Журнал Ҳаракат №4 (73) 2008. Инсон ҳуқуқлари
Пўлат Охуннинг паспорт можароси бу босқичда битди
Аввал ҳам кўп марта таъкидланганидек, аслида, муаммо паспортда эмас, Пўлат Охуннинг мухолифат лидерларидан бири бўлганида, Ислом Карим режимининг мухолифатдан ўтдан қўрққандек қўрқишида. Мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол туфайли бу қўрқув талвасага айланиб кетганида. Ўзбекистон расмийлари паспорт масаласини қонунлар талабига кўра ечиш ўрнига нималар қилишгани ҳар қандай ақли расо одамни мавжуд ҳукуматнинг табиати хусусида ўйлантириб қўйиши муқаррар. Шубҳа йўқки, вақти келиб, ўзбек халқи ўз тарихига баҳо бериш имкониятига эришганда, Пўлат Охуннинг паспорти можароси ҳам ҳозирги режимга қарши ишлайдиган муҳим далил бўлиб қолади. Паспорт атрофидаги воқеалар сўнги икки ой ичида қуйидагича давом этди (манба – www.harakat.net). * * * 1 июль: Ҳукуматнинг пасткашлиги Пўлат Охуннинг уйидаги телефон, газ ва электргача етиб борди Бир ҳафатадан бери “Бирлик” Партияси раисиснинг ўринбосари Пўлат Охуннинг Шаҳрихондаги уйида ва у билан бир ҳовлида бўлган акасининг уйида телефонлар узиб қўйилган. Ҳовлига келувчи телефон симларигача олиб ташланган. Бу телефонларга (998-743-422090 ва 998-743-421900) қўнғироқ қилинса, “абонент блокировка қилинган” деган автомат жавоб келади. Телефон станциясидагилар эса, “паспортингизни олиб келинг, Сизни қайтадан регистрация қилишимиз керак экан” дейишмоқда. Ваҳоланки, телефон хизмати билан янги шартнома шу йил бошида тузилган. Уч кундан бери бу ховлига газ берилмайди, электр ўчириб қўйилган. Маҳаллад ҳеч қандай муаммо йўқ, фақат шу ҳовли газ ва электрдан узиб қўйилган. Ўзбекистоннинг махсус хизмат органлари Пўлат Охунга “мамлакатдан чиқиб кетмаса, ўзи ва қариндошларига жуда ёмон бўлади”, деган гапларни танишлари орқали етказишган. Пўлат Охуннинг паспортини бир ярим йилдан бери алмаштиришни истамаётган Ўзбекистон ҳукумати, унинг мамлакат ичида сиёсий фаолият олиб бориш кўламидан қўрқмоқда ва қўрқув уни ҳар қандай пасткашликларга сургаламоқда, дедйи мухбиримиз. “Бирлик” лидери паспорти масаласини БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши қошида фаолият олиб борадиган Инсон ҳуқуқлари комитетига олиб чиқиш учун ҳужжатлар тайёрламоқда. 8 июль: Пўлат Охуннинг фуқаролигини бекор қилишга ҳаракат бошланди Кеча “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судидан чақирув қоғози олди. Судья Ш.Тошмирзаев имзолаган мазкур мактубдан маълум бўлишича, Андижон вилояти ИИБ Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлими Пўлат Охуннинг яшаш жойида доимий рўйхатга ўтганлиги ҳолатини (яъни, пропискасини) бекор қилиш ҳақида даъво аризаси берибди, 9 июлда шу масала бўйича биринчи суд мажлиси бўлар экан. Суднинг юритувига қабул қилган ишига мувофиқ, Пўлат Охуннинг Андижондаги доимий рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги ҳолати бекор қилиниши мумкин, дейди мухбиримиз. Агар суд Пўлат Охунни доимий яшаш ҳақидаги рўйхатдан ўчирса, унинг фуқаролиги масаласи ҳам қайта кўрилиши, ҳатто у бекор қилиниши эҳтимол. Лекин Ўзбекистон ҳукумати тан олган фуқаросизликни тугатиш ҳақидаги халқаро келишувга мувофиқ ва Пўлат Охун ўзга давлат фуқароси эмаслиги боис, унинг фуқаролиги бекор қилиниши мумкин эмас. Эртага ўтказилиши мўлжалланаётган суд мажлисига Бўз тумани прокурори М.Абдуллаев, вилоят ИИБ ХЧКва Ф бўлими бошлиғи Ш.Бадаловлар ҳам чақирилган. Процессуал қонунчиликка зид равишда Пўлат Охунга даъво аризасининг нусхаси юборилмаган. 10 июль: Пўлат Охуннинг суди бугунга қолдирилган Кеча фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро суди Андижон вилояти ИИБ Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлими томонидан “Бирлик”чи Пўлат Охуннинг доимий рўйхатини (прописка) бекор қилиш юзасидан киритган даъво аризасини кўришга бошлади. Бугунги суд мажлисида жавобгар Пўлат Охун даъво аризасини олмагани, у билан таниш эмаслиги, шу боисдан сўроқ ва муҳокамаларга тайёр эмаслигини билдириб, суд мажлисини кечиктиришларини сўради. Суд мажлисининг 14 июлга қадар кечиктирилгани эълон қилинди. Аммо, дейди мухбиримиз, кеч соат 22 ларда ўзини суд котибининг шогирди (стажер) деб таништирган ўспирин Пўлат Охуннинг уйига келди ва Бўз туманлараро суди раисининг эртага, 10 июль кунига суд мажлиси белгилангани, бормаса бўлмаслигини таъкидлади. Пўлат Охун суд ходимининг ҳужжатини кўрсатишини талаб қилиб, (суд ходимининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати йўқ экан – “Ҳаракат”) чақирув қоғозини олмади. Бироқ шунга қарамай сиртдан ҳал қилув қарори чиқарилиши эҳтимолидан суд мажлисига бораман, деди “Бирлик”чи мухбиримиз билан суҳбатда. Пўлат Охун паспорти билан боғлиқ можаро туфайли Ўзбекистон ҳукумати устидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитасига мурожаат қилганини таъкидлади. Маълум бўлишича, Ўзбекистон ҳукумати 1995 йилдаёқ Шахснинг сиёсий ва фуқаровий ҳуқуқлари ҳақидаги Пактни тан олган ва шу Пактнинг Иккинчи Факультатив Протоколига мувофиқ, ўзбекистонликлар ўз ҳукумати устидан қўситага мурожаат қилиши мумкин. Шу шикоятнинг тўла матни билан сайтимизнинг “Актуал мавзу” бўлимида танишиш мумкин. 11июль: Пўлат Охуннинг режим билан кураши яна бир судда давом этди. Бу ҳаммага ўрнак бўлиши керак Шу йил 5 июнда “Бирлик” Партияси раисининнг ўринбосари Пўлат Охун ўзига нисбатан туҳматдан иборат мақола эълон қилгани учун “Андижанская правда” газетаси устидан Андижон шаҳар фуқаролик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ёлғон маълумот тарқатган газетани раддия беришга мажбур қилиш ва ўзига етказилган маънавий зарарни қоплаш учун 50 миллион сўмлик товон ундириб беришни сўраганди. Бугун судья Қобилов, прокурор Мадаминова, газета таҳриятининг вакили ва Пўлат Охуннинг иштирокида суд мажлиси бўлиб ўтди. Даъвочи газетада берилган маъқола тамомийла ёлғон ва туҳматдан иборат эканлигини факт ва ҳужжатлар билан исботлаб бергач, газета вакили даъвочи товон талабидан воз кечса, раддия беришга рози эканликларини ҳам билдирди. Аммо, судья ва прокурор шу ернинг ўзида очиқча газета вакилига босим ўтказиб, уни ўз сўзларидан қайтишга мажбур қилишди. Сўнгра суд Пўлат Охуннинг талабларини қондирмаслик ҳақида ҳукм чиқарди. Шундай бўлишини кутиш керак эди, дейди мухбиримиз. Чунки, ҳамма тушунадики, газетадаги мақолани ҳукуматнинг ўзи уюштирган. Шундай экан, ҳукуматнинг қўғирчоғи бўлган суд ўз эгасига қарши ҳукм ўқирмиди? Нима бўлганда ҳам, Пўлат Охун Ўзбекистон судларида режим билан очиқча курашиб тўғри қилмоқда. Демократларнинг бошқа йўли ҳам йўқ. Пўлат Охун танлаган йўл – “Бирлик” Партиясининг йўлидир. Эртами-кечми бу кураш демократиянинг ғалабаси билан тугаши муқаррар. Ўзбекистонни замонавий, демократик давлатга айлантириш учун олиб борилаётган бу кураш мамлакатимиз тарихининг ўзбек демократиясининг оёққа туришини кўрсатувчи саҳифаларида ёрқин ўрнак сифатида қолади. Вақти келгани учун яна бир марта таъкидлаш керакки, ҳуқуқ ҳимоячиси эканлигини қайтаришдан чарчамаётган бир қатор ўзбек демократлари инсон ҳақларини ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий майдонда курашиш ўрнига, чет элдан юритиладиган, аммо, Ўзбекистонда ҳеч ким ўқимайдиган сайтларда йиғи-сиғи ва дод-вой қилиш билан оворалар. Агар ҳамма ҳуқуқ ҳимоячилари Пўлат Охун каби, “Эзгулик” фаоллари каби мавжуд режим билан ҳуқуқий майдонда курашсалар эди, ҳукуматни анчагина эсанкираб қўйиш, қадамма-қадам уни чекинишга мажбур қилиш мумкин бўларди. Яна бир нарсани очиқча айтиш керак. Режим билан курашнинг самарадорлигини ошириш учун ўша дод-войчилар атрофидаги воқеликни ҳали яхши тушунмаётган демократларни бирма-бир “Бирлик” ва “Эзгулик” сафларига тортиб ўтказиш ҳам муҳим вазифалардан биридир. 12 июль: Пўлат Охуннинг даъвоси бўйича судга ҳуқуқ ҳимоячилари қўйилмабди Кеча Андижон шаҳрида Пўлат Охуннинг “Андижанская правда”газетасига қарши очган даъвоси бўйича ўтказилган суд мажлисида қатнашиш учун бир қатор маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари ва Пўлат Охуннинг тарафдорлари ҳам келишган экан. Уларнинг ичида Андижондаги 2005 йил 13 май воқеаларидан кейин сохта айбномалар асосида 6 йилга озодликдан маҳкум қилингач, Европа Иттифоқи “Бирлик”нинг тавсиялари йўналишида иш олиб бориб, Ўзбекистон билан муносабатларини илиқлаштиришга бошлагандан кейин шу йил бошида озод қилинган Сайиджаҳон Зайнобиддин ҳам бор бўлган. Аммо, суд очиқ бўлишига қарамасдан, судья Қобилов уларни суд залига киритмаган. Улар суд мажлисининг тамом бўлишини ташқарида кутишган. Саиджаҳон Зайнобиддининг бу судга келиши – унинг ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолиятини давом эттириш ниятини очиқча кўрсатмоқдадир. 19 июль: Я верю в свою конечную победу! (Заявление Пулата Ахуна, заместителя председателя Партии «Бирлик», 18 июля 2008 года) 10 июля 2008 года состоялось заседание Бузского межрайонного суда. Судья Тошмирзаев вынес решение о лишение меня права постоянной регистрации и жительства в доме, где я родился и вырос. Учитывая то, что официальные власти Узбекистана вот уже 16 месяцев отказываются выдать мне мой законный паспорт гражданина Узбекистана, который я сдал для обмена, можно сказать, что спектакль, заказанный по приказу высшего руководства Республики Узбекистан, подходит к своему заключительному акту. Я прекрасно понимаю, что обжаловать это незаконное решение суд в порядке апелляции дело бессмысленное и бесполезное, так как в настоящее время невозможно изменить заказные политические судебные решения в судебных органах Узбекистана. Тем не менее я не собираюсь сдаваться. Истина рождается в борьбе. А демократические перемены придут в Узбекистан именно в результате такой борьбы. Я верю в конечную победу демократии в моей стране, однако, готов к любому исходу на данной этапе борьбы. Я понимаю, что если все судебные инстанции будут штамповать решения, угодные нынешним властям, в конце концов решение о лишении моей прописки вступит в силу. После этого в отношение меня власти начнут принимать административные и уголовные меры преследования, на том основание, что я не имею паспорта и не имею регистрации по месту жительства. Я имею все основания для того, чтобы заявить, что в этом деле преступниками являются представители государственных органов, которые состряпали это дело против меня. Сначала они незаконно лишили меня моего законного паспорта, затем незаконно лишили меня права постоянной регистрации, кстати, практика регистрации противоречит Конституции Республики Узбекистан. Таким образом, против меня сфабриковано дело, на основании которого меня будут привлекать к административной, а затем к уголовной ответственности. За всеми этими событиями стоит стремление властей Узбекистана, не допустить моего участия в общественно-политической жизни страны. Кроме этого, власти Узбекистана хотят продемонстрировать всем членам демократической оппозиции, которые из-за репрессий властей вынуждены были временно покинуть страну, что так будет с каждым, кто осмелится вернуться в Узбекистан. Вызывает сожаление, что власти Узбекистана не планируют и даже не думают о прекращение репрессивной политики в отношении членов демократической оппозиции. Из-за необдуманной социально-экономической политики властей, Узбекистан попал в число самых отсталых, авторитарных и недемократических стран не только в мире, но и в Центральной Азии. Миллионы наших соотечественников стали гастарбайтерами и вынуждены работают в бесправных условиях в России и других странах мира. Наше правительство и не думает помочь им в деле защиты их прав. В то же время, единственная организация, имеющая конкретные предложения по этой проблеме – Партия «Бирлик» - годами не может получить легальный статус. Обидно за нашу страну! Страну с огромным человеческим и экономическим потенциалом, который мог превратить Узбекистан в процветающее и лидирующее государство не только в регионе, но и в мире. 21 июль: Пўлат Охунга апелляция аризаси топширишга имкон берилмади Аввалги хабарларимиздан маълумки, шу йил 10 июлда Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро суди Ўзбекистон конституцияси ва мавжуд қонунларининг нормаларини топтаб, “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охуннинг яшайдиган жойидан доимий рўйхатга ўтганлиги ҳолатини (прописка) бекор қилган эди. Мухолифат лидери 19 июлда эълон қилинган Баёнотида ўз курашини давом эттириб, бу ҳукм бўйича апелляцияси аризаси беражагини ва ҳукумат билан бўлаётган бу курашда ғалабасига ишонишини билдирганди. Бугун Пўлат Охун апелляция аризаси бериш учун Бўз туманлараро судига келганда, милиционерлар уни бино ичига киритишмаган. Воқеанинг тафсилотлари маълум эмас, лекин, милиционерлар Пўлат Охуннинг паспорти йўқ бўлгани учун бинога киритмаган бўлишса керак. Ваҳоланки, бўлаётган суд жараёнларининг ўзи мухолифатчига ҳукуматнинг расмий органлари, хусусан, ўша милиционерлар ишлайдиган Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан паспорт берилмаётгани ҳақида. Хуллас, ҳар қадамда мавжуд рехимга хос бўлган масхарабозлик: Мухолифатчи қонуний паспортини олиш учун керакли органларга шикоят қилади, ҳукумат органлари эса, уни паспорти йўқ бўлган учун ҳеч қаерга ўтказмайдилар, киритмайдилар. Пўлат Охун апелляция аризасини билдириш хати билан қўшиб, почта орқали юбоишга мажбур бўлди. 26 июль: Пўлат Охун атрофидаги қуршов ҳалқаси тораймоқда Ўзбекистон ҳукумати “Бирлик” Партиясининг Ўзбекистондаги фаолияти жиддий шакла жонланаётганидан талвасага тушиб, партия раиси ўринбосари Пўлат Охунни мамлакатдан чиқариб юбориш учун катта иш олиб бораётгани аввалги хабарларимиздан маълум. Унинг паспорти олиб қўйилган, ҳукумат идоралари унга янги паспорт беришни иложи борича орқага чўзмоқдалар. Унинг уйида телефон ва электр узиб қўйилган. Шу кунларда унинг уяли (мобил) телефони билан боғланиш ҳам қийин бўлиб қолди. Яъни унинг атрофидаги ҳалқа тораймоқда. Маълумни “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат мамлакат президентига махсус мактуб йўллаб, унинг эътиборини ўзбек меҳнат муҳожирарининг оғир аҳволига қаратган ва бу соҳадаги муаммоларнинг ҳал этиш учун ҳукумат таркибида Чет элдаги ватандошлар билан алоқа вазирлиги тузишни, вазир лавозимига Пўлат Охунни тайинлашни таклиф қилга эди. Минг афсуски, ҳукумат мухолифатнинг таклифидан фойдаланиш ўрнига, ўзининг миси чиққан таъқиб-тазйиқлар сиёсатини давом эттирмоқда. Биз мамлакат президенти “Бирлик”нинг таклифини дарҳол қабул қилади, деган хаёлда эмасдик, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Мавжуд ҳукуматнинг боши берк сиёсатини ўзгартириш осон бўлмайди. Буни биламиз ва Ўзбекистонда демократияни ривожлантириш, ўзбек халқини эркинлик ва фаровонликка қовуштириш мақсадида олиб бораётган фаолиятимизни давом эттираверамиз. Пўлат Охун ҳам шу фикрда. 10 август: Шошилинч хабар: Пўлат Охун ғойиб бўлди Кеча, 9 август куни эрталаб "Бирлик" Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охунни Шаҳрихон шаҳар ИИБга чақиришди ва шундан бери унинг дараги йўқ. Қариндошлар, "Бирлик" Партияси ва "Эзгулик" жамияти фаолларининг суриштирувларига қарамай уни на топиб бўляпти, на у ҳақда бирор хабар бор. Мухбиримизнинг таъкидлашича, Пўлат Охуни бундан бир неча кун бурун ўзига нисбатан провакация бўлиши эҳтимоли мавжудлигини айганди. Унинг қариндошлари кеча тонгда келган миршаб Шаҳихон шаҳар ИИБ паспорт масалалари бўлими ходими эканини айтишмоқда. Мухбирларимиз Пўлат Охуни тақдирига ойдинлик киритшга уринмоқда, "Эзгулик" жамияти фаолари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, прокуратура ва ИИБ идораларига мурожаат қилишмоқда. 11 август (соат 11:00 ): Пўлат Охун Бишкекдан чиқди Бундан бир соатча аввал АҚШда яшаётган Абдураҳим Пўлатга телефон қилган Пўлат Охун ўзининг ўзбек мирашаблари томонидан Бишкекга олиб келиниб, ҳеч бир ҳужжатсиз ташлаб кетилганини билдирди. Аввалги хабаримиздан маълумки, Пўлат Охун ўтган шанба куни эрталаб Шаҳрихон милиция бошқармасига чақирилгандан кейин ғойиб бўлганди. Унинг ўзини айтишича, миршаблар унга президент Фармони билан Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилганини билдиришган. Аммо Фармонни кўрсатишмаган, нима сабаб билан фуқароликдан чиқарилганини айтишмаган. У Қирғизистонга депортация қилинажагини, кеаркали ҳужжатлар тайёрланаётганини билдириб, уйи билан боғланишга ҳам имкон беришмаган ва феълан қамоқда ушлаб туришган. Сўнгра ўзбек мирашаблари Пўлат Охунни Ўш номерли автомобилда Қирғизистонга ўтказишган, чегарачиларга Пўлат Охун номига берилан вақтинча паспортни кўрсатишган. Бишкекга келгандан кейин уни ташлаб қочиб кетишган. Кўриниб турибдики, Ўзбекистон тарафининг қилган ишлари халқаро ҳуқуқ нормаларини қўпол равишда бузмоқда. Агар Қирғизистон ҳукумати принципиал позицияда турса, икки мамлакат ўртасида катта жанжал чиқиши мумкин. Пўлат Охуннинг айтишича, “Бирлик” раисининг Ўзбекистон президенти номига ёзилган ўзбек меҳнат муҳожирларининг аҳволи ва Пўлат Охун ҳақидаги мактубидан кейин, ўзига нисбатан мунасабат юмшагандек кўринган. Унга бир неча кун ичида вақтинча ҳужжат берилиши ҳам гапирилган. Аммо, шанба куни Пўлат шаҳар милициясига келгандан кейин воқеалар ҳозир ёзилаётгандек кетган. Абдураҳим Пўлат Қирғизистондаги ҳуқуқ ҳимоячиларига телефон қилиб, Пўлат Охун масаласида ёрдам сўради. Аммо, дейди у, Ўзбекистонда ҳеч ким билан телефон орқали боғланиб бўлмади. Телефон системаси барбод бўлгандек кўринади. Ёки махсус хизматлар “яхши” ишлашмоқда. Кўп уринишлардан кейин фақат Васила Иноят билан қисқа гаплашолдим, сўнгра телефон узилиб қолди. Ҳозир биринчи навбатда бу воқеанинг ҳуқуқий томонлари ўрганилиши керак. Шундан кейин, Ўзбекистон ҳукуматига қарши қилинадиган ишларнинг режаси аниқланади. 19:00 - Абдураҳим Пўлат: Пўлат Охун яна ғойиб бўлди Партия бўйича ўринбосарим Пўлат Охун шанба куни Шаҳрихон милициясига кетгач, ғойиб бўлгандан кейин биринчи марта бугун эрталаб (Тошкент вақти билан 9:52да) менга Бишкекдан телефон қилганди. Унинг қўнғироғи менга АҚШнинг пойтахтидаги халқаро телекампания (INTL GATEWAY) орқали келди. Пўлат нафақат ҳеч қандай ҳужжати, балки уйидан чиққандаги кийимидан бошқа ҳеч нарсаси йўқлигини гапирди. Овозидан ҳеч қандай шубҳали нарса сезмаганим учун, унинг Бишкекда эканлиги қанчалик ҳақиқатга тўғрилиги хусусида биронта савол ҳам бериш хаёлимга келмади. Лекин, у ўзини шанба куниёқ Шаҳрихондан Андижон шаҳридаги милиция бошқармасига (шаҳар ёки вилоят бошқармаси, билмадим) олиб келиб, ўша ерда ушлаб туришганини айтганди. У билан энди нималар қилиш ҳақидагина гаплашдик. Мен унга Бишкекда яшаётган ўзбек қочқини Алишер Сорбоннинг уй телефонини топиб беролдим. Бироздан кейин яна бир неча дўстларимизнинг, хусусан қирғиз ҳуқуқ ҳимоячисининг телефонларини топиб, уларни Пўлатнинг электрон адресига жўнатдим. Пўлат Бишкекада ҳар қадамда бўлган Интернеткафеларга кириш имкони борлигини айтганди. Шундан кейин Пўлат яна ғойиб бўлди. Ўтган 9 соат ичида у ҳеч ким билан алоқага чиқмаган. Тошкент ва Бишкекдаги дўстларимиз билан жуда кўп марта гаплашдим. Ҳеч ким Пўлатнинг тақдири ҳақида хабарга эга эмас. Мен яна жиддий хавотирликка тушдим. Ҳамма дўстларимизга, Андижондаги ҳуқуқ ҳимоячиларига ҳам мурожаат қиламан: Пўлатнинг тақдири билан қизиқишни давом эттиринг, унинг аҳволи ҳақида маълумот топишга ҳаракат қилинг. 20:30 - Пўлат Охунни яна топдик Ярим соатча аввал уйига телефон қилган Пўлат Охун Бишкек яқинида телефон қилиш қийин шароитда, аммо соғ-саломат эканлигини билдирган. Бугун, балки, эртага ҳам ўша ерда бўлиши мумкин, кейин Бишкекга келиб керакли ишларни қилишга бошлайди. 22 август: Пўлат Охун Бишкекни тарк этиб, Европага етиб келди Ўзбекистон ҳукумати мамлакат қонунларини қўпол равишда бузиб, “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охунни Ўзбекистон фуқаролигидан чиқаргани ва уни мажбурлаб норасмий шаклда Қирғизистонга чиқариб юборгани аввалги хабарларимиздан маълум. Қирғизистон ҳукумати бу каби воқеаларда Ўзбекистон олдида тиз чўкиб иш қилаётганини ҳисобга олиб, “Бирлик” раҳбарияти бу масалани ҳал қилиш учун Пўлат Охун Қирғизистонда туриб курашишини маъносиз деб топди ва бугун эрталаб у Бишкекни тарк этиб, Европага етиб келди. Тошкент вақти билан кеч соатларда у оиласи яшаётган Швециянинг Хелсинборг шаҳрига етиб келади. Пўлат Охунга нисбатан адолатни тиклаш масаласида БМТнинг тегишли ташкилотлари орқали кураш олиб бориш режалаштирилмоқда. * * * Мухолифат лидерларидан бирининг ўз мамлакатда қолиш учун қилган ҳаракатлари шу билан битди. Ҳозирги босқичда битди. Аммо, кураш давом этаверади. Зеро, Пўлат Охуннинг ўз ватанига қайтишдек инсоний ва фуқаровий ҳаққи учун кураши – мамлакатимзда демократиянинг ғалабаси учун олиб борилаётган курашнинг бир парчасидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону