Журнал Ҳаракат №3 (72) 2008. Инсон ҳуқуқлари
Яна Пўлат Охуннинг паспорти ҳақида
Журналимизнинг аввалги сонида “Пўлат Охуннинг паспорти атрофидаги можаро битмайдигандек” деб ёзган эдик. Ростдан ҳам шундай бўлмоқда. Ҳамма тушунадики, аслида, муаммо паспортда эмас. Ўзбекистонни ҳозир бошқараётганлар мухолифатдан ўтдан қўрққандек қўрқишади. Улар замонавий усуллар билан, демократик принциплар доирасида мамлакатни бошқаришни билишмайди ҳам. Улар миллатнинг зарарига бўлса ҳам, ўз бошқарув-ларини, тўғрироғи ўзлари ўтирган мансаб курсиларини сақлаб қолиш, мухолифатнинг фаолиятига йўл бермаслик учун ҳар нарсага тайёрлар. Паспорт атрофидаги можаронинг асл сабаби шу. Каримов ва унинг ҳукумати Пўлат Охунга паспорт берилиши чет элда яшаётган бошқа мухолифатчиларга юртга қайтиш учун сигналдек таъсир қилади, деган ваҳим ичидалар. Шунинг учун ҳам бу ҳикоя муҳим сиёсий аҳамиятга эга. Мухолифатчининг паспорт атрофидаги воқеалар қуйидагича давом этмоқда (манба – www.harakat.net). 4 май: Пўлат Охун Тошкентгда бўладиган аппеляция суди мажлисига кетаётиб ушланди Аввалги хабарларимиздан маълумки, “Бирлик” Партияси раиси Пўлат Охун паспортини алмаштиришни пайсалга солаётган Ички ишлар вазирлиги расмийлари устидан Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман судида иш очтирганди. 2 апрель куни судья Дилбар Мавлонова Пўлат Охун келтирган ҳамма далилларга кўз юмиб, унинг шикоятини рад этгач, у Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида шикоят берди. Эртага Тошкент шаҳар судида бўладиган апелляция суд мажлисида қатнашиш учун Пўлат Охун ўзи яшайдиган Шаҳрихондан бугун йўлга чиқди. Унинг саргузаштлари уйидан чиқмасданоқ бошланди. “Бирлик” фаоли ўз маҳалладоши Отабек Аҳлиддинов билан унинг автомобилида соат кундуз 12 да йўлга чиқишга тайёрланар экан, соат 11 ларда маҳаллий ДАИ ходимлари Отабекнинг уйига келишган ва унинг автомобилида гўёки қандайдир камчиликлар борлигини рўкач қилиб, автомобилни олиб қўйишган. Шундан кейин Пўлат Охун ва Отабек аввал автобусда Қўқонга келишди ва бу ердан таксига ўтириб Тошкентга қараб йўлга чиқишди. Қамчиқ довонидаги биринчи туннель олдида текширув постидан ўтишди. Аммо, ҳали иккинчи тунелга етмасдан, уларни аввалги постнинг милиционерлари қувлаб етиб тўхтатишда ва мажбуран яна ўша постга қайтариб олиб келишди. Бу ерда Пўлат Охун ва униг ҳамроҳини кечаси соат 24 гача ноқонуний ушлаб туришди. Унга Ўзбекистонда паспортисиз, яъни ноқонуний юриш айби қўйилди ва жазолаш учун протоколлар тузилди. Милиционерлар ушланганларга тузуккина муаомала қилишган, Пўлат Охуннинг “Бирлик”дан эканлигини ўргангач, бу мухолифат ташкилотининг фаолияти билан қизиқишган ва ҳатто маҳмондорчилик қилишган. Охир-оқибатда эса, “узр, биз хизматдамиз, сизларни Тошкентга ўтказолмаймиз, уйга қайтасиз” деб шарт қўйишган. Бошқа иложи бўлмагани сабабли, Пўлат Охун ҳамроҳи билан милиционерлар тўхтатиб берган йўловчи автомобилда орқага қайтишга мажбур бўлган. Милиционерлар бу йўловчи машинанинг ҳайдовчиси Муҳаммаджон исмли йигитдан икки кишини Шаҳрихонга ташлаб кетишни сўрашган. “Бирлик” Партияси Андижон вилоят ташкилотининг раиси Акбар Ориф (у ҳозир вақтинча Данияда яшайди) бир тарафдан Пўлат Охун билан, иккинчи тарафдан партия раиси Абдураҳим Пўлат билан телефон орқали алоқада бўлиб турди. Абдураҳим Пўлат алоқа ёмон бўлгани сабабли, Ўзбекистондаги сафдоши билан тўғридан тўғри гаплашолмади. Тошкент шаҳар судида эртага бошланиши керак бўлган суд жараён кечиктирилса керак. 5 май: Пўлат Охунни яна Тошкентга ўтказишмади, унга нисбатан маъмурий иш қўзғатишмоқчи Бугун “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун иккинчи марта Наманган вилояти ҳудудидаги чегара постида ушланди. 6 май куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг аппелация ҳайъати мажлисига келаётган “Бирлик” фаолини чегара пости раҳбари капитан Дольфлид қуролланган соқчилар қуршовида милиция пунктига олиб келди. Иккинчи марта паспортсиз ҳужжат текширув пунктини кесиб ўтишга уринаётганликда айбланган Пўлат Охуннинг қилмиши “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 223-моддаси билан баҳоланиб, милиция ходимлари томонидан далолатнома тузилди. Пункт раҳбарининг айтилишича, далолатнома тегишли тартибда судга юборилади. “Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига ёзилган аппелация тартибидаги шикоятимда Президент Ислом Каримов, Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов, Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубовни ишга гувоҳ сифатида чақирилишини талаб қилганман. Эҳтимол, бир йилдан бери менга биринчи марта бундай қўпол муомаланинг сабаблари шундандир”, дейди Пўлат Охун. “Бирлик” фаолининг таъкидлашича, уни изоляция қилишларига сабаб оддий паспорт можаросининг халқаро миқёсга кўтарилиши, суд мажлисига АҚШ, Германия элчилиги ходимларининг келиш истагини билдирганида ҳам бўлиши мумкин. Пўлат Охун билан сўзлашган мухбиримизга кўра, ҳукумат оддий паспорт можаросини жиддий провакацияга айлантириши, айни пайтда, қўзғатилган маъмурий ишни жиноят ишига айлантириши эҳтимолини назардан қочирмаслик керак. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг сўровларига фуқаролик ишлари бўйича на Шайхонтохур суди, на Тошкент шаҳар суди жавоб қайтармоқда. Афтидан, суд аппелация мажлисини шунчаки Пўлат Охуннинг иштирокисиз ўтказиб юбормоқчи ёки аксинча, умуман ўтказмоқчи эмас. 11 мая: Заявление Пулата Ахунова После того как 4 и 5 мая 2008 года, меня не пустили в Ташкент для участия на судебном заседание и насильно вернули в Андижанскую область, местные органы милиции и СНБ, резко активизировали свою работу в отношении меня. Усилилась слежка, представители местной милиции и СНБ посетили места, где я часто бываю и интересовались в какое время я обычно прихожу, с кем прихожу и даже что кушаю и что пью. Это усиленное внимание напоминает мне 1992 год, когда после такой активности органов против меня была организованна провокация и по сфабрикованным обвинениям меня осудили на 5 лет лишения свободы. Я считаю, что и сегодня органы милиции и СНБ готовят против меня провокацию, в результате которой против меня сфабрикуют обвинения в нарушении общественного порядка (хулиганство), или в хранении наркотиков, или выдвинут какое либо другое обвинение с целью дискредитировать меня и посадить в тюрьму. Я заявляю, что являюсь законопослушным гражданином и все обвинения, которые против меня могут быть выдвинуты, являются провокацией и эти обвинения ложные, надуманные и сфабрикованные. Пулат Ахунов Андижанская область, город Шахрихан 10 мая 2008 г. 24 май: Ҳукуматнинг “Бирлик” ва Пўлат Охундан қўрқуви матбуотга ҳам чиқди Кеча “Андижанская правда” газетасида муаллифи Очил Гаффоров деб кўрсатилган “Пўлат Охунов Интернетда қандай кезмоқда” (Как Пулат Ахунов бороздит просторы Интернета”) номли мақола эълон қилинган. У шундай сўзлар билан бошланади: “Мана бир йилдан ошдики, “Бирлик халқ ҳаракати” партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охунов ўзбек ватандошлигини қайтариб олиш ниятида интент-сайтларни Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг бузилиши хусусидаги хомҳаёл мулоҳазалари билан тўлдириб юрибди.” ББС, Озодлик, Америка Овози каби радиоларнинг ўзбек хизмати ходимлари жуда мажбур бўлган ҳолларидагина тишларини тишларига қўйиб “Бирлик” сўзини тилга олишар экан, ҳукуматнинг расмий газетасида мухолифатдаги асосий ташкилотининг номи, унинг раис ўринбосарининг исми қоғозга туширилиши қизиқ. Ахир бундақа кетаверса, яқинда бутун ўзбек халқи ҳали ҳам “Бирлик” мавжудлигини, унинг раис ўрибосари борлигини, у ўз фаолиятини ҳамма йўналишларда сурдираётганини билиб қоладику. Яна бунақа кетаверса, “Бирлик”нинг раиси ҳам борлини айтишга тўғри келиб қолмасмикан? Тўғри, шундай бўлади, аммо, у бечоралар нима қилишсин, “Бирлик”нинг номини, унинг лидерларини тилга олмасдан бошқа иложлари йўқ. “Андижанская правда” газетасидаги мақола ҳукуматнинг интернат оламидаги рупори бўмиш uzmetronom.com cайтида икки ойча аввал эълон қилинган бир провокацион мақола асосида ёзилган. Пўлат Охуннинг унга муносабатини сайтимизнинг 2 апрелдаги хабарларида берган эдик. Андижондаги русча газета яна ўша афсоналарни ёзади. Гўёки Пўлат Охунов нафақат Швециянинг, балки Германиянинг ҳам фуқароси бўлиб олгани, Европа Иттифоқи структураларида ишлагани туфайли, Ўзбекистон фуқаролгини йўқотган эмиш. Унинг сиёсий мақсадлар йўлида ўзбек фуқаролигини қайтдан олишга ҳаракат қилиши Ўзбекистон қонунларига зид эмиш. Мақола муаллифининг, аслида, Ўзбекистон ҳукуматини деяверинг, жиғибийрон қилган фактлардан яна бири – Пўлат Охунов ўз паспорти масаласини Ўзбекистон судлари даражасига олиб чиққани ва энди ўз иши бўйича гувоҳ сифатида президент Ислом Карим ва куч ишлатиш структураларининг раҳбарларини чақирилишини талаб қилишидир. “Раҳбарларнинг Пўлат Охуновнинг паспортидан бошқа ишлари йўқми” деб хитоб қилади бу хусусда мақола муаллифи. “Андижанская правда” даги мақолада «uzmetronom.com»дан олинган бир фикр қайта-қайта такрорлариши ҳам қизиқ. Эмишки, Ўзбекистон қонунларига кўра, бошқа мамлакатнинг фуқаролигини олган киши автоматик равишда Ўзбекистон фуқаролиги йўқотар эмиш. Бу мутлақо ёлғон иддао. Ўзбекистон қонунларига кўра, Ўзбекистон фуқароси фақатгина ҳар бир одам учун алоҳида чиқариладиган президент фармони билан ватандошликдан чиқарилиши мумкин. Пўлат Охун хусусида бундай фармон чиқарилмаган, у бошқа ҳеч қандай мамлакатнинг ватндоши эмас. Демак, унга 45 ёшга тўлиши муносабати билан янги паспорт берилиши керак. Ўзбекистоннинг паспорти. Тамом, вассалом. Хуллас, ҳукумат тарафидан уюштирилган, на мантиқ на қонунга асосланган бу ножиддий мақолага бутунлай эътибор ҳам бермаса бўларди. Лекин, бу мақоланинг пайдо бўлишига сиёсий нуқтаи назардан қарасак, унинг муҳим сигнал эканлигини кўрамиз. Ҳукумат Ўзбекистонда “Бирлик” Партияси каби мухолифат ташкилоти борлигини кенг жамоатчиликдан бекитиб бўлмаслигини тушуниб етган. Шундай экан, у янги қадамлар қилишга ўзида жасорат топиши керак. 27 май: Пўлат Охуннинг уй телефонини ҳам узиб қўйишди Бир неча кундан бери “Бирлик” Партияси раисининг Шаҳрихонда истиқомат қилувчи ўринбосари Пўлат Охуннинг уй телефони узиб қўйилган. Телефон тармоқларининг маҳаллий вакиллари бунинг сабаби ўлароқ Пўлат Охун номидаги бу телефонни ишлатиш учун янги шартнома тузилмагани, янги шартнома тузиш учун абонент жорийдаги паспортининг нусхаси билан телефон идорасига келиши кераклигини айтишмоқда. Ваҳоланки, шартнома шу йилнинг бошида янгиланган экан. Табиий, у вақтда ҳеч ким Пўлат Охуннинг жорийдаги паспорти билан қизиқмаган. Ҳозир ҳукуматнинг ўйинлари туфайли “Бирлик” фаоли янги паспорт ололмай юрибди. Унинг телефонини кесиб қўйиш ҳам ҳукуматнинг навбатдаги “қилиғи” эканлигини тахмин қилиш қийин эмас. 6 июнь: Пўлат Охун Андижон вилоят газетасини судга берди Шу йл 24 майдаги хабаримзда маълум қилинганидек, “Андижанская правда” газетасида муаллифи Очил Гаффоров деб кўрсатилган “Пўлат Охунов Интернетда қандай кезмоқда” (Как Пулат Ахунов бороздит просторы Интернета”) номли мақола эълон қилинганди. Унда Пўлат Охуновга Ўзбекистон паспорти берилмаётганининг сабаби қилиб, унинг Швеция ва Германия фуқароси эканлиги, Европа Иттифоқи структураларида ишлагани, шу сабабли автоматик равишда Ўзбекистон фуқаролигини йўқотгани иддао этилган. Мақолага кўра, Пўлат Охуннинг сиёсий мақсадлар йўлида ўзбек фуқаролигини қайтдан олишга ҳаракат қилиши Ўзбекистон қонунларига зид эмиш. Газетанинг иддаолари ёлғон бўлиб, “Бирлик” фаолини обрўсизлантириш ҳамда ҳукумат органлари ва судларнинг ноқонуний ишларини оқлашга қаратилганди. Кеча Пўлат Охун шу мақола туфайли “Андижанская правда” газетаси устидан Андижон шаҳар фуқаролик судига даъво аризаси топширди ва ёлғон малумот тарқатгани сабабли газетани жазолашни сўради. 8 июнь: Германиянинг юксак савияли дипломатлари “Бирлик” лидерларидан Пўлат Охун билан учрашди Бугун, 8 июнда Германия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Кавказ масалалари бўйича махсус вакили Доктор Ханс-Диетер Лукас, Германиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Маттиас Майер ҳамда элчиликнинг бошқа мулозимлари Андижонга ташриф буюришди ва бу ерда “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун билан учрашишди. Учрашувда Германия ҳукуматининг Ўзбекистонга нисбатан сиёсати “Бирлик” Партиясининг позициясига ҳамоҳанг экани, демократиянинг йўли фақат интеграция ва мулоқот эканини урғуланди. Пўлат Охун меҳмонларга Ўзбекистондаги сиёсий инқирознинг ечими мулоқот асносида Ислом Карим ҳукуматига сиёсий мухолифатни тан олдириш эканини, “Бирлик” Партияси ўз тарафдорларининг 25 минг кишилик рўйхатини аллақачон Адлия вазирлигига топширганини, вазирлик қонунга зид усуллар билан партияни рўйхатдан ўтказишни рад этиб келаётганини билдирди. Ўтган президент сайловларида “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлатнинг номзодини кўрсатилишига ҳукумат йўл бермагани, ҳозир “Бирлик” фаолиятини болталаш мақсадида Пўлат Охуннинг ўзи паспортсиз қолдирилаётгани ҳам тилга олинди. Немис дипломатлари ўз навбатида сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун таъсир механизмини шакллантириш устида ишлаётганларини таъкидладилар. Мазкур учрашув билан боғлиқ саргузаштлар, тўғрироғи, бу учрашувни ўтказтирмаслик учун уринишлар кеча бошланганди, дейди Пўлат Охуннинг ўзи. Маълум бўлишича, Пўлат Охун 17 L 20 11 русумли машинада Андижон-Шаҳрихон трассасида кетаётганида Андижон вилояти ИИБ ходими, милиция катта сержанти Алишер Комилов бошчилигидаги гуруҳ томонидан тўхтатилган. Миршаб провакация чиқариш мақсадида “Бирлик”чини ҳақорат қила бошлаган. Провакация нима мақсадда амалга оширилаётганини фаҳмлаган Пўлат Охун Тошкентдаги Германия элчилигига қўнғироқ қила бошлагач, миршаблар қочиб қолишган. 12 июня: Преследования Пулата Ахунова по политическим мотивам продолжаются (Пресс-релиз Общества «Эзгулик», № 31, 11.06.08) 6 мая 2008 года в 11 часов, в Ташкентском городском суде по гражданским делам должно было состоятся заседание по рассмотрению в порядке апелляции заявления Пулата Ахунова о «Незаконных действиях ответственных работников Управления Въезда, Выезда и Гражданства Министерства Внутренних дел Узбекистана». На заседание суда Пулат Ахунов выехал из Андижана заранее, 4 мая 2008 года, на пограничном посту между Наманганской и Ташкентской областями у Пулата Ахунов проверили документы и пропустили для следования в Ташкент. Но через 20 километров, в 16 часов дня, машина, в которой ехал Пулат Ахунов, была остановлена милиционерами, представившимися как сержант Холихчаев Шавкат и сержант Долимов Боходир и являющихся работниками Наманганского Управления Внутренних Дел. Милиционеры потребовали, чтобы Пулат Ахунов вышел из машины и поехал с работниками милиции обратно на пограничный пост, так как этого требуют сотрудники Службы Национальной Безопасности. Пулат Ахунов согласился выполнить требование милиционеров при условии, если они имеют основание для его задержания и если они составят протокол о задержание и акт, о принудительном возвращении обратно на пограничный пост. Иначе действия милиционеров являются самоуправством и нарушением закона. Милиционеры заявили, что они являются работниками ГАИ, и что у них нет никаких претензий к Пулату Ахунову, но так как они получили указание от сотрудников Службы Национальной Безопасности, то они должны выполнить это указание. Пулат Ахунов отказался выполнить незаконные требования работников ГАИ и после этого милиционеры позвонили на пограничный пост и попросили сотрудников Службы Национальной Безопасности, чтобы они сами явились на место задержания и разобрались в сложившейся ситуации. В 16 часов 40 минут на место задержания явился сотрудник пограничных частей Службы Национальной Безопасности. Первоначально этот сотрудник отказался представиться, но после настойчивых требований Ахунов и совещаний по телефону со своим руководством, показал свой служебный жетон за номером CHQ00323. Затем он потребовал от Пулата Ахунова показать паспорт, Ахунов сообщил, что у него нет паспорта уже 15 месяцев, так как работники милиции незаконно отказывают ему в выдаче паспорта и что он обратился по этому вопросу в суд, и что в настоящее время он направляется в Ташкент, для того чтобы участвовать на заседание суда по вопросу о выдаче паспорта. Кроме этого Ахунов показал все имеющиеся у него документы, на основании которых он ездил в Ташкент на предыдущее заседание суда. Но сотрудник пограничных частей Службы Национальной Безопасности отказался обсуждать этот вопрос, и совместно с милиционерами применив физическую силу, насильно посадили Ахунова в машину и вернули его обратно на пограничный пост. На посту сотрудники пограничных частей Службы Национальной Безопасности составили заявление о нарушении Пулатом Ахуновым статьи 223 Административного кодекса и предали Ахунова в распоряжение работников милиции. Работники милиции задержали Ахунова до 24 часов ночи и затем насильно усадили Ахунова в свою служебную машину и отвезли Ахунова обратно домой в город Шахрихан Андижанской области. 5 мая 2008 года, Ахунов вновь выехал в Ташкент, на заседание суда, но вновь был остановлен пограничном посту. Ахунова для проверки документов остановил представитель пограничных частей СНБ Узбекистана капитан Долфлит, которого сопровождали три солдата пограничника с автоматами. Капитан Долфлит составил протокол о задержание Ахунова и совместно с солдатами и сотрудниками милиции насильно усадили Ахунова в автомобиль и вынудили уехать обратно домой в город Шахрихан Андижанской области. Таким образом, сотрудники правоохранительных органов Узбекистана, не позволили Пулату Ахунову приехать в Ташкент для участия на заседание суда, который должен был рассматривать вопрос о незаконных действиях работников милиции против Пулата Ахунова. Общество «Эзгулик» имеет все основания, для того чтобы утверждать, что все вышеперечисленные действия властей против Пулата Ахунова, осуществлялись с целью не допустить приезд Ахунова в Ташкент для участия на заседание суда и публично доказать незаконность действий властей Узбекистана. Общество «Эзгулик» заявляет, что не выдача паспорта гражданину Узбекистана Пулату Ахунову является фактом политического преследования одного из лидеров демократической оппозиции Узбекистана. Органы МВД Узбекистана официально признают, что Пулат Ахунов является гражданином Узбекистана. Об этом на заседание Шайхантохурского районного суда, 3 апреля 2008 года, официально заявил представитель Управления Въезда, Выезда и Гражданства МВД Узбекистана майор Файзиев. Кроме этого начальник ОВВиГ УВД Андижанской области майор Бадалов, 9 августа 2007 года, выдал Пулату Ахунову официальный документ за номером 7/11-4902, в этом документе официально сообщается, что «в соответствие с требованиями статей 4,14 Закона «О гражданстве Республики Узбекистан» от 2 июня 1992 года, Вы являетесь гражданином Республики Узбекистан». У официальных органов Узбекистана нет никаких законных оснований для не выдачи паспорта Пулату Ахунову. Мы требуем от властей Узбекистан прекратить продолжающуюся уже 15 месяцев травлю и преследования против Пулата Ахунова и незамедлительно выдать Ахунову его гражданский паспорт, который он сдал для обмена в связи с истечением срока действия. Еще одним доказательством того, что Пулата Ахунова преследуют по политическим мотивам, является публикация статьи «Как Пулат Ахунов бороздит просторы Интернета» в газете «Андижанская правда» от 23 мая 2008 года. Учредителем этой газеты является Андижанский областной хокимият. Эта явно заказная статья содержит большое количество клеветнической, оскорбительной и не соответствующей действительности информации в отношение Пулата Ахунова. Статья раскрывает истинные замыслы властей Узбекистана и основную причину, по которой Пулату Ахунова не выдается его законный паспорт. Так автор статьи буквально утверждает, что если Ахунову выдадут паспорт, он получит право участвовать на выборах и быть кандидатом в депутаты или в президенты. 8 июня 2008 года Пулат Ахунов был приглашен на встречу с послом Федеративной Республики Германии в Республике Узбекистан господином Матиас Майером (Matthias Meyer) и со специальным уполномоченным МИД ФРГ по странам Восточной Европы, Центральной Азии и Кавказа господином Ханс-Диетер Лукас (Hans-Dieter Lucas). Встреча состоялась в городе Андижане. Примечательно, что 7 июня сотрудники милиции УВД Андижанской области попытались организовать провокацию в отношение Пулата Ахунова. Группа милиционеров во главе старшего сержанта Алишера Комилова, остановила автомобиль, в котором ехал Пулат Ахунов, и потребовали предъявить паспорт. И при этом сотрудники милиции, начали оскорблять Ахунова, пытаясь втянуть его на ответные действия. Но Пулат Ахунов не поддался на провокацию и сразу же позвонил председателю Общества «Эзгулик» Василе Иноятовой и в посольство ФРГ в Узбекистане. Милиционеры, увидев, что события принимают не желательный для них оборот и что их действия сразу же стали достоянием гласности, без всяких объяснений удалились. Общество «Эзгулик» считает, что случай был организован для того, чтобы запугать Пулата Ахунова и не позволить ему встречаться с дипломатами ФРГ. Как сообщил Пулат Ахунов, во время встречи с послом ФРГ и высокопоставленным представителем МИД ФРГ, он заявил, что «поддерживает стремление дипломатов ФРГ усилить сотрудничество и диалог с правительством Республики Узбекистан. Политика санкций и изоляции против Узбекистана, не может привести к позитивным, демократическим изменениям в стране. Необходимо стремится интегрировать Узбекистан со структурами ЕС и соответственно усилить присутствие в Узбекистане различных структур и представительств ЕС. Только через диалог и сотрудничество можно найти решение для существующих в Узбекистане проблем. В число этих проблем входит и проблема соблюдения прав человека и проблема демократизации общественно-политической жизни Узбекистана». Вызывает сожаление, что в отношение такого конструктивного политика-оппозиционера, руководство Узбекистана вот уже 15 месяцев проводит политику преследования и репрессий. Общество «Эзгулик» обращается к Президенту Республики Узбекистан И. Каримову, Предсе-дателю СНБ Республики Узбекистан Иноятову, Министру МВД Республики Узбекистана Матлюбову и призывает прекратить политические преследования в отношении Пулата Ахунова и просит выдать Пулату Ахунову его законный гражданский паспорт. Сегодня стало ясно, что никаких законных оснований для не выдачи Ахунову его паспорта не существует. Единственная причина, по которой Пулату Ахунову не выдается паспорт это то, что он является одним из лидеров демократической оппозиции Узбекистана. Но мы напоминаем влас-тям, что согласно статье 2 Закона «О гражданстве Республики Узбекистан» от 2 июня 1992 года, граждане Республики Узбекистан равны незави-симо от их политических и иных убеждений, рода и характера занятий и других обстоятельств. 26 июня: АҚШ элчисининг маслаҳатчиси “Бирлик”лидерларидан Пўлат Охун билан учрашди Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ричард Норланднинг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Ричард Фицморис Андижонга ташриф буюрди ва бу ерда “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун билан учрашди. Учрашув давомида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари борасидаги вазият, сиёсий ҳуқуқлар ҳамда ижтимоий-сиёсий аҳвол муҳокама нишонида бўлди. “Бирлик” лидери Европа Иттифоқи – Ўзбекистон муносабатларига катта эътибор берилаётганини таъкидлаб, бу борада “Бирлик”нинг позицияси, муносабатларни чуқурлаштириш учун “Бирлик” ишлаб чиқаётган ташаббуслар ва партиянинг бу йўналишдаги амалий ишларини сўзлаб берди. “Бирлик” Партияси навбатдаги қурултойига тайёрланаётгани, вилоят конференцияларини ўтказиш бошлангани, Пўлат Охуннинг сиёсий фаолиятини чеклаш мақсадида ҳукумат унинг паспортини алмаштириш масаласини бир ярим йилдан бери ҳал қилмай келаётгани ҳам тилга олинди. Ричард Фицморис Андижонга ташрифи давомида “Бирлик”нинг яна бир вакили, “Эзгулик” жамиятнинг Андижон вилоят бўлими раиси вазифасини бажариб турувчи Нурмуҳаммад Азиз ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддин билан ҳам учрашмоқчи эди. Аммо, мухбиримизнинг аниқлашича, Андижон воқеаларидан кейин қамалиб ҳам чиққан бу икки демократ эрталабдан маҳаллий миршабхоналарнинг навбатчилик қисмига чақирилган ва ўша ерда ушлаб турилган. Уларнинг қўйиб юборилгани ҳақида ҳали маълумот йўқ. Эслатиб ўтамиз, аввал хабар қилинганидек, бир оз илгари Пўлат Охун билан Германия ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистонга ташриф буюрган юксак даражали вакили ва бу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонасининг юқори даражали маъсул ходими ҳам Андижонда учрашган эди. Бу воқеалар кўрсатмоқдаки, Ғарб давлатлари қайтдан оёққа туришга бошлаган “Бирлик” Партияси Ўзбекистонда асосий мухолиф куч эканлигини тўғри тушунмоқдалар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону