Журнал Ҳаракат №6 (63) 2006. Кечагина ўтган кунларимиз
«Бирлик»чи жасур аёл Васила Иноят ва баъзи «эркак» 53-54-чилар
Шу кунларда “Эрк” партиясининг 53-54-чилар қанотига мансуб сайтларда эълон қилган мақоланинг мазмуни қуйидагича: «Васила Иноят 2005 йил 30 майга режалаштирилган «Бирлик»-нинг митингида қатнашиш учун келган фарғоналик бир гуруҳ мухолифат вакилларини аввал бир меҳмонхонага жойлаштирибди, аммо меҳмонхона атрофида шубҳали одамлар кўпайиб қолгач, фарғоналикларни ўз уйига олиб келиб жой қилиб берибди. Кечаси қуролланган, маскали миршаблар бу уйга бостириб кириб, асосан «бирлик»чилардан иборат мухолифатчиларни ваҳшиёна калтаклаб олиб кетишибди. Демак, Васила махсус органларнинг агенти, у атайлаб мухолифатчиларни миршабларга тутиб берган». Бобомурод Абдуллаев ва ҳозир 53-54 (“Бирлик”ни парчалашдаги хизматлари учун Каримов тарафидан “Эрк” партияси раисига ҳадя қилинган квартираларнинг номерлари) лақабли билан танилиб қолган Салой Мадаминовда мантиқ деган нарсанинг ўзи бўлмагани энди ҳеч кимни ажаблантирмаса керак. Агар миршаблар томонидан ушланган фарғоналиклар ҳамманинг кўз ўнгида очиқ фаолият олиб бораётган демократик мухолифат вакиллари эмас, ўта яширин бир ташкилот аъзолари бўлса ва кимдир уларни алдаб ўз уйига олиб келса-ю уларни махсус хизматлар шу ерда ушлашса эди, уй эгасинининг хоинлиги хусусида шубҳа қилиш мумкин бўларди. Ҳатто, шу ҳолда ҳам, ақли расо одам фарғоналикларнинг кетидан айғоқчилар тушгани ва улар шу туфайли ушланган бўлишлари мумкинлигини тахмин қиларди. Аммо, Салой ва Бобомуродлар бундай мантиқ ва ақл соҳиби эмас. Тошкентга митинг учун келган фарғоналикларнинг Тошкентда ушлаб кетилиши, миршаблар томонидан калтакланиши ва Фарғонага қайтарилиб, у ерда дарҳол, ҳа, айнан дарҳол қўйиб юборилгани ҳақида тафсилотли хабарлар «Бирлик» ва «Ҳаракат» сайтларида аллақачон берилган. Юқорида айтилганидек, асосан «бирлик»чилардан иборат бўлган бу гуруҳ ўша кунлари қаҳрамонлик қилди. Андижонда миллатнинг қонга ботирилиши воқеаси хусусида қўрқув ичидаги халқимиз жим тураркан, фақат «Бирлик» ҳукуматнинг хунрезлигини қоралаш учун митинг ўтказмоқчи бўлди. Ҳукумат одамлари митингни ўтказтир-маслик учун «Бирлик» партияси раисининг ўринбосари Холиқназар Ғаниев ва 4 нафар марҳаматлик мухолифатчини қамоққа ташлашди, «Бирлик» Партияси раисининг бошқа ўринбосари Дайнов Ташановни ярим кечаси тоққа ташлаб кетдиишди, «Бирлик»нинг андижонлик йўлбош-чиси Акбар Ориповни довондан ушлаб уйига қайт-ардилар, кейин қамадилар, «Бирлик» раисининг водий бўйича ўринбосари Ҳамдам Сулаймонни уйдан чиқармадилар, сўнгра қама-ди-лар, юзлаб «бирлик»чиларни уйларидан чиқармадилар. 30 майга митинг режалаштириш ҳам, 29 майда ўтказилган ҳуқуқ ҳимоячиларининг семинари ҳам «Бирлик» Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлатнинг таклифи билан бўлган. Балки, шунинг учун, ҳамма нарсада уни ҳам айблаш керакдир? Васила Иноят ўз сафдошларини милицияга тутиб бермоқчи бўлса, уларни уйига олиб келиб ва шу йўл билан ўзини фош қилиб ўтирардими, уларни меҳмонхонадаёқ ушлаб бермасмиди каби саволлар ҳам «Озод Овоз» ва 53-54-чилар гуруҳи раҳбарларининг ақлига келмагани қизиқ. Бобомурод Абдуллаевнинг айтишича, Дадахон Ҳасан ҳам Васила Иноятни органларнинг агенти эканликда айблаган эмиш. Ана бунга ҳайрон бўлмаса ҳам бўлади. Дадахон ака туғилибдики, унинг кўзига ҳар иккинчи одам агент бўлиб кўринади, бу бир касаллик. У киши 1990 йилда чет эллик ватандошларга «Муҳаммад Солиҳ/Салой Мадаминов КГБ агентидир, у билан учрашманг» деб хат ёзгани, бу хатни «Бирлик» хабарномасида нашр этишдан воз кечган Абдураҳим Пўлатдан ҳам юз ўгириб кетганини ҳамма билади. Бир неча йил муққадам Абдураҳим Пўлат, Пўлат Охун ва Анвар Усмон бир масала бўйича Дадахон Ҳасанга очиқ хат йўллашганда, унинг ўша «машҳур» мактубини ҳам тилга олишди. Шунда у киши «бундай хат ёзганим эсимда йўқ» деб, «Эрк»нинг сайтида жавоб берди. Диққат қилинг-а, Дадахон Ҳасан хат ёзмаганини эмас, уни ёзгани эсида йўқ эканлигини тан олди холос. Ҳеч кимда шубҳа бўлмасинки, яна бир неча йилдан кейин у киши Васила Иноят ҳақида хат ёзганларини ҳам «унутиб» қўядилар. Ҳамма масала шундаки, яқинда Абдураҳим Пўлат бир ёзувида «Известия» газетасининг мухбири Марина Лебедеванинг 1993 йилда айтган қуйидаги сўзларини эслаганди: «Ўзбекистонда Васила Иноятова каби 5 аёл бўлсайди, Каримов Ўзбекистондан қочиб кетарди. Аммо минг афсуски, ўзбек аёли бу кунга қадар фақат бир Василани туғмиш». Бобомурод Абдуллаев, Салай Мадаминов каби номигина эркак бўлганларнинг алами шу ерда, ўзлари эркак бўлиб, бир аёлга тенг келолмаганлари, қолаверса, Марина айтган 5 аёлнинг бири ҳам бўлолмаганларида. Бечоралар. //www.harakat.net – 17 август, 2006 йил

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону