Журнал Ҳаракат №6 (69) 2007. Инсон ҳуқуқлари
(Ноябрь-декабрь, 2007 йил) - Ҳуқуқ ҳимоясига оид воқеалар хроникаси
Манба: www.harakat.net 6 ноября: Осуждаем отмену санкций Европейского Союза (Заявление Общества “Эзгулик” от 6 ноября 2007 года) На заседании Совета по иностранным делам и общим вопросам Европейского Союза, состоявшемся 15 октября этого года в Люксембурге, отменена часть санкций, установленных Евросоюзом в отношении Узбекистана после Андижанской трагедии. Это решение, негативно воспринятое большинством правозащитных и общественных организаций, поддержало версию Андижанского убийства, распространённую правительством Узбекистана среди простых людей. Фактическое сворачивание взаимоотношений с Евросюзом и ликвидация механизма этих отношений, сложившиеся за короткий период после введения санкций, вызвали обоснованную обеспокоенность демократических политических сил. В частности, находящаяся в оппозиции партия «Бирлик» опубликовала в средствах массовой информации Заявление, в котором приветствуется отмена части санкций. Партия комментирует своё Заявление тем, что развитие политической интеграция и взаимоотношений с демократическим Западом является для режима Каримова единственным путём реформирования. На первый взгляд, такой политический подход является эффективным. Однако есть и оборотная сторона медали: в решении Евросоюза об отмене части санкций будто проскальзывают какие-то нотки поддержки позиции правительства Узбекистана. Общество прав человека Узбекистан «Эзгулик» выступило с двумя независимыми отчётами об Андижанских событиях, их последствиях и масштабе. В этих отчётах, отражающих картину Андижанской трагедии, предложены реформы, исполнения которых Общество потребовало от правительства Узбекистана. Эти требования Общества созвучны требованиям независимых проверок, проведённых Европейским Союзом. Однако по наблюдениям активистов нашего Общества, после этих кровавых событий правительство Узбекистана и его силовые структуры не предприняли положительных действий к исправлению ситуации. Также, требования санкций Евросоюза не были выполнены. Именно поэтому данное решение Европейского Союза о частичной отмене санкций не только не отвечает демократическим принципам этой организации, но и не служит улучшению положения в Узбекистане. Общество «Эзгулик» расценивает данное решение Евросоюза как поспешное и ошибочное. Общество «Эзгулик» предупреждает общественность о том, что после данного безвольного решения Евросоюза, остаются в опасном положении судьбы правозащитников, стоящих на твёрдой позиции в отношении Андижанской трагедии. Самарқандлик “Бирлик” лидери маъсул оорганлардан ҳимоя истамоқда Саманқанд вилоят Жомбой туман прокурори Д.САИДҚУЛОВга Жомбой ш., Ҳашдала кўча, 55-уйда яшовчи фуқаро Холиқназар ҒАНИЕВдан Бир неча йилдан бери ўзим ва уйим қандайдир номаълум шахслар кузатуви таъқибида қолмоқдамиз. Бу кузатувчи-пойлоқчилар асосан байрамлар ва шунга ўхшаш ижтимоий воқеалар арафасида пайдо бўлишади. Бу ҳақда маҳалла посбонидан тортиб то туман ИИБ бошлиғигача қайта-қайта мурожаат қилганман. Лекин ҳеч қандай фойдаси бўлмаётир. Мана бу сафар август ойининг ўрталаридан бошланган кузатиш-пойлаш таъқиби шу кунгача узлуксиз давом этмоқда. Кузатувчилар аксарият ҳолларда давлат номери олиб қўйилган автомашиналарида ва пиёда менинг изимдан юришади. Уйда пайтимда эса машиналарини қўни-қўшниларимнинг уйлари ёнига қўйиб менинг уйимни кузатишади. Қўшниларим ўз дарвозалари тагида соатлаб, кунлаб тўхтаб турган номерсиз машиналар ва уларининг ичидаги нотаниш кишиларни кўриб қандай аҳволга тушишларини тасаввур қилиш қийин эмас. Шунинг учун қўшниларим олдида ҳам ҳижолатдаман. Бу кузатувчи-пойлоқчилардан нима учун мени таъқиб қилаётганларини сўрамоқчи бўлиб олдиларига яқинлаша бошласам улар мендан қочиб қолишади ёки «бировни кутиб турибмиз» деган бемаъни, жавобни беришади. Билишимча бунинг, сабаби менинг ҳурфикрлилигимда, ўз партиямизни тузишга уринаётганимизда. Бу эса ўзгача фикрлаш учун та’қиб бўлиб, фуқаронинг Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларининг қўпол равишда бузилишидир. Менга бўлаётган ушбу таъқиб-тазйиқларнинг дарҳол тўхтатилиши учун прокуратура томонидан тегишли чора кўрилишини сўрайман. Х.Ғаниев (имзо) 6.11.2007 Бу аризани прокуратура ходими З.Хабибов бугун олганлигини имзоси билан тасдиқлаган. Унинг телефони - 475-21-41 “Ҳаракат”: Холиқназар Ғаниевнинг бизга билдиришича, 2007 йил август-сентябридан бошланган унинг уйи ва ўзини кузатиш ва таъқиб қилиш муттасил давом этмоқда ва, айни кунларда, янада кучаймоқда. Масалан, кузатувчи-пойлоқчиларнинг сони анча оширилгани, уларнинг «кузатув пунктлари» борган сари унинг уйига яқинроққа жойлаштирилаётгани сезилмоқда. 7 ноябрь: БМТнинг комитети яна Ўзбекистон масаласини кўради, Васила Иноят ҳам мажлисда қатнашади Машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Human Rights Watch ташкилотининг бугун тарқатилган баёнотида айтилишича, 9 ноябрь куни БМТнинг Қийноқларга қарши кураш комитети Женевада ўтказиладиган мажлисида Ўзбекистон масаласини яна бир марта тилга олади. HRWнинг ҳужжатида Ўзбекистон ҳукумати бу комитетнинг аввалги тавсияларини мутлақо эътиборга олмагани, шу сабабли, бу сафар масала яна ҳам жиддийроқ шаклда кўрилиши кераклиги айтилади. Тошкентдан олинган хабарга кўра, Женевадаги мажлисга “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят ҳам чақирилган. У бу ерда ўзи раҳбарлик қилаётган жамиятнинг Қийноқлар бўйича альтернатив докладини тақдим этади ва кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда қатнашади. Кеча "Бирлик" раиси Абдураҳим Пўлат у билан телефонда гаплашди. “Эзгулик” раиси бугун Женевага учиб кетди ҳам. Юсуф Жуманинг аёлига жиноят иши қўзғатилди Оммавий ахборот воситаларидан маълум бўлишича, исёнкор шиор Юсуф Жуманинг турмуш ўртоғи Гулнора Олтиева Бухоро вилояти Миллий хавфсизлик бошқармаси томонидан чақирув қоғози олган. Юсуф Жуманинг таъкидлашича, Гулнора опа вилоят ҳокими, вилоят ММХ раҳбарининг истеъфосини талаб қилиб пикет қилгани, Ислом Карим номзоди учун сохта овозлар йиғилаётгани ҳақида норозилик билдиргани учун унга ЖКнинг 159-моддаси (Ўзбекистон Репсбликасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) айби билан жиноят иши қўзғатилган. Вилоят МХХси терговчиси Отабек Ахмедов шоирнинг исёнокр аёлини сўроқ қилиш тараддудида, дейди мухбиримиз. 15 ноябрь: БМТ Ўзбекистон хусусида тегишли карор қабул қилганда, “Эзгулик”нинг фикри ҳам инобатга олинади Яқинда Женевада БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитасида ўтган йирик анжуман тафсилотлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. Ана шундай маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги қийноқлар масаласи БМТ мулозимларининг диққат марказида бўлган. Ўзбекистоннинг расмий шахслари - Адлия вазири ўринбосари Е.Каньязов, Ички Ишлар вазири ўринбосари А.Шарофутдинов, Республика Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи И.Жасимов, Омбудсман вакили Ф.Бакиева, Ўзбекистоннинг БМТдаги мухтор вакили Б.Олимовлар иштирок этган анжуманда муқобил доклад билан “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят, Хьюман Райтс Вотч (HRW) ташкилотининг Тошкент бўлимининг собиқ директори Андреа Берг ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг ГБР гуруҳи номидан С.Исмоилов, Ш.Ғаниевлар қатнашди. Ўзбекистон расмийлари номидан Адлия вазирлиги мутасаддиси мамлакатдаги қийноқларга оид ҳисоботини тақдим этгач, расмийларимиз саволлар ёмғири остида қолиб довдирашган. Жавоб учун ажратилган 3 кунлик танаффус вактида Тошкентга сим қоқиб, саволларга қандай жавоб бериш ҳақида масалаҳатлашишган. Хусусан, Ўзбекистон қамоқхоналаридаги аҳвол, маҳбусларга ваҳшиёна муносабат масаласида 150 га яқин саволларнинг аксарияти деярли жавобсиз қолган. БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузасчиси Фелисе Гаэр (F.Gaer) хоним Ўзбекистонда систематик қийноқлар қўлланилаётганини мисоллар билан таъкидлаб, Ўзбекистон ҳукумати олдига тавсия ва талаблар қўяжагини билдирган. Юқори мартабали хоним: “Очиғини айтсам, кўпчилик халқаро ташкилотларнинг бирин-кетин қонунларни бузгани ва уларнинг барчасини мамлакатдан ҳайдаб чиқариш зарурати туғилганини ҳарчанд уринмай, сира тушуна олмаяпман” деган. Тошкент мулозимлари қўмита олдида жавоб бера олмаган кўплаб саволлар бевосита Ўзбекистон қамоқхоналаридаги вазият ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳибсда ушлаб турилганлиги билан боғлиқ эди. Қўмита экспертларининг Қизил хоч ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколати чеклаб қўйилгани ëки БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Луиз Арбор (Louise Arbour ) нинг Ўзбекистонга киритилмагани, Муътабар Тожибова ва Саиджахон Зайнобиддиновлар ўз вақтида адвокат ҳимояси билан таъминланмагани, Андижон воқеаларига хануз халқаро текширувга рухсат берилмаслиги билан нуқта қўйилмаётгани Ўзбекистон расмийларининг ғашини келтирмай қўймади. БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Манфред Новакнинг Ўзбекистон қамоқхоналаридаги ҳақиқий аҳвол, хусусан, қийноқлар вазиятини ўрганишга икки йилдан бери уринаëтгани БМТнинг мамлакатимиз борасида кескин тўхтамга келишига асос бўлади. Албатта, Ўзбекистондаги қийноқларга оид объектив аҳволни ўрганишда маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг ўрни аҳамиятли. Шу боисдан ҳам қўмита тинглови учун альтернатив ҳисобот тайёрлаган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг анжумандаги иштироки салмоқли бўлди. Жамият раҳбари Васила Иноят билан суҳбатлашган мухбиримизнинг таъкидлашича, анжуман давомида жамият ўзи томонидан тайёрланган муқобил ҳисоботни БМТ мутасаддилари ҳукмига рус ва инглиз тилларида ҳавола этган. Мамлакатдаги қийноқлар қўлланилиши, жазони ижро этиш муассасаларидаги аҳвол ва ҳуқуқ ҳимоячилари, сиёсий фаол шахсларга муносабатни ўзида акс эттирган “Эзгулик”нинг ҳисоботи кўпчиликнинг диққат марказида бўлган. Ҳибсхоналарда қийноқларга солинаётган Мўътабар Тожибоева, Дилмурод Муҳиддинов, Аъзам Фармонов, Алишер Кароматов ва Санжар Умаров сингари ҳамюртларимизнинг аҳволи хусусида баён қилинган. БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузасчиси Фелисе Гаэр (F.Gaer) хонимнинг М.Тожибоева, А.Фармонов, А.Караматов ва бошка хукук химоячиларининг ишлари кайта курилиши кандай хал булади деган саволга Ички Ишлар Вазири уринбосари А.Шараффутдинов ушбу хукук химоячиларининг ишлари кайта куриб чикилмасада, лекин бу масалага нисбатан олийжаноблик нуктаи назаридан ёндашишилари мумкинлигини таъкидлади. Андижон масаласи БМТнинг бу юксак анжуманида хам узбекистонликлар томонидан очик колдирилди. Бош прокуратура вакили И.Жасимов «Узбекистан является независимой и дееспособной правовой системой, и потому она сама будет решать свои проблемы» дея жавоби билан ҳаммани кулдирган булди. Тингловда “Эзгулик” жамиятининг муқобил ҳисоботидан сўнг Ўзбекистонда қийноқларнинг систематик тусга киргани ойдинлашиб, мулозимлар мамлакатимиздаги аҳвол борасида якдил фикрга келганлар. Шунингдек, муҳокамалар чоғида ҳуқуқ фаоли Бахтиёр Ҳамроевнинг калтакланиши, кекса мухолифатчи Ёдгор Турлибековнинг қамалиши сингари ҳодисалар йиғилганларнинг диққат марказида бўлган. “Эзгулик” жамияти раҳбари мазкур муҳокама ва ўз ҳисоботи тақдимотидан сўнг маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари иштирокида пресс-конференция ўтказиб, болалар меҳнатини экспулатация қилиш, маҳбусларга муносабат масаласида реал фактларни ўртага ташлаган. Кўмитаг аъзоси жаноб Ковалевнинг бу йил пахта далаларида 300 000 дан ошиқ мактаб ўқувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақидаги саволига Адлия вазир ўринбосари « бундай бўлиши мумкин эмас, балки қаерлардадир болалар ўз ота-оналарига пахта теришда ёрдам бераётгандирлар, лекин улар ўз меҳнатлари учун етарлигича ҳақ олишмоқда» деб жавоб берди. Анжуманда иштирок этган ҳуқуқ ҳимоячиларининг Аксил тезкор гуруҳи (АТГ-ГБР) фаоллари ўзларининг қаллоб ҳуқуқ ҳимоячилари эканини яна бир марта исбот қилиб, йиғилганлар олдида шарманда бўлишди. “Эзгулик” ва Хюъман Райтс Вотч қамоқхоналарда маҳбусларнинг жасади келаётгани, қийноқлар натижасида нобуд бўлаётган аристонлар ҳақида гапириб турган бир пайтда, АТГчилар ўқувчисига қўл кўтарган мураббийнинг жазоланмагани ҳақидаги фактни ўртага ташлашган. АТГнинг қўмитага тақдим этган ҳисоботида атиги ана шундай тўрт саёз факт мавжуд. Бундан ташқари ҳисоботдаги ягона жиддий факт, яъни Самарқанд вилояти Ургут туманида бир неча гумондор шахсларнинг ваҳшиёна қийноқларга солингани воқеаси “Эзгулик” ҳисоботидан кўчирилган плагиат маҳсулидир. Жабрланган Аҳадовларнинг ишончли вакили ҳамда 3 суд инстанциясида ҳимоячи сифатида Васила Иноят ўрганган мазкур иш матриалларини ГБРчилар огохлантирилишларга карамай ўғирлаб(!), БМТ қўмитасига тақдим этишди. Ваҳоланки, бу матриал жамиятнинг пресс-релизи сифатида бир неча ой илгари матбуотда эълон қилинган. Васила Иноят БМТнинг қийноқлар қўмитасига айнан Аҳадовлар иши материалларини кўриш учун такдим этди. БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси тинглови, бир томондан, ўзларини ҳуқуқ ҳимоячиси деб атаётган шахсларнинг юзига ойна тутди. Иккинчи томондан, халқаро ҳамжамияти наздида Ўзбекистондаги систематик қийноқлар борасида муайян тасаввурларни мустаҳкамлади, дейди мухбиримиз. Яқин кунларда БМТнинг бу масалада қарор-тавсиялари эълон қилиниши кутилмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, уларда “Эзгулик”нинг позицияси ҳам ўз аксини топади. 2 декабрь: Ҳуқуқ ҳимоячиларга амнистия йўқ, бу аҳволга тушишга ўзимиз ҳам айбдормиз Куни кеча Олий Мажлиснинг Сенати Ўзбекистон Конституцияси куни муносабати билан амнистия чиқаргани эълон қилинди. Бу каби амнистияларнинг тарихидан маълумки, сиёсий айблар билан қамалганлар озод қилинувчилар рўйхатига тушмайди. Бу сафар ҳам шундай бўлиши муқаррар. Саиджаҳон Зайнобиддин (Андижондаги “Апелляция“ жамияти раҳбари), Дилмурод Муҳиддин («Эзгулик»нинг Марҳамат туман бўлими раиси, “Бирлик” Партияси фаоли) каби бир қатор қамоқдаги ҳуқуқ ҳимоячилари озодликка чиқарилмаслиги аниқ. “Бирлик” Партияси Андижон вилояти ташкилотининг раиси Акбарали Ориф Дилмурод Муҳиддиннинг опасига асосланиб билдиришича, Навоийдаги колонияда жазо муддатини ўтаётган Дилмуроднинг қамоқхонада қўли синдирилган ва оёғи калтаклар туфайли шишиб кетган. У маълум муддат Тошкентдаги сангородокда даво ҳам олган, ҳозир яна Навоийда. У билан кўришишга келган “Бирлик” Партияси Марҳамат туман ташкилотининг раиси Мусажон Бобожоннинг Дилмурод билан учрашишига йўл қўйилмабди. Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамронинг ўғли Ихтиёр сохта айб билан 2006 йил 25 сентябрда 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва ҳозир шу вилоятдаги колонияда жазо муддатини ўтмоқда. 29 ноябрда у онаси билан кўришган, эртаси куни эса ўзини ўзи пичоқлагани ҳақида хабар олинган. Шундай ҳолда ҳам Бахтиёр Ҳамрога ўғли билан кўришишга рухсат берилмаган. “Бирлик” Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлатнинг “ҳозир миллат шундай аҳволдаки, тўйда ҳам азада ҳам унинг дардини ўйлашимиз, муаммоларини ҳамда уларни ечиш йўлларини ўйлашимиз керак” деган сўзларидан келиб чиқиб, қўйидагиларни ҳам айтишни лозим топдик, дейди мухбиримиз. Баҳтиёр Ҳамро ўғлининг қамалишини сабаби - ўзининг ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолияти эканлигини гапирмоқда. Бу мутлақо тўғри. Баҳтиёр Ҳамронинг шундай “айби” бор. Аммо, бошқа айбларни ҳам эслатиш, бошқаларга ибрат бўлиши учун, мутлақо керак. Баҳтиёр Ҳамро тузилганда бери “Бирлик” халқ ҳаракатининг ва 2003 йилдан бери “Бирлик” Партиясининг аъзоси. Сўнги 10 йил ичида асосан ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида фаолият олиб бормоқда, маълум муддат “Ҳаракат” журнали ва шу номли хабар агентлиги билан ҳамкорлик қилган. Сиёсатдан хабари бўлган Баҳтиёр мамлакатдаги вазиятни фақат ва фақат мухолифат партиялари ўзгартира олишини, демак, мухолифат партияларини мустаҳкамлаш, инсонларнинг сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш - ҳамма ҳуқуқ ҳимоячиларининг асосий вазифаларидан бири бўлиши кераклигини яхши тушунади. Аммо, минг афсуски, баъзи ҳолларда тушуниш бошқа, амалдаги ишлар бошқа бўлмоқда. Мана Бахтиёр Ҳамронинг ўзи билан боғлиқ мисол. 2004 йилнинг бошида “Бирлик” Партияси Жиззах вилоят ташкилотининг ўша пайтдаги раиси Муҳиддин Қурбон сохта айблар билан ушланиб, бир неча ойдан кейин шартли жазо билан озод қилинди. Бу даврда “Бирлик” Партияси ва унинг раҳбарлари сафдошларини озод қилиш учун нималар қилишганини билишни истганлар шу сайтнинг “қидирув” системасига кириб Муҳиддин Қурбонов ва Мухиддин Курбонов (аввалари сайтда ўзбек ҳарфлари бўлмаганини ҳисобга олинг) сўзлари билан боғлиқ хабарларни қидиришлари етарли. “Бирлик”чилар Муҳиддиннинг оиласидан хам хабардор бўлиб туришди. Абдураҳим Пўлат “Муҳиддиннинг оиласи шундай вақтда ҳеч нарсага зор бўлмасин” дея таълимот бергани ва шахсан ўзи молиявий ёрдам юбориб тургани ҳам факт. Лекин, айнан ўша кунлари Бахтиёр Ҳамро очиқ бир баёнот эълон қилиб, “партия раҳбарияти Муҳиддин Қурбоновнинг тақдири билан қизиқмаётгани, унинг оиласи бир бурда нонга зор бўлиб ўтирганда, ҳеч қандай ёрдам бермагани” учун партиясидан чиққанини эълон қилди. Айтилган иддаоларнинг хато ва мантиқсизлигини бир четга қўйиб турайлик. Фараз қилайлик, иддаолар тўғри. Шундай бўлса, Муҳиддиннинг оиласига ёрдам уюштириш ва унинг масаласи билан шуғулланиш Бахтиёрнинг ҳам вазифаси ва сафдош сифатида бурчи эмасмиди? Шундай оғир пайтда дарҳол партиядан истеъфосини намойишкорона баёнот билан эълон қилиш шунчалик зарурмиди? Кейин маълум бўлишича, ўша пайтларда Бахтиёр Ҳамро Толиб Ёқуб билан биргаликда шу вилоятдаги жуда кўп бирликчиларни ўз партиясидан чиқиб, “Озод деҳқонлар”га киришга ундаш билан шуғулланишаётган экан. Бунинг учун Муҳиддининг қамоқхонада эканлигидан ҳам фойдаланиб қолишга интилишибди. Шу билан қоғоздагина мавжуд бўлган “Озод деҳқонлар” кучли бўлиб қолгани йўқ, аммо мухолифатнинг энг кучли ташкилотини қўлдан келганча болталашга ҳаракат қилинди. Албатта, Бахтиёр Ҳамро ва Толиб Ёқубларнинг қилган ишлари - бир маҳаллар Каримовнинг сўзига кириб “Бирлик”га қақшатғич зарба берган Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан кабиларнинг иши билан солиштирсак - арзимаган нарсадек кўринади. Аммо, ҳар ким мухолифатни мустаҳкамлаш ўрнига, унга зарба бериш билан шуғулланадиган бўлса, миллатнинг аҳволи ҳозирги кундагидек эканлигидан ҳайрон бўлиш керакми? Салойнинг укаси, Бахтиёрнинг ўғли, Толибнинг куёвини бугун режим қамоқхоналарида ўтиришига уларнинг ўзи ҳам айбдор эмасми? Салой, Бахтиёр ва Толиблар ўзларича яхши ният билан ҳаракат қилган бўлсалар ҳам, бу уларнинг миллат олдидаги айбларини оқлай оладими? Бу воқеалар бошқаларга ўрнак бўлиши керак. Ҳозир ҳам “Бирлик”нинг оёғига болта уриш учун енгини шимарган одамлар унинг ичидан чиқмоқда. Улар ҳам 1-2 йилдан кейин яхши ният билан ҳаракат қилгандик деб йиғи-сиғи қилиб юришлари муқаррар. Агар улар мухолифатни заифлаштириш ва шу йўл билан мавжуд режимни мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилаётганларини вақтида тушуниб етсалар, 53-54-чиларнинг ҳолига, қолаверса, Салой, Баҳтиёр ва Толибларнинг ҳолига тушишмайди. Бундан ҳам муҳими, миллатга ёмонлик қилишмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону