Журнал Ҳаракат №3 (42) 2003. Кечагина ўтган кунларимиз
«Харакат» Ахборот Агентлигининг янгиликлар тасмасидан
Манба: www.harakat.net Май - Июнь, 2003 йил 1 май: Тошкент хокимлиги «Бирлик»га: шошма, бироз кут Аввал маълум килганимиздек, «Бирлик» халк харакати ўзининг шу йил 5 майда ўтказиладиган Курултойи учун жой топиш масаласида ёрдам сўраб, апрель ойининг бошида Тошкент шахар хокимлигига мурожаат килган эди. Бугун шахар хокимининг ўринбосари А.Ахмедовдан «Бирлик» Марказий Кенгашининг котибаси В.Иноятова номига шундай хат келди: «Сизнинг 2003 йил 4 авпрельдаги Тошкент шахар хокимиятига «Бирлик» харакатининг курултойини жорий йилнинг 5 май куни ўтказиш учун 200 кишилик жой ажратиш хакидаги сўровингизга куйидагиларни маълум киламиз. Тошкент шахрида бир канча тадбирлар бўлиб ўтаётгани, хусусан, 3-5 май кунлари Европа Тараккиёт ва Тикланиш Банкининг йиллик анжуманига багишлаб бир нечта тадбирлар уюштирилаётганлиги туфайли ва 9 май «Хотира ва кадрлаш куни» муносабати билан турли хил масканларда иккинчи жахон уруш катнашчилари, афгон уруш катнашчилари, махнат фахрийларига багишланган тадбрлар бўлиб ўтишини инобатга олган холда Тошкент шахар хохимияти ушбу масалани май ойининг охирида кўриб чикади». «Бирлик» рахбарияти шу жавобни хисобга олиб, ўз Курултойини каерда ўтказиш масаласини ўзи хал килолишини хокимликка билдирди. 2 май: Европа банкининг мажлиси олдидан Ўзбекистон хавотирлик уйготмокда Бугун Хьюман Райтс Вотч ташкилоти шу ном остида баёнотнома таркатди. Унинг кискача мазмуни шундай: Европа Тараккиёт ва Тикланиш Банкининг якшанба куни Тошкентда очиладиган йигилиши олдидан Ўзбекистон милицияси диссидент ва хукук химоячиларига норозилик намойишлари ўтказтирмади. Банк рахбарияти йигилишнинг мезбони бўлмиш Ўзбекистон хукуматига билдириши керакки, унинг бу каби кадамларига токат килиб бўлмайди ва бундай хатти-харакатларга карши керакли кадамлар килинади. Ўзбекистон хукумати ЕТТБ томонидан белгиланган ўлчовларга риоя килиши шарт. Баёнотномада апрель ойида ўзбек милиционерларининг хукук химоячиларига карши ўтказган акциялари санаб ўтилади ва Хьюман Райтс Вотч рахбарининг кеча Ўзбекистон президенти Каримовга хат йўллаб, ЕТТБ йигилиши олдидан инсон хукуклари масаласида илгари кетувчи кадамлар килишга чакиргани билдирилади. ЕТТБ ўзининг 16 апрелдаги Ўзбекистонга нисбатан стратегиясини белгилар экан, Ўзбекистон хукумати хукук химояси сохасида ижибий кадамлар килмагунча, унинг иктисодига килинадиган инвестициялар чегараланган холда колиши айтилгани хам яна бир марта эслатилади. Бу кадамлар ичида хукук химоячиси ташкилотларни рўйхатга олиш, камокдаги хукук химоячиларини озод килиш, мухолифатдаги сиёсий партияларни рўйхатга олиш, дин фаолларини такиб килишни тўхтатиш ва бошкалар бор. 3 май: Кўконда хокимият вакиллари мухолифатчилар билан учрашдилар Шу йил 1 май куни Кўкон шахар хокимлиги биносида Фаргона вилоят хокими ўринбосари Хаётжон Каримов, Кўкон шахар хокими Абдухаким Хўжаев ва Фаргона вилоят хокимлигининг бир неча вакиллари «Эзгулик» жамиятининг Фаргона вилояти бўлимининг ташаббуси билан бир катор мухолифатчи ва хукук химоячилари иштирокида давра сухбати ўтказдилар. Ўзбекистонда катта ўзгаришлар бўлаётганидан далолат берувчи бу учрашувда Кўконлик бир гурух «Бирлик» фаоллари, «Эзгулик» жамияти аъзолари ва Ўзбекистон Инсон хукуклари жамияти Фаргона вилояти бўлимининг раиси Охунжон Бойхонов катнашдилар. Сухбат пайтида вилоятдаги сиёсий-ижтимой, иктисодий ва инсон хукукларига оид муаммолар, уларни ечиш масаласида хокимият вакиллари ва мухолифатчиларнинг хамкорлиги каби мавзулар тилга олинди. 4 май: «Бирлик»нинг Курултойи 6 майга колдирилди «Бирлик»нинг 5 май куни ўтказилиши режалаштирилган Курултойи бир кунга кечиктирилди. У 6 майда ўтказилади. Бунинг сабаби – бир кисм делегатларнинг Тошкентга етиб келолмагани ва 5 майда тамом бўладиган Европа Тикланиш ва Тараккиёт Банкининг баъзи бошкарувчилари курултой кейинрок ўтказилса, унда катнашиш истагини билдиришгани. 7 мая: Женщины Андижана заступились за своих близких Сегодня в Андижане состоялось шествие женщин, чьи мужья и дети были осуждены за религиозные убеждения. В районе старого города с 9 часов утра начали собираться женщины. Почти одновременно сюда подошли милиционеры и начали с начала угрожать им арестами, а когда увидели женщины не бояться угроз, стали уговаривать разойтись по домам. Около 10 часов женщины, их было примерно 60-70 человек, двинулись в сторону областного хокимията. Милиционеры, их было больше чем демонстрантов, пытались силой останавливать шествие. Но, женщины все равно двигались вперед. Когда колонна женщинь подошла до стадиона «Навруз», приехала группа из милицейских начальников и дала команду задержать всех протестуюших. После этого милиционеры словно озверели и начали избивать женщин, не подчинивщихся сесть в автобусы, которые были сняты милиционерами с 33-го маршрута. Женщин с детьми затаскивали по машинам, пиная ногой и оскорбляя их с нецензурными словами. Тех, кто пытался убежать, надеясь, что их с детьми не тронут, милиционеры догоняли и схватив их за волосы запихали в машины вместе с детьми. Собралась большая толпа людей, которая наблюдала за милицейской расправой молча, но все были возмущены грубостью и дикостью милиционеров. Председатель Андижанского отделения общества «Эзгулик» Рустам Исхаков 21 май: Кийноклар дастидан яна бир ўлим Хьюман Райтс Вотчнинг бугун таркатган хабарига кўра, шу йил 15 майда Ориф Эшонов исмли махбус кийноклар билан ўзбек милицияси тарафидан ўлдирилган. Каршилик бу йигит «Хизб-ут-Тахрир»га аъзоликда шубха билан камокка олинган экан. Унинг жасадини кўрган одамлар берган маълумотлар шуни кўрсатмокдаки, Орифнинг кўллари, елкалари, кўкрак ва оёклари конли яраларга тўла. Ковурга суяклари синдирилган.Бу вокеа дейилади, хукук химоячиси ташкилотнинг хужжатида, Ўзбекистонда хеч кандай ўзгариш бўлмагани, хукумат реформалар ўтказишга карши эканлигининг янги бир кўрсатгичидир. 23 май: Буюкбритания элчиси: Ўзбекистонда кийноклардан ўлиш ягона хол эмас «Хизб-ут-Тахрир»нинг фаоли деган гумон билан Карши шахрида Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) томонидан май ойининг бошида хибсга олинган янгийўллик, 4 фарзанднинг отаси, 38 ёшли Ориф Эшонов тергов килинаётган пайтда кийноклардан ўлганини 21 май хабарлаимизда билдиргандик. Энди маълум бўлишича, унинг жасади 16 майда якинларига кайтарилиб, апил-­тапил дафн этилган экан. МХХ ходимларининг иддаосига кўра, гўё мархум ўпкасига сув тўпланиши ва юраги кенгайиши туфайли халок бўлган. Лекин якинлари Орифнинг шу ёшгача бундай хасталиклардан шикоят килмаганини, балки уриб ўлдирилганини, чунки бошидан ўзга сог жойи йўклигини, жасад моматалок килиб ташланганини, буни фотосуратга туширтиришганини таъкидлашди. Мустакил манбаларнинг маълумотига кўра, кеча, 22 майда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Крег Муррей Ориф Эшоновнинг уйига (Янгийўл шахрига) ташриф буюриб, унинг якинларига бу кўнгилсиз вокеани жиддий кабул килганини айтди. У Ўзбекистондаги инсон хукуклари ва кийноклар билан боглик ахволдан норозилигини куйидагича ифодалади. «Биз, ­- ­деди у, - мазкур вокеада ким жавобгар бўлса, унинг жазоланиши учун харакат киламиз. Шунинг учун сизнинг оилангизга келдик. Имкон борича тўлик ахборотга эга бўлиб, текширувларни амалга оширишда ёрдам бермокчимиз. Аммо бундай холатларга йўл очиб берадиган тузум ўзгариши лозим. Зеро Эшонов билан боглик вокеа Ўзбекистонда ягона хол эмас». 16 июнь: «Эрк»чиларнинг 14 июнь йигилишии хусусида баъзи тафсилотлар «Эрк» демократик партиясининг Бош котиби Самад Муроднинг мухбиримизга берган хабарига кўра, у Тошкентда Отаназар Орифов бошчилигидаги бир гурух - «Эрк»нинг Марказий Кенгаши номи остида кандайдир йигилиш ўтказаётганини тасодифан эшитиб колган ва йигилганлар учун кутилмаганда у ерга кириб борган. Мажлисда Самад Муроднинг ўзини хам кўшганда 45 кишилик Марказий Кенгашнинг 9 аъзосигина катнашаётганини кўрган Самад Мурод дархол сўз олиб, бугунги йигилишнинг хеч кандай конуний кучи йўклигини, ўзи партиянинг конуний Бош котиби бўлатуриб бу мажлис ўзидан сир тутилгани, худди ўзи каби Кашкадарёлик Марказий Кенгаш аъзоси Дайнов Ташанов ва бошка бир катор МК аъзолари умуман бугунги йигилишдан хабарсиз эканликларини айтиб, бу ердан чикиб кетган. Маълум бўлишича, бундан кейин мажлис тўпалонга айланиб, охир-окибатда унда катнашиш учун келган Марказий Кенгаш аъзоларидан яна икки киши, улардан бири Фаргоналик собик Ўзбекистон халк депутати Иномжон Турсунов, йигилишни тарк этдилар. Шундай килиб йигилишда «Эрк» партияси Марказий Кенгашининг 6 аъзоси колди. Улар шу холда хам мажлисни давом эттирдилар ва Самад Муродни Бош Котибликдан олиб, ўрнига Отанзар Ориповни «сайладилар». Бу ерга, ўзининг айтишича, тасодифан келиб колган Шахрисабзлик Саидакром Саидалиевга «Бирлик»нинг номдан келган вакил сифатида сўз беришганда, у «Бирлик» номидан катнашиш учун хеч кандай ваколати бўлмаганлигини, лекин эркчиларнинг хам жонланиш учун уринаётганларидан хурсанд эканлигини айтиш билан чекланган. Самад Мурод ўша куни таркатган расмий баёнотида бу йигилишни «Эрк»га карши уюштирилган провакация деб бахолади. Унда куйидаги сўзлар хам бор: «Маълумки, бу Отаназар Орипов томонидан ЭДП МК Бош котиби Самад Муродга карши уюштирилган учинчи тўнтариш. У 1994 йил март ойида Самад Мурод суискасдан кейин хали тўшакда ётган пайтдаёк ўзини МКнинг «Бош котиби» деб эълон килганди. Кейин 1997 йилда хеч бир ваколати бўлмаган бир йигилишда уни кайтадан Бош котиб деб эълон килишган. «Эрк»нинг Низомига кўра, партия Марказий Кенгашининг Бош котибини Курултой сайлайди ва вазифасидан озод этади. Отаназар Орипов ЭДПга Бош котиб бўлишга иштиёки нечогли кучли бўлмасин, у навбатдаги Курултойгача кутишга мажбур. Якин келажакда «Эрк» партиясининг навбатдаги Курултойини чакириш учун ишлар олиб борилмокда. Албатта унга О.Орипов хам таклиф этилади. Мархамат, нафакат Бош котиблик, хатто раисликка хам ўз номзодини кўйиши мумкин». Мухбиримизнинг бошка манбалардан олган маълумотига караганда, Кенгаш Самад Муродни Отаназар Орифовга алмаштиришдан бошка масала кўрмаган. Лекин бу ерда бир неча марта сўзга чиккан Отаназар Орифов ва Дилором Исхокова «Бирлик»ни, хусусан Абдурахим Пўлат, Васила Иноят ва Исмоил Дадажонларни «Эрк»ни бўлиш учун харакат килаётганликда айблаганлар. Вахоланки, дейди мухбиримиз, Марказий Кенгаш аъзоларининг асосий кисмидан яшириб мажлис ўтказиш ва партия Низомини бузган холда унинг Бош котибини ўзгартиришнинг ўзи ташкилотни бузиш ва бўлиш учун тўгри йўлдир. 26 июнь: Кўконда мухолифатнинг фаол куни 25 июнда Кўкон шахрида «Фаргона водийси демократик кучлари»нинг вакиллари ва хукук химоячилари АКШ Республикачилар Институти ходимлари билан учрашдилар. Учрашувда водийнинг хар тарафидан келган 30 дан ортик киши ва Жиззах вилоятидан келган «Бирлик»чилар катнашдилар. Бу ерда 2004 йилда бўладиган сайловларга тайёргарлик, «Бирлик» ва «Эрк» партияларининг рўйхатдан ўтказиш масаласи атрофлича мухокама килинди. Америкалик мехмонлар ушбу масалалар бўйича маълум бир ваколат билан келганликлари ва уларга жиддий эътибор беришларини алохида ургуладилар. Шу куни Кўкон шахрида Фаргоналик мухолифат вакиллари иштирокида мамлакатдаги мавжуд ижтимоий-сиёсий ва иктисодий вазиятни мухокама килишга багишланган давра сухбати хам бўлиб ўтди. Давра сухбати сўнгида Фаргоналик демократлар келаётган журналистлар байрами муносабати билан мамлакат журналистларга йўлланган очик хат кабул килдилар. Унда журналистлардан бир оз бўлса хам вокийликни адолатли ёритиш сўралади. Наманган рахбарияти мухолифат ила мулокотда Наманганлик хукук химоячиларининг хабар беришларича, Наманган вилояти рахбарлари бундан буён хукук химоячилари ва мухолифат вакиллари билан вакти-вакти билан учрашиб туриш карорига келишибди. 25 июнда шундай мулокот вилоят хокимининг ўринбосари Баходир Ирисов ва бошка рахбарлар билан бўлди. Унда хукук химоячиларидан ташкари «Бирлик» ва «Эрк» партияси вакиллари, шунингдек «Фридомхауз»нинг Намангандаги ресурс маркази ходимлари катнашдилар. Учрашувда вилоятдаги инсон хукуклари ва айрим адолатсизликлар билан боглик ахвол хакида, жумладан диний экстремизмда айбланиб, озодликдан махрум этилганлар такдири тўгрисида гап борди, вилоят рахбариятига фукаролардан тушган шикоят аризалари топширилди ва х.к. Ўзбекистон сиёсий хаётининг сўнгги 10 йили ичида вилоят доирасида биринчи марта бўлган бу хил мулокотни бошка вилоятлар рахбариятлари амалиётига хам кўчса керак деган тахминлар кузатувчилар ўртасида йўк эмас. «Бирлик» лидери Абдурахим Пўлатнинг тахминан 1 йилдан бери «Ўзбекистонда фундаментал ўзгаришлар бошланди» деб айтаётган гаплари ўз исботини топмокда, шекилли.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону