Журнал Ҳаракат №3 (66) 2007. Кечагина ўтган кунларимиз
«Ҳаракат» ахборот агентлигининг янгиликлар тасмасидан
Манба: www.harakat.net Май-июнь, 2007 йил 2 май: Туркия Конституцион Суди президент сайловининг биринчи тур натижаларини бекор қилди Аввал хабар берганимиздек, 27 апрель куни Туркия Буюк Миллат Мажлисида мамлакат президенти сайловининг биринчи тури ўтказилган ва ягона номзод бўлмиш ҳукумрон Адолат ва Тараққиёт Партиясининг вакили, Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Гул 361 депутат қатнашган мажлисда 357 овоз олганди. Туркия Конституциясига кўра биринчи турдаёқ ғалаба қозониш учун 550 кишилик парламентда 367 овоз, яъни парламент аъзоларининг 2/3 қисмининг овозини олиши керак. Аммо мухолифат ўша куниёқ бу қарор бўйича Конституцион Судга шикоят берди. Унинг фикрича, биринчи турда 2/3 овоз олиш керак эканми, демак, мажлисда ҳам камида шунча одам қатнашиши шарт. Аслида, Конституцияда бундай талаб йўқ, мажлис бошлаш учун белгиланган кворум – парламент аъзолари сонининг ярмисидир. Аммо, тан олиш керакки, мавжуд конституцияда маълум бир қарама –қаршилик бор, уни ечиш Конституцион Суднинг ваколатига киради. Дунёвий давлат тарафдорларидан иборат бўлган 13 кишилик Конституцион Суд бугун ўз қарорини очиқлади. 2 кишининг қаршилигида олинган қарор Туркия парламентидаги биринчи тур президент сайлови натижасини бекор қилади. Демак, сайловлар аввалги якка номзод билан қайтадан бошланади. Тахмин қилиш мумкинки, мухолифат янги биринчи турни яна бойкот қилади ва сайлов жараёни боши берк кўчага киради. Буни яхши тушунган Адолат ва Тараққиёт Партиясининг раиси, Туркия Бош Вазири Тойиб Эрдўғон суд қарорини ҳурмат қилишларини билдирди ва тез кунда янаги йили бўладиган парламент сайловини вақтлироқ, аниқроғи, шу йил ёз ойларида ўтказиш қарори олажакаларини айтди. Туркия Буюк Миллат Мажлисида биринчи тур сайлови қайтадан 3 май куни ўтказилиши ҳам эълон қилинди. Агар бу сафар ҳам ТБММнинг йиғилишига энг камида 367 киши келмаса, президентни умумхалқ сайловида сайлаш масаласи кун тартибига келиши ҳам айтилди. Яна бир ўзбек АҚШда сиёсий қочқин статуси олди Шу йил 22 мартда тарқатилган “АҚШ қамоғидаги Абдураҳим Ҳамидовнинг тарихи” номли хабаримизда, ўзбек фуқароси Абдураҳим Ҳамидов 1 йилу 2 ойдан бери АҚШнинг Нью-Йоркдаги қамоқхонасида бу мамлакатда сиёсий бошпана олиш қарорини кутиб ётгани ҳақида маълумот бергандик. Ўша хабарда АҚШда яшайдиган баъзи мухолифатчиларнинг Нью-Йорк судига Абдураҳим Ҳамидовни Ўзбекистонга депортация қилмаслик ва АҚШда қочоқ сифатида қолишига рухсат беришни илтимос қилиб тавсиянома берганлари ҳам билдирилганди. Маълум бўлишича, “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат шундай тавсиянома берган ва 30 апрель куни Нью-Йорк суди Абдураҳим Ҳамидовга сиёсий қочоқ статуси бериб, уни дарҳол озодликка чиқариш ҳақида қарор чиқарган. Кеча Нью-Йоркдан “Бирлик” раҳбарига телефон қилган Абдураҳим Ҳамидов берилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди. Абдураҳим Пўлат ўз адашини озод бўлиши муносабати билан табриклади. 3 май: Туркия парламенти парламент сайловларини эртароқ ўтказишга қарор қилди Туркияда мамлакат президентини сайлаш жараёни кризисга киргани сабабли ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясининг таклифи билан нормалда шу йил кузда ўтиши керак бўлган парламант сайловларини бу йил 22 июлга белгилади. Бугун Туркия Буюк Миллат Мажлиси 458 депутатнинг иштирокида якдиллик билан шундай қарор қабул қилди. Айтиш керакки, Туркияда парламент сайловлари Конституцияга кўра ҳар 5 йилда ўтказзилиши керак бўлса ҳам, амалада сайловлар доим эртароқ ўтказилади. Шу сабабли Туркияни сурункали сиёсий кризислар мамлакати дейишади. Бу Туркияда жамиятнинг қутблашиши натижасидир, марказчи партиялар билан бир қаторда диний ва миллий ғояларга таянувчи партияларни, ҳатто ўтасўлчиларни дастакловчи катта гуруҳларнинг борлигидир. Мамлакатда бирон бир муаммо чиқиши билан жамиятдаги бу гуруҳлар умуммамлакат эмас, ўз шахсий манфаатлари учун курашишга бошлайдилар. Бу эса, табиий, ҳеч кимнинг ҳал қилувчи даражадаги кучи бўлмагани сабабли, кризис яратади. Туркия экспертларининг фикрича, эрта сайлов ҳам кризисдан чиқиш йўли эмас, у фақат кризисни бир оз орқага суради. Кризиснинг асл сабаби - диний қарашдаги кучларнинг яккаҳокимликка интилиб, Туркиянинг дунёвийлик принципини йўқ қилишга интилишлари. 4 май: Рус демократлари “Бирлик”нинг йўлидан боришмоқда Россия мухолифатнинг катта қисмини бирлаштирувчи “Бошқа Россия” коалицияси шу йл 18 май куни Самара шаҳрида “Норозилар марши” ўтказиш учун шаҳар маъмуриятига ариза топширган. Бу тадбирнинг Самарада ва айнан 18 майда ўтказиш режасининг сири қуйидагича. Маълумки, бир неча ҳафта бурун Москва ва Санкт-Петербургда шу каби митинг-намойишлар ўткзилганда, милиция жуда қаттиққўллик қилган, марш қатнашчилари калтакланган, жуда кўп намойишчилар, ҳатто бир қатор журналистлар ушланиб, улар суд орқали турли жазоларга тортилганди. 18 майда эса, Самарада Россия-Европа Иттифоқи саммити бўлади, унда, табиий, Россия президенти Владимир Путин қатнашади. Шу куни Самарага ГФР канцлtри, ЕС раиси Ангеле Маркел ва ЕСнинг бир қатор юқори даражали комиссарлари ҳам келишади. Рус демократлари маҳаллий милиция 18 майда Путин, Маркель ва бошқаларнинг кўзи ўнгида намойишчиларни калтаклаш ва тарқатиб юборишга жазм этмаса керак, деб умид қилмоқдалар. Шу сабабли “Норозилар Марши” катта масштабдаги сиёсий тадбирга айланиб кетиши мумкин. Россия мухолифатчиларининг бундай режаси жуда мантиқли, дейди Москвалик мухбиримиз. Бу каби сиёсий технологиялар “Бирлик” тарафидан мавафаққият билан қўлланиб келмоқда. Эслатиб ўтиш керак, 2003 йилнинг май ойи бошларида “Бирлик” тахминан 10 йиллик фалажликдан кейинги ўзининг биринчи Қурултойини ташкилот лидери Абдураҳим Пўлатнинг таклифи билан Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг йиллик мажлиси Тошкентда ўтказадиган кунга режалаштирган ва мувафаққият қозонганди. Андижон воқеаларидан кейин мухолифатнинг фаолияти яна зўравонлик билан тўхтатиб қўйилди. Европа Иттифоқи ўзининг 2006 йил 14 ноябрда ўтказиладиган Брюсселдаги мажлисида Ўзбекистонга қарши киритилган санкцияларни қайта кўриб чиқиши маълум бўлгач, “Бирлик” Партияси Каримов режимининг босими остида ярим йидан бери ўтказолмаётган Марказий Кенгаш мажлисини Брюсселдаги йиғилишнинг арафасига, аниқроғи, 11 ноябрга тайинлади ва уни мувафаққият билан ўтказиб олди. Рус демократларининг ҳисобини тўғри қилганлар. 18 май куни Россияда катта ўзгаришларнинг бошланғичи бўлиб қолса ажаб эмас. Матбуот эркинлиги байрами АҚШ элчилигида нишонланди Бутунжаҳон матбуот эркинлиги байрами муносабати билан мустақил журналистлар, айрим маҳаллий матбуотчилар, хорижий агентликлар вакиллари кеча АҚШнинг Тошкендаги элчилигига тўпландилар. Элчихона маъмурияти журналистларни касб байрамлари билан қутлаб, ҳамкорликни кучайтириш борасидаги мулоҳазаларини изҳор этишди. Шундан сўнг қаламкашлар АҚШлик машҳур журналист Майкл Жордан билан онлайн мулоқотда бўлиб, тажрибалари билан ўртоқлашди. Ўзаро савол-жавобларда матбуот эркинлиги масалалари муҳокама этилди. Болгария отказалась выдать Туркмении оппозиционера Болгарский апелляционный суд в городе Варна отказал в экстрадиции туркменского оппозиционера, посчитав, что он в своей стране может подвергнуться политическим гонениям. Решение суда не может быть обжаловано. Аннадурд Хаджиев - один из лидеров запрещенной партии «Ватан» был арестован в Болгарии 19 февраля по выданному Интерполом ордеру на арест. В Туркмении в отношении него выдвинуты обвинения в растрате $40 млн. // Reuters 5 май: Жаҳон Банки Ўзбекистонга уч миллион доллар грант ажратади БМТнинг янгиликлар маркази тарқатган маълумотга кўра, Жаҳон Банки Ўзбекистонга 2,96 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратади. Мазкур грант лойиҳаси дунё миқёсида хавфли тус олаётган парранда гриппи (H5N1 вирус)га қарши курашни ўз ичига олади. Маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистонда 15 миллион бошга яқин паррандалар мавжуд ва буларнинг 75 фоизга яқини хусусий сектор улушига тўғри келади. Шу боисдан ҳам мамлакатда парранда гриппи тарқалиши хавфи жуда юқори, дейди мухбиримиз. Аммо маҳаллий ҳукумат мамлакатда парранда гриппи хавфи деярли йўқлигини эътироф этиб келади. Петербургда Ўзбекистон консуллиги иш бошлайди Россиянинг Петербург шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллиги очилади. Бу ҳақдаги қарорни Россия ҳукумати раҳбари Михаил Фрадков 3 майдаёқ имзолаб улгурган. Мазкур консуллик Карелия ва Коми Республикалари, Ненец автоном области, Архангельск, Волгоград, Калилинград, Ленинград, Мурманск, Новгород ҳамда Псков вилоятларидан иборат йирик ҳудудга хизмат қилади. АҚШ элчиси Ўзбекистонни тарк этди АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жон Пурнелл дипломатик миссияи ниҳоясига етгани сабабли мамлакатига қайтди. АҚШ элчихонасига яқин манбалардан олинган маълумотга кўра, Пурнелл жаноблари эндиликда дипломатик фаолиятини якунлаган ва истеъфога чиқиб, Виржиния штатидаги уйида нафақа гаштини сурмоқчи. Ўзбекистонга янги элчи сифатида Америкада бирмунча таниқли бўлган, ҳозирда Афғонистондаги миссия раҳбари ўринбосари Ричард Норалд келиши айтилмоқда. Норалд АҚШда Хавфсизлик бўйича Миллий Кенгаш директори ва бир қанча мамлакатларда АҚШнинг юқори мартабали дипломати сифатида фаолият юритган. Бундан кўриниб турибдики, АҚШ ҳозирда Ўзбекистон билан салкам ноль ҳолатига келиб қолган муносабатларни тикламоқчи. Аммо Норалднинг номзоди ҳали Конгресс муҳокамасига қўйилганича йўқ. 6 май: Туркия, Украина ва Қирғизистондаги сиёсий кризислар ечилиш йўлида Туркия. Бугун Туркия Буюк Миллат Мажлисида (ТБММ) президент сайловининг Конституцион Суди тарафидан конституцион кворум таъминланмагани сабабли бекор қилинган биринчи тури қайтадан ўтказилиши керак эди. Аммо ТБММнинг мажлисида яна конституцион кворум бўлмади. Мажлисга 358 киши келди, кворум эса – 367, яъни бутун депутатлар сони бўлмиш 550 нинг учдан иккисидир. Ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясининг президентликка ягона номзоди Абдуллоҳ Гул бу сафар ҳам кворум бўлмаса, ўз номзодини қайтариб олишини аввалдан эълон қилган эди. Демак, бугун-эрта унинг расмий қарори эълон қилиниши муқаррар. Маълумки, ТБММ шу йилнинг 22 июлига эрта парламент сайловлари тайинлаган. Янги президентни ҳам янгидан шаклланадиган парламент сайласа керак. Нима бўлганда ҳам, Туркия сиёсатчилари мамлакатдаги сиёсий кризисни фақат сиёсий йўллар билан ечишга ҳаракат қилмоқдалар, ва кўринишидан, бунга эришадилар. Эслатиш керакки, Туркиянинг замонавий тарихида бу каби крисизлар армиянинг иштирокида ҳал этилиб келган, тўғрироғи, бу каби ҳолларда армия давлат тўнтариши қилган. Бу сафар ҳам шундай хавф бор эди, аммо, энди у орқада қолганга ўхшамоқда. Украина. Шу йил апрель ойининг бошида президент Виктор Юшчено мамлакат парламенти – Олий Радани тарқатиб юбориб, янги парламант сайловлари тайинлагач, мамлакат сиёсати боши берк кўчага кириб қолгандай бўлди. Ўз ичларида бирлик-баробарлик яратолмаганлари сабабли мухолифатга айланган зарғалдоқчилар билан мавжуд ҳукумат ўтрасидаги қарама-қаршилик чўққисига чиқди. Юшченокнинг қарори мамлакат конституциясига мос келиш-келмаслиги хусусида ўз баҳосини бериши керак бўлган Конституцион Суд ҳам, янги сайловларни ўтказиши керак бўлган Марказий Сайлов Комиссияси ҳам, уларнинг ичида мухолифат ва ҳукумат одамларининг кучи тахминан тенг бўлгани сабабли, фалаж бўлдилар. Бундай ҳолда ҳукумат тарафдорлари Юшченконинг қарорини бекор қилолмаганларидек, Юшченко тарафдорлари ҳам сайловни ўтказолмасдилар. Шундай шароитда, Юшченко билан Бош вазир Янукевич ўртасида тортишмачоқ ўйини каби кураш давом этди. Бу курашда Юшченконинг маънавий устунлиги бор эди, чунки, асл кризис унинг парламентдаги бир гуруҳ тарафдорлари Янукевичга очиқча сотилишгандан кейин бошланганди. Халқни ўз тарафига жалб этиш учун бу фактордан усталик билан фойдаланган Юшченко ҳуқуқий майдонда ҳам устароқ эканлигини намойиш қилди. Натижада, Янукевич орқага чекинишга мажбур бўлиб, эрта парламент сайлови ўтказишга рози эканлигини билдирди. Сайловнинг куни ҳақида тарафлар ҳали келишмадилар. Лекин, айтиш мумкинки, улар тез кунда келишадилар ва сиёсий кризисга барҳам берилади. Янги парламентда кучлар яна тенг бўлиб қолса ҳам, бу кризисдан сабоқ чиқарган тарафлар, энди эски хатоларини қилмасликлари, муаммоларни ечиш учун қарши тарафдан сотиб олинадиган одам қидириш ўрнига, бир бирлари билан сиёсий компромисс қидиришларига умид қилса бўлади. Қирғизистон. Бу мамлакат қўшнимиз бўлгани сабабли, бу ердаги сиёсий кризисни диққат билан таъқиб этишимиз лозим эди. Аммо, ўзбек демократик мухолифати Қриғизистондаги воқеаларга ортиқча эътибор бермади. Бунинг сабаби – қўшни мамлакатдаги воқеаларнинг муҳимлиги, яна ҳам тўғриси, уларнинг моҳияти бизда яхши тушунилмади. Шуни фарқига бориш керакки, 2-3 йил аввал, ўша вақтдаги мухолифатнинг президент Асқар Ақаевга қарши курашининг асосий мақсади “курси талаши” эмасди. Қирғизистоннинг сиёсий элитаси Ақаев олиб бораётган сиёсат мамлакатни боши берк кўчага олиб кетаётганидан ростдан ҳам роҳатсиз эди. Бугун мухолифат-ҳокимият қарама-қаршилигининг асосий сабаби эса “курси талашиши”. Бу икки босқичдаги курашнинг маҳиятан фарқли эканлигини тушунмаган, бунинг устига қадим юнонларнинг “бир сувга икки марта кириб бўлмайди”, русларнинг “бир нуқтага икки марта ўқ тушириб бўлмайди” каби мақолларини билмаган ҳозирги мухолифат аввалги босқичдаги усуллар билан Бақиевни ағдармоқчи бўлди ва табиий мувафаққиятсизликка учради. Бақиев мухолифат лидерларидан бири бўлмиш Алмаз Атамбековани ўз тарафига ўтказиб олгандан кейин, бу мамлакатдаги кризис ҳал бўлиш палласига кирди дейиш мумкин. 7 май: Абдуллоҳ Гул президентлика номзодини қайтариб олди, Туркия парлпмент сайловларига тайёрланмоқда Кеча Туркия Буюк Миллат Мажлиси президент сайловининг янгидан ўтказиладиган биринчи турини кворум бўлмагани учун амалга оширолмаган эди. Шундан кейин, президентликка якка номзод бўлган Абдуллоҳ Гул аввалдан берган ваъдасини бажарди ва махсус матбуот конференцияси ўтказиб, ўз номзодини қайтариб олишини эълон қилди. Туркия Конституцион Судининг президент сайловининг биринчи турида кворум парламент аъзоларинг учдан иккиси бўлиши кераклиги ҳақидаги қарори ҳали ҳам жамоатчилик тарафидан муҳокама қилинмоқда. Туркия Бош вазири Тойиб Эрдўғон бу қарорни “демократияга урилган ўқ” деб баҳолади. Абдуллоҳ Гул эса, бу қарорни ҳурмат билан қабул қилишини билдирса ҳам, бундан аввалги 3 президентлик сайловида кворум бундай белгиланмаганини алоҳида урғулади. Аслида, парламентда кўпчиликни ташкил қилувчи Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) Конституцион Суднинг қарорига бўйсинмасдан. президент сайловини давом эттирса, Туркиядаги сиёсий кризис Украинада каби яна ҳам оловланган бўларди. У ҳолда вазиятга армиянинг аралашиш эҳтимоли янада юксаларди. АТП буни тушунгани учун орқага чекинган кўринади. Ўтган куни кутилмаганда Тойиб Эрдўғон билан Туркия Қуролли Кучлари Бош штабининг бошлиғи Яшар Буюканит 2 соатдан ортиқ бирга-бир учрашиб гаплашдилар. Тахмин қилиш мумкинки, ўша учрашув натижасида АТП орқага чекинишга қарор қилди. Ҳозир Туркия янги парламент сайловларига тайёрланишга шўнғиди. Аввал хабар берганимиздек, охирги 20-30 йилда Туркиянинг сиёсий ҳаётида катта роль ўйнаган, аммо охирги сайловларда 10 фоизлик тўсиқдан ҳам ўтолмасдан тарқалиш арафасига келган Она Ватан Партияси ва Тўғри Йўл Партияси бирлашиш учун ҳаракат бошлаганлар. Бирлашган партиянинг номи Демократик Партия бўладиганга ўхшамоқда. Шуни айтиш керакки, ўтган асрнинг 50-чи йилларида шу ном остидаги партия ҳокимиятга ҳам келганди. Аммо, 1960 йилда армия давлат тўнтариши қилган ва бу партиянинг раиси Аднан Мендерес осиб ўлдирилган, партия эса тақиқланган эди. Тўғри Йўл ва Она Ватан партиялари Демократик Партиянинг давомчилари бўлганлар. Демак, улар ниҳоят бирлашиб, эски илдизларига қайтмоқчилар. 8 май: Ўзбекистон шаҳдам қадамлар билан коммунизм,... кечирасиз, капитализм томон кетмоқда Кеча Ўзбeкистoн Рeспубликaси Иқтисoдиёт вaзирлиги ва Ўзбeкистoн Рeспубликaси Дaвлaт стaтистикa қўмитaси томонидан эълон қилинган "2007 йилнинг биринчи чoрaгидa Ўзбeкистoн Рeспубликaсини ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш якунлaри тўғрисидa" номли ҳисобот-баёнот ростдан ҳам Совет замонининг тантанали байрамолди рапортларини эслатади. Табиий, бу ҳужжат Каримовни улуғловчи сўзлардан бошланади ва шу каби сўзлар билан тамомланади. Улардан маълум бўлишича, Ўзбекистонда ҳамма нарса мамлакат келажаги ва халқ фаровонлигини таъминлашга эмас, балки, “Прeзидeнт Ислoм Кaримoв тoмoнидaн бeлгилaб бeрилгaн 2007 йилдa иқтисoдий ислoҳoтлaр сoҳaсидaги устувoр вaзифaлaрни бaжaришгa, шунингдeк, ривoжлaнишнинг кoмплeкслaр вa тaрмoқлaр бўйичa aниқ мaқсaдли муҳим дaстурлaри ижрoсини тaъминлaшгa” қaрaтилган экан. Ҳисобот қуйидаги 6 бўлимдан иборат: I. Мaкрoиқтисoдий тeндeнциялaр II. Тaркибий-инвeститсия сиёсaти вa рeaл сeктoр тaрмoқлaрини ривoжлaнтириш III. Xусусийлaштириш дaстурини aмaлгa oшириш, иқтисoдиётнинг xусусий тaрмoғини ривoжлaнтириш IV. Қишлoқ xўжaлигидa иқтисoдий ислoҳoтлaрнинг қўллaб-қуввaтлaниши вa ривoжлaниши V. Тaшқи иқтисoдий фaoлиятни ривoжлaнтириш VI. Ижтимoий сoҳaни ривoжлaнтириш Ҳисоботда келтирилган Ўзбекистондаги аҳволга доир асосий кўрсатгичлар 2006 йилнинг шу даври билан солиштирилиб, унга нисбатан фоиз сифатида берилган ва ҳамма соҳада улкан қадамлар билан олға кетиш борлиги исботланган. Энг қизиғи шундаки, 2006 йилга оид кўрсатгичларнинг ўзи ҳам ҳам абсолют рақамларда эмас, балки ўша давр учун қилинган прогнозларга нисбатан фоиз сифатида берилган. Демак, реал аҳволни абсолют рақамлар орқали баҳолаб бўлмайди, ҳисобот билан танишган одам ундаги кўтаринки руҳда ёзилган баҳолар билан чекланишга мажбур бўлади. Мисол учун ҳисоботнинг охирги бўлимидаги “Аҳолининг бандлиги” номли бўлимчани олайлик. Унда Ўзбекистонда қанча янги иш ўринлари яратилгани, қанча одам иш билан таъминланганини кўрсатувчи чиройли рақамлар келтирилади, аммо, мамлакатимиздаги балоларнинг асосийси, яъни мудҳиш даражадаги ишсизлик борлиги нафақат тилга олинмайди, бу муаммо борлигига имо ҳам қилинмайди. Ўзбекистон аҳолисининг маҳнатга лаёқатли катта қисми қўшни мамлакатларда, хусусан Россия ва Қозоғистонда мардикорлик қилаётгани, улардан келаётган фойданинг Ўзбекистондаги аҳволга таъсири ҳам, табиийки, ҳисобга олинмайди. Носир Зокир ҳақида миш-мишлар тарқатаётганларга Ғарб мамлакатларида яшаб ва бу куннинг техник имкониятларидан фойдаланиб, Интернетда ўз шахсий сайтларини очаётган, аммо сайт очиш осону, уни оммавий ахборот воситасида ушлаб туриш ҳамманинг қўлидан келавермаслигини тушунмаётган одамлар устидан кулиш ниятимиз йўқ. Қолаверса, бундай “ҳаваскорлар” ҳозир фақат ўзбеклар ичида эмас, бутун дунёда ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпаймоқда. Лекин бундай ҳавоскорлар ёлғон хабар ёки миш-мишлар тарқата бошласалар, уларни жойига ўтказиб қўйишга мажбур бўламиз. Шу кнларда, маъсулият нима эканлигини тушунмайдиган ана шундай шахсий сайтларда “Бирлик” Партиясининг Наманган вилоятидаги раҳбари Носир Зокир номи билан боғлиқ миш-миш каби хабарлар тарқатила бошлади. Эмишки, Носир Зокир нафақат Наманган вилоятидаги, балки бутун Фарғона водийсидаги мухолифатчиларни “Бирдамлик” ҳаракати атрофида бирлаштиришга бел боғлаган. Бу хусусда Носир Зокир билан боғланган мухбиримиз қуйидагилрни аниқлади. Ўзини “Бирдамлик” ҳаракати раҳбари деб танитган Баҳодир Чориев, аввал ўртага одам қўйиб, сўнгра, шахсан Носир Зокирга телефон қилиб, ўз ташкилотининг водийда, хусусан Наманганда бўлимларини очишда ёрдам сўраган. Бу минтақаларда ўз одамлари йўқ эканлигини айтган. “Бирлик” фаоли “ёрдам бериш” илтимосини “ҳамкорлик қилиш” маъносида эътиборга олиб, бундай ишга тайёр эканлигини билдирган. “Бундан бошқа ҳеч гап йўқ, - дейди Носир Зокир. – Ўзи йўқ ташкилотнинг бўлимларини бор ташкилотлар тузиб бериши ҳақида гапиришнинг ўзи кулгили. Бу менга Остап Бендернинг “ичида пул бор бўлган квартиранинг калити” ҳақидаги лофини эслатади. Мен бутун кучимни “Бирлик”нинг Намангандаги мавқесини мустаҳкамлаш учун сарфламоқдаман. Ҳозир Наманганда ва бутун водийда “Бирлик”дан бошқа фаолият олиб бораётган мухолифат ташкилоти йўқ. Бирлашган мухолифат - “Бирлик”нинг ўзидир. Менинг Баҳодир Чориевга ҳам маслаҳатим шу - йўқ жойда ташкилот яратиш энергиясини борлари атрофида бирлашишга сарфланса, ҳамма учун фойдали бўларди. Ташкилотлар янги ғоя асосида тузиладилар. Янги ғоя йўқ экан, ташкилот яратиш истаги ҳом ҳаёл бўлиб қолаверади”. 10 май: Туркия парламенти президентни халқ томонидан сайланиши ҳақида қонун чиқарди Бугун Туркия Бую Миллат Мажлисида мамлакат президентини сайлаш бўйича янги қонун қабул қилинди. Шу кунгача президент ТБММ тарафидан 7 йил муддатга сайланарди ва иккинчи муддат мумкин эмасди. Бугун асосан ҳокимиятдаги Адолат ва Тарққиёт Партияси вакиллари иштирок этган мажлисда (374 киши), 370 кишининг овози билан янги президентни умумхалқ сайловларида 5 йилга сайлаш ҳақида бир неча қонун қабул қилинди. Президент 40 ёшга тўлган олий маълумотли киши бўлиши керак, у 2 мартадан ортиқ президент бўлолмайди. Қонунларга кўра, бирдан ошиқ номзод иштирок этган биринчи тур сайловларида сайловчиларнинг ярмидан кўп овозини олган одам президент бўлади, акс ҳолда иккинчи тур ўтказилади. Қандайдир сабаб билан иккинчи турда бир номзод қолса, у ҳам сайловчиларнинг кўпчилигини овозини олсагина президент бўлолади. Қонунлар кучга кириши учун уларни ҳозирги президент имзолаши керак. Бу хусусда катта шубҳалар бор. 11 май: Владимир Путин Марказий Осиё бўйлаб “ов”га чиқди, Ўзбеистон ҳамма нарсадан четда Россия Президенти Владимир Путин Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб 6 кунлик сафарини давом эттирмоқда. У аввал Қозоғистон Президенти Назарбоевнинг маҳмони бўлди, кеча кечқурундан бери у Туркманистонда, Туркманбоши II - Қурбонгули Бердимуҳаммедовнинг меҳмони. Ўрис пошшосининг дарди энергетика масалалари экани сир тутилмаяпти. Маълумки, сўнгги йилларда, Россиянинг дунё миқёсида энергетика бўйича катта кучга, ҳатто монополистга айланиб бориши, Европа мамлакатларини ташвишга солмоқда. Шу сабабли, Европа Иттифоқи Марказий Осиёга кўз тикиб, бу ердаги газ ва нефть бойликларини тўғридан тўғри сотиб олиш ҳисобига Россиянинг монополиясига барҳам бермоқчи. Россия эса, ўз навбатида, бундай бўлишини истамайди, унинг мақсади Марказий Осиёни ўз таъсир доирасидан чиқармаслик. Путин Қозоғистонда экан, Нурсултон Назарбоев ўз мамлакатидан экспорт қилинадиган нефтнинг ҳаммаси ёки сал кам ҳаммаси Россия нефтқувурларидан ташилишига ваъда берди. Туркманистон билан ҳам шу каби масалаларда келишув бўлиши кутилмоқда. Демак, Қозоғистон ва Туркманистон нефт ва газ масаласида Россияга боғлиқ бўлиб қолаверадилар Газ ишлаб чиқаришда катта имкониятларга эга бўлган Ўзбекистон нима учун Путинни қизиқтирмади? Бу савога жавоб оддий. Андижон хунрезлигидан кейин дунёда пес-моховга айлантирилган Ислом Каримов билан алоҳида гаплашишга ҳожат ҳам йўқ, у тамомийла Путиннинг қўлидаги одам ҳолига туширилган. Бу аҳвол Ўзбекистоннинг келажаги учун таҳликалидир. Минтақанинг супердавлати бўлиши керак бўлган Ўзбекистон, Каримов туфайли, ҳеч қандай мавқеи йўқ мамлакат ҳолига тушмоқда, минтақа муаммолари унинг иштирокисиз ҳал этилмоқда. Ҳукумат энди мафиозларнинг саховатига таянмоқда Бугун Тошкентдаги Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти ва шаҳар сил касалликлари шифохонасининг янгиланган бинолари тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради маҳаллий матбуот. Унда ёзилишича, мазкур ҳукумат қарамоғидаги шифохоналарга “Меҳр нури” хайрия жамғармаси ҳомийлик қилмоқда. Бу жамғарманинг бевосита раҳб

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону