Журнал Ҳаракат №2 (41) 2003. Кечагина ўтган кунларимиз
«Харакат» Ахборот Агентлигининг янгиликлар тасмасидан
Манба: www.harakat.net Март - Апрель, 2003 йил 1 март: Эргаш Бобожонов: Демократик кучлардан миннатдорман! 28 февраль куни бир гурух «Бирлик»чилар ва «Эзгулик» жамиятининг Фаргона бўлими фаоллари кечагина хибсдан озод этилган Эргаш ака Бобожоновнинг уйига бориб келишди. Эргаш ака Бобожонов бошидан ўтган огир дамларни, камокхонада бўлиб ўтган вокеаларни сафдошларига хаяжон билан гапириб берар экан, уларнинг кўлларига ўзи тайёрлаган бир неча макола, хужжатлар ва куни кеча пала-партиш ўтказилган суд хукмини такдим этди. «Бирлик»нинг вилоят раиси Исмоил Дадажоновнинг «Эргаш ака, нима учун бошингиздан шунча ўтган вокеаларни сафдошларингиз билан ўз вактида бўлишмадингиз?» деган саволига: «Мен «Бирлик»нинг, колаверса инсон хакларини химоя килувчиларнинг куч-кудрати бу даражада эканлиги билмаган эканман. Колаверса, менинг кўтарган муаммоларим деб сафдош ва дўстларимнинг хам бошига кулфат тушишини истамадим. Бундан кейин, албатта мен сафдошларим билан, Бирлигим билан бўламан» деб жавоб берди. Комил Бекжон ака-укаларининг хам озод бўлишидан умидвор Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси раиси Салой Мадаминнинг укаси Комил Бекжон Ўзбекистон Президентининг сўнгги амнистиясига биноан 15 февралда камокдан озод килиниб‚ Урганч шахри якинидаги уйига кайтиб келди. У 1999 йил майида «наркотик модда ва ўточар курол саклаш»да айбланиб‚ 10 йилга озодликдан махрум этилган эди. Унинг ўзидан олинган маълумотга караганда, Комил Бекжон халкаро инсон хукуклари ташкилотлари маълумотларида айтилганидек‚ камок жазосини умумий тартибли УЯ-46 жазо колониясида эмас‚ балки бошка камокхоналарда хам ўтаган. Махбус учун энг огир ўтган камок муддати унинг 1-йили бўлганини ургулаган Комил, бу вактни бир кишилик камерада ўтказганини билдирди. Шундан сўнг у зонага‚ кейинчалик Каршидаги камокхонага ўтказилган. Унинг яна 2 ака-укаси - Мухаммад Бекжон (15 йил) ва Рашид Бекжон (10 йил) камок жазоларини хамон каттик тартибли колонияларда ўташмокда. Уларга нисбатан республика Президентининг амнистияси кўлланиладими‚ йўкми‚ бу хозирча номаълум колмокда. Комил Бекжоннинг ўзи Мухаммад ва Рашиднинг хам амнистияга тушишидан умидворлигини билдирди. 2 март: Ўзбекистон камокхоналаридаги кийнок ва азоблар натижасида хаётдан бевакт кўз юмган яна бир инсон – Зокиржон Зокиржон Акрамов. У 1974 йил 16 февраль куни Шахрихон шахрида тугилган. Оилали, турмуш ўртоги Акрамова Манзурахон, 1978 йилда тугилган, кизи Мафтуна, дадаси устидан суд хукми ўкилгандан кейин беш кун ўтиб тугилган. Зокиржон 1999 йил 17 июнь куни, ўртогининг тўйида хизмат килаётган жойидан фукаро кийимидаги милиция ходимлари томонидан олиб кетилган. Ўзбекистон конституцияси 25-моддасида «Хар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик хукукига эга. Хеч ким конунга асосланмаган холда хибсга олиниши ёки камокда сакланиши мумкин эмас», дейилган. Лекин, хукук «посбонлари» конунга хилоф равишда Зокиржонни вилоят МХХ бошкармаси камокхонасида, кейин Андижон камокхонасида бир ойдан ошик тутиб туришди ва 3-4 август кунлари Ўткир, Бахтиёр, Илхом деган йигитлар билан биргаликда Шахрихонда суд килишди. Ўзбекистон Конституциясининг 26-моддасида «Судда айбланаётган шахсга ўзини химоя килиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади», дейилганига карамасдан, уларга хеч кандай шароит яратилмади. Судда уларга кўйилган айбларни биронтаси хам исботини топмагач, суд хайъати маслахат учун кириб кетиб, кайтиб чикмади. Судланувчиларни якинлари соат 19.00 га кадар кутиб ўтириб, хеч кандай натижани билмай таркаб кетишгач, Шахрихон милиция бўлими подвалида тўрттала йигитга суд хукми ўкилди. Суд Зокиржонга 17 йил муддатга камок жазоси белгилади. Кейин вилоят суди камок муддатини 12 йилга туширди. Шундан кейин Ўзбекистон камокхоналарида дўзах каби хаёт бошланди. У киска муддат Тоштурмада бўлгач, Зарафшонга этап килинди. 2 йилдан кейин Коракалпогистондаги Жаслик камокхонасига ўтказилди. 4 ойда унинг саломатлиги ёмонлашди, Кўйликдаги «Сангородга» (Тошкент шахри) олиб келишди, у ерда 3 ой даволагач, яна Жасликка олиб кетишди. 2 ойда яна соглиги огирлашди, яна Тошкентдаги «Сангородга» олиб келишди. Бу ерда 3 ойга якин бўлди. Кейин Навоий шахридаги 36-сонли туб зонага олиб боришди, тўрт ойча ўтгач, 2003 йил 18 январда 3-чи марта Тошкентдаги «Сангород»га олиб келишди. Ўзбекистон Конституциясининг 26-моддасининг бошка бир бандида: «Хеч ким кийнокка солиниши, зўравонликка, шафкатсиз ёки инсон кадр кимматини камситувчи бошка тарздаги тазийкка дучор этилиши мумкин эмас», дейилган. Лекин, камокхоналарда Зокиржон мунтазам кийнокка солинган, инсон кадр-кимматлари зўравонлик билан камситилган. Шу йил 3-февраль куни Зокиржоннинг акаси Назиржон укасини кўргани Тошкентдаги «Сангород»га борди. 7-февралда укаси билан кўришди. Зокиржонни юра олмайдиган касалларни ташийдиган махсус замбилга солиб олиб келишди ва акасининг олдига кўйишди. Ака-ука узок сухбатлашдилар. Назиржон укасига «Агар президентдан кечирим сўрасанг, сени озод килишар экан, бирга олиб кетаман. Уйдагилар интизорлик билан кутишяпти, айникса, кизингни тили чикиб колган. Дадамни олиб келинг, мен жуда согиндим, деяпти. Ке, ука, кечирим сўрасанг бир жойинг камайиб колармиди? Кечирим сўрай колгин», деб ёлборди. Зокиржон эса: «Мен кайси гунохимга кечирим сўрайман? Нимага тавба киламан? Булар, шу ўтган давр ичида мени шафкатсизларча кийнаб, калтаклашиб ичларимни тўкиб бўлишди. Мени кўринишим одам холос, ўзим тугаганман. Мени инсоний хак-хукукларимдан махрум килишиб, эътикодимни йўк килмокчи бўлишди. Бундайлардан кечирим сўраб озод бўлгандан кўра, мен учун ўлим афзал», деб гапини тугатди. Эртаси куни, 8-февралда Зокиржон казо килди. Уйидан «Мен балки укамни камокдан чикариб олиб келаман», деб чикиб кетган Назиржон, укасининг жасадини олиб келди. Зокиржоннинг 3,5 ёшли кизи Мафтунага «Даданг ухлаяпти» дейишди. Мафтуна дадасни уйгонишини кутиб узок ўтирди. Эртасига Зокиржонни дафн этиш учун олиб кетишаётганда кизига «Даданг касал бўлиб колди, яхши килгани олиб кетяпмиз», дейишди. У хозир хам дадасининг яхши бўлиб келишини кутяпти. Мафтунани бутун умр дадажонини кутишга махкум килган тузумга лаънат бўлсин!... Дарвоке, Зокиржоннинг онаси 2001 йил 21 март куни ўглини кўриш учун Зарафшонга борган, аммо ўглини кўролмай ўша жойда казо килган. Бир онаизорни шу куйга солган мавжуд тузумга лаънат бўлсин!... Оллох она-болани рахмат айласин. Нурмухаммад Азизов 3 март: «Бирлик»нинг Жиззах вилояти ташкилоти конференцияси 2 март куни Жиззахда «Бирлик» халк харакати вилоят ташкилотининг конференцияси ўтказилди. Конференцияда вилоятнинг турли туманларидан 17 нафар «Бирлик» фаоли катнашди. Бу йигилишда «Бирлик» МК котиби Васила Иноят, «Бирлик»нинг Фаргона ва Самарканд вилоятлари Кенгашларининг раислари Исмоил Дадажон ва Холикназар /аниев, «Эрк» демократик партиясининг бош котиби Самад Мурод, Европада Хамкорлик ва Хавфсизлик Ташкилотининг Тошкентдаги маркази рахбарининг сиёсий ишлар бўйича масалахатчиси Корнелиу Мушински ва унинг ёрдамчиси Жўрабек Омоновлар мехмон сифатида иштирок этдилар. Кун тартибида 3 масала бор эди. 1. «Бирлик»нинг Жиззах вилояти Кенгаши раиси вазифасини бажариб келаётган Бахтиёр Хамронинг ўтган давр учун хисоботи. 2. Ташкилий масалалар. 3. Бугунги ижтимоий-сиёсий вокеалар, хусусан Америка-Ирок ўртасидаги муносабатлар ва килинадиган ишларнинг мукокамаси. Мажлисда Мухиддин Курбонов «Бирлик» халк харакати Жиззах вилояти Кенгашининг раиси этиб сайланди. У 1958 йилда тугилган, олий маълумотли, 1990 йилдан «Бирлик»нинг Жиззах вилояти Кенгаши аъзоси, Зомин тумани Кеншгашининг раиси, Ўзбекистон инсон хукуклари жамиятининг Зарбдор тумани раиси. «Бирлик»даги фаолияти учун бир неча маротаба хукумат томонидан сохта айбномалар асосида камалиб хам чиккан. 7 март: Байрам арафасида аёллар исёни Бугун‚ 7 март куни ўзбек хотин-кизлари тузумга карши исён кўтардилар! Исён!!! Республика пойтахтида исён эпицентри Тошкентдаги Эскижува бозори ёни (бир вактлардаги «Спартак» стадиони ўрни) бўлди. Эрталаб бу ерга 50-60 нафар аёл тўпланди. Улар ўгли‚ эри ёки ака-укалари диний экстремизм тамгаси ёпиштирилиб‚ бегунох камалганларнинг онаси‚ хотини ёхуд опа-сингиллари эди. Аёллар Президент амнистиясига катта умидлар боглашганини‚ амалда бу афви умумий уларнинг жигарбандлари учун саробга айланганини дард-алам билан такрорлашди. Исёнчилар Ўзбекистон хукуматининг камокхоналардаги кийнок ва тазъйикларга бефарк караётганини алохида таъкидлашиб‚ хукумат аъзоларининг хамда давлат рахбарининг истеъфосини талаб килишди. «Хукук-тартибот» идораларининг милиция ва фукаро кийимидаги ходимлари ур-йикит бошлашди‚ шўринг кургур аёлларни рахмсизларча калтаклашди. Сўнгра улар ўша идораларнинг махсус автобусларига зўрлаб олиб чикилиб‚ номаълум ёкка олиб кетилди. Бунда милиция ходимлари билан бўлган тўнашувда икки тарафдан хам жисмоний зарарланганлар‚ конга беланганлар бор. Исён жойига кечикиб етиб келган «Озодлик» ва «Америка овози» радиоси мухбирлари хам каттик калтакландилар. Эскижувадан 3-4 километрча радиусдаги кўчаларда транспорт харакати тўхтатилди. Бизга хукук химоячиларнинг Ўзбекистон вилоятларидан хабар килишларича‚ аёлларнинг бундай норозилик харакатлари бугун республиканинг Андижон‚ Маргилон‚ Карши ва бошка шахарларида хам бўлган. Олинган хабарларга кўра‚ уларнинг кўплари таъкиб остига олинганлар. Бу вокеалар туфайли хукук химоячилари хам каттик кузатув остида бўлинганлар. Масалан, «Эзгулик» жамиятининг раиси Васила Иноят Интернет тармогидан узиб кўйилган. 11 март: «Бирлик» жонланиб Ўзбекистон хукуматининг пайтавасига курт тушди Сўнгги 1-1,5 йил ичида Ўбекистоннинг турли туманларида «Бирлик» халк харакатининг фаолияти жонланиб бормокда. Бундан хукуматнинг, хусусан унинг катагон органи бўлмиш милициянинг пайтавасига курт тушиб колгандек кўринади. Фаргоналик мухбиримизнинг хабар беришича, Поп тумани Халкабод шахарчаси профилактика нозири милиция майори (исми Омонбой) шу туманда яшовчи «Бирлик» халк харакати фаоли Хайитбой Кўзиевдан «Бирлик» халк харакатининг фаолиятини янгитдан жонлаштиришда ташкилотчилик килмайман, агар ташкилотчилик фаолиятида иштирок этсам жиноий жазога тортилишим мумкинлиги тўгрисида тушунтириш берилиб, огохлантирилдим, деган тилхат каби бир хат ёздириб олган. Махаллий хукук химоячилари бу масала билан шугулланиб, айтиб ўтилган милиция майорини жавобгарликка торттириш учун конуний харакатлар бошладилар. 12 март: БМТ Ўзбекистондаги кийноклар бўйича маърузасини эълон килди Маълумки, 2002 йил 24 ноябрдан 6 декабрга кадар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Котибининг Махсус Маърузачиси ван Бовен Ўзбекистонда бўлиб, бу ерда давлат органлари томонидан махбусларга карши ўтказилаётган кийноклар хакида маълумот тўплаб кетган эди. Ташиф чогида у давлатнинг юкори лавозимдаги рахбарлари ва фукаролик жамияти ташкилотларининг вакиллари, шунингдек кийноклардан жабрланганлар ва уларнинг якинлари билан учрашди, шунинг билан бирга у баъзи бир жазони ўташ муассасаларини хам шахсан бориб кўрди. Нихоят, ван Бовен бошчилигида тайёрланган хужжат БМТнинг расмий хисоботи шаклида эълон килинди. 62 сахифали бу хисоботда Ўзбекистондаги ахвол атрофлича ва объектив шаклда ёритилган. БМТнинг Тошкентдаги офиси томонидан ўзбекчага хам таржима килинган бу хисоботнинг тўлик матни якин кунларда хукук химоячиларининг сайтига кўйилади. Лекин, хисоботнинг негизини унинг преамбуласидаги куйидаги сўзлар акс эттиради: «Миссия пайтида олинган бир катор кўрсатмаларга асосланиб, Махсус Маърузачи шу нарсага ишонч хосил килдики, кийноклар ва бошка турдаги адолатсиз харакатлар Ўзбек камокхоналарида систематик равишда практика килинади». Бу жумлалар Каримов хукуматига берилган бахо ва айни замонда хукмдир. 14 марта: Продолжается давление на членов Движения «Бирлик» (Из Заявления Общества «Эзгулик», 14 марта 2003 ) ...В Зарбдорском районе Джизакской области по приказу заместителя начальника районного РОВД Шухрата Рустамова участковый милиционер Шокир Мухтаров 13 марта 2003 года привел председателя Джизакского отделения «Бирлик» Мухиддина Курбанова в районное управление внутренних дел, где ему угрожали за участие в деятельности оппозиционной организации и приказали прекратить общественно-политическую деятельность. ...А участковый майор милиции городка Халкабад Попского района Наманганской области, который наотрез отказался представиться подобющим образом, провел так называемую профилактическую беседу с местным активистом «Бирлика» Хайитбоем Кузибоевым и однозначно предепредил его о «возможности» открытия против него уголовного дела, если последный не прекратить свою общественно-политическую деятельность в «Бирлике». 17 март: Тошкентга келган ЕХХТ раиси учрашувларини мухолифатдан бошлади Бугун Тошкентдаги «Интерконтенинтал» мехмонхонасида Ўзбекистонда мехмон бўлиб турган Нидерландия Ташки ишлар министри, Европада Хавфсизлик ва Хамкорлик Ташкилотининг ижродаги раиси Даан Эвертс (Daan Everts) «Эзгулик» раисаси Васила Иноят билан учрашди. Учрашувда ЕХХТининг Тошкентдаги Бюроси рахбари Ахмет Эрозан (Ahmet Erozan), Нидерландиянинг Ўзбекистондаги консуллик вазифасини бажарувчиси Зимен А.Коувенер (Thymen A.Kouwenaar), Хукукий ёрдам кўрсатиш жамиятининг рахбари Нозима Камолова ва бир неча ўзбекистонлик журналистлар катнашдилар. Жаноб Эвертс Ўзбекистон рахбари билан бўладиган учрашув олдидан мамлакатдаги умумий ижтимоий, сиёсий ва инсон хукукларига оид ахвол билан якиндан танишиш истагини билдирди. Васила Иноят «Эзгулик» жамиятининг рўйхатга олинмаётгани ва бу масала, кўринишидан, хукумат рахбари истагига боглик бўлиб колганини айтиб, инсон хукуклари билан шугулланувчи ташкилотни рўйхатга олмаслик - Ўзбекистонда хали-бери демократик ислохотлар бўлмаслигидан далолат эканлигини таъкидлади. «Эзгулик» рахбари ЕХХТ раисидан шу масала билан якиндан шугулланишни, бу масалани шахсий конторли остига олишни сўради. Васила Иноят бу кунларда «Эзгулик» жамияти ва «Бирлик» аъзоларига нисбатан регионларда хукумат идоралари томонидан босим ўтказилаётгани хакида фактлар тўгрисида хам гапирди. Нозима Камолова Ўзбекистонда суд органларининг мустакил эмаслиги, бунинг натижасида адвокатларнинг харакатларига карамасдан хам жуда кўп холларда адолатсиз хукмлар чикарилаётгани, хукукни мухофаза килиш идораларида кийнок ва ноконуний муносабатлар давом этаётгани хусусида гапириб, бу сохаларда ижобий ўзгаришларга эришиш учун нималар килиниши кераклигига оид таклифларини билдирди. Матбуотдаги кўзга кўринмас цензура ва журналистларга очикдан-очик босим давом этаётгани хакида журналистлар гапириб беришди. Даан Эвертс бу ерда кўтарилган масалалар, айникса «Эзгулик»нинг рўйхатга олиниш масаласини бугун хукумат рахбари билан бўладиган учрашувда, Европабанк йигилишида, колаверса ЕХХТнинг Венадаги кароргохида бўладиган расмий мажлисларда мухим масалалардан бири сифатида албатта мухокама килажагини билдирди. 18 март: «Эзгулик»нинг кураши ва Адлиянинг масхарабозликлари Ўзбекистон инсон хукуклари «Эзгулик» жамияти тузилганидан бери ўтган 1 йил ичида 3 марта Курултой ўтказиб, расман рўйхатдан ўтиш учун Адлия вазирлигига 3 марта хужжатларини топширган бўлса хам, хукумат рахбарининг шахсий тошириги билан Вазирлик арзимаган бахоналарни рўкач килиб, уни рўйхатдан олмаяпти. Охирги мурожаатга жавоб бериш муддати 26 февралда ўтиб кетди, аммо «Эзгуликка» жавоб берилмади. «Эзгулик» раиси Васила Иноят вазирлик биноси олдида пикет ўтказиш ниятини очиклагач, кеча, 18 март куни Адлия вазирлиги унга «Эзгуликни» рўйхатдан ўтказиш масаласи салбий хал этилганини билдириб, ёзма жавоб берди. Унда кўрсатилишича, Низомнинг кайсибир пунктидаги «жалб килиш» сўзлари «кўмаклашиш» сўзига ўзгартирилиши керак эмиш. Бундан ташкари Ташаббус гуруки аъзоларининг айримларини телефонлари кўрсатилмаганмиш ва Жамиятнинг номи лотин харфларида хам кўрсатилиши лозим эмиш. Ўзбекистон режими билан конунлар доирасида курашишга ахд килган «Эзгулик»чилар эртага, 19 март куни эрталаб Жамиятнинг 4-чи Курултойини ўтказиб, Адлия вазирлигининг ўринсиз талабларини бажаришга ва ўта тезлик билан хужжатларини Вазирликка кайта топширишга келишдилар. Норасмий, аммо ишонарли манбалардан олинган хабарга караганда, ЕХХТнинг ижродаги раиси, Нидерландия Ташки ишлар вазири Даан Эвертс 17 март куни кечкурун президент Каримов билан учрашганда «Эзгулик»нинг рўйхатга олиш йўлидаги тўсикларни хам тилга олган. Унинг гаплари канчалик инобатга олиниши якин кунларда маълум бўлади. 19 март: «Эзгулик»нинг галабаси – Адолатнинг тантанаси Бугун эрталаб «Эзгулик» жамияти бир йил ичидаги тўртинчи Курултойини ўтказиб, ўз Низомига Адлия вазирлиги талаб килган ўзгартиришлари киритди ва бир неча соат ичида хужжатларни вазирликка кайтадан тпширди. Кечагина «Эзгулик»ни руйхатга олишдан бош тортган Адлия вазирлиги бугун тушдан кейин вазирлик Коллегиясининг йигилишини ўтказиб, «Эзгулик»ни руйхатга олиш хакида карор кабул килганини расман очиклади. Бу вокеа «эзгулик»чилар, ўзбек мухолифатчилари ва халкаро ташкилотларнинг сўнгги бир йил давомидаги тинимсиз олиб борган харакатлари-нинг самарасидир. Ўзбекистон хукумати биринчи марта ўзи танлаган ташкилотни эмас, конун бўйича рўйхатга олиниши керак бўлган ташкилотни мажбуран тан олди. 24 март: «Бирлик»нинг Курултойи шу йил май ойида Тошкентда бўлади Кеча Тошкентда «Бирлик» халк харакати Марказий Кенгашининг йигилиши бўлиб ўтди. Кенгашда маъруза килган ташкилотнинг Фаргона вилояти бўлими раиси Исмоил Дадажон шу кунгача Ўзбекистоннинг 8 вилоятида махаллий конференциялар ўтказилгани ва уларнинг карорига биноан «Бирлик»нинг Курултойини ўтказиш масаласи кун тартибига келганини билдириб, 5 май куни Тошкент шахрида «Бирлик»нинг Курултойни ўтказишни таклиф килди. Бу таклиф мажлис катнашчилари томонидан маъкулланди ва «Бирлик» Курултойини 5 майда чакиришга карор килинди. Мажлисда махаллий Конференцияларини ўтказиб бўлган вилоят ташкилотларининг рахбарлари ва Марказий Кенгаш котибаси Васила Иноят иштирок этдилар. «Бирлик» Курултойини ўтказиш билан боглик бўлган ташкилий ишлар таксимлаб олинди. Биринчи кадам ўларок Тошкент хокимияти ва бошка тегишли идораларга Васила Иноят номидан бу хакда ариза берилади. Мухолифатнинг бирлашиши жадаллашди Маълумки, Кашкадарёлик мухолифатчилар «Эрк» партияси Марказий Кенгашининг аъзоси Дайнов Ташановнинг ташаббуси билан «Бирлик» халк харакати ва «Эрк» демократик партияларининг харакат стратегиясини ва кураш тактикасини жиддий ислох килиш» лозимлигини билдириб, «Умумлаштирувчи институт сифатида «Бирлик» халк харакатини тиклаш ва унинг таркибига мустакил партиялар сифатида «Бирлик» ва «Эрк» демократик партиясининг муносиб макомларда киришини таъминлаш» устида иш бошлашга келишган эдилар. Дайнов Ташановнинг бу хусусдаги Чакиригида шундай сўзлар хам бор: «Хали демократик кучлар етарлича шакллланмаган ва диктатура кучли бўлиб турган 1989 йилдаги бўлиниш хато бўлган, бу хато тузатилиши лозим». Бу Чакирик «Харакат» журналининнг 2002 йил 38-сонида эълон килинган. Бироз кечикиб бўлса хам бизга етиб келган хабарларга караганда, Самаркандлик мухолифатчилар хам бу масала устида жиддий иш бошладилар. Шу йил 9 март куни вилоят мухолифатчилари Иштихонда мажлис ўтказиб, мухолифатнинг келажагини мухокама килдилар. Мажлисда кабул килинган Мурожаатнома 1989-90 йилларнинг вокеаларини бахолашда Кашка-дарёликлардан хам олга кетган. Кашкадарёликлар мухолифатнинг бўлиниши нотўгри бўлганини ургулаб, уни кайта бирлаштиришга чакиришса, Самаркандликлар ўз Мурожаатларида «Самаркандда хеч качон мухолифат ичида бўлиниш бўлмаган» деган фикрдан келиб чикиб, бирга ишлашни давом эттираберишга чакирдилар. Демак, бўлиниш бўлмаган ва бу ерда мухолифатчилар «Бирлик» байроги остида аввалари харакат килиб келганларидек, бундан кейин хам ишларини шундай давом эттирдилар. Самаркандлик мухолифатчилар, бўлиниш бўлган ерларда, бирлашиш йўли - хамкорлик эканлигини хам таъкидлайдилар. Аввалги хабарларимизда билдирганимиздек, мухолифатнинг бу шаклда бирлашишига «Эрк» раиси Салой Мадамин ва ўзини «Эрк»нинг Бош котиби деб айтаётган Отаназар Ориф каршилик кўрсатмокдалар. Тошкентлик мухбиримизнинг билдиришича, Отаназар Ориф хозир хам Кашкадарёлик ва Самаркандлик мухолифларнинг мурожаатларини «икки ташкилотни бирлашишга эмас, якинлашишга чакирик» деб талкин килишга уринмокда. Самаркандликларнинг фикрлари эса жуда аник: Уларга кўра мухолифат, яъни «Бирлик», Самаркандда бўлинмаган ва бу бирлик сакланиши керак. Аммо, Самаркандлик мухбиримизнинг фикрича, бу вилоят мухолифатчиларнинг Мурожаатида бир хатолик бор. Улар 1992 йили тузилган Демократик Форумни жонлаштиришни таклиф киладилар. Вахолангки, «Бирлик» ўзининг 1992 йил май ойида бўлиб ўтган Курултойида, сиёсий ташкилотлар билан бир каторда сиёсий мохиятга эга бўлмаган ташкилотларни хам бирлаштиувчи ва ташкилой масалаларда нодемократик принципларга асосланувчи Демократик Форумга кирмаслик хакида карор кабул килган. Шу сабабли, уни реанимация килишга уриниш бефойда бўлса керак. 25 март: Самаркандлик талабаларнинг норозилиги Самарканд Давлат Чет Тиллар Институтининг талабалари - институт ректори‚ 57 ёшли Юсуф Абдуллаевнинг‚ тўсатдан ва хеч бир сабабсиз‚ ишдан четлатилганига карши 24 март‚ куннинг биринчи ярмида норозилик пикетига чикдилар. Мингга якин талаба шахар марказидаги Амир Темур хайкали олдидаги майдондан бунинг боисини аниклаштириш учун шовкин-сурон билан шахар хокимлиги томон борганлар. Бу вактда янги шахарни эски шахар билан богловчи катта йўлда транспорт катнови тўхтатиб кўйилган. Хокимлик биноси олдида талабалар унинг ойналарини синдирганлар. Шундан сўнг талабалар хокимликнинг мажлислар залига киритилиб‚ уларни вилоят мансабдорлари‚ шу жумладан вилоят хокими Шавкат Мирзиёев тинчитишга уринишган. Лекин фойдасиз. Собик ректор топиб келтирилиб‚ талабалар билан учраштирилгач‚ улар институтга кайтишган. Лекин можаро хали хал бўлганича йўк. 31 март: Усмон Хакназаровнинг маколаси туфайли Москвада «Харакат» журналига ов килинмокда Бундан 5-6 йил аввал, ўзбек хукук химоячилари Москвада туриб фаолият юритишган замонда, Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати ва милициясининг исковичлари бу ерга келиб хукук химоячиларини таъкиб килишар, уларга карши Россия органларининг одамлари билан биргаликда турли провокациялар уюштирашар, баъзи холларда уларни калтаклаб кетишарди. Ўзбекистонлик хукук химоячи-ларининг кўпчилиги чет элларга чикиб кетгач, ўзбек режимининг одамлари эътиборларини «диний экстремистларга» каратдилар, яъни Россияга кочиб келган диндорларни таъкиб килишга ўтдилар. Аммо бу кунларда яна эски вокеалар такрорлана бошлади. Шу йил 27 март куни эрталаб соат 9 да Москвада яшаётган «Бирлик»чи хукук химоячиси Бахром Хамронинг вактинча Москвада турган укаси Фармон ва бу ака-укалр билан бирга ишлаётган икки киши, уларнинг бири Ўшлик, иккинчиси Андижонлик, Москва вилояти Ташкилий Жиноятга Карши Курашиш Бошкармасининг майори Алексей Никитич бошчилигидаги гурух томонидан Бошкарманинг Кунцеводаги кароргохига олиб келинган ва бу ерда «ёлгон детекторлари» ёрдамида хамда икки Ўзбекистонлик агент иштирокида сўрокка тутилган. Аввалига ушлаб келинганларнинг Москвада вактинча туришга рухсат берувчи хужжатлари текширилган ва максад айнан шу хужжатларнинг сохта эмаслигини ўрганиш эди, деб эълон килинган. Аммо сўрокда Ўзбекистонлик агентларнинг катнашиши ва берилган саволлар рухи кўрсатдики, уларнинг максади тамомийла бошка. Уларга куйидаги саволлар берилган: Номоз ўкийсанми? Ислом экстремистлари билан алокангиз борми? Бахромнинг улар билан алокасини сезганмисиз? «Харакат» журнали каерда, ким тарафидан ва кимнинг маблаги билан чикарилади? Журнал кандай килиб Ўзбекистонга олиб кетилади? Бундан бир неча кун илгари журналнинг охирги сонидан бир неча мингтаси маълум бир уйда турарди. 3-4 кун ичида улар йўк бўлиб колди, ким уларни олиб кетди? Асли /иждувонлик бўлган Бахром Хамро ўша туманда яшовчи тадбиркор, хозир камалган Соли акани танийдими? Ва шу кабилар. Сўрокка тутилганлар «Харакат» журналини давомли ўкиб туришларини, лекин бошка нарса билмасликларини, хеч кандай экстремистлар билан алокалари йўклигини айтганлар. Вокеадан хабар топган Бахром Хамро Ташкилий Жиноятга Карши Курашиш Бошкармасига етиб келди ва майор Алексей Никитич ўзини хам бир неча марта иш жойида зиёрат килиб, киши билмас шаклда «Харакат» журнали хакида информация олишга интилган милиция ходими эканлигини билди. Бундан бир неча йил аввал Россия фукаролигини олган Бахром Хамро милиция майоридан тушунтириш талаб килиб, бу ишлар Ўзбекистон органларининг талаби билан килинаётганига шубхаси борлигини, бу хусусда керакли жойларга шикоят килажагини билдирганда, Алексей Никитич ишнинг Ўзбекистон билан алокаси йўклигини, максад йигитларнинг хужжатларини текшириш эканлигини тўтикушдек такрорлашдан нарига ўтолмади. Нима учун «Харакат» журнали билан кизикишаётгани хакидаги саволларга мантикли бир жавоб хам бермади. Фармон Хамро ва икки ўзбек милиция тарафидан ўша куниёк соат 18 лар атрофида кўйиб юборилди. Бахром Хамронинг фикри шундай: Мен сафдошларимиздан почта оркали «Харакат» журналини доим олиб тураман. Охирги сонидан хам 20-30 дона олдим ва танишларим ичида таркатдим. Ўйлайманкии, ўзбек агентлари журналнинг бу сонида чоп этилган Усмон Хакназаров исмли кишининг «Возрождение серого кардинала узбекской политики» номли маколаси туфайли журнал билан кайтадан кизикиб колганлар. 3 апреля: Русский шовинист Черногаев лжет на «Немецкой волне» Вчера, 2 апреля русская служба радио «Немецкая волна» передало в эфир очень интересную передачу - Правозащитники Узбекистана: кто победит в «конкурентной борьбе?». Хотя в ней упоминаются и высказывания Конгрессмена из США Курта Уолдена о разногласиях среди правозащитных организациях, основу передачи составляет интервью с председателем Общества прав человека Узбекистна «Эзгулик» Василой Иноятовой. Здесь же имеется следующая заметка ташкентского корреспондента радио Юрия Черногаева, известного со своими антиузбекскими сентиментами: «Иноятова, по собственному заявлению, намерена бороться за легализацию движения «Бирлик», которое в начале 90-х годов одним из условий общественного прогресса считала выезд русских из Узбекистана». Черногаев просто лжет, когда говорит о том, что «Бирлик» в начале 90-х годов одним из условий общественного прогресса считал выезд русских из Узбекистана, пишет корреспондент Агентства «Харакат» и высказывает следующую мысль. В конце 80-х, в начале 90-х годов в Ташкенте был популярен анекдот: У Узбекского Радио спрашивают, что будут с русскими в Узбекистане после перестройки. Ответ: После того как «Бирлик» объявить узбекский язык государственным, часть русских, не уважающих наши обычаи, наш язык, уедут из республики. Если исламисты объявят сухой закон, уедут и остальные. По-видимому, уровень знаний господина Черногаева об общественно-политической ситуации в Узбекистане соответствует таким анекдотам, заключает наш корреспондент. 21 апрель: Кашкадарёда «Бирлик»нинг конференцияси Кеча, 20 апрель куни «Бирлик» халк харакати Кашкадарё вилоят ташкилотининг конференцияси бўлиб ўтди. Вилоятнинг 8 туманидан 34 вакил катнашган ушбу мажлис кун тартибига куйидаги масалалар бор эди: 1. Бугунги ижтимоий-сиёсий вазият ва унга муносабат; 2. «Бирлик» халк харакати ва Эрк демократик партияси бирлашувининг ахамияти; 3. Вилоят кенгашининг шу кундаги мухим вазифалари ва стратегик максадларини аниклаш; 4. Ташкилий масалалар; 5. Харакатнинг Низоми лойихасига таклифлар; 6. Вилоят ташкилоти Кенгашининг йигилишлар жадвалини аниклаш; 7. «Бирлик»нинг Курултойига делегатлар сайлаш. Кенгаш раиси «Эрк»чи Дайнов Ташанов олиб борган мажлисда Эрк демократик партиясининг Бош котиби Самад Мурод икки мухолиф ташкилотнинг барлашуви хакида гапириб, 1990 йиллардан 2000 йилгача давом этган хукуматнинг зулми, шухрат ва манфаатпарастлик натижаси ўларок ўртага чиккан ўзаро ички адоватлар мухолифат фаолларини сочиб юборгани, уларни пароканда килиб ташлаганини алохида ургулади ва мамлакатда тобора чукурлашиб бораётган танглик мухолитфатнинг бирлашишини таказо килишини айтди. Конференцияда вилоят Кенгашига янги аъзолар, Кенгаш раиси муовинлари, Тафтиш комиссияси ва Харакатнинг шу йил 5 май кунига режалаштирилган Республика Курултойида катнашиш учун 4 нафар делегат сайланди. Кенгаш раиси Дайнов Ташановнинг мухбиримизга айтишича, бугунги анжуманнинг ўтказилиши хакида вилоят хокимлигига хабар берилган ва мажлис учун жой топиш масаласида ёрдам сўралган. Хар доимгидек хокимиятдан жавоб бўлмаган, аммо, яна бир неча марта огзаки мурожаатлардан сўнг вилоят хокими: «Сизларга рухсат ёки ёрдам бериш менинг вазифамга кирмайди, йигилишларингни каерда ўтказсанглар ўтказаверинглар», деб огзаки жавоб кайтарган. Ирок вокеаларидан кейинги Ўзбекистонда бўлятган ўзгаришларга каранг, деб хабар беради Каршилик мухбиримиз. Авваллари, огзаки бўлса хам ижобий жавобни кўйиб туринг, дархол милиция ва прокуратурадан ёзма огохлантиришлар келар эди. Андижон «Бирлик»чиларининг йигилиши Бугун Андижонда «Бирлик» халк харакатининг вилоят ташкилоти Кенгашининг йигилиши бўлиб ўтди. Кенгаш раиси Хусанбой Каримжонов олиб борган бу мажлисда 5 май куни ўтказилиши мўлжалланаётган «Бирлик»нинг Курултойига делегатлар сайланди ва ташкилотнинг бу даврдаги фаолиятига доир масалалар кўриб чикилди. 28 апрель: «Бирлик» Тошкентда хам янгидан ташкилотланди Бугун «Бирлик» халк харакатининг Тошкент шахар ташкилоти фаолларининг йигилиши бўлиб ўтди. Унда шахарнинг 9 туманидан 17 вакил катнашди. Йигилишда Харакатнинг мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий хаётдаги ўрни, вазифа ва максадлари, шу йил 5 майда ўтказилиши режалаштирилган «Бирлик»нинг Курултойига тайёргарлик масалалари ва унга делегатлар сайлаш, шунингдек ташкилий масалалар кўриб чикилди. Музокараларда Харакатни келгусида «Бирлик халк харакати партясига» айлантириш зарурати мавжудлиги, бундан буён сиёсий жараёнларда катнашиш мутлако кераклиги таъкидланди. Кўпчилик овоз билан Шавкат Тожиев раислигида «Бирлик» халк харакати Тошкент шахар Кенгаши сайланди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону