Журнал Ҳаракат
№1 (64) 2007. Кечагина ўтган кунларимиз
«Ҳаракат» ахборот агентлигининг янгиликлар тасмасидан
Манба: www.harakat.net
Январь-февраль, 2007 йил
2 января: Узбекские правозащитники начали новый сезон (Из Информационного сообщения
«Правозащитного Альянса Узбекистана»)
Сегодня активисты «Правозащитного Альянса Узбекистана» провели пикет у здания Генеральной прокуратуры Узбекистана. Основная тема акции - защита прав человека на свободу совести, свободу мнений и свободу убеждений.
В Узбекистане граждане, которые пытаются воспользоваться этими правами, преследуются властями, а многие лишены свободы, как например, лидер «Солнечной коалиции Узбекистана» Санжар Умаров, лидер правозащитной организации «Пламенные сердца» Мутобар Тожибоева, независимый журналист Жамшид Каримов, Мухаммад Бекжан и другие.
Правозащитники развернули плакаты с требованиями освободить политзаключенных.
К пикетчикам вышел представитель Генпрокуратуры Заиров, который записал требования правозащитников и сказал, что в компетенцию прокуратуры нет входит освобождение политзаключенных.
Проведению пикета препятствовали сотрудники спец служб, которые набрасывались на правозащитников и отнимали плакаты, при этом наносили удары. Сильные ушибы получили Ибрагим Эль Хошими, Пантелеева Наталья и Урлаева Елена. Некоторым правозащитникам сотрудники спецслужб повредили вещи и одежду.
После окончания акции несколько сотрудников милиции хотели остановить Ахтама Шаймарданова и отнять у него фотоаппарат, которым фотографировался пикет. Ему удалось сесть в такси и оторваться от них.
Правозащитники намерены продолжать подобные акции в защиту политзаключенных.
3 января: Uzmetronom.com сайтининг бирликчиларга ҳам оид нотўғри хабари ва сайловлар ҳақида
Ўтган йилнинг охирги кунларини бирида Uzmetronom.com сайтида “Украинадан яна 13 киши Ўзбекистонга қайтди” номли бир хабар тарқатилди. Хабар муаллифлари сўнги ойларда Ўзбекистонга чет эллардан қайтиб келаётган ўзбек қочқинлари мавзусини яна тилга олиб, 28 декабрда Украинадан бир гуруҳ қочқин юртига қайтганини билдирадилар. “Ҳаракат” ахборот агентлиги ўз вақтида бу қочқинлар зомбилаштирилган диний фанатиклар эканлигини хусусида ёзган ва уларнинг Ўзбекистонга қайтиш жараёни давом этса керак дея тахмин қилганди.
Номи тилга олинган сайт ўз хабарида ҳуқуқ ҳимоячиси Марат Зоҳидовнинг Швецияга келгани ва бу ерда “Бирлик” раисининг ўрибосарлари Пўлат Охунов ва Исмол Дадажоновлар билан учрашгани ҳам билдиради. Бу учрашув ҳақидаги маълумот “сайтнинг Швециядаги манбааларидан” олинганлиги айтилиб, унга қандайдир яширин учрашув туси берилган ва гўёки Марат Зоҳидов бу икки кишини оилалари билан Ўзбекистонга қайтишга рози қилгани урғуланган.
“Бирлик” раҳбарлари билан мулоқат қилган мухбиримизнинг билдиришича, улар Uzmetronom.com сайтининг хабарини мутлақо провокацион деб баҳолайдилар. Аслида, ўз ишлари билан Германияга келган Марат Зоҳидов Швецияда яшаётган қариндоши Исмоил Дадажонов билан кўришиш учун Хелсинборг шаҳарчасига келган ва айни шаҳарчада яшаётган Пўлат Охунов билан ҳам учрашган.
Пўлат Охунов ва Исмоил Дадажонов Ўзбекистонга қайтиш хусусида ҳеч кимнинг агитациясига мухтож эмаслар. Қолаверса, улар ўзларини чет элда яшовчи мухожир деб ҳисобламайдилар ҳам. Пўлат Охунов сўнгги йилларда ҳаётини ва сиёсий фаолиятини тамомийла Ўзбекистонда ўтказмоқда. У шу кунларда Швециядаги оила аъзолари билан байрамларни бирга ўтказиш учун келган ва тез кунларда Ўзбекистонга қайтади.
Исмоил Дадажонов ўзи ва оила аъзоларига қарши кучайган босимлар туфайли болаларини Швецияга кўчириб келишга маюбур бўлганини, ўзи бу мамлакатда яшашни ўйламаётганини ҳам билдириб, яқин замонда юртига қайтиш ниятини ҳар доим очиқча гапириб келаётганини таъкидлади.
“Ҳаракат”нинг мухбирига кўра, Швециядаги учрашувлар тамомийла шахсий бўлгани учун, “Бирлик” фаоллари бу хусусд расмий хабар беришни лозим топмаганлар. Айни замонда, бу учрашувни ҳеч кимдан яширмаганлар. Швецияда яшаётган ўзбек қочқинларининг кўпчилиги бу учрашувлардан хабардор. Айтиш керакки, Швециядаги ўзбекистонлиликлар диаспораси ҳозир дунёда энг катта диаспорадир.
Биз партия раҳбарларининг сиёсий мавзудаги телефон мулоқатларини ҳам сайтларимизда хабар сифатида бериб борамиз, дейди “Бирлик” Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат. Агарда Швецияда номи тилга олинган сайт иддао қилаётгандек муҳим учрашув бўлса эди, буни ҳам ҳаммага маълум қлиган бўлардик. Вақти келгани учун шуни айтиш керакки, шу кунларда юрт ташқарисида яшаётган ҳамма “Бирлик” фаоллари ўзларини вақтинча Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган кишилар деб ҳисоблашади. Уларнинг ҳаммаси биринчи имкон пайдо бўлиши билан мамлакатга қайтиш ниятида. Мен ҳам шундайларданман. Мен бошқа “Бирлик” фаоллари каби ўзимини Ўзбекистонда яшаётган одам деб ҳисоблайман.
Қонунларни моҳиятини яхши тушунмайдиганлар учун шуни эслатмоқчиман, деб давом этади мухолифат лидери, мен ва бошқа мен каби мухолифатчиларнинг ҳаммаси Ўзбекистонда бўладиган турли даражадаги сайловларда иштирок этишга тўла ҳақлари бор. Ўзбекистон қонунларидаги сайловларда иштирок этиш учун номзод 10 йил давомида Ўзбекистонда яшаши керак деган жумлалар мамлакатимизга яқиндагина келиб, уни ичидан яхши билмаган одамларнинг муҳим мақомларга сайланиб қолмаслигини олдини олиш учун киритилган.
Агар қонуннинг руҳи эмас, харфидан келиб чиқадиган бўлсак, Ўзбекистоннинг ҳозирги президенти ва бир қатор юқори лавозимли амалдорлари ҳам ҳеч бир сайловда иштирк эта олмасдилар. Чунки улар ҳам баъзида иш билан, баъзида саёҳат қилиш ёки дам олиш учун, базида чет эл касалхоналарида даволаниш учун мамлакатни маълум муддатга тарк этадилар.
Ўзбекистонда ҳеч бир қонун ишламагани каби сайловларга оид бу қонунлар ҳам ишламаслиги, ишлатилса ҳам ҳозирги режим одамларининг талқинида ишлатилиши ўз-ўзидан маълум. 2004 йилдаги парламент сайловларидан ҳам шундай бўлган. Демак, асосий масала қуйидагидир: Мухолифат ҳукуматни мавжуд қонунлар бўйича яшашга мажбур қилоладими ёки қилолмайдими?
Келаётган сайловларда мухолифат номидан кўрсатиладиган номзод фақат Ўзбекистон ҳудудиданн ҳеч қаёққа чиқмасдан яшаётганлар ичидан танланиши керак деб иддао қилаётганларни жиддий қабул қилиб бўлмайди. Керак бўлса, уларга ҳам қонунларнинг руҳи ва харфи хусусидаги нормаларни эслатиш керак бўлади, холос.
Бу ва бу каби масалалар бизнинг сайтларда ва “Ҳаракат” журналининг саҳифаларида бир йилчадан бери муҳокама қилинмоқда. Улар ББС, “Озодлик” ва “”Америка Овози”нинг ўзбекча программаларида ҳам муҳокама қилинса эди, мавжуд ҳукумат қонунларни қандай топтаётгани янада кўпроқ ўзбекларга маълум бўлган бўларди. Аммо бу радиолар МХХнинг қаттиқ назорати остида ишлаётганлари учун ҳеч бир замон бундай қилмайдилар. Чуни Ўзбекистон ҳукумати ва МХХ ўзбекларнинг сиёсий маънода билимлари ошиши, кўзлари очилишини истамайди.
4 январь: Қашқадарё “Давра Кенгаши” Ўзбекистон президенти номзодлигига Абдураҳим Пўлат кўрсатди
Бугун Қарши шаҳрида Ўзбекистон мухолифат партиялари ва ҳуқуқ ҳимоячиси жамиятлари “Давра Кенгаши”нинг Қашқадарё вилояти бўлими ўз йиғилишини ўтказди. Унда “Бирлик” Партиясидан - Дайнов Ташанов (партияси раиси ўринбосари, вилоят ташкилотининг раҳбари), Ғанижон Раҳматов (партия МКнинг аъзоси), Н.Мирзақулов, Н.Исмоилова, “Эрк” партиясидан - Ў.Равшанов (партиянинг вилоят кенгаши раиси), Ғ.Нормўминов (партия МК аъзоси), Н.Тоев, Э.Юсупов, “Озод деҳқонлар партиясидан Яшин Ҳалилов, “Эзгулик” жамиятидан Зулфиқор Мирза (вилоят бўлими раиси) ва Ҳ.Боллиев, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятидан Ёдгор Турлибеков (вилоят бўлими раиси), жами 12 киши қатнашди.
Мажлиснинг кун тартибида 3 масала киритилган: 1. “Давра Кенгаши” фаолиятини жонлантириш учун қилиниши керак бўлган ишлар; 2. Йил охирида бўлажак президентлик сайловида мухолифатнинг иштироки; 3. Қашқадарёлик мухолифат фаолларининг Ўзбекистон демократларига мурожаати.
Йиғилишга Дайнов Ташанов раислик қилди ва қисқа нутқида “Давра Кенгашининг” тузилиши, унинг тарихи, Андижон воқеаларидан кейин мухолифатнинг фаолияти феълан тўхтаб қогани ҳақида гапириб, сўнги ойларда, хусусан, ўтган йили 11 ноябрда “Бирлик” Маркказий кенгашининг мажлиси ўтказилгач, янгидан жонланиш бошлангани эътироф этди. У ҳозирги асосий масала бу йил бўладиган президент сайловига тайёрланиш эканлигини уруғулади ва бугун шу масалада қарор олиш лозимлини айтди. Музокараларда Зулфиқор Мирза, Ёдгор Турлибеков, Ў.Равшанов, Ғани Раҳматов ва бошқалар сўзладилар. Йиғилиш шундай қарор қабул қилди:
1. “Давра Кенгаши” раҳбариятининг ички низоларни демократик ҳал қилишга кириша олмаганлиги, “Давра Кенгаши” субъектларини аниқ вазифалар билан таъминлаб ва ижросини кузатиб бормаганлиги, “Давра Кенгаши” йиғинларида мақсад йўлидаги умумий қарорларини қабул қила олмаганлиги, “Давра Кенгаши” йиғинига қатнашувчи субъектларни тўлиқ жалб қила олмаганлиги сабабли “Давра Кенгаши” координаторларига Қашқадарё вилоят мухолифати фаолларининг эътирози етказилсин.. “Давра Кенгаши”да қатнашувчи субъектлар маҳаллий ташкилотлар вакиллари хисобидан тўлдирилиши Қашқадарё вилояти мухолифати фаолларининг “Давра Кенгаши”га таклифи сифатида эътироф этилсин.
2. Демократик мухолифатнинг бўлажак президентлик сайловида ягона умумий номзоди билан қатнашиши унинг энг самарали йули эканлиги эътироф этилсин.
3. Бўлажак президентлик сайловида демократик мухолифатнинг ягона номзоди сифатида қатнашиш учун “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат таклиф қилинсин.
4. Келаётган президент сайлови арафасида демократик мухолифатни бирлашишга чақирувчи Мурожаатнинг матни тасдиқлансин.
5 январь: Абдураҳим Пўлат: Менга 2 марта Каримов билан учрашишим кераклигини айтишган
Биринчи ҳикоя. Бу воқеани эслашимга байрамлар муносабати билан Тошкентдаги яқинларим билан телефон орқали гаплашишим бўлди. Табиий, байрам муносабабти билан телефонлашган бўлсак ҳам, талайгина мавзуларни тилга олдик. Сиёсий-иқтисодий вазиятдан бошлаб обу-ҳавою Россия телеканалларининг Ўзбекистонга таъсиригача.
Бир танишим қуйидаги мавзуни гапириб қолди. Унинг кузатишича, Ўзбекистон собиқ СССРдан мустақил бўлган сал кам ҳамма мамлакатлардан нафақат сиёсий, балки иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш нуқтаи назаридан ҳам орқада. Шу сабабдан, бизда бойлар синфи яратилмади. Ҳозирда бошқа мамлакатлардан келганлар ерлик танишлари номига ташинмас қийматлар (асосан уй ва квартиралар) ва ҳатто турли туман хусусий фирмаларни сотиб олишмоқда. Бу ишда бир маҳаллар Тошкентда яшаб, кейин Россияга кетиб қолганлар актив. Улар Россияда пул топгач, Ўзбекистонда илдизлари борлигидан фойдаланиб, Ўзбекистонда бизнес қилмоқчилар. Бу бир томондан бизга ҳам яхши. Аммо капиталнинг ҳақиқий хўжайинлари ўзбеклар ёки Ўзбекистон фуқароалари бўлмагани учун, биз иқтисодий қулликка тушамиз.
Бу гапларни эшитгач, бундан 15 йил аввал бўлган воқеаларни, хусусан, бир воқеани эсладим.
1992 йилнинг бош ойларидан бирида бўса керак, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг бўлимларидан бирида раҳбар бўлиб ишлайдиган Мурод Абдуллаев (ишқилиб исмини янглиштираётган бўлмай) исмли йигит билан суҳбаташиб, шу газетанинг таҳририёти жойлашан Ленинград кўчасидаги бинодан чиқдик ва шаҳар маркази орқали 1-2 километр яёв кетдик.
Тўғрисини айтса, у қандай қилиб журналистиклик қилишига ҳам ҳайрон бўлардим. Чунки у жамият масалалари бўйича анчагина ибтидоий фикрдаги одам эди. У мендан жуда жидиий шаклда шуни сўради: “Нимага сизлар президент Каримовга бунча ёпишасизлар. Ахир унинг ўзи ҳам муаммолар кўплигини, аммо уларни бошқа мамлакатларга ўхшаб шошиб қолмасдан, аста-секин ҳал этилажагини сўзламоқда. Бошқа мамлакатларда “шок терапияси” қилишди, ҳеч яхши натижа йўқ. Бироз кутинглар-да, балки айнан Каримовнинг сиёсати яхши бўлиб чиқар”.
1-2 километр яёв кетишимизнинг сабаби - менинг унга бироз сиёсат ва иқтисоддан дарс беришим бўлганди. Табиий, бу ерда мен яна ҳам қисқароқ бўламан.
Мен унга қуйидагиларни англатдим.
Биринчидан, дедим мен, Каримов иқтисодий-молиявий соҳада билими йўқлигини кўрсатиб бўлди. 1990 йил январь ойида СССР пул алмаштири, одамларга қўлларидаги нақд пулни алмаштириш учун 10 кун берилганда, Каримов Ўзбекистон учун бу муддатни 20 кун белгилади (15 йилдан кейин бу иккала рақамда ҳам бир оз янглишаётган бўлишим мумкин, аммо уларнинг нисбати тахминан шундай эди). Москва 10 кундан кейин қолган пулга жавобгар эмаслигини ҳам эълон қилганди. Шу сабабли, бутун СССРда ажиотаж бошланди, ўзбек халқи эса, Каримовга дуолар ўқиб унчалик шошмасди.
Демак, Каримов тушунмасдики, пул Москва тарафидан чиқарилади ва пулнинг хўжайини Москвадир. Агарда ўзбеклар Москвадан белгиланган муддатда пулларини алмаштирмасалар ва Москванинг қўлида бўлган банклар бу пулларни қабул қилишдан бош тортсалар, ўзбекларнинг ҳолига маймунлар йиғлаган бўларди. Бунинг олдини биз, бирликчилар олдик. Ўша кезда, Ёзувчилар Уюшмасининг катта залида 2 ҳафтада бир марта “Ёш иқтисодчилар” клуби бўларди. “Бирлик” раҳбариятида келишгач, мен шу семнарда чиқиш қилиб, Каримоқнинг бояги қарори ўзбек ҳалқини катта иқтисодий талофотга олиб келишини, агар келаётган душанбагача Каримов қарорини ўзгартирмаса, норозилик митинги ўтказишимизни билдирдим.
Эртаси куни қайсидир бир масала бўйича телевидениеда чиқиш қилган Горбачав ҳам айнан бизнинг айтганимизни такрорлади. У Каримовнинг номини тилга олмасдан: “Баъзи раҳбарлар пул алмаштириш муддатини узайтирибдилар. Биз белгилаган муддат ўтгандан кейин, улар пулларини нима қилсалар ўзлари қилаберсинлар, Марказий Банк уларни қабул қилмайди”, деди.
Ана шундан кейингина Каримов қарорини ўзгартиришга мажбур бўлди. Орадан бир ҳафтача ўтиб бўлгани учун Ўзбекистон бошқалардан ҳам баттар ажиотаж ичида қолди.
Кейинчалик, бутун СССРда нархлар нисбатан эркин қўйиб юборилди, пулнинг қиймати тушиб кетди. Фақат Каримов буни қилмади. Натижада, яна биз ютқаздик. Бошқа жумҳуриятлардан, ҳатто Болтиқ бўйи жумҳириятларидан одамлар похолга айланган халта-халта пуллари билан келиб, биздан қимматбаҳо мол олиб кетабошладилар. Сибириядан похолга айланган пуллар билан келиб, Тошкентда одамларда пул йўқлиги учун магазинларда турган аёлларнинг қимматбаҳо шубаларини қоп-қоп қилиб олиб кетган одамни мен шахсан ўзим биламан.
Мана, бугун Ўзбекистонни бошқараётганларнинг иқтисодий билим даражаси, дедим мен ўшанда Муродга. Бундан буёғи ҳам шундай бўлади. Бошқа мамлакатлар тезлик билан капиталистлашади. У ерларда жуда яқинда бойлар синфи пайдо бўлади. Биз кечикиб хусусийлаштириш бошласак, чет эллик бойлар келиб ҳамма бойликларимизни сотиб олишади. Тўғри, ҳамма нарсани чет элликларга сотабермаслик хусусида қонунлар чиқариш мумкин. Лекин, шуни унутмайликки, эркин иқтисод сиёсати доирасида буни тўла амалга ошириб бўлмайди.
Яна бир фактор бор. Ўзбекистонда ҳамма миллат вакиллари яшашади. Хусусан, рус ва армани диаспораси кучли. Демак, рус ва армани бойлари келиб, олдиган нарсаларини бу ерлик одамларинг номига рўйхатлаштириб қўядилар, халос. Ана шунда биз иқтисодий кишанларга тушамиз.
Абдураҳим ака, - деди чин кўнгилда ўта ҳаёжонланган журналистимиз, - мен ишонаманки, Каримов буларни билмайди. Уни атрофидагилар алдашмоқда. Сиз албатта Каримов билан учрашиб, бу фикрларни унга айтишингиз керак. У одам ҳамма нарсани вақтида тузатади.
Шунда Мурод устидан роса кулдим. У бир нарсани билмасди, мен бир нарсани билардим: Каримов бундай нарсаларни тушунмайди. Уйлайманки, ҳали ҳам тушунмайди.
Иккинчи ҳикоя. Тахминан 1,5 йил аввал АҚШдаги Миллий Демократик Фонднинг директори Карл Гершман билан узоқ суҳбатда бўлдим. Партиямизнинг олиб бораётган фаолияти, “Ҳаракат” журналининг ишлари хусусида гаплашдик. Тушундимки, у Ўзбекистонда демократиянинг ривожланиши хусусида менчалик оптимист эмас. Шу сабабли, суҳбатимиз кенгроқ мавзуларга, геополитик масалаларга ўтди. Мен унга нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақасида бораётган жараёнларга “Бирлик”нинг ҳозирги ва келажакдаги таъсири ҳақида гапириб, жараёнлар айнан мен ҳаёл қилаётгандек кетажагини илмий, тарихий ва мухолифатнинг кучини кўрсатувчи аргуменлар билан асосладим.
Шунда жаноб Гершман деди: “Менимча, Сиз Каримов билан учрашишингиз керак. Шунчалик асосли ва ишонтирувчи шаклад гапираяпсизки, ишонаман, Каримов қулоқ солади ва буларни қилади”. Карлнинг устидан ичимда кулиб қўйдим.
Аммо, Мурод Абдуллаевга ҳам Карл Гершманга ҳам айтмаганим бир воқеа. Мен Кармов билан бир марта кўришганман. Ўйлайманки, ўша ишонтирарли ва асосли гапиришимни кўрган Ислом Каримов айнан ўша куни: “Бундай мухолифатчидан қутулишнинг бирдан бир йўли - уни жисмоний йўқ қилиш” деган фикрга келиб, 53-54-чиларни сотиб олиш жараёнини тезлаштирган.
Ўша тахминан 3 соатли учрашув бундан 17 йил аввал шу кунларда юз берганди. Бу, аслини олганда, жуда зерикарли учрашувни ҳеч қачон кенг аудиторияга очиқламаганман. Бу ишни шу кунларда қилсам керак.
Президент сайловини ўтказиш вақти бўйича
ниҳоят қизиқшди
“Ҳаракат”сайти ва шу номли журнал саҳифаларида тахминан бир йилдан бери президент сайловини ўтказиш масаласида Констиуция ва тегишли қоннулар орасида қарама-қаршилик борлигини ёзиб келмоқда.
Ўзбекистон Конституциясининг 117 моддасида ҳамма сайловлар сайланган одамнинг ваколати тугайдиган йил декбрь ойи учини ўнкунлигининг биринчи якшанбасида бўлади деб белгиланган. Президентнинг ваколати шу йил 21 январда тугайди. Демак, сайловлар шу йил 23 декабрда бўлиши керак. Аммо, президентнинг воколатлари 21 январда тугаса, 23 декабргача ким президентлик қилади?
Ниҳоят бу масала билан ҳуқуқ ҳимоячилари қизиқиб, уни расмий доираларга олиб чиқдилар. Бугун “Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси” томонидан тарқатилан хабарга кўра, ҳуқуқ ҳимоячилари Жаҳонгир Шосалимов и Абдилло Тожибой-ўғли 3 январда Марказий Сайлов Комиссиясида бўлиб, МСК аъзоси Жанопбой Содиқов билан учрашишган ва бу масалада изоҳ талаб қилишган. Жанопбой Содиқов бу каби масалалардан хабарлари йўқлигини билдириб, изоҳ учун Конституцион Судга мурожаат қилишни тавсия қилган.
Улар 4 январда КСга боришганда, улар билан Анвар исмли йигит (у фамилиясини айтишда қочган) бинонинг кириш эшига олдига чиқиб гаплашган. “Бу масала бўйича ҳеч ким бизга мурожаат қилмади” дейишдан бошқа гап тополмаган бу одам КС хизматчиларининг қанчалик саводсиз жканлигини ҳам намойиш қилган. Наҳотки, шундай қарама-қаршилик борлигини биров айтмаса, КСнинг ходимлари тушунмайдилар.
Уларга мухолифат сайт ва нашрларини ҳам кузатиб боришни тавсия қиламиз, дейди мухбиримиз. Бундан бир йил аввал МСКнинг сайтида қандай қўпо хатолар борлигини ёзганимизда, улар дарҳол тузатилганди. Табиий, КС қонундаги хатоларни тузатолмайди, аммо бу масалани, масалан, матбуотда кўтаришга ҳар бир фуқаро каби КС аъзоларининг ҳақлари бор. Ҳақлари бор-ку, фаросатлари етмаса керак-да.
8 января: Информационное сообщение правозащитников Узбекистана!
Сегодня участники правозащитного Альянса провели пикет у Генеральной прокуратуры Узбекистана.
Как известно, в Узбекистане до настоящего времени нет законодательства на уровне закона, регулирующего деятельность милиции. В соответствии со статьей 125 Конституции Узбекистана запрещена деятельность незаконных военизированных формирований.
Целью сегодняшней акции было очередное напоминание Генеральному прокурору Узбекистана о том, что отсутствие Закона, регулирующего деятельность милиции – это вопиющее нарушение Конституции. Генеральный прокурор имеет право законодательной инициативы, поэтому мы, правозащитники, требуем, чтобы он воспользовался этим правом и напомнил депутатам парламента об этой «недоработке».
10 январь: “Бирлик” Партияси Поп тумани ташкилоти раҳбари Ҳайит Қўзиевнинг БАЁНОТИ
(2007 йил 6 январда Швециянинг Сётр шахрида ўтган йиғилиш ҳақида)
Ўзини демократ деб ҳисоблаётган одамларнинг Швециянинг Сётр шахридаги йиғилишига мен ҳам таклиф этилган эдим. Бу йиғилишда қатнашиш борасида “Бирлик” Партиясидаги биродарларимизнинг эътирозларига қарамай қатнашишга қарор қилдим. Демократик партиянинг бир фидоий аъзоси ўлароқ ўзбек халқининг кечаги , бугуни ва эртанги куни ўзгаришларига бефарқ бўлмаганим учун қатнашдим.
Лекин мени ажаблантирган нарса, 6-7 кишидан иборат йиғилиш қатнашчиларининг эътибори мухолифатни билаштиришдан кўра кўпроқ “Бирлик” Партияси ва унинг лидери Абдураҳим Пўлатнинг фаолиятига баҳо беришга қаратилганлигини очиқ ойдин эътироф этиш керак. Аслида конференциянинг номини ҳам “Абдураҳим Пўлат ҳақида” деб эълон қилсалар тўғрироқ бўларди.
Авваламбор мен бир нарсани , яъни йиғилиш иштирокчиларининг бу анжуманни ўтказишдаги съйи-харакатларини инобатга олган ҳолда, уларнинг ташкилий ишлари масаласидаги нўноқликларига прнципиал баҳо бермоқчиман.
Албатта йиғилиш иштирокчилари ва унинг ташаббускори бўлган Ҳазратқул Худойбердиевнинг эътирофи бўйича, бу йиғилишда "бирор диний ва дунёвий партия, ҳаракат аъзоси ёки аъзосимаслигидан қатъий назар, республикада демократик ўзгаришларни амалга ошириш учун республика ичидаги ва хориждаги кишиларни бирлаштириш" масаласи кўтарилиши керак эди. Лекин йиғилишнинг давомида бу қатнашчилар мухолифатни бирлаштиришни эмас, аксинча “Бирлик” рахбари Абдураҳим Пўлат фаолиятига кўроқ танқидий бахо бериш учун тўпланганлари яқолл кўринди. Кўринишидан, уларни Абдураҳим Пўлат мухолифатнинг умумий номзоди сифатида 2007 йил президентлик сайловларига кириши қўрқитарди.
Йиғилишнинг асосий мақсади мухолифат кучларини хамкорликка чакириш бўлиши керак эди, бўлмади. Ҳар қандай ташкилот шаклланишдан олдин ўз программаси ва уставининг лойиҳасини ишлаб чиқариши керак эди, бўлмади. Мен эса бу тузилаётган комитетда бу нарсаларни кўрмадим.
Бундан ташқари, ҳозиргина ўқиганим "Центразия" сайтида ёйинланган "Узбекская оппозиция объединяется в Швеции" мақоласидаги ёзилган қуруқ гапу ғаламисликларга нима дейиш мумкин. Гапим бўхтонлардан иборат бўмаслиги учун бу мақоладан иқтибосларни бераман: “Бирлашган ўзбек мухолифати аъзолари томонидан режимга қарши ишлаб чиқилган стратегия", "Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларни кузатиш ва бунга қарши мухолифат фаолиятини йўналтириш", "Каримов режимига қарши куч ишлатмаслик". Сафсата гаплар. Бирлашишни истаган одамлар бўлса, улар мухолиф партиялари ва ҳаракатларнинг сўнги пайтларда эълон қилинааётган баёнотларини келиб чиқиб, пала-партиш гапларни эмас, конкрет масалаларни кўтариб чиқишлари керакди.
Қаранг, бир тарафдан "Каримов режимига қарши куч ишлатмаслик" деган иборани ишлатишган. Кейин эса "диктатурагани ағдариш учун ( яъни, диктатурани куч билан ағдариш ҳақида сўз кетмоқда) мухолифатни бир нуқтага бирлаштиришга ҳаракат қилишимиз керак" дейилмоқда. Бу эса юқорида айтилган “куч ишлатмаслик” принципини инкор этибгина қолмай, уларининг маъсулиятсизликларини хам кўрсатиб турибди.
Бунинг устига, улар яна бир бу умуммухолифат сайти яратишни гапирмоқлар. Менимча ўзини мухолифатчи ёки мустаққил ижодкор деб атаётганлар томонидан яратилган сайтлар қаторига яна битта сайт қўшилади. Кейинчи, кейин нима бўлади. Нима бўларди, яна ўша эски тос эски ҳаммом-да!
Бу йиғинда мен таъкидлаб ўтганимдек; республикамизда демократияни амалга оширишда ўзини мухолифат дея атаётганлар ўзаро тортишувларини йиғиштиришлари билан бирга, воқеликка ҳолис баҳо беришлари керак эди. Ёлғиз А Пўлатга эмас М.Солиҳга хам принципиал баҳо берсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Аммо кузатишлардан шу нарса маълум бўлдики, кенгаш қатнашчиларидан мухолифатнинг бўлинишига асл сабабчи бўлган кишини четлаб ўтдилар. Шунинг учун ҳам мен бу йиғин иштирокчиларига ва Центразия сайти саҳифасига ўз мақоласини ёзган "ижодкорга" шу муносабатимни билдиришим керак эди. Мен бундай одамлар билан бирга бўлолмайман.
12 январь: ББСдаги МХХчиларнинг яна бир провокацион программаси ҳақида
Бу радионинг “Муҳожирлар Ўзбекистонга қайтмоқчи эмас” номли мақ