Журнал Ҳаракат
№2 (5) 1996. Ичидагилар
Шаҳодат чироғи
Хар бир чечен бир Дудаевдир.
Бу дуне-ю у дунедаги энг
олий мартаба шахидликдир.
Шайх Шомил
--------------------------------------------------------------------------------
Апрель ойининг йигирма биринчисидан йигирма иккинчисига утар кечаси рус котиллари Кавказда озодликнинг маш'аласига айланган, хурриятнинг улмас коясидек кукрак керган, миллат мохиятини дуненинг учмас кулезмаларига битган Жавхар Дудаевни улдиришди.
Жавхар Дудаев йигирманчи асрнинг охирида жахонда энг куп гапирилган лидерларидан бири эди. Кулбола сиесатчилардан бири "Озодлик" радиосида Жавхар Дудаевни эсларкан, сузини "У аскар эди" дея бошлади ва "У аскар эди" дея тамомлади.
Жавхар Дудаевни факат аскар деб та'рифлаш тугрими? Бобокалонимиз Амир Темир хазратлари айтганларидек, "Аскарнинг вазифаси буйрукка итоат этмокдир". Аскар буйрук олган захоти каршисида ким ва нима булишидан кат'ий назар уни бажаришга киришади. Аскар узида тугилган фикрни хам буйрукни бажариб булгандан кейин айтолади.
Жавхар Дудаев эса аскарликка карши исен этган, озодликни, хурриятни, тахт, тож хавасидан, шохона хаетдан устун куйган инсон эди. У узок йиллар Совет Иттифоки армияси сафларида хизмат килди. Аммо 1991 йили Таллинда кули остидаги кушинларни халк устига тортишдан бош тортиб, узини аввал Инсон эканлигини курсатди.
"Куллар судралиб яшайдилар" сарлавхали маколасида Жавхар Дудаев шундай деб езади: "Мен Таллин харбий гарнизони кумондони эканлигимда хузуримга кекса ешли бир аел келди. Кузларида еш уйнаб турган бу аел менга бир байрокни узатиб "Углим, харбий учокларнингдан бири шу байрокни шахар узра хилпиратиб утса, мен жонимни Жабборга топширишга розиман", - деди. Еши етмишдан ошган бу аелнинг истагини аввалига англамадим. Сунгра бу байрок озодлик харакатининг байроги эканлигини англатгандан кейин калбимнинг аллакаерида оташли бир туйгулар жумбушга келди. Ва бу байрокни шахар узра уз учогимда хилпиллатиб утдим".
Шундан кейин айни учокда Грознийга келган Жавхар Дудаев Чеченистон халклари Ижроия Кумитаси тарафидан лидер этиб сайланаркан, биринчи килган иши Чор Россиясининг жаллоди генерал Ермоловга шахар уртасида куйилган едгорликни олиб ташлатди. "Чеченлар вахший халкдир. Уларнинг бешикдаги боласи хам Русиянинг келажаги учун тахликадир" дея Чор подишохига мактуб езган хам, чеченларни катлиом этиб, кишлокларини ендирган, одамларни тириклайин кумдирган, сувга чуктирган хам ана шу Ермолов эди.
Сунгра Жавхар Дудаев Совет Иттифоки архивларидан сирли сакланган хужжатларни уртага чикарди. Бу хужжатлар 1944 йилда чеченлар сургун килинар экан, улардан бир неча мингини кириб ташлаган котилларга Сталин томонидан кахрамонлик унвони берилгани тугрисидаги хужжатлар эди.
Ха, Жавхар Дураев учун тарих ва озодлик туйнуклари бирин кетин очила бошлади. Шайх Мансурдан Шайх Шомилга ва бугунги кунга кадар узанган тарих рухи унинг вужудида улмас чинорга айланди. Жавхар Дудаев 1991 йилда Чеченистонни мустакил давлат дея э'лон этар экан, уч юз йил давомида русларга карши мужодала берган буюк авлодлари васиятини амалга оширган эди.
Лекин уч юз йил давомида вахшийлигидан кайтмаган Русия бу сафар хам чеченлар карорини хазм эта олмади. 1991 йилда Москва "Жавхар Дудаев йук этилсин" шифрограммани Грознийга жунатди. Лекин бу иш учун соатларгина берилганига карамай орадан йиллар кечса хам Москва максадига эриша олмади.
1994 йил 11 декабрь куни рус аскарларининг конли этиклари Грознийга кирди. "Икки соатда Чеченистонни тор-мор этаман" дея дунега жар солган Павел Грачев деган жаллод хам, унинг рахнамоси Борис Ельцин хам уз салафлари каби адашдилар. Чеченлар ун олти ой дахшатли армияга карши жанг килдилар. Бу жанг филнинг каршисига чиккан чумолининг ракибини гурсиллатиб йикитгани каби бир холат эди. Аммо фил шавкатли хайвон. Россияда эса бундай шавкат йук.
Ун олти ой дедик. Чунки Жавхар Дудаевнинг жанги ун олти ой деганда иккинчи погонага кутарилди. Я'ни энди чечен мужохидлари орасида Жавхар Дудаевнинг узи йук, аммо рухи яшаетипти.
Уша урисларнинг Сољеницин деган езувчиси "Сталин лагерларида бир неча халкларнинг вакиллари бор эдилар. Лекин мен битта миллатни курдим. У хам булса Сталин жаллодларининг киличидан, болтасидан, кийногидан, азобидан куркмаган чечен миллати" деб езганини бугунги Москва унутганга ухшайди.
Дудаев "Хар бир чечен бир Дудаевдир" деганида миллион карра хак эди. Бугун унинг изидан Яндарбиев, Масхадов, Басаев, Удугов... каби сон-саноксиз Дудаевлар келмокда.
Хар бир Инсон уз хает йулини узи танлайди. Дудаев кулликни эмас, курашни танлади. Курашнинг усулларини хам Инсон узи танлайди. Дудаевнинг танлаган усулини тугри деб хисобламаетган одамлар булиши мумкин, лекин унинг кахрамонлигини тан олмаган одамни тополмайсиз.
Туркияда унинг китоби чоп этиларкан, унинг исмини Жахар эмас Жавхар дея езишгани узига хос бир рамзий ма'нога эга эди.
Ха, у замонамизнинг Жавхари, жавохири эди. Биз жавохир дустимизга Аллохдан рахматлар тилар эканмиз, кабри нурга тулсин, шаходат чироги учмасин, дея дуо киламиз! Дуненинг энг огир ситамларини тортган ва тортаетган чечен биродарларимизга бошин-гиз сог булсин, буюк мужодалангизда Тангри сиздан мададини аямасин деймиз! Бизнинг хам калбимиз Сизнинг калбингиз каби бу огир жудоликдан огримокда...
Дудаевнинг ўзбек дўстлари