Журнал Ҳаракат
№1 (70) 2008. Кечагина ўтган кунларимиз
«Ҳаракат» Ахборот Агентлигининг янгиликлар тасмасидан - 1
Манба: www.harakat.net
Январь-февраль, 2008 йил
1 январь: “Московские новости” газетасининг чиқиши бугундан тўхтатди
СССРнинг имиджини чет элда бироз бўлса ҳам тузукроқ қилиб кўрсатиб бориш учун 1930 йилдан бери инглиз тилида чиқиб келаётган "Moscow News" газетаси 1980 йидан бошлаб рус тилида “Московские новости” номи билан нашр қилинарди.
Газетанинг асосий мақсади пропаганда бўлса ҳам, чет элликларни совет одамлари каби алдаш мумкин эмаслигини яхши тушунган Компартия лидерлари бу газетага қисман ошкоралик руҳини беришгани ҳам маълум. Шу сабабли, бу газета қайта қуриш йилларидан аввалроқ ҳам, айниқса зиёлилар ичида, жуда популяр бўлган. Москва киоскларига бир неча донадан келадаган ҳафталик газетани одамлар киосклар очилмасдан кутиб туришарди.
Қайта қуриш йилларида эса, “Московские новости” ошкораликнинг байроқдорига айланди. Лекин, Путин ҳокимиятни эгаллаши билан бошланган оммавий ахборат воситаларини жиловлаб олиш кампанияси бир неча йил аввал бу машҳур газетага ҳам етиб келди. Уни сотиб олган рус миллиардери Аркадий Гайдамак газетанинг руҳини анча ўзгартирди, у Путиннинг ҳар бир қадамини олқишловчи оддий газетага айланди.
Лекин бир нарсани тан олиш керак, газетани энг етакчи журналистлари уни тарк этишса ҳам, барибир колликтивнинг юқори профессионал эканлиги кўриниб турарди. Газетанинг сатрлари орасида бугунги ҳақиқатни кўриш мумкин эди.
Афтидан, Путиннинг командасини газетанинг шу аҳволи ҳам қониқтирмаган ва газетани чиқариш тўхтатилган. Гайдамакнинг ўзи газета вақтинча тўхтатилгани, у кейинроқ замонга мос келадиган шаклда қайтадан чиқарилажагини айтмоқда. Балки, шундай бўлар, бироқ, у машҳур ва афсонавий “Московские новости” руҳидаги газета Россияда яқин орада бўлмайди.
Бу газетанинг тарихида биз ўзбеклар учун аҳамиятли бўлган яна бир саҳифа бор. Бу – гагзетада узоқ йиллар ўзбек журналисти Санобар Шерматованинг ишлагани. Ҳозир у ҳукуматнинг расмий хабар агентлиги РИАНга ўтган. Минг афсуски, у ҳам демократия принципларидан юз ўзириб, Путин ҳукуматнинг хизматкорига айланган. У ҳам энди Путин каби демократияга эмас, куч билан ўрнатилган тартибга ишонади, ёки ўзини шундай қилиб кўрсатишга мажбур.
3 январь: Юсуф Жума тақдири ҳанузгача номаълум
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти матбуот хабарномасида мухолифатчи шоир Юсуф Жума ва ўғли Бобурга нисбатан ЖКнинг бир неча моддалари билан жиноят иши қўзғатилгани, уларнинг ҳозирда МХХ ертўласида сақланаётгани ҳақида маълум қилинганди. Жамият Марказий бошқаруви томонидан Васила Иноятова шоир ва унинг ўғлига жамоатчи ҳимоячи этиб тайинлангани хусусида гапирилганди. Маълум бўлишича, жамият Марказий бошқаруви аъзоси Абдураҳмон Ташанов Республика Бош прокуратурасига жамиятнинг бу қарорини амалга ошириш борасида кўмак сўраб мурожаат қилган ва куни кеча мазкур мурожаатга жавоб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Б.Зоировдан олинган жавоб хатига кўра, текшириш ташкиллаштириш, жамиятнинг бу мурожаатига жавоб қайтариш Бухоро вилояти прокурори Б.Тайджановга юклатилибди. Хат мазмунига кўра, шоир ва унинг ўғли Бухорога олиб кетилганга ўхшайди. “Эзгулик”нинг фаоллари гумондорлар ҳимоячисиз дастлабки тергов ва сўроқларга жалб қилинишидан хавотирда эканини изҳор этишмоқда.
Покистон парламентига сайловлар 18 февралга қолди, Ўзбекистонга нима?
Покистоннинг собиқ Бош вазири, Покистон Халқ Партиясининг (ПХХ) раиси Беназир Бхутто ўтган йили 17 декбрда террористик суиқасд натижасида ўлгандан кейин, бу мамлакатда 8 январга белгиланган парламент сайловлари кечиктирилгани ҳақида кейинчалик тасдиқланмаган хабарлар тарқалганди. Бугун Ғарб оммавий ахборот воситалари Покистон Марказий Сайлов Комиссиясига асосланиб, ростдан ҳам сайловлар расман 18 февралга қолдирилганини билдирдилар.
Беназир Бхуттодан кейин ПХХнинг тақдири қандай бўлиши ҳам номаълум. Маълумки, 31 декабрда партияга 2 раисдош сайлангани эълон қилинганди. Булар – Буназир Бхуттонинг ўғли Билавал ва унинг отаси, яъни Беназир Бхуттонинг эри Азиф Али Зардорий. Яна маълум бўлишича, Буназир Бхутто ўз васиятномасида эрини партия раисининг вориси деб белгилаган ҳам экан.
Англияда Оксфорд Университетида студент бўлган Билавал 19 ёшда бўлиб, у Покистонда муҳим сайловлар бўлаётганига қарамасданг ўқишини давом эттириш учун Англияга қайтган. Демак, партияни ҳозирча отаси бошқариб туради.
Табиий, бундай ножиддийлик, яъни мамлакатнинг кучли партияларидан бирида оилавий бошқарув системаси ўрнатилгани Покистон демократиясининг келажагини шубҳа остига қўяди.
“Истасак-истамасак, Ўзбекистон сиёсий-диний спекторда Покистон билан Туркия ўртасида жой олади, лекин биз кўпроқ ривожланган ва демократия чуқурроқ ўрнашган Туркияга яқин бўлишга интилишимиз керак. Ўзбек демократлари, биринчи навбатда, бизнинг партия, шунинг учун курашмоқда, - дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. - Шахсан менинг позициям бу масалада нафақат ўзгармади, балки кучайди. Бунинг сабаби фақат Покистонда бўлаётган воқеалар эмас, аксинча, кўпроқ Ўзбекистонда давом этаётган жараёнлар. Ўзбекистондаги режим ўз сиёсий рақибларининг йўлини ҳамма диктатураларга хос бўлган зўравонлик усуллари билан тўсишга ҳаракат қилар экан, демократик мухолифатни Покистонда каби кланлаштиришни қўйиб туринг, уни динийлаштириш, экстремизм йўлига солиш учун интилиш ҳам кучаймоқда. Бундан Ўзбекистон ҳукумати ҳам манфаатдор. Чунки, шундай бўлса, мухолифатни экстремистлар сифатида йўқ қилишга асос пайдо бўларди. Шулардан келиб чиқиб, мухолифат ичи
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения