Сўз боши ўрнига - Тарих бугун ёзилмоқда
Узок вактлардан бери кутилаётган оламшумул вокеа юз берди. Одамзод тарихида биринчи марта Ислом Каримов АКШ Президенти томонидан кабул килинди... "Узбекчилик" килиб жуда ошириб юбордик, шекилли, одомзод тарихидан суз очиб. Абдурашид исмли хамкоримиз масалага бир оз киска тарих улчови билан ёндошипти. У "Центральная Азия" журналида (Н 5, 1996)ёзганидек, хатто Амир Темурни тан олиш чегаралари хам гарбда Испаниядан ошмаганди (Испания киролининг XВаср бошида Амир Темур саройига юборган элчиси назарда тутилаётган булса керак). Узбекистонликлар Абдурашиднинг истехзосини тушуниб колишса киёмат-койим бошланиши аник, тушунишмаган холда хам "Отдан бошка транспорти хам булмаган бир оксокни дунёда ягона булмиш бизнинг пошшо билан киёслашга кандай жур'ат килди, бу бола". деб жахллари чикиши мумкин. Нима учун жахллари чикади, деб сураяпсизми? Жавоб урнига Совет замонидан колган бу анекдотни тингланг. "Ёш йигитчанинг ота-онаси уни биринчи марта бойликлари билан (табиий, уша замоннинг улчовларига кура) афсонага айланган бир кариндошиникига олиб боришипти. Унинг дала ховли ва квартирасини куриб огзи очилиб колган йигатча онасидан шивирлаб сурапти: "Тогам нима иш килади узи?" "У экономист" - жавоб берипти она. "Карл Маркс кабими?" - деб иккинчи саволни сураган йигитчага онаси шундай удагайлаган экан: "Нима деяпсан ахмок, тоганг старший экономист". Ха, тарихий вокеаларга бахо бераётиб, анекдотдаги каби кулгили ахволга тушиб колганлар куп булган. Яна уша узимизнинг Президентни олайлак. 1991 йилнинг ёзида йук булишига 2-3 ой колган КПССнинг 28-с'ездидан кейин "Политбюрого сайланганим бутун узбек халкининг буюк галабасидир. Бу билан фахрланаман", деган айнан шу киши эди-да. Шу сабабли Каримов узининг АКШга килган саёхатини кандай бахолаши мухим эмас. У кандай булмасин уткинчи бахолаш булади. Мухими тарихда коладиган бахолар. Масалан, АКШ Конгрессининг Европада Хавфсизлик ва Хамкорлик Комиссиясининг раиси сенатор Кристофер Смит бир гурух маслакдошлари билан Президент Билл Клинтонга 20.0696да бир мактуб йуллаб уни Каримовнинг визити олдидан огохлантирди. Мактубда, жумладан, шундай дейилади: "Бу учрашувни Президент Каримов узок вактдан бери орзу килиб келди... Сиз жаноб Президент Узбекистон хукуматининг репрессивлиги ва инсон хукукларини ута ачинарли ахволга туширилгани сабабли бу давлатнинг репутацияси жуда паст эканлигига э'тибор беришингизга ишонамиз... Охирги йил ичида расмий хокимият уз давлатининг имиджини яхшилаш максадида "Бизда хамма нарса узгарди", деб давомли такрорлаб келмокда. Аслида хеч нарса узгармаган... Каримов Хельсинки шартномаларидан келиб чикадиган Узбекистоннинг мажбуриятларини мутлако тан олсагина, каттик интилиши ва орзуси натижасида амалга ошаётган Сиз билан учрашувдан сезиларли фойда булиши мумкинлигини узига уктирасиз, деб умид киламиз". АКШ Президенти билан учрашиш Каримов учун орзуга айланиб колганидан хатто АКШ сенаторлари хам хабардорлигининг бир сабаби бор. 1992 йилнинг август ойига Каримовнинг АКШ визити режалаштирилганди. Уша йили 29 июнь куни Абдурахим Пулатга карши уюштирилган суикасддан бир неча кун кейин 7 июлда Тошкентга келган АКШ сенатори Ларри Пресслер Абдурахим Пулатни касалхонада зиёрат этти ва хукуматнинг узи уюштиргани аник булган бу суикасд, мухолифатга карши бошлатилган террор ва Каримовнинг уша кунларда "Керак булса яна 200 кишининг бошини ёрамиз" ма'носидаги сузлари "юзи"дан Каримовнинг визитини бекор килдираман деб суз берди. Жаноб Пресслернинг 21 июлда сенатда сузлган ва хатто Тошкент касалхонасидаги мухитни хам ёритиб берган хаяжонли нуткидан кейин Каримовнинг визити бекор килинди. Бундан кейин Узбекистон президентининг Америкага саёхат килиш орзуси 4 йил сураркан (БМТ мажлисларида катнашиш учун Нью-Йоркка келганларини хисобламаганда). у орзусини амалга ошириш учун хеч нарса килмади дея олмаймиз. Сиёсий махбусларнинг купчилиги озод килинди. Иктисодий ислохатлар бошланди. Сиёсий ислохатлар килишга ва'да берилди. Энди навбат уларни бажаришда. * * * Узбекистон мухолифати АКШ-Узбекистон алокаларининг накадар мухимлигини биларди ва бу масалада хар доим ма'сулият билан харакат килиб келди. 1992 йили Тошкентга расмий визит билан келган АКШ Давлат секретари Жеймс Бейкер билан учрашган "Бирлик" раисдошлари Абдурахим Пулат ва Шухрат Исматулла "Узбекистоннинг БМТга кабул килиниши ва Тошкентда АКШнинг элчихонасини очиш хусусида кандай фикрингиз бор" деган саволга бу ишларнинг тезрок килиниши кераклигини айтиб, хазил билан шуни кушиб кууйишганди: "Шу йул билан Каримовни демократия тузогига тушириш мумкин". Каримов хам буш келмади. Демократия эшигини очмаслик учун аввалига "Халкимиз демократияга тайёр эмас", деб кулгига колди. Кейинчалик "Биз шаркона демократия курамиз", деб диктатурани хитой когозига ураб демократия урнига курсатишга интилди. Булмади. Энди булса демократияни урнатиб булдик, демокда. Бу хам хар холда ижобий кадам. Чунки энди бош ёриш булмаса керак. Акс холда, демократияга бош ёриш хам киради, деб хаммани ишонтиришга тугри келарди. Узбекистон мухолифати узининг етуклигини, миллат ва давлат олдида ма'сулият хис килишини бу кунларда хам курсатди. Узбекистон демократик харакатлари фаолиятини Мувофоклаштириш кенгаши номидан Каримовнинг АКШга визити арафасида Билл Клинтонга хат ёзилди. Уни Шукрулло Мирсаидов (Кенгаш раиси сифатида), Абдурахим Пулат ("Бирлик" халк харакати), Жахонгир Мухаммад ("Эрк" партияси), Иброхим Буриев ("Адолат-Хак йул" партияси) ва Пулат Охун (Бирлик партияси) имзоладилар. Мактубда Узбекистондаги сиёсий-иктисодий вазият, унга мухолифатнинг муносабати, бор муоммоларни ечишда мухолифатнинг танлаган йули ва бошкалар ёритилган. У ердаги марказий фикр куйидаги сузларда мужассамланган десак булади: "Узбекистонда демократияни жорий килиш бу бизнинг ички ишимиз. Ва мухолифат хар кандай тусикларга карамасдан узининг шу йуналишдаги фаолиятини давом эттираберади... Узбекистон Президентининг АКШга визити давомида бу ерда кутарилган муоммоларнинг хам мухокама килиниши нафакат Узбекистонда балки бутун Марказий Осиёда демократик баркарорликни урнатилиши учун хизмат килишига ишонамиз". Бу хат жавобсиз колмади. 15 июль куни АКШнинг Узбекистондаги элчиси Стенли Эскудейро Шукрулло Мирсаидов ва Иброхим Буриевни элчихонага таклиф килди. Хат Вашингтонда яхши кабул килинганини айтган элчи Каримовнинг визити тугрисида информация берди. * * * Демократик мухолифат хукуматдан фаркли уларок коммунистчасига бир мушт булиб харакат килолмайди. Бу инсонларнинг масалаларга турлича ёндошишларидан, куп фикрлиликдан келиб чикади. Мухим булгани куп фикрлиликни карама-каршиликка айлантирмаслик, хар ерда компромисс кидириб, ма'сулиятни унутмасдан демократик тарзда хамкорлик килиш. Аммо хамма хам ма'сулиятни бир хил хис этмайди ва ба'зида, минг афсуски, бу сафар юз бергани каби чукур уйланмасдан килинган ишлар уртага чикиб колади. Мувофиклаштирувчи кенгашнинг Клинтонга мактуби тайёрланаётган кунларнинг бирида "Озодлик" радиоси "Бирлик" ва "Эрк" Клинтонга хат жунати, унда Клинтондан Каримовни кабул килмаслик талаб килинади, деб хабар берди. Масала, куйилган мантиксиз талабда хам эмас, бу хатнинг узи кандай пайдо булиб колганида эди. Тез орода хакикат уртага чикди. "Эрк" раиси Мухаммад Солих ва собик "Бирлик"чи Хазраткул Худойбердиев шундай хат тайёрлаб, ундан мутлако хабари хам булмаган мухолифатчиларнинг (масалан, Шукрулло Мирсаидов, Анвар Усмонов. Ёдгор Обид, Бахром Хамроев, Лерман Усмонов ва б) исмларини куйиб таркатишган. Мухаммад Солихни шахсан таниган "Озодлик" радиоси каби жойларда бу хатга, табиийки, ишонишган. Энди улар бир демократнинг ишидан хайронликларини сузламокдалар. Бу вокеа курсатаяптики, ба'зилар учун ма'сулиятсизлик хроник касаллик холига келган. Хазраткул утган йили Алибой Йуляхшиев билан биргаликда 5-6та "Бирлик"чи ва "Эрк"чини йигиб, уни "Бирлик"нинг курултойи деб э'лон килишга урингани, Мухаммад Солих эса айнан уша кунлари Узбекистон демократик харакатлари фаолиятини Мувофиклаштирувчи кенгаш тузиш тугрисидаги Баёнотга имзо чекиб, 12 соатдан кейин имзосини кайтариб олгани уша касалликнинг аломатларидир. Лекин тарихга диккат билан карасак касаллик аломатлари бундан хам олдинрок куринганини э'тироф этишга мажбур буламиз. Савол хам тугилади: Бу касаллик факат ма'сулиятсизликми ёки унинг бошка сифатлари хам борми? 1989-90 йилларни эслайлик. 1989 йилнинг охирида Мухаммад Солих ва бир гурух уртоклари "Бирлик"ни хукуматга тобе килиб беришга кучлари етмагандан кейин, уни парчалаш учун харакат килиб юрганларида, "Бирлик"чилар Компартиянинг бир махфий хужжатини топиб келдилар. Кейинчалик "Озодлик" радиосида хам ёйинланган бу хужжат 1990 йилнинг феврал ойига режалаштирилган парламент сайловлари хали утказилмасданок тайёрлаб куйилган депутатларнинг руйхати булиб, у ерда "антикоммунист" Мухаммад Солихнинг исми бор эди. Кимлардир буни соткинлик деди, кимлардир уни адашган бола деди. Солих "Бирлик"ни болталаш учун хукуматдан факат депутатлик мандати эмас, квартира ва автомобиллар хам олди, деганлар топилди. Аммо уша пайтда бунга хатто унинг душманлари хам ишонмадилар. 1994 йилда хукумат бир катор мухолифатчилар каторида Мухаммад Солихнинг хам квартираларини олиб куйди. Тегишли суд карорида квартираларнинг берилиш тарихи хам очилиб колди. "Мустакил хафталик" газетасининг май ойида чиккан 3-сонида (1996 йил) бу ишга оид хужжатларнинг тафсилотлари берилади. Уларга кура айнан уша сайловлар кампанияси давом этаётган кунларда (январь-февраль, 1990 йил) хукумат факат ишонган ва якин одамларига киладиган ишни килиб, керакли карорларнинг хамммасини бир неча кунда яшин тезлигида чикартириб Мухаммад Солихга Тошкентнинг Ирригатор массиви 8-уйдан 53-54 номерли иккита квартира беради. Аввалги квартираси эса кариндошларига расмийлаштирилади. Ма'лумки, Мухаммад Солих берилган вазифани тулик бажаролмади ва хукумат унга берилган хамма имтиёзларни, жумладан уччала квартирани олиб куйди. "Мустакил хафталик" газетасидаги маколада шундай сузлар бор: Биз масаланинг хукукий тарафини билмаймиз ва билишни хам истамаймиз. Лекин бир нарса аник. Мухаммад Солих бу квартираларни олиш максадида коммунистик хукуматга керагидан ортик гайрат билан хизмат килди ва уларни хак этди. Коммунистларнинг уларни олиб куйиши нохакликдир. 53-54 квартиралар замонавий иудачиликнинг рамзи сифатида эгасига кайтарилиши керак". Бу сузларга кушилмаслик осон иш эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону