Журнал Ҳаракат
№3 (66) 2007. Биз яшаятган жамият
(Бир сайтдаги сўровнома хроникаси) -
Демократик мухолифатнинг лидери ким?
Охирги пайтда Ўзбекистон мухолифатининг лидери кимдир деган савол атрофида бахслар қилинмоқда. Аслида, бундай бахсга ҳожат йўқ. Лидерлик бахсда эмас, ишда аниқланади. Бугун Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган “Бирлик”дан бошқа сиёсий ташкилот қолмади. Демак, унинг лидери бугун Ўзбекистон демократик ҳаракатининг лидери эканлигини гапириб ўтириш ҳам ортиқча.
Ўзбек демократларининг фаолиятини анализ қилсак ҳам айни шу сурат олдимизга чиқади. Сиёсий мухолифат 10 йил фалажликдан сўнгра 2001-2003 йилларда тикланабошлади. Ким биринчи бўлиб тикланди? “Бирлик”. 2004 йилда Ўзбекистонда парламент сайловлари бўлди. Ким унга қатнашиш учун реал ҳаракатлар қилди? Фақат “Бирлик”. Ўзбек халқи учун ҳозир сувдек керак бўлган нарсалардан бири ошкораликдир. Ким Ўзбекистон ичида ўз нашрларини тарқатишга муваффақ бўлмоқда. “Бирлик”. Юрт ташқарисида бўлсин, юрт ичкарисида бўлсин, Ғарб мамлакатларининг расмий вакиллари ўзбек мухолифатчилари билан учрашар эканлар, қайси партиянинг вакиллари ҳар доим учрашувларга чақирилмоқда? “Бирлик”нинг. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Демак, Ўзбекистон демократик мухолифатининг лидерини аниқлаш учун қандайдир йўқламалар ўтказишнинг кераги йўқ. Бунинг устига, Ўзбекистон ичида ҳеч қандай йўқлама ўтказиш имкони йўқ.
Шундай бўлса ҳам бир ўзбекча сайтда ўтказилган йўқлама-сўровнома воқеасига диққатингизни жалб қилмоқчимиз.
6 май: “Бирлик” душманларининг сайтида ҳам Абдураҳим Пўлатни лидерликка чиқардилар
Мухбиримизнинг аниқлашича, юрт ташқарисида “Бирлик” Партиясининг очиқдан очиқ душманлари тарафидан юритилаётган бир сайтда (унинг исми “Исёнкор”, унга Тожикистон махсус хизматлари билан алоқаси ҳам борлиги гумон қилинаётган Юсуф Расул исмли журналист раҳбарлик қилади) шундай йўқлама, сўровнома ўтказлибди. Сўровномадаги икки савол ҳақиқатдан актуал. Улар қуйидагилар?
1. Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?
2. Сиз кимни мухолифат лидери деб топасиз?
Cўровнома натижасининг қизиқ жойи шундаки, “Эрк” партиясининг 53-54-чилар деб номланган фракциясига тегишли бўлган бу сайтда ҳам кўпчилик ўқувчи Абдураҳим Пўлатга (АП) овоз берибди. Табиий, бу сайт “хўжайинларининг” мақсади бошқача эди - бош 53-54-чи Салой Мадаминовни (СМ) олға чиқариш.
Охирги кунларда бу саволларга берилган овозларнинг ортиши қуйидагича бўлибди (бу рақамлар ўша сайтдан, кўрсатилган куни Тошкент вақти билан соат эрталаб 9-10 атрофида олинган. Бу ерда ва бундан кейин қуюқ шрифтли рақамлар секин аста эмас, тўсатдан қисқа вақтда ортиб қолган овозлар сонини кўрсатади.).
Биринчи савол бўйича:
………………………………………………….29 апр 1 май 2 май 3 май 4 май 5 май 6 май
Навбатдаги президент АП деганлар сони: ..39____ 50____ 67___75___82____93____95
Навбатдаги президент СМ деганлар сони:…49____ 49____79__ 79____79____80____80
Иккинчи савол бўйича:
……………………………………………………..29 апр 1 май 2 май 3 май 4 май 5 май 6 май
Лидер ким саволига АП деганлар сони: ……23_____38_____50____60___69___77____78
Лидер ким саволига СМ деганлар сони:…...53_____53_____66____66____66___66____66
Яна бир нарсага эътибор бериш керакки, бир неча ойдан бери давом этаётган бу сўровномага бир неча ўн кишининг қатнашиши, бу сайтга кирувчилар сонинг озлиги, бу сайт ҳеч кимда қизиқиш уйғотмаслигининг кўрсатгичидир. Аммо, шундай бўлса ҳам, бу ердаги рақамлар, 2- май куни С.Мадаминга берилган овозларнинг тўсатдан шубҳали равишда “сакраб” кетганлигини ҳисобга олсак ҳам, жуда маънолидир. Яъни бу рамзий “сўровнома” ҳам мухолифат лидерининг кимлиги ҳақидаги савога тўғри жавоб берибди.
7 май: 53-54-чи журналистлар ифлосликдан қаллобликка қадам қўйдилар
Кечаги хабарларимизнинг бирида 53-54-чи журналистлар тарафидан юритиладиган “Исёнкор” сайтида ўзбек мухолифатининг лидери сифатида Абдураҳи Пўлат кўрсатилганини ёзгандик. У хабаримиздан диаграммадан кўриниб туибдики, Абдураҳим Пўлатга берилган овозлар кун сайин секин-аста ортиб борса, Салой Мадаминга берилган овозлар сони ўзгармасдан туради ва 2 май куни тўсатда катта рақамга ўзгариб қолади. Шу 2 май “воқеасини” кўргандан кейин, сайтимиз маъмурияти мухбирларимизга бу сўровнома натижаларини кузатиб бориш топшириғини берди.
Кечаги хабаримиз Тошкент вақти билан соат 21 да эълон қилинга бўлса, таҳмина соат 23 да Салой Мадаминга берилган овозлар сони икки сўровномада тўсатдан 30 ва 19 га, бугун эрталаб соат 8 да эса, яна 31 ва 20 га ортиб қолди.
Кунлардан бери ухлаб ётган 53-54 тарафдорлари тўсатдан ва бараварига Салой Мадаминга овоз бериб қолдилар, дейиш ўта соддалик бўларди. Бу ишнинг сири жуда оддий – ўша ифлас деб атаганимиз журналистлар ўз сайтларидаги “счетчикка” Салой Мадаминнинг амри билан бу сонларни қўшиб қўйишган.
Хуллас, кўриниб турибдики, бу журналистлар қаллобликдан ҳам тоймайдиган одамлар. Журналистлар ичида, ҳамма тоифадаги одамлар ичида бўлгани каби, яхшиси бор ёмони бор, тозаси бор, ифлоси бор. Аммо, демократликни, Каримов диктарурасига қарши курашчиликни даъво қилаётган журналистларнинг қаллбчилиги ҳайрон қолдирадиган нарса.
Шу соатларга қадар ўша сайтдаги сўровнома натижалари қуйидаги ҳолатда.
Биринчи савол бўйича:
……………………………………………………29 апр 1 май 2 май 3 май 4 май 5 май 6 май 7 май
Навбатдаги президент АП деганлар сони: …39_____50____67___75___82___93___95___98
Навбатдаги президент СМ деганлар сони:....49____49___79____79___79___80___80___119
Иккинчи савол бўйича:
……………………………………………….29 апр 1 май 2 май 3 май 4 май 5 май 6 май 7 май
Лидер ким саволига АП деганлар сони:…23____38____50____60___69___77____78___83
Лидер ким саволига СМ деганлар сони:..53____53____66____66___66___66____66___130
Фирибгарлик қандай давом этишини кузатиб борамиз.
9 май (соат 9:00): “Бирлик” раисини мухолифат лидери деганлар, эркчи 53-54-чиларга иш топиб бердилар
Аввалги хабарларимизда “Исёнкор” сайтини юритувчи 53-54-чиларнинг фирибгарлигини кщрсатиб бергандик. У шаввозлар ҳали ҳам “иш”ларини давом эттирмоқдалар. Шу дақиқаларгача, ўша сайтдаги сўровнома натижалари қуйидаги ҳолатдадир.
“Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” саволи бўйича:
...........................................................................29.04 1.05 2.05 3.05 4.05 5.05 6.05 7.05 9.05
Навбатдаги президент А.Пўлат деганлар сони: ....39___50___67__75__82___93__95__98__167
Навбатдаги президент С.Мадамин деганлар сони: 49__49___79__79___79__80__80__119__151
“Сиз кимни мухолифат лидери деб топасиз?” саволи бўйича:
............................................................................29.04 1.05 2.05 3.05 4.05 5.05 6.05 7.05 9.05
Лидер ким саволига А.Пўлат деганлар сони: ........23___38___50__60__69___77__78__83__152
Лидер ким саволига С.Мадамин деганлар сони: ..53___53___66__66___66__66__66__130__145
Кўриниб турибдики, 53-54 га 2-чи, 7-чи ва 8-чи май кунлари сунъий равишда қўшиб қўйилган овозларни ҳисобламаса, унга амалда бармоқ билан санаса бўладиган овоз берилган, Абдураҳим Пўлатга эса, шу кунлар ичида, ҳар бир савол бўйича 100 тадан ортиқ овоз берилган. Шуни тахмин қилиш мумкинки, улар бундай “шапалоқдан” кейин енгларини шимариб ўз ишларини давом эттирадилар.
(15:00): Тахмин қилинганидек, 53-54-чиларнинг фирибгарлиги давом этмоқда
Аввалги хабаримзда қилган тахминимиз тўғри чиқди. 53-54-чиларнинг сайти бош 53-54-чи Салой Мадаминга бугун Тошкент вақти билан соат 13 атрофида бир зумда 2 савол бўйича берилган овозлар сонини 28 ва 23 тага ошириб қўйди. 54-54-чилар бу ишни ўзлари қилмагани, ростдан ҳам сайтга кирган одамлар шундай овоз беришганини айтишса керак.
Тўғри, уларни тушуниш мумкин. Тошкентда соат 13 экан, Америкада соат кечаси 4, Россия ва Европада эрталаб. Америкаликлар ҳали уйқуда экан, 5 вақт номзоз қилишга ўрганиб қолгандек эрталабдан Интернега киришни одат қилган одамлардан 25-30 нафари “Бирлик” раисининнг лидерликка чиқиб кетганидан дарғазаб бўлиб, дарҳол 53-54 га овоз беришган бўлиши мумкин. Уларнинг бараварига овоз беришларини эса Оллоҳ координация қилган. Оллоҳнинг ўзи улардан биронтаси “янглишиб” 53-54 дан бошқа номзодга бир дона бўлса ҳам овоз бериб қўймаслигини таъминлаган, бу сайтнинг охирги пайтда ўқувчилар томонидан “ёмон” дея баҳоланишини кулгига айлантириш учун бўлса керак, “Сиз сайтни қандай баҳоласиз?” саволига “ўта ёмон” деб берилган овозларга, майдалашиб ўтирмасдан, биратўласи 500 қўшиб қўя қолган.
Биз бу арзимаган воқеага бир неча кун давомида ҳамманинг диққатини тортишимиздан мақсад – 53-54-чилар фақат лўттибоз ва масхарабоз эмас, керак бўлса, фирибгарликдан ҳам тоймайдиган кишилар эканлигини кўрсатиш эди. Улар Каримов режимининг сайловлардаги сохтакорлигини гапиришдан чарчашмашйди, амалда эса унинг изидан боришади.
11 май: “Бирлик” тарафдорлари Абдураҳим Пўлатни яна мухолифат лидери деб эълон қилишди
“Исёнкор” сайтидаги сўровноманинг бугун эрталаб Тошкент вақти билан соат 9 да олинган натижаси қуйидагича.
“Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” саволи бўйича:
……………………………….........29.04_1.05_2.05_3.05_4.05_5.05_6.05_7.05__9.05_10.05_11.05
Абдураҳим Пўлат деганлар сони: _39__50___67__75___82___93__95__98___167___174__217
Салой Мадамин деганлар сони: ___49__49___79__79___79___80__80__119__151___179__187
“Сиз кимни мухолифат лидери деб топасиз?” саволи бўйича:
……………………………….........29.04_1.05_2.05_3.05_4.05_5.05_6.05_7.05_9.05_10.05_11.05
Абдураҳим Пўлат деганлар сони: _23___38___50__60__69___77__78__83__152___157__200
Салой Мадамин деганлар сони: __53___53___66___66___66__66__66__130__145__168__173
12 май: Ўзбек фирибгари, бунинг устига 53-54-чи бўлса, чет элда ҳам фирибгар
Бундан олдингши хабарларимизда Исёнкор сайтини юритган фирибгарлар бир сўровнома бошлаб, ўзлари истган жавобга ўзлари овозлар қўшиб қўйишаётганини айтгандик. Ҳозир бу айбномамиз яна бир марта тасдиқланди. Бундан ярим соат олдин “Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” ва “Сиз кимни мухолифат лидери деб топасиз?” деган саволларга берилган овозларнинг тақсимоти шундай эди:
1 савол бўйича: Абдураҳим Пўлат – 223, Салой Мадамин – 193. 2 савол бўйича: Абдураҳим Пўлат – 205, Салой Мадамин – 178.
Тошкент вақти билан соат тўғри 0:30 да бир зумда Салой Мадаминга берилган овозлар бу икки савол бўйича 296 ва 301 қилиб қўйилди, яъни уларга 103 ва 123 овоз қўшиб қўйилди. Қойил, булар, яъни ҳозир чет элда яшаётган сайт юритувчилари - 53-54-чилар, Каримовни сайловларни сохталаштиришда айблашаётганига нима дейсиз?
14 май: “Эрк”нинг 53-54-чи фрибгарлари дам олишда
Аввалги хабаримизда “Исёнкор” сайтини юритувчилар ўз сайтларида бошланган сўровномадаги энг принципиал саволлар орқали “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат (АП) ва “Эрк”нинг 53-54-чилар фракцияси раҳбари Салой Мадамин (СМ) ўртасида гўёки мусобақа уюштириб, истаган одамларига берилган овозларни сунъий равишда ўзлари ошириб қўяётганларини фош қилгандик. Бугун шу дақиқаларда аҳвол шундай.
“Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” саволи бўйича:
…29.04_1.05_2.05_3.05_4.05_5.05_6.05_7.05__9.05_10.05_11.05_12.05_13.05_14.05
АП: _39__50___67__75___82___93__95__98___167___174__217__270___283__288
СМ: _49__49___79__79___79___80__80__119__151___179__187__298___298__298
“Сиз кимни мухолифат лидери деб топасиз?” саволи бўйича:
…….29.04_1.05_2.05_3.05_4.05_5.05_6.05_7.05_9.05_10.05_11.05_12.05_13.05_14.05
АП: _23___38___50__60___69___77___78__83__152___157__200__253___261__269
СМ: _53__ 53___66__66___66___66___66__130__145__168__173__301___301__301
Воқеалар шундай давом этса, бугун-эрта “Бирлик” раиси яна олдинга чиқади, бироз дам олган эркчи 53-54-чилар яна фирибгарликка тушишади. Сайтни кузатиб боринг, ўзингиз буни гувоҳи бўласиз.
15 май: 53-54-чилар сайтимизнинг тахминларига бўйича иш юритмоқдалар
Бугун Тошкент вақти билан соат 0:30 билан 1:00 орасида Исёнокор сайтидаги сўровнома натижаларига, аввалги хабаримизда тахмин қилинганидек, 53-54 лақабли Салой Мадамин (CМ) фойдасига катта миқдорда овоз қўшиб қўйилди. Уч кун аввал унга берилган овозлар тахминан 100 таданга ошириб қўйилгандан кейин, ўтган кунларда биронта одам ҳам унга овоз бермаган, Абдураҳим Пўлатга эса, ҳар куни ўнлаб овоз берилаётган эди.
Абдураҳим Пўлат (АП) бугун овозлар сони бўйича биринчи ўринга чиққач, бундан тахминан ярим соат олдин “Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” ва “Сиз кимни мухолифат лидери деб топасиз?” саволарининг жавобига 53-54 фойдасига 60 ва 97 овоз бир зумда, яъни сайт юритувчилари томонидан, қўшиб қўйилди.
Ҳозирги аҳвол қуйидагича (Овозлар сони, вақт кўрсатилмаган ҳолларда, Тошкент вақти билан эрталаб 9:00 га оид. Қуюқ рангли рақамлар – сайт юритувчилари тарфидан АП олдинга чиққандан кейин СМга овозлар қўшиб қўйилгани аниқ, яъни бир зумда бўлган кунларни кўрсатади).
“Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” саволи бўйича:
Май…1__2__3__4__5__6__7___9___10__11__12(0:30)_12__13__14__15(1:00)_15
АП: _50_67_75_82_93_95_98__167_174_217___270___270_283__288___313__338
СМ: _49_79_79_79_80_80_119_151_179_187___296___298_298__298___360__363
“Сиз кимни мухолифат лидери деб топасиз?” саволи бўйича:
Май…1__2__3__4__5__6__7___9___10__11__12(0:30)_12__13__14__15(1:00)_15
АП: _38_50_60_69_77_78__83_152__157_200__253___253__261__269__293__318
СМ: _53_66_66_66_66_66_130_145_168_173___301___301__301__301__398__400
16 май (9:00): Копток 53-54-чиларда, сўровномадаги фрибгарлик давом этадими?
Бугун эрталаб Исёнкор сайтидаги биз ҳам кузатиб боришга ваъда берганимиз сўровномаларнинг натижаси қуйидагича эди. Яъни, исёнкорчи-фрибгарлар кеча 53-54 лақабли Салай Мадаминнинг (СМ) фойдасига 2 савол бўйича 60 ва 97 овоз қўшиб қўйишгандан кейин ўтган вақт ичида, СМга 2 савол бўйича 2 тадан овоз берилар экан, Абдураҳим Пўлатга (АП) 80 ва 95 овоз берилди.
“Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” саволи бўйича:
Май…1__2__3__4__5__6__7___9___10__11__12(0:30)_12__13__14__15(1:00)_15_15(20:00)_16
АП: _50_67_75_82_93_95_98__167_174_217___270___270_283__288___313__338__358___393
СМ: _49_79_79_79_80_80_119_151_179_187___296___298_298__298___360__363__364___364
“Сиз кимни мухолифат лидери деб тан оласиз?” саволи бўйича
Май…1__2__3__4__5__6__7___9___10__11__12(0:30)_12__13__14__15(1:00)_15_15(20:00)_16
АП: _38_50_60_69_77_78__83_152__157_200__253___253__261__269__293__318__337___388
СМ: _53_66_66_66_66_66_130_145_168_178___301___301__301__301__398__400__400___400
Биринчи савол бўйича Абдураҳим Пўлат исёнкорларнинг бутун фирибгарликларига қарамасдан биринчи ўринга чиқар экан, иккинчи савол бўйича бугун биринчи ўринга чиқадиганга ўхшайди. Демак, бугун 53-54-чилар энг яқин соатларда яна ишга тушишади ва СМга сохта овозлар қўшиб қўйишади. Бунинг гувоҳи бўлишни истаганлар ўзгаришларни кузатиб боринг.
(20:00): ТЁ оперциясини тугади, АПнинг мухолифат лидери эканлиги яна бир марта тасдиқланди
Исёнкор сайтида сунъий шаклда уюштирилган Абдураҳим Пўлат (АП) билан Салой Мадамин (СМ) ўртасидаги лидерлик муобақаси натижалари шу дақиқаларда қуйидаги натижага келди (Эслатиб ўтамиз, овозлар сони, вақт кўрсатилмаган ҳолларда, Тошкент вақти билан эрталаб 9:00 га оид).
“Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” саволи бўйича:
Май…9___10__11__12(0:30)_12__13__14__15(1:00)_15_15(20:00)_16_16(19:30)
АП: _167_174_217___270___270_283__288___313___338__358____393___407
СМ: _151_179_187___296___298_298__298___360___363__364____364___365
“Сиз кимни мухолифат лидери деб тан оласиз?” саволи бўйича:
Май…9___10__11__12(0:30)_12__13__14__15(1:00)_15_15(20:00)_16_16(19:30)
АП: _152__157_200__253___253__261__269__293__318__337____388___411
СМ: _145_168_178___301___301__301__301__398__400__400____400___401
Кўриниб турганидек, бугун Тошкент вақти билан соат 9:00 дан 19:30 гача Абдураҳим Пўлатга икки савол бўйича яна 14 ва 23 овоз, Салой Мадаминга эса 1 ва 1 овоз берилди. Иккала сўров бўйича ҳам (365 га қарши 407 ва 401 га қарши 411 овоз билан) лидерлик Абдураҳим Пўлатда.
Ақли расо одамлар ўйлаган бўлса керак, нима бўлдику, бу ҳеч ким ўқимайдиган Исёнкор сайтидаги ойлардан бери эътиборсиз қолаётган “сўровнома” бунчалик популяр бўлиб кетди. Бундай одамларнинг саволида жон бор. Бу тасодиф эмасди. Бу бизнинг “Ҳаракат” сайтимиз ўтказган ТЁ (Толиб Ёқуб) операциясининг натижаси эди. Бу опрерацияни ўтказиш фикри қандай пайдо бўлгани, унинг мақсади ва сиёсий хулосалари ҳақида сайтимизга бугун-эрта алоҳида мақола қўйилади.
Биз ҳозир бу операцияни битганини эълон қиламиз ва Исёнкор сайтидаги фирибгарларнинг бундан кейинги фаолияти билан қизиқмаслигимизни билдирамиз. Операциямизнинг инерцияси туфайли Исёнкор ва Ватандош сайтига кирувчиларнинг сони яна бир неча кун юксакроқ бўлиб туриши мумкин, кейин у ҳам ўз-ўзидан битади.
17 май: Сайт ўқувчиларининг диққатини тортиш учун ўтказилган ТЁ операцияси
Аввал Абдураҳим Пўлатнинг сайтимизда эълон қилинган қуйидаги сўзларини эслатамиз:
«Яқинда собиқ сафдошимиз Толиб Ёқуб ўзи билан охирги йилларда фаолият олиб борганларнинг кўпчилигини лойга бўлғаб ва ҳаммани КГБга чиқарувчи бир қатор мақолалар ёзиб, уларни сайтларда тарқатди. Мен ҳозир Толиб ака ўз фикрини тасдиқлаш мақсадида келтирган турли воқеаларни анализ қилиб, у кишининг иддаолари мутлақо асоссиз эканлигини санаб ўтирмайман. Лекин бу мутлақо ассосиз айбномалар ҳам менга қаттиқ ботди. Шу сабабли бўлса керак, Толиб аканинг Центразия сайтидаги қатор мақолаларини, одамларнинг шу мақолалар ҳақидаги фикрларини қайта-қайта ўқидим. Ҳар сафар мақоланинг остида “Ватандош” сайтига берилган линкка кўзим тушарди.
Мен яқинда чет элга келган 53-54-чилар тарафидан Ватандош, Исёнкор каби сайтлар очилгани ҳақида АҚШда яшайдиган Тоҳир исмли танишимдан кўп эшитгандим, аммо ўз принципимга мувофиқ, вақт кетказмаслик учун, ўзим танлаган бир неча сайтдан бошқасига кирмасдим. Бунинг устига Тоҳирнинг гапларидан тушунардимки, у сайтларда пичоққа илинадиган, мен учун фойдали бўлиши мумкин бўлган бирон нарса йўқ.
Аммо Толиб аканинг мақолаларини қайта-қайта кўриб, нима бўлди-ю ахир “Ватандош” сайтига кирдим. Аниқроқ қилиб айтсак, Толиб аканинг 24 апрелда Центразияда чиққан 3-чи мақоласи орқали “Ватандош”га кирдим. У ердан “Исёнкор” сайтига ўтиб, уни ҳам кўрдим.
Иккала сайт ҳам информацион эмас, демак, кўпчиликни ўзига тортолмайди. Улар Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларга фикр билдирувчи сайтлар. Бу каби сайтлар сайт сифатида оёқда қолабилиши учун ёки чуқур анализга асосланган фикрлар ёки номи чиққан машҳур одамларнинг фикрларини бериб боришлари керак. Уларда бу иккала жиҳат ҳам йўқ. Мутлақо бекорчи одамгина ўқиши мукин бўлган олди-қочди гаплар билан тўлдирилган у сайтлар.
Айтилаётган сайтларнинг ўқувчилар доираси оз эканлигини шу жиҳатдан ҳам тушунса бўлади. Буни тасдиқловчи фактни ҳам кўрдим.
Сайтда одамларнинг актуал масалаларга муносабатини ўрганиш учун “сўровнома” очишибди. У ерда ҳақиқатдан актуал ва қизиқ саволлар берилган, ўқувчилар уларга жавоб беришлари керак. Масалан, “Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” ва “Сиз кимни мухолифат лидери деб тан оласиз?” каби.
Ўзбекистонда сайтларга кирувчилар камлиги, бу каби сайтларни асосан чет элларда (Россия, Европа давлатлари, АҚШ, Канада) яшаётган ўзбеклар кўролиши ва чет элдаги ўзбекларнинг кўпчилиги ҳозирги режимдан норози одамлар эканлигини ҳисобга олсак, бу саволларга қизиқиш жуда катта бўлиши керак эди. Аммо, овоз берганларнинг сони кулгили даражада оз. Бунинг сабаби – юқорида айтилганидек, сайтга кирувчи-ларнинг мутлақо оз эканлигидир, бу шубҳасиз.
Бу сайтлар 53-54-чиларнинг тарафдорлари томонидан юритилаётгани ҳам кўриниб турарди, 53-54-чилар - хоин ва фаолиятида усул танлашни билмайдиган даражада одамлар эканлиги кўп марта исботланган. Бу ҳам сайтга кўпчиликнинг кирмаслигига сабаб бўлгани аниқ.
Лекин менинг ҳозирги мақсадим у сайтларни камситиш эмас. Аксинча, мен ўша сўровларнинг натижаларидан ўзбек мухолифати камситила-ётганини кўрдим. Бугун учун ўта актуал бўлган саволларга, айниқса, янги президент ким бўлиши ҳақидаги саволга мутлақо қизиқиш йўқлигини бошқача изоҳлаш қийин. Мухолифатниг лидери ҳақидаги саволга жавоблар натижаси, хусусан бу сайт яратувчилари томонидан салкам пайғамбарга чиқарилаётган бош 53-54-чи Салой Мадаминга бир неча ўн, менга эса 12 ёки 13 кишининг овоз бериши, ўзбек мухолифатини циркдаги комиклар сифатига туширарди.
Аслида мухолифат эмас, бу сайтларларнинг ўзи комик аҳволда. Мен уларга қўлимни силтаб кетаверишим мумкин эди, аммо бундай қилмадим ва дарҳол масалага сиёсатчи, яъни омма билан ишлашни касб қилган одам сифатида ёндошдим.
Хўш, берилган саволларга одамларнинг муносабати қандай эканлиги ҳамма қатори мен учун ҳам муҳим экан, уларга одамларнинг қизиқишини қандай қилиб орттириш мумкин? Жавоб қуйидагича: бунинг учун одамларни бу сайтларга қизиқтириш, тўғрироғи, уларни бу сайтларга “қўлидан ушлаб” олиб келиш лозим. Бу ерга кирган одам эса, у саволларга бефарқ бўлолмайди.
Шундан кейин қуйидагича фикрладим. Бу сайтларга принципиал кирмаётган мендек одам, кўз олдимга кўп марта (Толиб аканинг мақоласи туфайли) Ватандош сўзи чиқавергани учун у сайтга, ундан эса бошқасига кирдимми, демак, бошқа одомлар ҳам шундай қилишади. Шундай экан, Центразияга кирадиган минглаб ўзбекларнинг кўз олдида Ватандош сўзини, демак сайтини ҳам, ҳар доим кўрсатиб туриш керак, шунда Ватандош ва Исёнкорга одамлар оқиб келади.
Тушуниш керакки, ҳозир юрт ташқарисида тамомийла бекорчи одамлар кам, энг керакли, яъни информацион сайтларгагина кўп одам киради. Аммо, кўзи олдига тайёр линк чиқcа, ҳар киши бўлмаса ҳам, анча-мунча одам уни босади. Бу психологик фактор.
Бу фикрлашдан сўнг мен, ножиддийларча қилган ишим учун Оллоҳ кечирсин, Толиб аканинг Центразиядаги (24 апрель) мақоласини муҳокама қилиш бўлимига худонинг берган куни ортиқча аҳамияти бўлмган мулоҳазалар ёзиб, уни дисскуссиялар саҳифасининг энг тепасида ушлаб турдим. Балки, кимлардир эътибор бергандир, одатда у сайтда мақолалар энг кўпи билан 2-3 кундан кейин архивга ўтиб кетади, Толиб аканинг мвқоласи эса 22 кундан бери чўққида.»
* * *
Абдураҳим Пўлат назарда тутган нарса ҳақиқатдан ҳам амалга ошди. Айтилаётган икки сайтга уларнинг яратувчилари тушида ҳам кўрмаган даражада меҳмонлар кирабошлади ва кутилганидек, сўровнома саволларига берилган жавобларнинг сони катта рақамларга улашди.
Тўғри, улар ҳали ҳам жиддий хулосалар қилиш учун етарсиз, аммо, аввалги кулгили ҳолат йўқ.
Мана шу қилинган ишга ҳазиломуз ТЁ (Толиб Ёқубов) операцияси деб ном бердик.
Бу операция натижаларидан қуйидаги хулосаларни чиқариш ҳаммамизга фойдали бўлади:
- Шу каби оддийгина политехнологиялардан фойдаланиб, ташкилотларни мустаҳкамлаш, сайтларга кирувчилар сонини жиддий даражада орттириш мумкин. Табиий, кирганларни доимий меҳмонга айлантириш учун сайт юритувчилари жиддий ишлар қилишлари, ўз устиларида ишлашлари керак.
- 53-54-чилар, демак, ўша икки сайтнинг яратувчилари ва юритувчиларига нисбатан “Ҳаракат” сайтида “тубанлик” ва “ифлослик” сўзларини кўп марта ишлатдик. Уларнинг қилган ва қилаётган ишларидан келиб чиқиб, бу икки сўзни ишлатишим мутлақо тўғри бўлганлигига ишонамиз.
ТЁ опрерацияси давомида бунга яна бир марта амин бўлдик. Исёнкор сайти меҳмонлар оқимига учраб, сўровномага иштирок этганларнинг сони кескин ошгандан кейин, юрт ташқарисида яшаётган ўзбекларнинг янги президент ва мухолифат лидери ҳақидаги фикр ва тушунчалари аниқ бўла бошлади. Бу саволларнинг жавоблари бўйича биринчи ўринга Абдураҳим Пўлат чиққанига ҳеч ҳайрон бўлиш керак эмас. Ҳозир “Бирлик” мухолифатнинг лидери эканми, сўровнома натижаси унга қатнашганлар объектив фикрловчи одамлар эканлигини кўрсатади, холос.
Аммо, бу ҳодиса сайт юритувчиларининг нопоклигини яна бир марта ўртага чиқарди. “Ҳаракат” сайтидан олинган юқоридаги хабарларда кўрсатилгани каби, 53-54-чилар ўз шефларини мухолифат лидери қилиб кўрсатиш учун унинг фойдасига ўнлаб-юзлаб овозлар қўшиб қўйишдек ишга қўл уришди. Сайлов ва сўровномларни сохталаштириш диктаторлик режимлари учун оддий ҳол. Бироқ, демократликни даъво қилаётганларнинг бундай қилиши айнан ўша ифлослик ва тубанлик тушунчаларига хосдир. Биз ўз сайтимизда бу фирибгарларнинг маскасини тўла очиб ташладик.
- Сайт эгалари бош 53-54-чи Салой Мадаминга қўшиб қўйган овозларини ҳисобга олмаса, унга тахминан 20 кун ичида бор-йўғи 40 га яқин овоз берилгани анча-мунча одамни ҳайрон қолдирган бўлса керак. Чунки, баъзи одамлар ўйлашардики, 53-54-чилар Тоҳир Йўлдош ва у орқали Толибон билан ҳамкорлик қилишгани сабабли, ҳозир юрт ташқарисида кўп бўлган ўзбек “ваҳобийлари”, “ҳизбутаҳрирчилари” ҳамда ҳар турли ислом фанатиклари ва экстремистлари, улар жоҳил бўлишгани учун, Салойга овоз беришади. Аммо кўриниб турибдики, ундай бўлмаган. Бу фактдан хулоса шундай: мухолифатчиларнинг 53-54 ҳақида “биринчи имкон бўлиши билан имонини ҳам сотади” деган фикри кўпчилик тарафидан қабул қилинган. Акс ҳолда, унга берилган овозлар яна ҳам кўп бўлган бўларди. Балки, бу хато фикрдир, ҳозир юрт ташқарисида яшаётган ўзбек жоҳилларининг сони 40 тадир.
- Айни вақт ичида шу икки савол бўйича “Бирлик” лидерига берилган овозларнинг сони тахминан 350 тадан бўлибди. Ҳозирги шароитда уларни табиий деб қабул қилиш керак. Демак, бу сайтга кираётган меҳмонлар Ўзбекистонда амалда фаолият олиб бораётган ягона партиянинг раисини ролини тушунишар экан.
- Бу сайтлар билан ҳамкорлик қилаётганлар ҳам ўз фикрларини тарқатиш учун усул танламайдиган даражада бефарқ одамлар эканлиги маълум бўлмоқда. Ваҳоланки, кўп ҳолларда, айтилган фикр айнан нопок жойларда тарқатилгани сабабли ўқувчилар тарафидан психологик қабул қилинмайди.
* * *
“Ҳаракат” сайтининг мъмурияти бу сўровномда мутлақо кўпчилик Абдураҳим Пўлатга овоз бергани сабабли мамнуниятини билдириш билан биргаликда, одамларни “Исёнкор” каби сайтларга кирмасликка, кирганларни эса, у ердаги фирибгарликларни кузатиб боришга чақирди.
Шундан кейин ўқувчиларимиздан ўнлаб хатлар олдик. Улардан маълум бўлишича, ҳали ҳам Исёнкор сайтида фирибгарчилик давом этмоқда, ўқувчиларнинг мутлоқо кўпчилиги Абдураҳим Пўлатга овоз берар экан, сайтни юритувчилар шарманда бўлмаслик учун вақти-вақти билан Салой Мадаминга 50-100 талаб овоз қўшиб қўйишмоқда. Буни кузатиб юрган ўқувчилар сайтнинг фикрлар ёзиладиган бўлимларига сайт юритувчиларини фош қилувчи ёзувлар ёзишган.
Масалан, у ерда шундай ёзувларни кўриш мумкин бўлган: “Эй, сайт эгалари! Абдураҳим Пўлат биринчи ўринда туришига қандай чидайсизлар. Қани тезда Салойингизга 100 та овоз қўши қўйинг”. Ёки очиқ юмор билан: “Шарманда бўлдик биз эркчилар. Бизнинг сайтимизда Абдураҳим олдинга чиқса-я. Тезроқ Соли акамизга овоз қўшиб қўйинг” ва шу кабилар.
Сайт эгаларининг бутун уринишларига қарамасдан Абдураҳим Пўлат олдинда бўлавергандан кейин, ўқувчилар шундай ёзувлар ҳам қолдиришипти. Ўзини “Мусулмон” деган одамнинг ёзуви: “Пайғамбаримиз айтганларидек, одамлар ичида тозалардан ифлослари кўп. Сайтимизда кўпчилик ифлос Абдураҳим Пўлатга овоз бераётгани, пайғамбаримизнинг сўзларини яна бир исботидир”. Ўзини “Муҳаммад Солиҳ” деб танитган одам эса шундай ёзади: “Эй, Юсуф, ифлос. Мен сенга нима учун пул тўлайман. Бизни сайтимизда Абдураҳим олдинга чиқишига қандай йўл қўйдинг. Қани тезда менга биратўласи 100000 овоз қўшиб қўй, бирликчилар ҳеч қачон олдинга чиқолмасин”.
Олган хатларимиздан маълум бўлишича, Салой Мадаминга тўсатдан қўшиб қўйилаётган овозлар ҳисобга олинмаса, мутлақо кўпчилик, яъни овоз берганларнинг 85 фоиздан кўпи, Абдураҳим Пўлат фойдасига овоз берган.
Бу сайтдаги сўровнома натижалари илмий нуқтаи назардан қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини статистика бўйича мутахассислар айтишлари керак. Аммо, баъзи мулоҳазалар бу сўровноманинг натижалари ҳақиқатга яқин эканлигини кўрсатади.
Масалан, сўровномада қатнашганларнинг 90 фоизга яқини сайтнинг фаолиятини “ёмон” ва “ўта ёмон” деб баҳолашибди. Табиий, булар Исёнкор сайтининг “Бирлик”га қарши фаолиятидан норози бўлган Абдураҳим Пўлат тарафдорларидир. Уларнинг сони “Бирлик” раисига берилган овозларга яқин эканлиги, сўровнома натижалари ҳам кўрсатганидек, “Абдураҳим Пўлат мухолифат лидеридир” деган фикрни тўла тасдиқлайди.
Шуни ҳам айтиш керакки, АҚШ, Туркия, Украина каби давлатларда бу каби сўровномалар ўтказилганда, уни ўтказаётган ташкилотлар тахминан 1-2 минг кишининг фикрини ўрганадилар. Фикри ўрганиладиган одамлар ташкилот томонидан аҳолининг турли табақаларидан пропорционал шаклда танланади. Биз кузатган сўровномага нисбаттан оз киши қатнашган, бунинг устига уларнинг қайси табақаларга мансублиги ҳам маълум эмас. Барибир, келтирилган натижалар баъзи хулосалар қилишга асос бўлолади.
Хуллас, бу операция битди. Ўйлаймизки, бир неча кун ичида айтилган сайтларга кирувчилар сони аввалги даражасига тушиб, улар яна боши берк кўчаларида қолаверадилар.
* * *
Лидер ким саволига қайтсак. Ҳозир ҳамма учун бу саволнинг жавоби аниқ. “Бирлик” тузилган кунлардан бошлаб, ўзбек миллий-демократик ҳаракатининг иш йўналиши Абдураҳим Пўлат ва унинг атрофидаги ҳақиқий бирликчилар томонидан белгилаб келинмоқда. “Бирлик” шу йўналишда кетиб, Ўзбекистонда ҳам сони ҳам сифати билан бошқалардан кескин юксакликда бўлган ташкилотга айланди. Демак, ким лидер эканлиги ўз-ўзидан маълум.