Абдуманноп Пўлат - Яна ҳукумат-мухолифат муносабатлари тўғрисида
Биз уз истиклолимизни саклаб колиш учун Гарб ва бошка тарафлардаги потенциал иттифокчиларимизнинг сиёсий, ма'навий, иктисодий ва керак булса харбий ёрдамига мухтожмиз. Бундай давлатлар орасига биринчи навбатда АКШ, Гарбий Европанинг йирик ривожланган мамлакатлари, Япония, Туркия, Покистон, ва ба'зи бошка мусулмон мамлакатлари киради. Улар билан хамкорлик жиддий даражага кутарилиши керак Ташки сиёсатимиз миллий манфаатларимизга асосланган булиб, у иложи борича мафкуравий та'сирдан четда булгани ма'кул. Шу билан бирга, ривожланган демократик мамлакатлардан биз куп нарсани урганишимиз, улардаги миллий ва демократик давлатчилик асосларини аста-секинлик билан уз миллий шароитларимизни хисобга олиб жорий килишимиз керак. Албатта, ташки сиёсатимизда "бир томонга огиб кетиш" хавфидан эхтиёт булишимиз керак. Русия билан иктисодий ва сиёсий хамкорлигимизда якин ун йил ичида кескин узгартириш килиш жуда мушкул. Бундай кадам хато хам булади. Барча масалалар каби ташки сиёсатда хам турли йуналишлар ва манфаатлар орасида муайян тугри йулни топишимиз керак. Ташки сиёсат миллий манфаатларга асосланаши лозим экан, миллий манфаатларимиз тугрисида ижтимоий фикр (доктрина, концепция) ишлаб чикилганми, деган савол тугилади. Бизда у нафакат ишлаб чикилмаган, хатто у тугрисида жиддий уйлаш хам йук. Шуни айтиш керакки, бу каби масалалар устида жиддий ва эркин бахс-мунозаралар ривожланган жамиятларда хам булиб туради ва ижобий рол уйнайди. Бизда хам бу мавзуда бахс-мунозаралар очиш ва ва миллий вазифаларимизни белгилаб берадиган концепция ишлаб чикиш вакти келди. Юрт рахбарининг маслахатчилари ба'зан шошилишда тайёрлаб бераётган ва купинча шиор ва чакириклардан иборат булган таклифларини жиддий концепция деб булмайди. Бундай концепцияни етук мутахассислар тайёрлашлари кераклиги канчалик шубхасиз булса, бу мавзуда жамиятнинг турли табакаларининг фикрини урганиш хам шунчалик шубхасиздир. Узбекистоннинг кузга куринган мухолифатчилари орасида мутлок купчиликни миллий-демократик фикрдаги инсонлар ташкил этганлиги учун, истиклол масаласида улар билан хукумат орасида карама-каршилик йук. Мустакиллик шиорини биринчи булиб кутарган кишиларнинг купчилиги хозир хам мухолифат сафларида ёки сиёсий фаолиятини тухтатишга мажбур килинганлар орасида эканликларини унутмайлик. * * * Юртимизнинг равнаки учун эркин иктисодга утиш канчалик зарур булса, демократик ислохотлар хам шунчалик даражада мухимдир. Тугри, бу ислохатлар аста-секинлик билан амалга оширилиши максадга мувофик. Лекин иктисодий, сиёсий хамда ижтимоий хаётни либераллаштиришни хозирок бошлаш керак. Очик, куп фикрли, гурухлар ва шахсларнинг манфаатлари орасида муросага келабилишдек мухим сиёсий маданиятга эришган мамлакатдагина ижтимоий-сиёсий баркарорлик мустахкам булади. Факат уз максадларига зуравонлик билан эришишга интилаётган ёки шу йулга чакираётган гурухлар ва шахсларнинг фаолияти конун асосида чегараланиши мумкин. Эркин фикрга карши зулм ва зуравонлик натижасида эришилган баркарорлик одатда узокка чузилмайди. Жамиятнинг муаммолари очик ва эркин мухокама этилмаслиги, уларни хал этиш учун уз вактида ва купчиликнинг розилиги билан жиддий иш олиб борилмаслиги натижасида руй бериши мумкин булган портлаш мамлакат билан бирга унинг хукумати рахбарларига хам катта хавф тугдиради. Узбекистонда шу кунда умуман олганда мавжуд булган ижтимоий-сиёсий баркарорлик факат хукуматнинг иши эмас. Мухолифат уз фаолиятида факат тинч ва демократик йулни танлагани, хокимиятнинг катагонларига карамасдан зуравонликка ёки унга чакиришга йул куймагани юртимиздаги тинчликнинг асосий сабабларидан биридир. Узбекистон мухолифатининг факат тинч демократик йуллар билан уз сиёсий максадлари учун курашаётгани, унинг ма'сулият туйгуси юкори эканлигининг курсатгигчидир. 5 йил давом этган зулмдан кейин хам демократик мухолифат уз йулидан четга чикмаётганлиги ва бу йулдан кайтмаётганлиги эса, уни жиддий сиёсий куч сифатида тан олиш кераклигини курсатади. Узбекистоннинг демократик харакати куролли кучларга эга булмаса хам демократик дунё уни сиёсий куч сифатида тан олаётгани хаммага ма'лум фактдир. * * * Бу кунда Узбекистон хукумати мухолифатни обрусизлантириш максадида булса керак "Эрк"ни терроризмда айблашга уринмокда. Мен мана шу "терроризм ва жангарилар тайёрлаш иши" хаккидаги топиш мумкин булган барча хужжатлар хамда маколаларни урганиб чикдим. Биринчидан, Мурод Жураев ва у билан бирга камалганларга терроризм ёки унга тайёргарлик куришда айб куйиш учун хеч кандай асос йук. Уларнинг исботланган ягона гунохи - 21 йигитни конунга зид йуллар билан Туркияга "укишга" юборганларидир. Бу гунох "терроризм" ёки унга тайёргарлик эмас. Унинг учун одамларни 5 йилдан 12 йилгача муддатга озодликдан махрум этиш эса адолат ва конунга зид. "Жангарилик укиши"да булган йигитларнинг гувохлигини эса, холис деб булмайди. Агар бу йигитлар улардан терговчилар талаб килган курсатмаларни бермасалар, узлари камалардилар. Мана шу "жангарилик укиши муносабати билан Туркия ша'нига айтилган гапларни эслаб курайлик. Пухта текширилмаган ма'лумотларга асосланиб, дуст ва кардош мамлакатга та'на тошини отиш, натижада орадаги муносабатларда салбий узгаришларга эришиш миллий манфаатларимизга мос келмайди. Бу ердаги асосий хулосалар шулар. Биринчидан. Туркияда "жангарлик"ка укитиш тугрисидаги да'во деярли асосланмаган. Иккинчидан, бу да'вода кандайдир асос булган такдирда хам бунда "Эрк" партиясини айблашга далил йук. Конунсиз харакатлар хакикатда булган такдирда хам уни ташкил этган хамда бевосита катнашган кишилар жавобгар булади. "Эрк"нинг ташкилот сифатида бундай карори ёки иштироки тугрисида хеч кандай далил йук. Партия лидерининг "Хатто Марказий кенгаш а'золарига билдирмасдан махфий ташкилот туздик", деб "Озодлик" радиосида Баёнот бериши "Бирлик"чиларнинг айтганидек "жиддийга олинмаслиги керак эди, чунки яширин ташкилот тузган одам уни очик э'лон киладими?"Лекин партия раисининг бу Баёноти Узбекистон хавфсизлик органлари томонидан оммавий камашларни асослашга бахона килиб олганлигининг эхтимоли катта. * * * Президент Каримов охирги йил ичида бир неча марта мухолифат вакиллари, жумладан ака-ука Пулатовлар, юртга кайтишлари учун хеч бир тусик йук, уларнинг хаёти хавф-хатарга куйилмайди, деб баёнотлар берди. Бу сузлар Каримовнинг шу йил июнь ойидаги АКШга килган зиёрати пайтидаги бир мажлисда яна кайтарилди. Шу мажлисдан кейин мен Президент билан гаплашганимда у киши "хавф-хатар" булмаслиги тугрисида антика изох берди. "Менга ва тинч демократик мухолифатнинг бошкаа вакилларига инсон хукукларини химоя килиш ва демократияни ривожлантириш йулида фаолият курсатишга имконият берилган такдирда кайтиб бораман", деган сузларимга Каримов "Матеметика институтидаги анави дустингдан сураб кур, уни хозир биров турткилаяптими?", деб жавоб берди. Мен Каримовга Шухрат Исматуллаевнинг исмини эслатдим-да, "Демак, мени хам акам Абдурахим ва дустим Шухрат каби бошимни ёришгандан кейин сиёсий фаолиятимни тухтатишга ва'да берсам (Шухрат каби) Узбекистонда нисбатан тинч яшаш имкониятим буладими?" деган саволим жавобсиз колди. Мен аник жавобни президент маслахатчиси Баходир Гуломовдан хам Ташки ишлар вазири Абдулазиз Комиловдан хам ололмадим. АКШнинг Узбекистондаги элчиси жаноб Эскудейронинг менга айтиши буйича у хам Гуломовдан "Абдуманноб Пулатов юртига кайтса у уз сиёсий фаолиятини давом эттиришга имконият бериладими ва шунга кафолат берасизларми? деган саволига аник жавоб ололмаган... Бу мухим ва уринли саволларга хозирча аник жавоб берилмаганлигига карамай, мен Каримовнинг бу сузларини унинг 1992 йил 2 июлда Узбекистон Олий мажлисида карсаклар остида "Икки юз минг кишининг хаётини саклаб колиш учун икки юз кишининг бошини тугрилаб куямиз" деб айтганлари, бу баёнотдан олдин ва кейин мамлакатимизда тинч демократик мухолифат рахбарлари ва фаолларига килинган суикасдлар, асоссиз камашлар ва тазйикларга нисбатан ижобий кадам, деб биламан. Шу билан биргаликда, бу яхши гаплар яна бир марта жамоатчиликни чалгитиш ёки пропаганда учун айтилмаяптими, деган шубха хам йук эмас. Президент Каримовнинг хозирги гапларига ишонса булади, деб фараз килайлик. Унда яна бир жиддий савол тугилади. Мухолифатчиларнинг купчилиги Узбекистонда. Улар ичида Шукрулло Мирсаидов ва Иброхим Буриев каби Совет даврида исмлари халк огзига тушган одамлар бор. Инсон хукуки химоячилари ва демократик харакатнинг бошка юзлаб ва минглаб а'золари бор. Улар учун бизга ва'да килинаётган хавфсизлик ва фаолият эркинлиги та'минланганми?... Худди хокимият органларидаги каби мухолифатда хам турли фикр, дунё караш, хамда инсоний фазилатлар ва камчиликларга эга булган одамлар бор. Лекин уларнинг аксарияти уз миллати, Ватани хамда э'тикоди учун хаётини хавф остига куйган мард кишилар. Юртни бугун бошкараётганлар миллатнинг бундай фарзандлари билан хамкорлик килишга эришмасдан узокка боролмайдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону