Журнал Ҳаракат
№5 (62) 2006. Кечагина ўтган кунларимиз
«Ҳаракат» Ахборот Агентлигининг янгиликлар тасмасидан -1
Манба: www.harakat.net
Cентябрь - Октябрь, 2006 йил
1 сентябрь: Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида 15 йилликка багишланган брифинг
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида Каримов режимининг 15 йиллигига бағишлаб ўтказилган брифингга оид “Жаҳон“ ахборот агентлигининг катта мақоласи мамлакатимиз матбуотида эълон қилинди. Унда ёзилишича, тадбир доирасида Каримовнинг инглиз тилида нашр этилган “Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди“ китобининг тақдимоти ҳам бўлибди. Ўзбекистоннинг АКШдаги элчиси Абдулализ Комилов сўзга чиқиб, Каримовнинг “китобини таништирар экан, у мушкул ташқи хавфсизлик муҳитига қарамай, Ўзбекистон ўз мустақиллигини, тараққиётнинг демократик ва дунёвий йўлини ҳимоя қилгани ва келажакда ҳам ҳимоя қилажагини қайд этди“, - деб ёзади агентлик.
Брифингда Марказий Осиё ва Кавказ институти (аслида бу номигина улуғ институт - Жорж Хопкинс Университетининг бир кафедраси халос) раҳбари, профессор Фредерик Старр, АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси ижрочи директори Б.Пейс, UPI ахборот агентлиги мухбири Ж.Дейли, АҚШ Марказий Осиё давлатлари уюшмаси президенти Б.Пинкус сўз олиб, Каримов ҳукумати шаънига ҳамду санолар ўқишибди. Ж.Дейли эса “Андижонда нималар бўлганини тушуниб етмаган“ Ж.Буш маъмуриятининг сиёсатини танқид ҳам қилибди.
Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, “брифингда АҚШ Давлат департаменти, Пантагон, мамлакат Конгресси, етакчи тадқиқот марказлари, ахборот агентликлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари“ қатнашиб, тадбир сўнгида “И.АКаримов ва мамлакатимиз халқига дўстона табриклари ва самимий тилакларини изҳор“ этишибди.
Бу тадбирга қатнашганларининг исмлари ичида оддий бир мухбирнинг номини ҳам тилга олиниши, унга қизиқиш жуда оз бўлгани, айтиш учун биронта таниқли одам бўлмаганини кўрсатади. Исми қайд этилган бошқа одамлар ҳам АҚШ жамиятида ҳеч қандай салоҳиятга эга бўлмаган шахслардир. Айтилганидек, АҚ