Журнал Ҳаракат №1 (40) 2003. Биз яшаятган жамият
Карим Али - «Западный»га мархамат ёки 2003 - «обод махалла» йили
Андижон вилояти, Жалакудук тумани, Охунбобоев шахридаги «Западный» (Fарбий) дахасини бу кунда, нафакат, кўшни туманларда, балки бутун вилоятда, хаттоки Ўзбекистонимизнинг баъзи жойларда хам жуда «яхши» танишади. Тўгри, Сиз билмаслигингиз мумкин. Чунки, Сиз, биринчидан, ахлокингиз яхши, саёк юрмайсиз-да, ёки бўлмаса, бу томонларга ишингиз тушмаган. «Западный» дахаси нима учун бундай «таникли» дейсизми? Сабаби (энг асосий), бу даха фохишалар «саройи»дир. Ана энди тушунгандрсиз-а?… Халкимизда «ёмон хабар тез таркалади» ёки «бемаза ковуннинг уруги кўп бўлади» деган масаллар борлигини биламиз. Мана, «Западный» нимаси билан «машхур». Энди, батафсилрок бу «мамлакатча»даги вокеаларга тўхталиб ўтсак. 1. «Западный» дахаси туман марказий поликлиникаси рўпарасидан борадиган узун кўчанинг охирида (тўкайда) жойлашган. Ён атрофи махаллалардан иборат. 2. Дахада жами 9 та дом, 144 хонадон, карийиб 600 га якин одам яшайди. 98 % - ўзбеклар, 2 % - рус, татар, корейслар. 3. Яшовчиларнинг асосий кисми ишчилар ва бекорчилар хисобланади. Зиёлилар, студентлар, мансабдор кишилар хам истикомат киладилар. Бундан 4-5 йил аввал, «Западный»да фохишалар йўк бўлиб, соглом хаёт тарзи мавжуд эди. Хозирда бўлса, бу даха вайрона сари «дадил одимлаб бормокда». Аввало, фохишалар, безорилар хакида гапиришдан олдин, бу ердаги оддий одамлар хаёти, турмуш тарзи хакида тўхталиб ўтсак. Тўгри, айни дамда жамиятимиздаги бугунги ахволни инобатга олиб, холис ёндошсак, бу «Западный»даги тафсилотлар «дарёдан бир томчи» бўлиб кўринади. Аммо, масалага инсон такдири, келажак авлод масаласи билан ёндашиб, 600 га якин инсон хаёти наздида ўйласак, менимча, кишини фикрлашга ундайдиган аник тафсилотлар яккол кўзга ташланади. Мана улар - «дом»ларда яхши яшаш учун «шароит»лар: 1. Деярли хаммаси «кайта куриш даврида курилган бу «дом»ларнинг поли бетон. Шу сабабли, кўпчилик одам, айникса ёш кизлар ревматизм ва бошка касалларга чалинишган. 2. Коммунал хизмат «ноль» даражада. Ичимлик суви уй ичидан умуман чикмайди, качон уйдан сув ичганлигини хам хеч ким эслай олмайди. Ташкаридан челакларда сув ташилади. Сув тўхтаса, «дом» оркасидаги зовир-каналдан ташишади. Канализацияни гапирмаса хам бўлади. Уйларнинг орка кисми, подваллар тўлиб-тошиб, «хушбўй исларни табиат кўйнига таратмокда». Барча ундан бирдай бахраманд. «Дом»лар атрофи ахлатларга тўла. Киш кунлари балчик, ёзда «хушбўй ис». Бу билан хеч кимнинг иши йўк. Умумий хожатхоналарга «гап йўк». Чўчкахона хам улардан тузукрок. 3. Газ масаласи: Уйлар табиий газ тармокларига уланганига кармай, газ умуман йўк. Йилнинг факат июнь, июль, август ойларида махсус жадвал билан газ «улашилади». 4. Киш мавсумида уйлар «музхона», бетон «зўр» музлайди-да! Худди, турмадагидек. Иситиш батареялари нима учун курилганини хеч ким билмайди. 5. Колаверса, 3 йилдан бери, худди шу етмаганидек, уйлардан чакка ўтади. Том «кора когоз, «сакич» билан ёпилган. Ёмгир-кор иккинчи каватдан ўтиб, бемалол биринчи кават уйларни хам сув билан «таъминламокда». Иккинчи каватдагилар «йўл»ини топиб, ака-ука, ота-онасиникига вактинча ёзгача кўчиб кетишади. Баъзи хонадонларда, хаттоки, кўзикоринлар ўсиб чиккан. Бетон «кўкаришини» энди кўрдим. Хуллас, хаммаёк «сув макони». 6. Электр «Западный» ахолисининг бирдан-бир хаёт манбаидир. Овкат пиширишу уй иситиш электр билан. Ёруглик иккинчи ўринда туради. Аммо, электр хам, айникса, киш кунлари хаддан зиёд кўп ўчади. Энди бир тасаввур килинг-а. Чакалокларга, ёш гўдакларга айникса увол. Уй совук, овкат ёки чой ичай деса… Энди яхшилаб эътибор беринг, ушбу даханинг ёнгинасида ўрта мактаб, унинг ёнида болалар богчаси, лицей-интернат, кўча бошрогида коллеж бор. Уларда хам худди «дом»даги «шароитлар» мухайё. Хўш нима килибди, дейсиз-ми? Бу ёгини эшитинг… Худди шу мактабу богча ва «дом»нинг кок ўртасида «Ахлат хиёбони» барпо этилган. Ана сизга санитария-гигиена… Ана сизга «соглом авлод». Ёзда, ачиб-бижиб «гўзал» ислар таркатади, экологик мухит яратади! Яна бир масала. «Чанг кўчалар, лой кўчалар». Эх-хе, йилнинг исталган кунида «Западный» дахасига келсангиз, шуни унутмангки, оёк кийимингизни кўлингизга олиб, кейин дахага ўтишингиз мумкин. Хайрон бўлманг, чунки, кишда тиззагача лой, ёзда тўпиккача «билч-билч» тупрок, чанг. ёнингиздан машина ўтса борми, холингиз яна хам хароб. Нима асфальтланмаганми, дейсизми? Асфальт килинган эди. «Ўтган замонда». Кейинрок, аникроги 3-4 йил олдин, «Западный»нинг кўшниси, яъни «Кори Ниёзий» махалласига зах сувлар тошиб, хаммани хуноб килгач, тегишли ташкилотлар «Западный» кўчасидаги кувурларни ковлашди, ўртадан бир канал-зовур ўтказишди. Энди эса - канал кўмилмаган, асфальтлар бузилган. Экскаваторлар хамма жойни дабдаласини чикариб кетишган. Ханузгача, хеч ким бу масала билан кизикмайди. «Холвани хаким еб, таёгини етим еди» деганларидек, «Кори Ниёзий»дагилар зах сувдан кутилдилар. Натижада эса, «Западный» лойга, балчикка, чанг-тўзонга кўмилди колди. Йўлдан юришнинг асло иложи йўк. Болалар мактабга, катталар ишларига бир амаллаб катнамокдалар. Агарда кеч тушгач «Западный» кўчасига келсангиз, эхтиёт бўлинг. Энг яхшиси келманг. Сабаби, дейсизми? Биринчидан, кўча зим-зимистон, электр чироглари ўрнатилмаган ёки бори хам «гумдон» бўлган. Иккинчидан, лойда ботиб, канал-зовурга кўмилиб кетишингиз хеч гап эмас. Учинчидан, фохишаларнинг «мехмонлари» маст-аласт, наша чекишиб, кўчада изгиб юришади. Хаётингиз хавф остида колади. Биров тўсатдан хужум килса, коронгуда кимлигини англаб олмайсиз ва хоказолар. Дарвоке, фохишалардан сўз очдик. Улар каердан келди, дерсиз. Келинг энди, улар билан таништирай сизларни. Улар «круглосуточно» ишлашади! Улар сабабли автомобиллар окими серкатнов. Худди Андижон шахридаги «33» маршрут таксидек. «Мехмонлар» - сероб. «Кизман-фохишалар» «яхшилаб уларни сийлашади». Тунда эса, бакир-чакир, дод-вой … Хуллас, «Западный»ни шу 5–10 нафар расво фохишалар булгашиб, бутун «олам»га таникли бўлишига сабабчи бўлганлар. Бу кунда «Западный» десалар фохишалар мамлакатчасини тушунаберинг». Бошкача номи йўк. Хўш, бу дахада одамлар шу каби ифлос, жирканчликлар билан бирга кандай килиб яшашади? Йўк, биринчидан, уларнинг хаётини яшаш деб бўлмайди. Улар, яъни кариб 600 одам - иложсизликдан сабр-токат, матонат, керак бўлса, «жасорат» билан бу ерда бир амаллаб кунларини ўтказишади. Бу хаёт эмас. Иккинчидан, у бечоралар яна нима килишсин? «Ширкат хўжалиги», махалла фукаролар йигини, туман ИИБ, прокуратура, СЭС, маориф ва бошкаларга мурожаат килабериб чарчашди. Туман хокимияти каерга карамокда, шахар хокимлигичи, дейсизми? Нима, улар «Западный»ни билмайдимилар-ми, дейсизми? Жудаям яхши билишади. Факат, бу ерда, мансабдорлар ўзлари яшамайдилар, уларнинг хеч бир якин одами бу ерда йўк. Энг ачинарлиси, бу мутассаддилар «Западный»га «ўгай кўз» билан карашади. Худди, бу жой Охунбобоев шахар регионида йўкдек карашади, хатто ундан жирканишади. Ёрдам бериш, у ёкда турсин, хатто нафрат билан, устидан кулиб масхара килишади. Худди шу «Западный»нинг лой кўчасидан хар куни бир ширкат хўжалиги раисининг машинаси ўтади. Ичида раис бува викор билан ўтирадилар. У кишининг уйи «Западный»нинг оркасидаги янги чекларда. Хўш, нима килибди, раис бувага барибир эмасми? Тагида автомобиль. Лойга чапланмайди. Нима уни бундан бошка иши йўкми? Ёки бўлмасам, кўшни махаллада яшовчи мансабдор-бойвоччаларчи? Уларга колса, «Западный» таг-туги билан йўк бўлиб кетмайдими?! Хуллас, «Западный»да аянчли ахволи билан бафуржа шугулланиб тубига етадиган одамнинг ўзи йўк. Бори хам хохламайди. Чунки, биладики югур-югур, ёз-чиз билан иш битмайди. Ахвол ўзгармайди. Дардни тинглайдиганнинг ўзи йўк бўлса, кимга айтсин дардини. Коммунал хизматни тартибга солиш, томларни «ямаш», асфальт ёткизиш, ахлатларни йўкотиш, курилганидан буён ремонт нималигини билмаган уйларни кайта таъмирлаш учун, албатта, пул-маблаг керак. Ахоли ярим оч-ялонгоч ахволда бўлса, бу ишларга кайдан пул олсин? Уйлар хусусийлаштириб берилган. Лекин, бу ёги-чи?… Ўтган 2002 йилда «Западный» ахолисининг «мардонавор» саъй-харакатлари билан бир-иккита «дом»ларнинг томлари ёпилди. Мутассади ташкилотлар ёрдам беришди чоги. Лекин, колган «дом»ларга бу ташаббус етиб келгунича орадан 5-6 йил ўтаса керак. Агарда бу ташаббус хам тўхтаб колмаса. Лекин, 5-6 йилни кўйиб туринг, нари борса 2-3 йил ичида бу уйлар кулаб тушади-ку. Шундай бўлиши аник. Таги зах, чириган уйлар хозирдаёк кўчиб тушмокда. Хўш, кейин нима бўлади? Одамлар кўчада коладими? Хамма шунга хайрон, боши котган... Макола поёнида факат шуни айтиш мумкинки, «Западный» чўкиб вайронага айланмокда. Бу даха муаммоси жузий эмас. Бу каби «Западный»ларни мамлакатимизнинг исталган туман ва шахарларларининг четларидан топиш мумкин. «Обод махалла учун», «Соглом авлод учун» каби сохта шиорлар билан ўзини дунёга танитиш учун кўп харакат килаётган Ўзбекистон хукумати бизни кай манзилга олиб кетмокда?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону