Журнал Ҳаракат
№6 (63) 2006. Кечагина ўтган кунларимиз
Абдураҳим Пўлат -
Хатолар кечирилмайди, хулоса чиқарибгина олға кетиш мумкин
Мен бу фикрни кўп йиллардан бери қайтараман. Аниқроғи, 1989 йилда миллатимиз қилган хатодан бери.
Аммо бугун 1995 йилда Туркияда яшаётган пайтимизда ёзилган қоғозларимни титкилаб туриб, ўша пайтда Карл Марксдан олинган бир кўчирмани кўриб қолдим. Марксизм-ленинизмнинг асосчиси бўлгани учун ёмон кўрадиганимиз Карл Маркс барибир буюк олим. Унинг сўзлари эса қуйидагича экан: “Миллатнинг, ҳудди аёлнинг каби, ўзига қарши дуч келган авантюрист томонидан зўравонлик қилолиши учун имкон яратувчи бир дақиқалик хатоси кечирилмади”.
Тўғри, миллатнинг хатоси дейишнинг ўзи хатодек кўринади. Аммо, тушуниш керакки, миллат номидан ҳар доим унинг қайсибир маънода вакиллари хато қилишади. Миллат ўз вакилларини тартибга сололмас экан, азобини, табиий, ўзи тортади.
Хато хоинлик билан қоришса, унинг натижалари яна ҳам мудҳиш бўлади. Чунки, буюк инсон Жавахарлал Неру айтганидек : “Сотқинлик бор ерда - қуллик бор”.
Бу икки кишининг сўзлари жуда тўғри сўзлар. Ҳозир ўзимиз бунинг гувоҳи бўлиб турибмиз.
Биз ўзбеклар хатоимизни 1989 йилнинг шу кунларида қилганмиз, бунинг устига ичимиздан хоинлар чиққан. Карл Маркс айтганидек, бизни ҳеч ким кечирмайди, унинг азобини ўзимиз тортамиз. Жавахарлал Нерунинг айтганидек, хоинлик туфайли қулликдамиз, бунинг азаобини ҳам ҳалигача чекмоқдамиз. Ўша хато ва хоинликлар туфайли, бугун халқимиз режимнинг қули, ўз-ўзини ҳимоя қилолмайди, қонга ботирсалар сасини чиқаролмайди. Бутун Марказий Осиёда асрлар бўйи асосий роль ўйнаб келган халқимиз бугу