Журнал Ҳаракат №5 (68) 2007. Инсон ҳуқуқлари
Ўзбекистонда паспорт ҳам сиёсат
Ҳа, Ўзбекистонда оддий фуқаролик паспорти ҳам сиёсат, тўғрироғи, катта сиёсат. Паспорт масаласини сиёсат қилаётганлар ичида мамлакат президенти ҳам бор, деган иддаони исботлайдиган далил ва гувоҳларимиз йўқ, аммо, унинг атрофидагилар шундай қилаётгани аниқ, улар буни президентнинг хабарисиз қилаётганларига шубҳа бор. Уларни бунга мажбур қилаётган нарса ҳам аниқ – қўрқув, мухолифат лидерларидан қўрқиш. Сайловлар арафасида бу қўрқув талавасага айланганини ҳам кўриш мумкин. Журналимизнинг ўтган сонидаги “Пўлат Охуннинг паспортини янгилаш сиёсий масалами?” номли мақолада оддий бир ҳуқуқий процедура – ёши 45 га тўлган мухолифат лидерларидан бирининг паспортини алмаштиришни ҳукумат идоралари қандай муаммога айлантирилгани ёзилганди. Пўлат Охуннинг ҳукумат идоралари билан олишуви давом этар экан, паспорт масаласи Ўзбекистон рехимининг мухолифатга қарши курашида муҳим роль ўйнайдиган қуроллардан бир эканлиги маълум бўла бошлади. Мана баъзи мисолар. “Ҳаракат” агентлигининг хабарларидан маълум бўлишича, АҚШда мажбуран яшаётган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат шу йил 1 сентябрь куни Ўзбекистоннинг шу ммлакатдаги элчихонасининг Консуллик бўлимига мактуб-ариза билан мурожаат қилибди. Аввалига ўзининг қисқача биографиясини билдирган мухолифатчи мактубини шундай давом эттиради: «1992 йил 29 июнь куни Тошкент шаҳар прокуратурасининг Чилонзордаги биносидан чиқиб келаётган пайтимда, шаҳар милицияси бошлиғининг ўринбосари ва шаҳар прокурори ўринбосарининг кўзи олдида, номаълум одамларнинг ҳужумига учрадим. Улар темир таёқлар билан бош суягимни ёрдилар, мўъжиза бўлиб тирик қолдим. Бир неча кундан кейин, 2 июлда Ўзбекистон парламентида нутқ сўзлаган президент Ислом Каримов “керак бўлса яна 100 кишининг миясини тўғрилаб қўямиз” деган сўзлари билан расман бу ҳужум учун маъсулиятни ўз бўйнига олди. Яна бир неча марта шу каби ҳужумларга уринишлар бўлгандан кейин, 1992 йилнинг охирида ўша пайтда расман рўйхатдан ўтган ташкилот мақомидаги “Бирлик” халқ ҳаракатининг қарори билан, мамлакатнинг бир фуқароси сифатида хавфсизлигим таъминланмагани сабабли, вақтинча Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлдим.» Сўнгра хориждаги ҳаёти хусусида керакли маълумотларни келтирган ва ҳар доим фақатгина Ўзбекистон фуқароси бўлиб қолганини урғулаган Абдураҳим Пўлат, ўша пайтда ҳали Ўзбекистон ўз паспортига эга бўлмагани сабабли, ҳали қонуний кучга эга бўлган Совет паспорти билан масмлакатни тарк этганини ҳам эслатиб, мактубини шундай якунлаган: «Ўзбекистоннинг жорийдаги Конституциясига биноан шу йил 23 декабрда мамлакатимизда президент сайлови бўлади. Мухолифатнинг ахборот воситаларида эълон қилинганидек, “Бирлик” Партияси бу сайловда ўз номзоди билан иштирок этиш ниятида. Бу номзод мен эканлигим ҳам эълон қилинган. “Бирлик” Партияси 3 йилдан бери Адлия вазирлигида расман рўйхатдан ўтиш учун кураш олиб бормоқда. Ҳали у ердан ниҳоий жавоб олингани йўқ. Бу ҳолда партиянинг номзоди сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳи номидан кўрсатилади. Мен шу сайловда қатнашиш учун ҳозир Ўзбекистонга қайтиб бориш ниятидаман. Мамлакат раҳбарининг Ўзбекистонда демократия ўрнатилгани ҳақидаги баёнотларига кўпчилик каби мен ҳам унчалик ишонмасам-да, бу фурсатдан фойдаланиш лозим деб ҳисоблайман. Ҳозир менга Ўзбекистонга қайтиб бориш учун расмий ҳужжат лозим. Сизнинг Интернетдаги сайтингизда ҳам билдирилишича, Консуллик бўлимининг вазифаларидан бири Ўзбекистон фуқароларига паспорт бериш ҳамдир. Шу сабабли менга йўлда текширувлардан ўтиш ва Ўзбекистонга қайтиб кириш учун керак бўладиган Ўзбекистон Республикасининг паспорти ёки унинг ўрнини вақтинча босадиган бошқа бир ҳужжат беришингизни сўрайман. Бунинг учун яна қўшимча ҳужжат ва маълумотлар керак бўлса, уларни энг қисқа вақт ичида сизларга етказаман.» Аризадан ҳам кўриниб турибдики, Абдураҳим Пўлат мамлакатни тарк этаётганда Ўзбекистон фуқароси эди ва мамлакатни қонуний йўллар ва қонуний ҳужжатлар билан тарк этган. Уни ҳеч ким фуқароликдан чиқаришгна ҳаққи йўқ. Демак, Ўзбекистоннинг элчихонаси ўз фуқаросининг паспорти масаласи билан шуғулланишга мажбурдир. Аммо, элчихонадан ҳеч қандай жавоб бўлмади. Вахоланки, FedEx почтаси орқали юборилган мактуб 4 сентябрь куни соат 11:55 да элчихонанинг Қирғизбоев исмли ходимига топширилгани ва у киши хатни қабул қилгани ҳақидаги ҳужжатни имзолагананини FedEx расман тасдиқлади. 21 сентябрда Абдураҳим Пўлат факс орқали ўз мактубини иккинчи марта элчихонанинг Консуллик бўлимига юборди. Натижа ўша-ўша, яна бир ой ўтгандан кейин ҳам жавоб йўқ эди. Элчихона бу ариза бўйича ўз ҳукуматига маълумот берганига шубҳа йўқ. Ҳукумат эса, масалага ҳуқуқий эмас, сиёсий кўз билан қараб, Пўлат Охун билан бўлаётгани каби Абдураҳим Пўлатга паспорт бериш масаласини ҳам қўлидан келганча чўзса керак. Президент Каримовни ҳам тушуниш мумкин. У ўтган асрнинг 90-чи йилларининг бошида мухолифат лидерлари бирин-кетин юртни тарк этишаётганда, “энди тинч яшайман” деб ўйлаган бўлса, қариган чоғида яна бошига “балолар” қайтиб келишмоқчи. Бунга йўл қўйиб бўладими? Ўзбекистон режими паспорт масаласини мухолифатга қарши қурол қилиб ишлатиш йўлиги ўтганининг бошқа бир мисоли - “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари, партиянинг Самарқанд вилоят ташкилоти раиси Холиқназар Ғаниев атрофида бўлаётган воқеалардир. Шу йил 9 августда маҳаллий ички ишлар бошқармаси ходимлари ниманидир текшириш кераклигини баҳона қилиб, унинг паспортини олиб қуйганлар. Орадан 2 ойдан кўп вақт ўтди. Аммо, бу журнал битаётган кунлари ҳам, Холиқназар аканинг ички ишлар бошқармаси ходимларига олиб қўйилган паспортини қайтариб берилишини талаб қилиб қайта-қайта мурожаат қилишига қарамасдан, ҳозиргача натижа йўқ. Август ва, айниқса, сентябрда сайлов кампанияси бошланишидан бери унинг ўзи ва уйи кеча-кундуз кузатув остида қолмоқда. Пойлоқчилар оила аъзоларининг орқасидан изма-из юришибди. Масалан, 20 октябрь куни эрталаб 9-10 орасида Холиқназар ака Жиззах вилоятидаги дўстиникига тўйга бориш учун Самарқанддаги Улуғбек расадхонаси ёнидаги автобекатда Самарқанд-Пахтакор йўналиши бўйича қатновчи автобусга ўтирганида, пойлоқчиларнинг чақириғи билан етиб келган икки МХХ ходими уни куч ишлатиш таҳдиди билан автобусдан тушишга мажбур қилишган ва ўзларининг давлат рақами олиб қўйилган «Нексия» русумли автомашиналарида Жомбойгадаги уйига обкелиб қўйишган. Ўзини «операция» раҳбаридек тутган 30-35 ёшлардаги йигит, машина ичидаги “Бирдик”чига йўл-йўлакай уйда тинч ўтириши кераклиги ҳақида панд-насиҳат қилиб, акс ҳолда, бошига кўп ғавғолар тушишини шаъма қилган. Кўринишидан, Холиқназар Ғаниевнинг паспортини олиб қўйилишининг сабаби – мухолифатчини сайловолди кампанияси давомида қимирлашга қўймаслик, сиёсий фаолият олиб боришга имкон бермаслик. * * * Лекин асосий воқеалар Пўлат Охуннинг паспорти атрофида давом этди, дейиш мумкин. Қуйида ўша воқеаларнинг хронолигиясини “Ҳаракат” хабар агентлигининг янгиликлар тасмасидан ўрганиш мумкин. 7 сентябрь: Пўлат Охун ОВИРнинг Тошкентдаги марказий офисини пикет қилди “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охуннинг паспортини алмаштириш масаласи Ўзбекистоннинг расмий органлари томонидан қонун доирасида ҳал этилмасдан сиёсийлаштирилаётгани ва салкам 8 ойдан бери унга паспорт берилмасдан, унинг бир фуқаро сифатида ҳуқуқлари бузилаётгани аввалги хабарларимиздан ҳам маълум. Бугун Ички ишлар вазирлигининг халқ ичида ҳали ҳам ОВИР деб билинган бошқармаси олдига келган Пўлат Охун бир гуруҳ сафдошларининг кузатуви остида пикет ўтказди. У кўтарган плакатларда дарҳол қонунбузарчиликларни тўхташ ва унга паспорт бериш хусусида талаблар бор эди. 10-15 дақиқа ҳам ўтмасдан Пўлат Охун ичкарига таклиф қилинди ва у билан бошқарма раҳбарининг икки ўринбосари учрашди. Уларнинг айтишича, гўё ҳамма нарса қонунлар доирасида кетаётган эмиш, паспорт масаласи яқинда албатта ҳал этилар эмиш. Пўлат Охун ўз талабларида қаттиқ туриб, керак бўлса сафдошлари билан пикетни доимий тадбирга айлантиришга тайёр эканлигини билдиргач, уни келаётган душанба куни расмий учрашувга чақирдилар. Агар масала шу куни ҳал этилмаса, Тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячилари Пўлат Охун билан биргаликда пикетга чиқишга тайёр эканликларини билдирдилар. 19 сентябрь: МХХ Пўлат Охуннинг паспорти масаласига алоқаси йўқлигини расман билдирди 7 сентябрдаги хабаримизда “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун ўз паспортини алмаштириш масаласини Ички ишлар вазирлиги ходимлари пайсалга солаётганларига норозилик билдириб, Тошкентда ОВИР олдида пикет ўтказгани, сўнгра бу ташкилот раҳбарининг икки ўринбосари тарафидан қабул қилинганини билдиргандик. Ўшанда кеийн яна бир марта учрашув бўлганда, ОВИР раҳбарлари ҳамма нарса МХХнинг қўлида эканлигини очиқча айтишган экан. Ўтган жума куни Пўлат Охун ҳуқуқ ҳимоячиси “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят билан биргаликда Миллий Хавфсизлик Хизматига келиб, Шикоятлар бўлими раҳбари Асрор Салоҳиддинов билан кўришишбди ва аввалги ёзма мурожаатларига жавоб берилмагани туфайли норозилик билдиришибди. МХХ мулозими масала билан таниш эмаслигини баҳона қилиб, зиёратчиларни келаси сешанба куни яна ўз ҳузуриги келишга чақирибди. Пўлат Охун паспортсиз Шаҳрихондан тез-тез Тошкентга келавериши осон эмаслигини айтгач, Асрор Салоҳиддинов фақат Васила Иноятни қабул қилишга рози бўлибди. Кеча, ўша келишув бўйича, Васила Иноят Асрор Салоҳиддинов билан учрашди. МХХнинг билдиришича, уларнинг ташкилоти Пўлат Охуннинг паспорти масаласига ҳеч бир шаклда аралашмаган. МХХ бу хусусда Ички ишлар вазирлигига расман мактуб ҳам йўллабди. Васила Иноятнинг шу хат нусхасини олиш мумкинми, деган саволига, “йўқ, бу вазириликлараро ички хат” жавоби берилди. Энди навбат Ички ишлар вазирлигида. Агар, Асрор Салоҳиддинов айтганидек, МХХ ИИВга мактуб йўллаган бўлса, Пўлат Охуннинг паспорти масаласи тез кунда ҳал бўлиши керак. Акс ҳолда, ҳуқуқ ҳимоячилари аввал эълон қилинган норозилик пикетларини бошлашга мажбур бўладилар. 25 сентябрь: Пўлат Охун президент девони олдида пикет қилди Бугун, 25 сентябрда “Бирлик” партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун Ўзбекистон Республикаси Президенти девони олдида норозилик пикети уюштирди. Пикет талаби унга паспорт берилиши пайсалга солинаётгани ва бунга чек қўйилиши эди. Девонга кирувчи асосий йўлакда катта плакатни ёйган Пўлат Охунни кўрган миршабларнинг эсхонаси чиқиб кетди. Паспорт олиш талаби билан норозилик билдираётган мухолифатчи олдида бир зумда 25-30 чоғли миршаблар тўдаси пайдо бўлди. Ўзбекистон шоҳ кўчаси бўйлаб бораётган машиналар оқими намойишчи олдида секинлаб ўтишди. Мутасаддилар Пўлат Охуннинг Президент девони қабулхонасига киришини сўрашди. Қаердандир пайдо бўлган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (УзА) мухбири (!) унинг кимлиги, талаби билан қизиқди, дейди мухбиримиз. Эртага, соат 10 да Пўлат Охунни Президент девонининг ИИВ бўйича куратори қабул қиладиган бўлди. 26 сентябрь: Пўлат Охуннинг паспорт масаласи президентгача етиб борди Кечаги хабаримиздан маълумки, “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун ўзига янги паспорт олиш масаласининг 8 ойдан бери ечилмаётганига норозилик билдириб, Ўзбекистон Президенти девони олдида пикет уюштирган ва уни бугун эрталаб Президент девонининг ИИВ бўйича куратори қабул қиладиган бўлганди. Бу учрашув бугун бўлди. Президент девонинг ИИВ бўйича куратори Маткаримов ОВИРнинг раҳбарлари билан биргаликда Пўлат Охунни қабул қилди ва масаланинг моҳиятининг ўргангандек бўлди. ОВИРчилар қайси қонуннинг қайси моддасига асосланиб иш олиб бораётганлари тўғрисидаги саволларга жавоб ҳам бермасдан, Пўлат Охуннинг ишини текшираётганларини, бу хусусда тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилганини такрорлашдан нарига ўтишмади, шу ташкилотларнинг номини айтишдан қочишди. Пўлат Охун бу масала бўйича текшириш ўтқазишни асослайдиган ҳеч қандай қонун ёки норма йўқлигини, ИИВ ходимлари ўзбошимчалик қилаётганларини таъкидлаб, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак бўлган мамлакат президенти, қонунларни бузаётганларни жазолаши кераклигини гапирди ва ўзига дарҳол паспорт берилишини талаб қилди. Маткаримов бу масала билан янгидан шуғулланишга бошлаганини баҳона қилиб, Пўлат Охундан президент номига яна бир марта ариза ёзишни илтомос қилди. “Бирлик”чи керакли аризани ёзиб, Маткаримовга қолдирди. Ҳеч шубҳа йўқ-ки, дейди мухбиримиз, масаланинг ечими президент Каримовнинг қўлида, қолганлар унинг топшириғини бажаришмоқда, халос.
Прекратите нарушать права Пулата Ахунова (Заявление Партии «Бирлик», 30 сентября 2007 года)
Партия «Бирлик» требует от властей Узбекистана прекратить произвол в отношении заместителя председателя партии Пулата Ахунова и обращается к мировому демократическому сообществу с просьбой оказать давление на президента Узбекистана Ислама Каримова по этому вопросу. Вот уже более восьми месяцев органы Министерства Внутренних Дел (МВД) Узбекистана не выдают Пулату Ахунову гражданский паспорт, который он сдал для обмена 12 марта 2007 года. Пулат Ахунов обратился во все государственные организации, которые занимаются его делом. Но никаких результатов до сих пор нет. Сейчас окончательно стало ясно, что вопрос выдачи паспорта решается не в МВД, а в кабинетах Службы Национальной Безопасности (СНБ) и Аппарата Президента Узбекистана. И скорее всего, Ахунову не выдается паспорт по личному указанию Президента Ислама Каримова. Пулат Ахунов является известным политическим деятелем. В 1989 году он был избран членом парламента страны - Съезда народных депутатов СССР, стал единственным узбеком, вошедшим в Межрегиональную Депутатскую Группу, возглавляемую Ельциным и Сахаровым. В то же время он стал активистом «Бирлика». Именно благодаря деятельности таких людей, как Пулат Ахунов, в СССР начала развиватся демократия, а в 1991 году Узбекистна стал независимым государством. Однако, вскоре в независимом Узбекистане была восстановлена диктатура советского образца и начались массовые репрессии против инокомыслящих, в первую очередь, против демократов. Пулат Ахунов стал одним из первых жертв репрессивной политики президента Ислама Каримова. В июле 1992 года он был осужден на 5 лет лишения свободы по сфабрикованному обвинению. Власти вынуждены были освободить его лишь в октябре 1994 года под давленим мировой демократической общественности. После этого Пулат Ахунов временно жить за пределами Узбекистана, но не прекратил политическую деятельность. В 2003 году он возвратился на родину и работал над восстановленим демократической оппозиции. Сейчас власти Узбекистана, чтобы воспрепятствовать его нормальной деятельности, фактически лишили его гражданства и не выдают паспорта. Насколько СНБ влияет на этот процесс видно из того, что высокопоставленный сотрудник Республиканского СНБ Олим Ахмедов заявил представителю Ахунова: «паспорт будет выдан Ахунову после президентских выборов». Такие действия сотрудников СНБ являются прямым нарушением законов. Неоднократные обращения Ахунова в связи с незаконными действиями работников правоохранительных органов, остаются безрезультатными. В связи с этим, Пулат Ахунов провел несколько пикетов протеста, последний раз 25 сентября 2007 года около резиденции президента Узбекистана. После этого правоохранительные органы начали угрожать Ахунову арестом и даже физической расправой. Все эти действия работников СНБ и МВД Узбекистана безусловно являются преследованием по политическим мотивам. Мы требуем незамедлительно остановить их и выдать Пулату Ахунову его законный паспорт. * * * Кўриниб турибдики, паспорт масаласи ҳукумат тарафидан мухолифатга қарши қурол сифатида ишлатилмоқда. Пўлат Охуннинг паспортини алмаштириш сал кам 9 ойдан бери атайлаб пайсалга солинмоқда, Ўзбекистоннинг расмий идораси - унинг Вошингтондаги элчихонаси - Абдураҳим Пўлатнинг ўзига паспорт ёки вақтинча унинг ўрнини босадиган ҳужжат бериш тўғрисидаги аризасига 2 ойдан бери жавоб бемайди, Холиқназар Ғаниевнинг папорти эса олиб қўйилган, унинг талабларига ҳеч ким эътибор қилишни истамайди. Уччала киши ҳам “Бирлик” Партиясининг лидерларидан. Бу партия эса, шу йил 23 декабрда бўладиган президент сайловида ўз номзоди билан иштирок этиш ниятини очиқча эълон қилган ва бу йўналишда конкрет ишлар бошлаган. Шундай экан, ҳукумат “Бирлик”нинг сайловолди кампаниясини имкон борича заифлаштириш учун унинг лидерларига қарши паспорт масаласини қурол сифатида ишлатмоқда бўлгани айндир. Ҳукумат сайловда ўзининг номзоди бўладиган Ислом Каримга қарши амалда рақиб бўлоладиган номзод “Бирлик”нинг вакили бўлишини жуда яхши англамоқда ва қонунларни бузиб, ўз фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқларини оёқ ости қилиб, ўз мавқеини сақлаб қолишга интилмоқда. Минг афсуски, Ўзбекистонда одамларнинг ҳақ-ҳуқуқларини паймол қилиш оддий ҳолга айланган. Демак, хусусий масаладек бўлиб кўринган паспорт учун кураш ҳам, Ўзбекистондаги мавжуд режимни ўзгартириш ва демократик давлат яратиш йўлидаги умумий курашнинг ажралмас бир бўлаги бўлиб қолмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону