Журнал Ҳаракат №1 (40) 2003. Биз яшаятган жамият
Абдували - Божхоналардаги хангомалар
Ўтган йилнинг охирги кунларида Ўзбекистон Согликни саклаш вазирлиги мутасаддилари бир карор тайёрлаб божхоналарга, жойлардаги постларда турган ГАИ ходимларига таркатдилар. Бу карор бўйича, гўё Козогистон томондан кандайдир эпидемия таркалаётганлиги туфайли карантин эълон килиниб, чегаралар ёпилиши керак бўлган эмиш. Маълумки, Ўзбекистонда бир ярим миллионча козок, Козогистонда 600 мингдан ошик ўзбек миллатига мансуб фукаролар истикомат килади. Ўзбекистонда кариндош уруглари бўлмаган козогистонлик ўзбек ёки козок йўк. Колаверса, бозор иктисодиёти шароитида кўшни халклар борди-келди килмаса, иктисодий ва ижтимоий инкироз тезлашиши турган гап. Козок дўстларимиз багрикенглик килиб чегараларни очиб, борди-келди килиб туришувди, катталаримиз шуни хам кўп кўришди. Бинобарин, Ўзбекистон ва Козогистон ўртасидаги чегараларнинг ёпилиши икки мамлакатга хам фойда келтирмайди. Аммо Ўзбекистон маъмурлари буни мутллако хисобга олишаётгани йўк. Ўлганни устидан тепган, деганларидай, карантин бахонасида божхонлардаги аввалги ол-ол, бер-бер ёнига янгидан-янги хангомалар кўшилди. Божхоналарда кейинги 25-30 куннинг ичида бўлиб ўтган хангомаларни ёзсангиз Ўзбекистондаги барча босмоханаларнинг когозлари хам етмайди. Шу учун ўзимиз гувох бўлган хангомалардан айримларини хикоя килиб берсак, хаммаси тушунарли бўлади. - Жон ака! Ўзим ўзбекман, Козогистонда яшайман, ота-оналарим Ўзбекистонда. Бобой билан мамашкани янги йил билан табриклай, деб келаётувдим. - дейди кундуз телпакли, яхши кийинган бир йигит. - Ўзбекмисиз, козокмисиз, паспортингиз Козогистонники бўлгандан кейин бу ёкка бир кадам хам босолмайсиз. - дейди ёшгина чегарачи йигит. - Ия, Сизларда ўзбеклик гурури йўкми? Мен ота-оналаримни кўришга бора олмайманми? Назарбоев бутун дунёдаги козокларни Козогистонга чакиряпти, Сизлар мени ота-онамни кўришга хам кўймайсизларми? - дейди хаяжонланган йигит. - Бошни котирманг, биз юкоридагиларнинг буйругини бажаряпмиз. Ана командримиз бор, ўшанга айтинг, бу гапларингизни. - Канакасига юкоридагиларнинг буйругини бажарасиз. Согликни саклаш вазирлигини карори экан-ку! КАЧОНДАН БОШЛАБ, БУ ВАЗИРЛИК ЧЕГАРАГА ХУКМРОНЛИК КИЛАДИГАН БЎЛДИ? - бакиради, кундуз телпайли. - Мен билмайман, ана командирдан сўранг.- ўзини жавобдан олиб кочади, чегарачи йигит. - Командир, хў, командир, - бакиради, кундуз телпакли, аммо командир бу гапни эшитмайди. У тожикистонлик аёл билан ниманидир кизгин мухокама килади... Мухокама тугагач, уни божхона бошлиги ўтирадиган томонга бошлаб кетади. - У меня умерла мама, я должень папасть в похоронў, пажулуйста, пропускайте, - йиглаб, ялинади, ўрта яшар рус аёли. - Если нет телеграммў, не пропускаем. - Они по телефону сказали. Чегарачи йигит ўзини эшитмаганга солиб тураверади. Чегарага одамлар йигилаверади. Чунки, Козогистон томон чегарани ёпган эмас, одамларнинг паспортини кўриб, индамай кўйиб юборяпти. - Ака, Сиз Ўзбекистонга ўтишингиз керакми? Юринг, ўтказиб кўямиз, - дейди ёшгина йигит, кундуз телпаклининг олдига келиб. Улар нарирокка бориб, ниманидир келишишади. Факат, ёш йигитнинг беш юз танга, дегани эшитилади. Кундуз телпакка яна уч тўрт киши, шу жумладан, биз хам кўшиламиз. У ўзининг «Жигулиси»да айланма йўллардан юриб, бизни Ўзбекистон томонга ўтказади. Ўзбекистон томонда эса уни бошка бир чегарачи йигит кутиб олади. Улар шивир-шивир килишади, олди-берди бўлади, ва одамлар Ўзбекистонга ўтганидан хурсанд йўлга равона бўлишади. - Ўзбекистон хукуматининг олди тор, оркаси кенг экан, болам, мана оркадан хар нарса килса бўлавераракан, - хурсанд бўлади, бир чол. Аммо кўп ўтмай эртарок хурсанд бўлгани сезилади. Божхона атрофида биронта машина кўринмайди. Икки километрча яёв юрсангиз унда-бунда турган енгил машиналарни кўрасиз. Уларнинг хайдовчиларидан баъзиларигина юрак ютиб Сизга якинлашишади. Улар хам ўзбекчани билганларни олишади. - Козогистоннинг паспортини кўрсатмайсизлар. Манави кишлокданмиз, анави кишлокка маракага кетяпмиз, дейсизлар, - деб гап ўргатади, шофер йигит. Одамлар шароитга караб ёлгон гапиришни хам хадисини олишмокда. Умуман, Ўзбекистонда хамма маънавият хакида гапиради, маънавият эса халол бўлишдан, тўгри сўзлашдан бошланади. Булар эса, хар кадамда ёлгон гапириб туриб, яна маънавият хакида огиз кўпиртиришади. Тошкент томондаги текшир-текшир нак халка йўлларида бошланади. Бешта постнинг хар бири шлагбаум билан беркитилган. Хар бир постда камида ўн-ўн бешта формали ва формасиз расмийлар турибди. Биттаси текширган паспортни яна учтаси олиб текширади. Чунки бу ерда бир идоранинг эмас, уч-тўрт идоранинг (афтидан, ДАИ, чегарачилар, милиция, МХХ) ходимлари ишлашади. Хангоманинг энг кизиклари Ўзбекистон томондаги постлардан бошланади. - Болам, ўзим ху анави уйда яшайман, мана паспортим. Нариги махаллага гўшт олишга кетяпман, - тушунтиради, охирги шлагбаум олдида турганларга ёши етмишларга борган кампир. - Гўштни хў, анави магазиндан олинг, боринг, бошни котирманг. - Вой болам, мен мусулмонман, магазиннинг бисмилло деб сўйилмаган гўштини емайман, - дейди содда кампир. У ерда девор бўлиб турганларнинг бу хил гапларни эшитишга токати йўк. «Деворлардан» хафа бўлган кампир йигламсираб уйига кайтиб кетади. Ок юзли, ўрта бўйли бир аёлнинг: - Падарларингга лаънат, - деган овози эшитилди. Милиционер уни бир мушт туширди. Аёлнинг важохати кўркинч даражада эди. - Ифлос, хали сен мени урдингми, - дея бакириб, милиционерни юз кўзига чанг солиб, тимдалаб ташлади. Пагонларини юлди. Атрофга тумонот одам, кўплаб аёлллар йигилди. - Милициянинг дастидан дод, хозир забастовка киламиз,- бакирди яна бир аёл. Атрофдан божхона ходимлари, милиционер-лар югуриб келишди. Урушкок милиционерни ажаритиб, машинага ўтказиб олиб кетишди. Бир иномарка минган одам келиб, хужжатларини кўрсатиб, нейтрал зонага ўтиб кетди. - Хукумат иши билан кетяпти, - ўзини оклаган бўлди, чегарачи. Кўп ўтмай, зангори «Волга» минган ўрта яшар бир одам келиб, паспортини, машина хужжатларини кўрсатди. - Мархамат, Козогистондда турар экансиз, ўзингиз ўтиб кетаверинг, машинангиз шу ерда колади, - деди божхона маъмури. Аммо у машинасини чегарада колдириб ўзи Козогистонга кетишга кўнмади. Президентга ариза ёзаман, деб Тошкентга кайтиб кетди. - Содда одам экан, - деди шу ерда турганлардан бири. Анавиларга озгина кистирворганда бемалол ўтиб кетарди. - Президентга ариза ёзаман, деганини каранг, худди президентимиз бу ердаги хангомаларни билмайдигандай, - деди яна бири, машинали одамнинг гийбатига аралашиб. - Ер юзи яралгандан бери Чимкент билан Тошкент ўртасида бунака чегара бўлмаган, - деди Сайрамлик бир йигит. - Карантинда, карантин, - гапга аралашди, шофёр. - Одамларимиз содда. Чегаралар карантин туфайли ёпилди, деса ишониб юришибди. Биз ўзбекистонликлар бозорларимиз ёпилгани учун Чимкентдан, Бишкекдан кийим-кечак сотиб олиб келаётувдик. Бошликларимиз гўё пулимиз бошка ёкка кетиб колади, деб иктисодий максадлар учун чегарани ёптирди. Холбуки бу тадбирлар Ўзбекистонни инкироздан куткара олмайди, - деди зиёлинамо бир чол. - Бу хам балки тўгридир, аммо менимча, асосий сабаб бу эмас. Хозир президентимиз чет элда даволаняпти, мен йўгимда битта-яримта демократ келиб, хокимиятни олиб кўймасин, деб буйрук бериб кетган бўлса керак, - ярим хазил гап котди, кўзойнакли бошка бир зиёли. Чегаранинг ёпилишини хар ким ўзича изохларди.Бизга эса омон-эсон чегарадан ўтиб, кориндошлар олдига бориш керак. Божхонанинг ўнг томонидаги кўчалардан ёшлари 10-15 яшар йигитчалар чикиб, одамларни кандайдир паром оркали ўтказиб кўйишга ваъда беришади. Ичкарирок кўчада уларнинг шериклари-катта ёшдаги шоферлар машинада кутиб туришади. Машинада ўн-ўн беш минут юргач каттакон сув пайдо бўлади. Сувда эса кайик шаклини олган улкан баллон. Шу баллон паром дейиларкан. Одамлар жонларини ховучлаб каттакон анхордан шу баллонда ўтишади. Ўтгани учун паррончиларга пул хам беришади, албатта. Биз хам жонимизни ховучлаб сувдан кечдик. Нарёгда эса, трассага олиб чикиб кўядиган шоферлар турарди... Паромдан ташкари симга осилиб ўтадтган жойлар хам бор экан. Бу хил ажойиб сиёсат туфайли йўлни айланиб, симга осилиб сувдан ўтаман, деган ленгерлик Муроджон исмли йигит чўкиб ўлганини шу ерлик йигитчалардан эшитдик. Чегара ёпилганига бир ойдан ошди. Хар куни бўлаётган хангомалар, фожиаларнинг эса хадди-хисоби йўк. Канчадан канча одамлар изтироб, кайгу алам ичида чегарадан кайтиб кетишди. Аммо бу фожиалар, изтироблар хозирги хукуматдагиларни мутлако кизиктирмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону