Журнал Ҳаракат
№2 (71) 2008. Инсон ҳуқуқлари
Пўлат Охуннинг паспорти атрофидаги можаролар битмайдигандек
Журналимизнинг аввалги сонларидаги хабар ва мақолалардан маълумки, Ўзбекистоннинг тегишли идоралари “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охуннинг ўтган йилнинг бошида муддати битган паспортини алмаштиршдек оддий бир ишни сиёсий сабаблар билан пайсалга солиб келмоқдалар. Шаҳрихон шаҳар ички ишлар бошқармасдан бошланиб, президент маҳкамасигача етиб борган паспорт можароси бу йилга судга ҳам етиб борди. Табиий, Ўзбекистонда суд тармоғи мустақил бўлмагани сабабли, бу ерда ҳам ҳамма жараёнлар ижроия органларининг истаганидек бўлмоқда. Воқеаларнинг давоми “Ҳаракат” агентлигининг хабарларидан қуйидагича ёритилди.
5 март: “Эзгулик” жамияти “Ментларнинг ўйини ёки паспорт масаласида саботаж” номли пресс-релиз эълон қилди
Унда “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун 2007 йил 12 мар куни CL 0022103 сонли паспортини муддатити тугаши муносабати билан Андижон вилояти Шаҳрихон туман Ички ишлар бошқармасига алмаштиришга топширгани айтилди. Папорт туманнинг Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлимининг бошлиғи майор Иброҳим Йўлдошовга топширилган. Пўлат Охунннинг талабларига қарамасдан, унга бу хусусда ҳеч қандай ҳужжат берилмаган.
“Эзгулик”нинг пресс-релизида шундан кейин Пўлат Охуннинг бошига келган саргузаштлар ёритилади. Паспорт аламштириш учун қонунлар 15 кун ажратган бўлса ҳам, 1 йилдан бери мухолифатчига паспорт берилмаёди. У ишга жойлашолмайди, мамлакт ичида бемалол юролмайди, Швецияда яшаётган оиласи олдига боролмайди.
2007 йил 10 декабрда Пўлат Охун Халқаро Инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига таклиф қилинган ва бу ерда унинг АҚШ элчиси билан кўришиши ҳам режалаштиррилганди. Аммо, ўша куни Тошкентга қараб йўлга чиққан Пўлат Охунни аввал Бўз туманида, кейин Наманган-Фарғона вилоятлари, ундан кейин Наманган-Тошкент вилояти чегараларида милиция постларида ушлашган ва уни соатларча ушлаб туриб, охир-оқибат қўлида шахсини аниқловчи ҳужжати йўқлигини рўкач қилиб, уйига қайтариб юборишган.
Пўлат Охун ўз папорти масаласида Андижон вилояти ИИБси ва Ички Ишлар Вазирлигининг тегишли идораларига мурожаат қилди, аммо натижа бўлмади. У Ички Ишлар вазирлигининг ўзига бўлган муносабатига норозилик билдириб, бу вазирликнинг Тошкентдаги биноси ва Ўзбекистон президенти қароргохи олдида пикетлар ўтказди, президент маҳкамасининг ходими Маткаримов билан учрашди, яна натижа бўлмади.
Шундан кейин Пўлат Охун ўз паспорти масаласини судларга олиб чиққани билдирган “Эзгулик” жамияти суд органлари ҳам ҳеч нарсани ҳал этмаганларини билдиради.
“Эзгулик” жамияти Ички Ишлар вазирлиги ва Олий Суд раҳбарларига мурожаат қилиб, Пўлат Охуннинг паспорти масаласида қонунлар бузилаётгани ва мухолифатчи сиёсий фаолияти учун таъқиб қилинаётганини урғулаб, бу қонунбузарликларни тўхтатишни талаб қилган.
15 март: Пўлат Охуннинг паспорти масаласи яна Андижонга қайтдими?
Бу масала узоқ сарсон-саргардонликлардан кейин Андижон судидан Ўзбекистон Олий судига жўнатилгани, аммо ҳужжатлар йўлда йўқолгани ҳақида аввал хабар бергандик. Ҳозир бу ишда қандайдир ўзгариш юз берганга ўхшайди.
Бугун соат 17:20 да Пўлат Охун Андижон вилоят судидан почта орқали хат олди. Почта хизматини штампларига кўра, хат Андижон шаҳридан 12 март куни жўнатилган, Пўлат Охун истиқомат қиладиган Шаҳрихонга 14 март куни етиб келган ва унга бугун, яъни 15 март куни кечқурун топширилган.
Судья Бобоев имзо чеккан бу хатда фақатгига бир жумла бор:
Қисқа хатнинг тўла матни қуйидагича: “Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят судига 13 март соат 10га етиб келинг. Манзил: Андижон шаҳар Бобуршох кўчаси 26 уй.”
Бир қарашда бу хат Ўзбекистон режимига хос навбатдаги ўйин каби кўринади. Балки, ундай эмасдир. Балки, Пўлат Охуннинг ишига оида ҳужжатлар “топилгандир” ва унинг масаласини тезроқ ҳал этишни истаган судя Бобоев Ўзбекистондаги почта хизматининг ишлаш тезлигини унутиб, 12 мартдаги хати билан Пўлат Охунни 13 мартда учрашиш учун ўз ҳузурига чақиргандир. Энди Пўлат Охуннинг душанбани кутишдан бошқа иложи йўқ.
18 март: Пўлат Охуннинг паспорти масаласи бўйича ишлар юришмоқда(ми?)
Пўлат Охуннинг Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармаси устидан судга киритган даъвоси Тошкентдаги фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур туманлараро судида кўриладиган бўлди. Ишни қабул қилиб олган суд раиси Шавкат Раҳмоновнинг таъкидлашича, бўладиган маҳкамага судья Мавлонова раислик қилади.
Шунингдек, Пўлат Охун Андижон вилояти ИИБ маъмурлари қилмишини оқлаган фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро суди устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят берганди. Маълум бўлишича, Олий суд бу ишни кўриб чиқишни фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти суди судьяси Бобоев топширибди. 15 мартдаги хабаримизда Пўлат Охуннинг Андижон вилоят судига чақирилганини, аммо чақириқ қоғози почта орқали кеч келганини билдиргандик. Андижон вилоят судидагилар Пўлат Охунга унинг иши Наманган судида кўрилишини билдирмоқчи эканлар, холос.
Пўлат Охун, юқорида айитлган икки ишдан ташқари, "Ўзбекистон МХХси мансабдор шахслари ноқонуний равишда ўзининг паспорт масаласига аралашаётгани, хусусан, бу масалада бошқа давлат органларининг ишларига ноқонуний тўсқинлик қилаётгани ва ўзига босим ўтказиб, конституцион ҳуқуқларини поймол этаётгани” бўйича ҳам судга мурожаат этиб, яна бир иш очишни режалаштирмоқда.
24 март: Пўлат Охуннинг паспорти бўйича кураш судларда давом этмоқда
Мухолифатчининг ўз паспорти масалси бўйича судларда очган икки иши бўйича қуйидаги ишлар бўлмоқда:
Биринчи иш. Пўлат Охун Андижон вилояти ИИБ маъмурларининг очиқдан-очиқ қонунбузарликларини оқлаган Бўз туманлараро суди устидан Ўзбекистон Олий судига шикоят берганди. Олий суд бу ишни кўриб чиқишни фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти суди судьяси Бобоев топширди. Судя Бобоев 20 март кунига суд мажлисини тайинлади, суд Андижон вилоят судининг биносида бўлиши Пўлат Охунга билдирилди. Аммо, шу куни на судянинг ўзи на айбланувчи милиция ходимлари бу ерга келишмади. Бу ерда икки соат кутган Пўлат Охунга Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти суди раиси ўринбосарининг маслаҳатчиси Нажмитдинова Нигоранинг айтшича, судя Бобоев келмаслиги аввалдан маълум бўлган. Яъни, суднинг ишини судянинг ўзи саботаж қилмоқда. Бундай лўттибозлик фақат Ўзбекистонда бўлиши мумкин. Энди суд қачон бўлиши ҳам номаълум.
Иккинчи иш. Пўлат Охуннинг Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармаси устидан судга киритган даъвоси Тошкентдаги фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур туманлараро судида кўрилиши керак эди. Кеча Шайхонтохур туманлараро суди судяси Мавлоновадан Пўлат Охунга телеграмма келган Унда айтилишича, суд мажлиси 27 март 2008 йил соат 12.00 га тайинланган. Кўрамиз, 27 март куни нималар бўлар экан, дейди мухбиримиз.
27 март: Мухолифатчи иши ниҳоят судда кўрилди
“Бирлик” Партияси лидерларидан бири Пўлат Охуннинг паспорти бўйича суд маҳкамалари ниҳоят бугун бошланди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш ва кириш, фуқаролик Бошқармаси маъмуриятини жавобгарликка тортиш аризаси бўйича бошланган маҳкамага фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур туманлараро суди судьяси Мавлонова раислик қилмоқда. Дастлабки суд мажлисида ҳозир бўлган даъвогар Пўлат Охун, “Эзгулик” жамияти фаоллари Васила Иноят ва Абдураҳмон Ташанов Бошқарма вакили Файзиевни сўроққа тутдилар. Маҳкама раисининг сўроқларига жавоб берган Пўлат Охун ўзига паспорт берилмаслигига ҳеч қандай асос кўрмаётгани, қонуний чекловлар йўқлигини таъкидлади.
Маҳкамада ўзини бир қадар адолатли тутган судья Мавлонова тарафларнинг важларини эшитди. Бетайин ғулдирашдан нарига ўтмаган Файзиевнинг ҳаракатлари кулгили тус олди. У Ички ишлар вазирлиги Пўлат Охун борасида шу йил 23 мартда Швеция Қироллигига сўровнома юборилганини айтди. Довдираб қолган ИИВ инспектори 23 март дам олиш (якшанба) куни бўлганини ҳам эсдан чиқарди. Бу лўттибозликдан тутоққан Шайхонтохур тумани прокуратураси прокурори Мухторов жавобгарга қаттиқ дашном берди. Судда бундай лўттибоз билан маҳкама жараёнини давом эттириб бўлмаслигини таъкидлади. Раислик этувчидан хусусий Ажрим чиқариб, Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармаси бошлиғининг шахсан ўзини маҳкамага келтиришни сўради.
Судья ва прокурор иш матриаллари билан танишгач, Пўлат Охунга паспорт берилмаётгани сабабидан ажабланишганини яширишмади.
“Эзгулик” фаолларининг таъкидлашича, маҳкама шу йўсинда кетса, ҳукумат ҳуқуқий майдонда ҳам ютқазади. Суд мажлиси 3 апрелдан давом эттирилади.
2 апрель: Пўлат Охун ҳукуматпараст сайтда чиққан провокацион мақолага жавоб берди
Шу кунларда Ўзбекистон махсус органларининг uzmetronom.com сайтида мухолифат лидерларидан бири Пўлат Охунни обрўсизлантириш мақсадида мақола эълон қилинди. Сайтнинг раҳбари Сергей Ежковнинг ўзи аноним ном остида ёзганлиги тахмин қилинаётган бу мақолага жавобан Пўлат Охун “Ҳаракат” сайтида бугун бир раддия тарқатти.
Пўлат Охун ўзининг Швеция ва Германия фуқароси эканлиги хусусидаги даъволарни рад этади ва паспортини алмштирш йўлига қўйилаётган тўсиқларнинг мақсади - ўзига мухолифатчи сифатида сиёсий фаолият олиб бордирмаслик учун қилинаётган урунишлар эканлигини аргументлар билан исботлаб беради
Пўлат Охуннинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи хат
Бугун чет элда яшаётган демократлар Талиб Ёқуб (Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти раиси, Муҳитдин Инағом («Маркзий Осиё» жамиятининг ижрочи директори) ва Акбарали Ориф(«Бирлик» Партияси Андижон вилоят ташкилоти раиси) Пўлат Охуннинг сиёсий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича муваққат гуруҳ номидан Ўзбекистондаги чет эллик элчихоналарга мурожаат қилиб, мухолифт лидерларидан бирига қарши қилинаётган қонунбузарликларни тўхтатиш масаласида Ўзбекистон ҳукуматига таъсир ўтказишни сўрадилар.
3 апрель: Шайхонтохур туман суди Пўлат Охуннинг даъвосини рад қилди
Бугун эрталаб Шайхонтохур туман судида 27 мартда бошланган суд жараёнининг иккинчи мажлиси бўлди.Бу сафар ҳам жавобгар тарафининг вакили майор Файзиев на ишда прокурор сифатида қатнашаётган Мухторовнинг, на судья Мавлонованинг, на давогарнинг саволларига жавоб қайтара олмади. Аксинча, суд мажлиси давомида бошқарманинг Пўлат Охун иши билан шуғулланган ходими хизмат сафарига кетганини айтиб, жим тураверди. Прокурор аввалига тутоқди, судья жиғибийрон бўлди. Шундан сўнг суд мажлисига танаффус эълон қилинди.
Куннинг иккинчи ярмида давом этган суд мажлисида прокурорнинг фикри ўзгаргани кўринди, судья уятдан нигоҳларини ерга қадади. Нималардир деб ғудранган майор Файзиев Швеция Қироллигининг “Бирлик”чи шахсига доир сўровларига жавоб келмагунича, унга паспорт берилмаслигини такрорлаб тураверди. Шундан сўнг ўрнидан даст турган прокурор суддан Пўлат Охуннинг аризасини қаноатлантирмаслик, ИИВнинг ХЧКваФ бошқармасини айбдор деб топмасликни сўради.
Музокара ўтиб, суд маслаҳатга кираётганида вазият деярли ойдинлашган, суднинг Каримов режими истагини қонунлаштириб бериши аён бўлганди. Ниҳоят, судья Мавлонова тутилиб-тутилиб, Пўлат Охуннинг аризасини рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарорини ўқиб эшиттирди.
Бу қарор устидан шу суд орқали Тошкент шаҳар судигка аппелация тартибидан арз қилиш мумкинлигини эслатди. Пўлат Охун ва “Эзгулик” жамияти фаоллари суд қарорини олган кунлари лўттибозлар билан шаҳар босқичида курашни давом эттиришга келишиб олдилар.
14 апрель: Пўлат Охуннинг паспорти масаласида нималар бўлмоқда
Пўлат Охуннинг паспорт масаласида кутилмаган воқеалар ҳам юз бермоқда. Аниқ бўлмаган маълумотларга қараганда, Пўлат Охуннинг паспорти масаласи бўйича юқори даражали Оператив ишчи гуруҳи тузилган. Унинг раҳбари қилиб юқори лавозмли МХХ ходими Олим Аҳмедов, аъзо сифатида президент аппаратидан Маткаримов ва ХЧКФБдан Шорихсиевлар киритилган.
Пўлат Охун кейинги инстанцияга бериладиган аризасида бу уч шахсни гувоҳ сифатида судга чақирилишини талаб қилмоқчи. Бу ишларнинг асосий бошқарувчиси деб ҳисобланаётган президент Ислом Карим, МХХ раҳбари Иноятов ва Ички Ишлар Вазири Матлюбовни ҳам судга чақириш талаб қилинади.
21 апрель: Пўлат Охун паспорти масаласида апелляция судига ариза берди
Бугун Пўлат Охун фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур тумани суди орқали Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида шикоят берди. Ўзбекистон ИИВнинг Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик Бошқармаси устидан берилган бу аризада қуйи суднинг Ўзбекистон ҳукумати манфаатларини қонунлаштиргани, суд мажлисининг масхарабозларча ўтказилгани таъкидланади. Ариза суд томонидан монеликсиз қабул қилинди.
Шунингдек, “Бирлик” лидери билан учрашган Ҳюьман Райтс Вотч ташкилотининг Ўзбекистон ваколатхонаси янги раҳбари Игорь Воронцов, АҚШ элчисихонасининг иккинчи котиби Ричард Фицморислар ҳам ўз ваколатлари доирасида бу ишга таъсир ўтказишга ҳаракат қилишларини айтди. Паспорт можаросини ЕҲҲТнинг амалдаги раиси Илкке Канерве (Ilkka Kanerva)га етказган Финландиянинг мамлактимиздаги элчиси Марья-Лийса Кильюнен билан “Бирлик” фаолининг учрашуви эса бошқа кунга қолдирилди.
22 апрель: Пўлат Охуннинг тақдирига Швеция ҳукумати ҳам эътибор бериши керак
Бу фикр “Бирлик” Партияси раиси Абдурҳим Пўлатнинг кеча Швеция Қироллиги Ташқи ишлар вазири Карл Билдтга йўллаган мактубида асосий ўрин олади.
Пўлат Охун 10 йилга яқин Швецияда яшагани, унинг оиласи ҳали ҳам Швецияда яшаётгани ва Швеция Қироллигининг ташқи сиёсатида ҳам инсон ҳуқулари масаласи доим диққат марказида ушлаб келинаётганини ҳисобга олсак, дейилади мактубда, Швеция ҳукумати Пўлат Охуннинг паспорти атрофидаги саргузаштлар ҳақида Ўзбекистон ҳукуматидан энг камида тушунтириш талаб қилишга ҳаққи бор. Швециялик журналистлар ўз ҳукуматларидан шу каби қадамлар қилишни талаб қилаётганлари ҳам маҳаллий матбуотда ёритилмоқда.
Бунинг устига шу кунларда Европа Иттифоқига кирувчи мамлакатлар Ташқи ишлар вазирларининг Кенгашида Ўзбекистонга қарши киритилган санкцияларнинг янги формати кўриб чиқилади. Бу кенгашда қатнашадиган Швеция Ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқидаги ҳамкасблари билан биргаликда Ўзбекистон ҳукуматидан “Бирлик” Партиясини рўйхатга олиш ва ҳамма сиёсий маҳбусларнинг озод этилишини талаб қилишдан ташқари, Пўлат Охуннинг паспорти масаласи мисолида ҳам Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари қандай топталаётгани ва ўзбек мухолифати қандай оғир аҳволда фаолият кўрсатгаётгани хусусида маълумотлар берса, ўз бурчини бажарган бўларди, дейилади “Бирлик” лидерининг хатида.
25 апрель: Германия элчихонасининг маъсул ходими билан учрашув
Кеча Андижонда бўлган Германия элчихонасининг биринчи котиби “Бирлик” Партиясининг ташқи алоқалар бўйича раис ўринбосари Пўлат Охун билан учрашди. Улар Ўзбекистондаги аҳвол, Европа Иттифоқининг Ислом Карим ҳукуматига қарши киритган санкцияларининг келажаги, “Бирлик”нинг бу хусусдаги позицияси ва унинг шу кунларда ЕИ Иашқи ишлар вазрлари Кенгашига йўллаган чақириқлари хусусида гаплашдилар. Пўлат Охуннинг паспорти масаласи ҳам алоҳида тилга олинди.
ЕИ Ташқи ишлар вазирларининг Кенгаши 28 апрель куни ўтказилиши маълум бўлди. ЕИ аъзоси бўлган Германия нинг расмий вакили шу йиғилиш олдидан Андижон воқеаларидан кейин бу ердаги вазиятни ўрганиш учун Андижонга келган ва Пўлат Охун билан ҳам учрашган. У гаплашилган мавзулар бўйича ҳам Берлин ҳам Брюсселга хабар беришини билдирди.
Брюсселда яна Пўлат Охуннинг паспорти масаласи бўйича пикетлар ўтказилди
Бугун бу шаҳарда иккити пикет бўлди. Европа Иттифоқи комиссияси (ҳукумати) биноси олдида ўтказилган пикетда “Бирлик” Партисиянинг фаоллари Исмоил Дадажон, Акбар Ориф, Мухиддин Иноғом ва Голландияда яшаётган ўзбек муҳожири Нуритдин Низомитдин иштирок этишди. Уларнинг қўлларида ЕИни Ўзбекистон ҳукуматининг антидемократик ҳаракатларини қоралашга, Ўзбекистн ҳукуматини Пўлат Охуннинг паспорти масаласини тезда ҳал қилишга чақирувчи плакатлар бор эди.
Пикетчиларниннг олдига ЕИ ҳукумати раҳбари мавқесига эга бўлган Хавьер Солананинг вакили тушди ва улар билан суҳбатлашди. Унга Ўзбекистондаги аҳвол, Пўлат Охуннинг ҳуқуқлари бузилаётгани, Ўзбекистон ҳукумати бир йилдан бери паспорт унга бермаётгани ҳақида махсус петиция топширилди. ЕИ вакили бу ҳужжат ва пикетчиларнинг талаблари ҳозироқ ЕИнинг тегишли органларига етказилишини айтдии ва шу кунларда бўладиган ЕИ Ташқи ишлар вазилари кенгашида ҳам бу масалалар тилга олинишини билдирди.
Айни шу соатларда Ўзбекистоннинг бу мамлакатдаги элчихонаси олдида “Бирлик” фаоли Дилшод Тиллахўжа ва “Ўзбекистонда демократик реформалар учун” ташкилотининг вакиллари юқорида айтилган талаблар билан бошқа бир пикет ўтказишди. Кейин уларга биринчи пикетдагилар ҳам келиб қўшилишди. Элчихонанинг очиқ бўлган деразалари пикетчилар кўпайиши билан бекитилди. Уларнинг талабларига қарамасдан элчихонадан ҳеч ким ташқарига чиқмади. Элчихона эшиги олдидаги микрафон орқали пикетчилар билан рус тилида гаплашган бир киши “Биз ҳеч ким билан учрашмаймиз, бу каби ёзма талабларни қабул қилмаймиз” деб жавоб берди.
Афтидан, элчихона одамлари полицияга телефон қилишган. Шахар полициясидан Дилшод Тиллахўжанинг мобил телефонига қўнғироқ қилишда ва пикет рухсатсиз бўлгани учун уни тўхтатишни сўрашди. Полиция бу каби кўп пикетлар ташкил қилган Дилшодни яхши билан экан. Шундан кейин пикетчилар тарқалишди.
Нима бўлганда ҳам, ЕИнинг Ўзбекистонга қарши киритилган санкцияларининг тақдири ҳал қилинаётган бир пайтда, ўзбек демократлари ўз овозларини яна бир марта ЕИ ва Ўзбекистонга эшиттириб қўйишди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения