқчиси бўлмиш Россия ва Хитой тўхтата оладилар. 3 июль: АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилигида байрам бугун нишонланди Эртага, 4 июль — АҚШ мустақиллигининг 232 йиллиги татаналари нишонланиши Ўзбекистондан бошланди. Бугун бу АҚШнинг мамлакатдаги элчилигида мустақиллик байрами тантана қилинди. Мингдан ортиқ меҳмонни бағрига сиғдирган элчихона ҳовлисида икки мамлакат мадҳиялари янграгач, элчи Ричард Норланд нутқ ирод қилди. Бу йилги тантаналарда Ўзбекистон ҳукумати бошлиқлари, вазирлар ва кенг жамоатчилик вакиллари фавқулодда фаол иштирок этишди. Ҳатто бу ерга Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиё ва унинг ўринбосарлари ташриф буюришди. Ўзбекистон режими устунлари, стратегик институтлар ва ҳарбийларнинг байрам тантаналаридаги иштироки рамзий жиҳатдан икки мамлакат муносабатларининг изига тушаётганини кўрсатди. Элчихона ҳовлисига Ўзбекистон — АҚШ қўшма автомабил заводида йиғилган Нексия-Шевролет автомабили қўйилган эди. Аслида, дейди бу хусусда мухбиримиз, Россиянинг янги президенти Ўзбекистон ва унинг президентига мутлақо эътибор бермаётганидан дарғазаб бўлган Ислом Карим АҚШ элчихонасидаги маросимга ўзи шахсан келиши ҳам мумкин эди. Афтидан, унинг маслаҳатчилари ҳозирча Шавкат Мирзиё билан чегараланса бўлади, деб маслаҳат беришган кўринади. Мухбиримизнинг билдиришича, ҳукумат вакилларининг кўплигидан ҳар йили ташрифи яққол кўзга ташланадиган мухолифат вакилларининг иштироки ҳам унча билинмабди. Маросимда Васила Иноят, Нигора Ҳидоят, Баҳтиёр Ҳамро, Абдураҳмон Ташанов ва бошқалар қатнашишган. Холли Картнер Ўзбекистонга келди Бугун Ҳюман Райтс Вотч ташкилотининг Европа ва Осиё мамлакатлари бўйича раҳбари Холли Картнер хоним Ўзбекистонда бир қатор учрашувлар ўтказди. Ўзбекистон Адлия вазирлиги билан ташкилотнинг маҳаллий ваколатхонасига аккердетация бериш ҳақидаги музокаралар тафсили аниқ эмас. Гранд Мир (собиқ Россия) меҳмонхонасида маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари билан фикрларини ўртоқлашган Холли Картнер Ўзбекистон расмийлари билан яна учрашувлар ўтказишини таъкидлади. АҚШ элчилигига отланган “Бирлик”чиларни йўлда тутиб қолишганига оид баъзи тафсилотлар Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Ричард Норланднинг таклифи билан Тошкент сари отланган Андижонлик “Бирлик” фаоллари Пўлат Охун ҳамда Нурмуҳаммад Азизни миршаблар тутиб қолишди. АҚШ муст

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону