Журнал Ҳаракат
№1 (70) 2008. Кечагина ўтган кунларимиз
Абдураҳим Пўлат -
Тишни тишга қўйишдан тортиб болалар меҳнати экасплуатациясигача
Яқин тарихимизга оид қуйидаги воқеаларни вақти келиб ёзилиши мумкин бўлган хотиралар учун асраб қўйсам бўларди. Аммо, бу воқеалардан чиқариладиган хулослар бугунги ҳаётимиз учун ҳам ўта муҳим ва ибратли эканлигини ҳисобга олиб, уларни ҳозир қоғозга туширишни лозим топдим.
Тишни тишга қўйиб, аммо кулимсираб, олға кетиш ҳақида
1 январь 2008 йил
Россиянинг “Ўнг Кучлар Иттифоқи” (СПС) партиясининг 2007 йил 17 декабрда ўтказилган қурултойида нутқ сўзлаган партия асосчиларидан бири, айни замонда, Путин ҳукуматида катта лавозимда ишлашни давом эттираётган Анатолий Чубайс охирги йилларда биринчи марта Путинга қарши қаттиқ сўзлар гапиргани, жумладан, “Кулимсираб тишни тишга қўйиш ва олға кетиш” кераклиги ҳақидаги фикрлари менга тарихимиздаги баъзи воқеаларни эслатди.
Балки, уларни бошқаларга ҳам эшиттириш фойдали бўлар деб, қуйидаги уч воқеани қоғозга туширишга қарор қидим.
Биринчи. 1989 йил 8 октябрда Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан, Аҳмад Аъзам ва бошқа бир қатор миллат хоинлари Ислом Каримовнинг ноғорасига ўйнаб, ундан турли мукофотлар олиш илинжида ўзбекнинг тарихида биринчи марта мустақиллик ва демократия ғояларини байроқ қилиб ўртага чиққан “Бирлик” халқ ҳаракатини парчаладилар. Ўша кунги “Бирлик” Марказий Кенгашининг мажлисида мен ташкилотнинг бутунлигини сақлаб қолиш муҳимлигини гапирдим ва ҳамма тушунмовчиликларга қарамасдан тишни-тишга қўйиб, тош бўлса кемириб, сув бўлса симириб олға кетаверишгина бизни ғалабага олиб келишини гапирдим. Бу мажлис ва менинг гапларим видеотасмаларга олиниб, улар кенг тарқалганини ҳам эслатиш бефойда бўлмаса керак.
Ўша куни гапиратуриб, мен ва Салой Мадаминов “Бирлик” ичида бирлик давом этаётганини халққа кўрсатиш учун митингларда ёнма-ён, биргаликда кулиб тураверишимиз керак демоқчи бўлдим. Аммо, маълумки, фикр тилдан тезроқ ишлайди. Шунинг учун “кулиб туриш” сўзларини айтишга улгурмасдан олдин “тишни тишга қўйиб, тўғрироғи, тишни тишга сиқиб туриб, кулиб бўлмайдику” деб ўйладим ва онгли равишда “тиржайиб туришимиз керак” деб гапирдим. Ҳақиқатда, бу - кулиш эмас, тиржайиш бўларди.
“Московские новости” газетасининг мухбири Чубайснинг “Кулимсираб тишни тишга қўйиш (русчасига – сжав зубы) ва олға кетиш” кераклиги ҳақидаги сўзларига тўхтаб, ўқувчиларга “Ойнага қараб, тишларингизни сиқиб туриб, кулиб кўр