Журнал Ҳаракат №6 (69) 2007. Кечагина ўтган кунларимиз
“Ҳаракат” Ахборот Агентлигининг янгиликлар тасмасидан - 1
Манба: www.harakat.net Ноябрь-декабрь, 2007 йил 1 ноябрь: Озарбайжон мухолифатининг ҳам ақли кирмоқда, Ўзбекистонда кабими? “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Озарбайжонда бир-биридан фарқини лидерлари ҳам тушунтириб беролмайдиган 50 дан ортиқ сиёсий партия борлигини, бу партияларнинг мутлақо кўпчилиги лидерларнинг раис бўлиш амбицияларини қондириш учун тузилганини сайтимизда ҳам кўп марта такрорлади. Мухолифатнинг самарадорлигини ошириш йўлларидан бири, балки, бугун энг асосийси, мухолифатни бирлаштиришдир, деган “Бирлик” лидери, майда мухолиф гуруҳларни уларнинг раҳбарлари истаса-истамаса йирик партияга интеграция қилиш кераклигини урғулайди. Озарбайжон мухолифати ҳам бу ҳақиқатни тушунишга бошлаган кўринади. Буни биз ўзбеклар учун ҳам ибратли бўлоладиган қуйидаги мисолда кўриш мумкин. Маълум бўлишича, 9 ноябрда Бокуда Европа Иттифоқи ва IFES (International Foundation for Election Systems - Сайлов Системаси бўйича Халқаро Фонд) Озарбойжонда сайлов системасини мукаммаллаштириш, бу масала бўйича ҳукумат ва мухолифатнинг диалогига ёрдам бериш мақсадида махсус конференция ўтказишни режалаштиришган экан. Унга ҳукумат вакиллари ва 50-60 та мухолиф партиянинг лидерлари таклиф қилинган. Кеча мухолифатнинг асосий партиялари – Мусават, Озарбайжон Халқ Фронти, Демократик ва Либерал партияларнинг лидерлари Иса Қамбар, Али Каримли, Сардор Жалолўғли ва Лола Шавкат махсус баёнот эълон қилиб, IFESни ножиддийликда айбладилар. Уларнинг талабига кўра, 9 ноябрда бўладиган ҳукумат-мухолифат диалогида мухолифат тарафидан фақатгина шу 4 партиянинг вакиллари иштирок этишлари керак, аксинча, учрашув бозорга айланиб кетади. Ўзбекистонда Озарбайжондан фарқли ўлароқ, бор-йўғи 4-5 та сиёсий партия ва гуруҳ бор. Уларнинг бир-биридан фарқини ҳеч ким бўилмайди, аммо уларнинг лидерлари ҳар қандай бирлашишга қаршилар. Бирлик” лидеридан ташқари, чунки у энг кучли ташкилот раҳбари сифатида ҳар қандай шароитда асосий роль ўйнашига ишонади. Бошқалар эса, ўз амбицияларини муҳофаза қилиш билан оворалар. Куни кеча сайтимизда “Бирлик”нинг Андижон вилоят ташкилоти раиси Акбарали Ориф ҳам айтганидек, бошқа гуруҳларни лидерлар ташқарисида “Бирлик”га интеграция қилиш лозим. Бугун ўзбек мухолифатининг бошқа йўли йўқ. Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг журналист Алишер Соиповнинг ўлдирилиши муносабати билан эълон қилган маълумотларидан ҳам кўриниб турибдики, йўқ бўлиб кетиш арафасига келган “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси ёш болалар ўйинини қилиб, авантюрист журналистлар воситасида ўзини амалий фаолият олиб борувчи ташкилот сифатида кўрсатиш, 25 миллион аҳолиси бор бўлган Ўзбекистондек мамлакат аҳолисига қаратилган варақаларни Истанбулдан рюкзакда ташиш каби ишларни қилишдан бошқа иложи қолмапти. Тарқатиш иложлари бўлса эди, варақани Ўзбекистон ичида ҳам кўп нуқталарда минглаб нусҳада осонликча кўпайтириш мукинлигига бу фракция фаолларининг ақли ҳам етмайди. Уларнинг асл мақсади варақани ўзбекларга етказиш эмас, бошқа нарса эканлигини ҳам тахмин қилиш мумкин. Бу каби шармандаликлардан қутилишнинг бирдан-бир йўли – ҳамма майда мухолифат гуруҳларини “Бирлик”да бирлаштиришдир. Навоийда халқаро аэропорт ишга тушди Маҳаллий матбуотда Навоий вилояти марказида халқаро аэропорт ишга туширилгани хабар қилинди. Мамлакатдаги иккинчи халқаро аэропортдан дунёнинг турли нуқталарига парвозлар амалга оширилади. Президент Ислом Каримнинг оламшумул “ислоҳотлари” таъсирида қад ростлаган аэропортда “Андижон-Навоий-Москва” рейси самога кўтарилгани ҳам хабарда айтилган. 2 ноябрь: Олтиннинг нархи доллар ҳисобида 1980 йил даражасига чиқди Ўтган асрнинг 80-чи йилларидан б

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону