Журнал Ҳаракат
№5 (68) 2007. С и ё с а т
“Бирлик” Партияси – мухолифатнинг тан олинган лидери
Журналимизнинг аввалги икки сонида (№ 3(66) ва № 4(67), 2007 йил) “Бирлик” Партиясига душманлиги билан танилган Исёнкор ва Эркинюрт сайтлари партиялар ва мухолифат лидерларининг рейтингини белгилаш мақсадида турли сўровномалар ўтказгани, ҳамма сўровномалар “Бирлик” Партияси ва унинг лидери Абдураҳим Пўлатнинг рейтинги бошқаларга қараганда солиштириб бўлмайдиган даражада юқори эканлини кўрсатавергач, аввал сўровномалар, сўнгра сайтларнинг ўзи ҳам бекилиб кетишгача бўлган воқеалар ёритилганди. Хусусан, Эркинюрт сайтидаги сўровнома натижаларига кўра, “Бирлик” Партиясига “Эрк”га қараганда 50-60 баравар кўп овоз берилган.
Кейин маълум бўлдики, “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракциясига оид “Узбекистанерк” сайти ҳам шу каби сўровномалар ўтказмоқда экан.га келмоқда шекилли. Бекилиб кетган Эркинюрт сайти каби “Узбекистанерк”нинг ҳам (унинг адреси www.uzbekistanerk.org) бош саҳифаси рус тилида бўли, ўзбек тилидаги саҳифага шу ердан ўтилади.
Сайтнинг русча саҳифасида ўқувчиларга “Программу какой партии Вы поддерживаете?” деган савол берилади. 2007 йил 10 сентябрдан бошлаб “Бирлик” Партияси билан боғлиқ бўлган Ҳаракат сайти (www.harakat.net) ўша сўровномани кузатиша қарор қилди ва ўз ўқувчиларига ўша сайтга кириб, берилган савога ишончларига кўра овоз беришга чақирди. 10 сентябрь кунигача танланган 5 партияга берилган овозлар тақсимоти шундай экан:
Эрк – 153
Адолат – 7
Озод дехконлар – 15
Бирлик – 34
ХДП – 11
Фидокорлар – 5
Никаго –59
Аммо “Ҳаракат” сайтининг чақириғидан кейин бир кун ичида бошқача сурат ўртага чиқди. 11 сентябрь куни овозлвр тақчимот шундай бўлди:
Эрк – 156
Адолат – 7
Озод дехконлар – 15
Бирлик – 169
ХДП – 11
Фидокорлар – 5
Никаго –59
Демак, ўтган бир кун ичида “Бирлик”га 135 киши овоз берган бўлса, бир вақтлар мухолифатни Каримовга сотган эркчиларга 3 кишигина овоз берибди.
Нега бундай кескин ўзгариш юз берди?
“Ҳаракат” сайти бу хусусда қуйидагиларни ёзди.
Ҳозир Ўзбекистонда “Бирлик” Партиясига тенг келадиган бошқа сиёсий ташкилот йўқ.
Интернетдаги хабарларни кузатиб борган ҳар қандай одам ҳам аллақачон тушиниб бўлдики, бу кунда Ўзбекистон ичида фақат “Бирлик” Партияси фаолият олиб бормоқда. Шу кунлардаги оғир шароитга қарамасдан, бу йил бўладиган президент сайловига қатнашиш учун тайёргарчилик бошлаган ягона ташкилот ҳам “Бирлик” Партиясидир.
“Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясининг юрт ташқарисида яшаётган бир гуруҳ фаоллари ўзларини ташкилот сифатида бордек қилиб кўрсатиш учун, Интернетдаги сайтларда ўта актив фаолият олиб бордилар. Маълумки, Интернетнинг ўзбек ўқувчилари – асосан юрт ташқарисида яшайдиган одамлар.
Аммо, юқорида айтилган сўровнома натижалари шуни кўрсатдики, юрт ташқарисида яшайдиган ўзбеклар ёлғонни ростдан ажратишга қодирлар. Сўровномада қатнашган ўқувчиларнинг мутлақо кўпчилиги “Бирлик” учун овоз бераётгани бунинг далолатидир. Шундай бўлса ҳам, мухолифат сайтига кириш имкони бўлган ўқувчиларнинг психологиясини тушуниш учун, “Ҳаракат” сайти ўз мухбирларига “Узбекистанерк” сайтидаги жараёнларни кузатиб боришни топширди. Улар 1-2 кундаёқ қуйидагиларни аниқладилар:
1. Эркчиларнинг сайтида кундалик оператив янгиликлар йўқ. Сайтга ҳафтада 2-3 марта бошқа сайтлардан олинган материаллар ёки Ўзбекистондаги воқеаларни анализ қилувчи арзон-гаров мақолалар қўйилади. Демак, оддий ўқувчилар учун сайтнинг ҳеч бир жозибали жойи йўқ. Шу сабабли, унга кирувчиларнинг сони жуда оз эканлигини тахмин қилиш қийин эмас.
2. Сайтнинг бош саҳифасида уни ҳар дақиқада қанча ўқувчи ўқиётганини кўрсатувчи рақамлар чиқиб туради. Бу рақамлар доим 30-40 орасида бўлиши ҳам қизиқ. Ваҳоланки, дунёнинг ҳамма сайтларига кирувчилар сони кечқурун ўта юксак бўлади, қолган соатларда ўқувчилар оқими кескин камаяди. Европа ва АҚШдаги вақт фарқини ҳисобга олганда ҳам, бу сайтдаги ўқувчилар сонининг маълум бир даражада ўзгармай туриши, бу рақамлар ҳақиқатни ўзида акс эттирмаслигининг исботидир. Бу сайтнинг доимий ўқувчилари унинг тез-тез янгиланмаслигини, у ерда оператив хабарлар бўлмаслигини билишар экан, демак у ерга тез-тез киришмайди. Сайтнинг бош саҳифасидаги ўқувчилар сонини кўрсатувчи рақамлар ёлғондакам намойиш эканлигига шубҳа йўқ.
3. Шу кунларда сўровномада иштирок этиш кунда икки марта чўққи нуқтага чиқмоқда – Европада ва АҚШда одамлар ишдан келиб Интернет каби нарсалар билан машғул бўладиган вақт, яъни кечқурунлари. Бу факт ҳам, ҳозир бизнинг назоратимиз остида ўтаётган сўровнома натижалари ҳақиқатни акс эттираётганинг яна бир исботидир.
Шу сабабли, бу сайтдаги сўровноманинг 10 сентябргача натижалари Исёнкор сайтида бўлгани каби сохталаштирилганини тахмин қилиш мумкин эди. 2 кун аввал бизнинг сайтимизда эълон берилгач, “Узбекистанерк”даги сўровномда активлик кескин ошгани тахминларимиз тўғри эканлигини исботламоқда.
Демак, реал аҳволни ўрганиш учун 10 сентябрдан кейин сўровномада иштирок этганларнинг овозинигина ҳисобга олиш адолатли бўлади.
Икки кун ичида у сайтдаги саволларга жавоб берувчиларнинг сони қуйидагича ўзгарган.
Рус саҳифасидаги “Программу какой партии Вы поддерживаете?” саволига берилган овозларнинг партиялар бўича тақсимоти:
Эрк - 6
Адолат - 0
Озод дехконлар - 0
Бирлик - 223
ХДП - 1
Фидокорлар - 0
Никаго - 0
Ўзбекча саҳифадаги “Сизнингча, қайси гуруҳ халқ манфаати учун фойдалироқ?” саволига шу икки кун ичида берилган овозларнинг тақсимоти:
Каримов режими - 1
Эрк - 9
“Бирлик” ҳаракати - 193
Деҳқонлар партияси - 0
Исломий гуруҳлар - 0
Менга фарқи йўқ – 0
“Бирлик” Партиясига нафақат рақиб, балки душмандек қарайдиган 53-54-чиларнинг сайтида мутлақо кўпчилик “Бирлик”га овоз бераётгани шундай тушуниш мумкин:
Биринчи. Бугун “Бирлик” юрт ичида ҳам юрт ташқарисида ҳам тан олинган ягона лидер партиядир. Демак, унинг раиси Абдураҳим Пўлат мухолифатнинг ягона лидерига айланмоқда.
Иккинчи. “Эрк”нинг 53-54-чилар фракциясининг мухолифатга нисбатан қилган хоинлиги ва Каримов режимининг мустаҳкамланишида ўйнаган роли ўзбеклар тарафидан ҳеч қачон кечирилмайди, бу партиянинг келажаги йўқ, у бугун битти. Демак, “Бирлик”нинг уларга қарши олиб борган кампанияси ўз натижасига эришди. Бундан кейин хоинларга муносабат қандай бўлиши аниқ.
Учинчи. Демократик мухолифат “Бирлик”да бирлашаётгани, бугун “Бирлик”нинг дастуригина Ўзбекистонга ёрдамчи бўла олишини ҳамма тушуниб етди.
Яна бир кичик бир изоҳ. 53-54-чиларнинг сайтидаги сўровноманинг аввалги натижаларини сохта дедик. Айни шу шаклда, Исёнкор ва Эркинюрт сайтларидаги сохталикларни хам фош қилганимиздан кейин, улар ёки сўровномаларни тўхтатишга ёки сайтларини бекитишга мажбур бўлишганди.
Шундай экан, 53-54-чилар нимага шу кунларда ҳам сохталик қилмаяптилар, деган савол туғилиши табиий. Жавоб эса шундай. Исёнкор ва Эркинюрт сайтлари ўзларининг 53-54-чиларга оид эканликларини турли йўллар билан ниқоблаб келишарди. Шу сабабли, 53-54-чилар сохтакорлик айбидан ўзларини олиб қочишлари мумкин. Аммо, ҳозир ўзларининг расмий сайтларида “қўлга тушсалар”, шундоқ ҳам йўқ бўлиб бораётга обрўларининг қанчалик чилпарчин бўлишини, уларга “53-54” билан бир қаторда янги лақаб осилишини ҳар ким тушунишса керак. Демак, бу сайт ҳам яқин кунларда сўровномани олиб ташлаб ёки сайтни бекитиб, “Бирлик” тарафдорларининг оқимидан қутилишини кутиш керак.
Сўровноманинг умумий натижалари
Бундан кейинги жавоблар тақсимотини кунма-кун бериб бориш жуда зерикарли бўларди. Шу сабабли, уларни қуйидаги икки жадвалга тўпладик:
I. “Программу какой партии Вы поддерживаете?” саволига берилган овозларнинг партиялар ва кунлар бўйича тақсимоти:
Партии/дни………10.09….11.09…..14.09…..19.09……..25.09……28.10
Эрк……………….. 153……156…….168…….179……….183………185
Адолат………………7……….7………..7……….7………….7…………7
Озод дехконлар……15……..15……….15……..22…………22……….22
Бирлик……………..34…….169…….408……..563……….631……...922
ХДП………………...11……..11………12……...13………..14………..14
Фидокорлар…………5………5………..5……….5………….5…………5
Никаго……………...59……..59………59………59………..59……….59
II. “Сизнингча, қайси гуруҳ халқ манфаати учун фойдалироқ?” саволига берилган овозларнинг партиялар ва кунлар бўйича тақсимоти:
Партиялар/кунлар……10.09…...11.09…..14.09……19.09……..25.09……..28.10
Каримов режими……….146……146……..148…….148…………151………155
Эрк……………………..1129…...1193……1205……1223………1237……..1270
Бирлик ҳаракати………..215……312……..602…….1309………1660……..1963
Деҳқонлар партияси…….47……..47………47……….47…………47………..47
Исломий гуруҳлар……..212…….212……..213…….214…………214………214
Менга фарқи йўқ………..47………47……...47…….. .48………….48………..48
Бу сўровнома натижаларига кўра, 10 сентябрдан кейинги жавоблар бўйича “Бирлик”нинг рейтинги “Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясининг рейтингидан 20-25 марта юксак.
Демак, бемалол айтиш мумкинки, “Бирлик” ягона партия сифатида яна бир марта, бу сафар унга ўзини асосий рақиб деб ҳисоблайдиган 53-54-чиларнинг сайтида тан олинди.
Шу ерда бир фактга изоҳ бериш лозим, деб ҳисоблаймиз. “Бирлик”нинг расмий тўла номи “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясидир. Бу партия “Бирлик” халқ ҳаракатининг 2003 йил 7 майдаги Қурултойида ҳаракатнинг вориси сифатида яратилган.
Қайта қуриш йиллари ҳамма Совет жумҳуриятларида халқ ҳаракати ёки фронтлари қурилганди. Уларга Фронт ёки Ҳаракат деб ном берилишининг бирдан бир сабаби – СССР конституциясига кўра, Коммунистик партиядан бошқа партия қуриш мумкин эмасди. Биринчи имкон бўлиши биланоқ ҳамма халқ фронтлари ва ҳаракатлари ўзларини партия деб эълон қилдилар. Фақат Ўзбекистонда “Бирлик” ичида сиёсий ношуд одамлар етарлича бўлгани учун бундай ном ўзгариши вақтида қилинмади. 2003 йилдагина ташкилот таркибида сиёсий етук кишилар кўпчиликни ташкил қилди ва “Бирлик” ниҳоят партия мақомини олди. Аммо расмий бўлмаган ерларда “Бирлик” Партияси, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси, “Бирлик” ҳаракати иборалари тенг ҳуқуқли бўлиб ишлатилмоқда.
Шу кунларда “Бирлик” ҳаракатини тиклаш ниятини эълон қилган одамларни, юқорида айтилган сабаблар туфайли, сиёсий саводсизликда айблаш мумкин.
Бу сўровнома натижалари бўйича умумий хулоса чиқариш учун “Ҳаракат” сайтида 27 сентябрь куни эълон қилинган қуйидаги лавҳани эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Нима учун “Бирлик” Партияси ва
Абдураҳим Пўлатнинг рейтинги бунчалик юксак
Биз сайтимизда қайта-қайта ёзганимиздек, партиялар ва сиёсатчиларнинг рейтинглари жамият фикрини ўрганувчи мустақил ташкилотлар тарафидан ўлчаниши лозим. Бутун дунёда шундай қилинади, партия ва сиёсатчиларнинг мустақил ташкилотлар тарафидан ўллчанган рейтинглари кунлик сиёсий жараёнларда муҳим роль ўйнайди. Рейтинги юксаклар янада руҳланиб қатъийроқ қадамлар қиладилар, рейтинги пастлар секин-аста сиёсатни ташлаб ҳам кетишгача борадилар.
Ўзбекистонда жамият фикрини ўрганувчи мустақил ташкилотлар йўқ. Демак, мавжуд сиёсий партиялар ва сиёсатчиларга жамиятнинг муносабатини бевосита аниқловчи рақамлар йўқ. Лекин, шундай бўлса ҳам, бундай муносабатни ўрганиш учун етарлича имкониятлар бор. Шунлай имкониятлардан фойдаланиб, мухолифат партиялари ва лидерларининг рейтингини тасвирловчи расмни чизиш мумкин.
Бундан 2 йил аввал Ўзбекстон ҳукуматининг Ижтимоий фикр ташкилоти томонидан мавжуд сиёсий партиялар ва лидерларнинг рейтингини кўрсатувчи рақамлар эълон қилинганди. Кўпчилик эсласа керак, у ердаги рақамларга кўра, “Бирлик”га овоз берганларнинг фоизи 0,9 бўлса, “Эрк” учун овоз берганларнинг фоизи 0,1 эди. Табиий, бу сўровнома натижалари қанчалик ҳақиқатни ўзида акс этириши хусусида шубҳалар кўп, лекин, нима бўлса ҳам, булар расмий матбуотда эълон қилинган, танқидий кўз билан қаралиши керак бўлган бирдан бир рақамлардир. Биз ўқувчиларимизнинг эътиборини торитишни истаган факт эса шу – ҳатто ҳукуматнинг сўровномаларида ҳам “Бирлик”нинг рейтинги “Эрк”дан 9 марта юксак.
Энди мухолифат сайтларида ўтказилган сўровнамалар натижаларига ўтайлик. Шу йилнинг апрель-май ойларида “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракциясига оид Исёнкор сайтида мухолифат партиялари ва лидерларининг рейтингини ўлчаш бўйиша сўровнома ўтқазилди. Айтиш керакки, бу сайт очиқчасига “Бирлик” душмани эканлиги ҳам маълумдир. “Ҳаракат” журналининг шу йил 2-сонида ўша сўровноманинг натижлари анилиз қилинган. Унга кўра, “Бирлик”нинг рейтинги 53-54-чиларга нисбатан 9-10 марта юксак. Абдураҳим Пўлатнинг рейтинги Салой Мадаминга нисбатан ҳам айни шу даражада баланд. Исёнкор сайтининг бошқарувчилар ўз шефларини бундай аҳволдан қутқариш учун қандай сохтакорликлар қилинганлари ҳам бизнинг сайтимиз тарафидан фош қилинганди. Шундан кейин у сайтнинг обрўси шундай тушдики, ҳозир у амалда фаолият кўрсатаётгани ҳам йўқ.
Шу йилнинг ёз ойларида “Эрк” партиясига оид Эркинюрт сайтида ҳукуматнинг чўнтак партиялари ХДП, Адолат ва мухолифатдаги “Бирлик” ҳамда “Эрк” партияларининг рейтинги ўлчанди. “Ҳаракат” журналининг шу йил 3-сонида эълон қилинган рақамлар шуни кўрсатмоқдаки, “Бирлик”нинг рейтинги “Эрк”га нисбатан 50-60 марта юксак. Бундай шармандачиликка чидай олмаган 53-54-чилар Эркинюрт сайтини бекитиб ташлашга мажбур бўлдилар.
Шу кунларда “Эрк” партиясининг асосий сайти “Узбекистанэрк”да партияларнинг рейтингини ўлчаш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда. Охирги ой ичида берилган овозларнинг тақсимоти шуни кўрсатмоқдаки, русча саҳифадаги сўровнома бўйича “Бирлик”нинг рейтинги “Эрк”дан 25 марта, ўзбекча саҳифада эса 30 марта баланд.
Бу ерда ҳеч қандай изоҳга ҳожат йўқ: Ўзбеклар ичида “Бирлик” тарафдорлари “Эрк” тарафдорларига нисбатан ўртача 30-35 марта кўп. Абдураҳим Пўлатнинг лидер сифатидаги рейтинги ҳам бошқаларга нисбатан ўлчаб бўлмас даражада юқори.
Шундай шароитда, бир қатор ўзбек сайтларида Абдураҳим Пўлатга қарши отилаётган тошлар, қандайдир кишиларнинг Абдураҳим Пўлатни камситиш ниятида қалам тебратишлари аҳмоқлик ва ифлосликдан бошқа нарса эмас. Уларнинг, ҳарҳолда, ойни этак билан беркитиб бўлмаслигига ақллари етмайди.
Улар ўз сайтларида ўтказилган сўровномалардаги ўз ўқувчиларининг фикрларини инобатга олишни истамасликлари жуда қизиқ. Ундай бўлса, улар нега сўровномлар ўтказишар экан? 53-54-чилар ўз фракцияларини тарқатиб юборишни ўйлашаятганмикан? Бундай шармандачиликдан кейин бошқа йўллари йўқ-ку. Шуни тушунишармикан?
Хўш, "Бирлик" ва лидерининг рейтинги бу қадар юксаклигини нима билан изоҳлаш мумкин? Бугун бу партия Ўзбекистонда амалда фаолият олиб бораетган ягона ташкилот эканлиги билан. Ўзбекча сайтларни кузатаётган одамлар кўришдики, сўнгги йилларда, ҳеч бир сайтда, масалан, "Эрк" партияси 53-54-чилар фракциясининнг фаолиятига доир биронта хабар эълон қилингани йўқ. Чунки, фаолиятнинг ўзи йўқ.
"Бирлик" Партияси эса, нафақат вилоят ташкилотларининг йиғилишларини ўтқазмоқда, кадрлар янгиланмоқда, партия яқинда бўладиганг президент сайловида қатнашиш учун ҳаракатини давом эттирмоқда.
Шундай экан, ўзбеклар мухолифат гуруҳларининг рейтингини белгилашда янглишмаяптилар, деган мутлақо кутилган хулосага келишга мажбурмиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения