Журнал Ҳаракат
№4 (61) 2006. Инсон ҳуқуқлари
(Мурод Жўраевнинг фожеаси) -
Демократия оролидан режим ҳужрасига
Мурод Жўраевнинг демократия ороли
Мурод Жўраев Ўзбекистон тарихида из қоладирган инсонлардан.
У 1990 йилнинг бошида Ўзбекистон Олий Совети ва маҳаллий советларга ўтказилган сайловларда ўз атрофидаги демократик руҳдаги сафдошлари билан қатнашиб, Олий Совет депутати бўлади. Айни замонда, у ва унинг сафдошлари Қашқадарё вилоятининг Муборак шаҳар Советида ҳам ғалаба қозондилар. Мурод Жўраев шаҳар Советининг раислигига сайланди. Муборак шаҳар Совети, собиқ СССРда биринчи бўлиб, ўз депутатларининг партия аъзолигини тўхтатиб қўйди.
Бу қадам у пайтда яккаҳоким бўлган Коммунистик партияга қарши исён эди. Натижада, бу жасур йигит коммунистик режимнинг, сўнгра унинг меросхўри бўлмиш Каримов режимининг қора рўйхатига тушди.
Ўша пайтда ўзбек мухолифатчилари Муборокни “демократия ороли” деб аташганди.
“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг айтишича, у Мурод Жўравни 1990 йилдан бери, яъни у Олий Советга депутути сайланган вақтдан бери танийди. “Бирлик” фаоллари 1990 йилнинг кузида Ленинградда ўтказилаган халқаро конференцияда Ўзбекистондаги аҳволни ёритувчи бир брошюра тарқатишганди. Унинг “Демократия ороли” номли бўлими айнан Муборакдаги воқеаларга ва Мурод Жўраевга бағишланган.
“Мен Муборакда ҳам бўлиб, маҳаллий демократлар билан кўришганман, - деб эслайди Абдураҳим Пўлат. - Чақириқларимизга қарамасдан улар, хусусан, Мурод Жўраев “Бирлик” халқ ҳаракатига аъзо бўлишга унашмади. Улар мустақил бўлиб қолишни афзал кўришди. Бу уларнинг хатоси эди.
Сиёсатчи бўлатуриб, айниқса ўша вақтдаги оғир шароитда, бирон сиёсий гуруҳга қўшилмаслик, узоқни кўрабилмаслик эди. Афсуски, бу каби хатолар кейин ҳам бўлган. Ва хато қилган фақат у эмасди. Мана бир конкрет мисол.
1990 йилнинг бошларида мен, ўша пайтдаги СССР халқ депутати Пўлатжон Охун ва яна бир ўзбекистонлик СССР халқ депутати Володя Золотухин билан биргаликда “Турли даражадаги Советларнинг демократик депутатлар гуруҳини” тузиш ташаббуси билан чиқдик. Ўша замоннинг мухолифатчилари яхши биладиларки, 1989 йилнинг ёзида СССР халқ депетатлари Қурултойида Ельцин, Сахаров, Афанасьев, Поповлар раҳбарлигида тузилган Регионлараро депутатлар гуруҳининг яратилиши инқилобий ўзгаришларга йўл очган эди. Мақсадимиз, аслида, Ўзбекистонда ўшанга ўхшаш иш қилиш бўлган. Амма Ўзбекистон Олий Советида демократик депутатлар оз бўлгани учун турли даражадаги Советларнинг депутатларини тўплашга қарор қилгандик.
Бу гуруҳга Пўлат Охун ва Володя Золотухиндан ташқари Ўзбекистон халқ депутатлари Шовруқ Рўзимуродов (у “Бирлик” аъзоси эди), Мурод Жўраев, Тойиба Тўлаганова, Тошкент шаҳар Советининг депутати Шуҳрат Исматуллаев (“Бирлик”нинг раисдоши), Тошкент шаҳридаги баъзи туман Советларига аъзо бўлиб сайланган “Бирлик” фаоллари Абдуманноб Пўлатов, Шавкат Тожиев киришди. Мақсад келажакда бу гуруҳни енгаштириш эди.
1990 йил июнь ойининг, янглишмасам, учинчи ўн кунлигида шу Депутатлар гуруҳининг таъсис мажлисини ўша вақтдаги Ленинград кўчасида жойлашган Фуқаролар ишлари бўйича шаҳар юридик консультациясининг офисида ўтказишга келишдик. Бу юридик консультациянинг мудири - “Бирлик” фаоли Миролим Одилов эди. Мажлис режалаштирилган куни эрталаб шу бино олдига келабошлаган ташаббусчиларни мўъжиза кутарди. Кечаси билан бино бетон деворлар билан ўраб олинган бўлиб, девор ўнлаб милиционерлар тарафидан қўриқланарди. Уларнинг айтишича, бино ремонт учун ёпилган эмиш.
Депутатларнинг қатъий талабларидан кейин милиционерларнинг ўзи деворни бир еридан йўл очиб, бизни ичкарига ўтказиб юборишга мажбур бўлишди. Хуллас, ўша куни Депутатлар гуруҳи расман тузилди.
Аммо талвасага тушган ҳокимият ҳам бекор ўтирмади. Эртасига “Эрк” партиясининг раиси Салай Мадаминовни ҳузурига чақирган президент Ислом Каримов унга парламентнинг ичида Депутутлар гуруҳи тузишни илтимос қилибди, гуруҳ учун доимий хона ва телефон ажратиб беришга ваъда берибди.
Каримовнинг айёрлигини тушуниш мумкин-ку, депутатларимизнинг соддалигини тушуниш қийин. Мурод Жўраев ва Тоиба Тўлагановалар кечагина тузилган гуруҳдан чиқишди. Бу икки депутатанинг менга: “Абдураҳим ака, нима фарқи бор, гуруҳ қаерда тузилади, лекин энди бизнинг алоҳида хонамиз ва телефонимиз бўлади” дейишган гаплари ҳали ҳам қулоқларим остида жаранлаб тургандек бўлади.
Хуллас, баъзи сафдошларимизнинг соддалиги чксиз эди. Кейингчалик ҳамма нарса биз тахмин қилганимиздек тугади. Мавжуд ҳокимият содда депутатларимизни алдаб-судлаб юриб, охир оқибатда масалани йўққа чиқарди, хеч қандай янги гуруҳ тузлмади, бизнинг ташаббусимиз билан тузилгани эса йўқ бўлиб кетди.
Аслида, қаҳрамонларча сиёсат саҳнасига кирган Мурод Жўраевнинг кейинги фожиавий ҳаётига шу каби хато қадамлар билан йўл очилганди”.
Режим ҳужрасида
1992 йили Абдураҳим Пўлатга қарши уюштирилган суиқасд мухолифатга нисбатан ҳужумларнинг бошланғич нуқтаси бўлди. Тез орада мухолифат тор-мор қилинди. Ўзбекистон Олий Советидаги демократ депутатлар (Мурод Жўраевдан бошқа), ҳам ўзларини ҳам “Эрк” партиясини ҳукумат зарбаларидан сақлаб қолиш мақсадида тўплам шаклда бу партияга кирдилар.
Лекин бу кеч бўлган қадам эди. Яна бир оздан кейин уларнинг кўпчилиги, Мурод Жўраев ҳам, парламентдан чиқариб юборилди ва улар қамалиш ҳавфи остида ёки мамлакатни тарк этдилар ёки фаолиятларини тўхтатдилар.
Шу даврда Мурод Жўраев Истанбулда яшаётган Салай Мадаминов ва Жаҳонгир Маматовлар билан яқин алоқада бўлди ва унинг ўзи ҳам “Эрк” партиясига аъзо бўлгани ҳақида гаплар пайдо бўлди.
Бу хусусда “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг шудай дейди: “Мурод Жўраев билан охирги марта 1993 йилнинг сўнгида Истанбулда кўришдик. Боймирза Ҳайитнинг туғилган кунига бағишланган йиғилишга бирга иштирок этдик. У ўшанда, мен буни сўрамасам ҳам, “Эрк” партиясига аъзо эмаслигини, бу партия раиси билан баъзибир тижорий тусдаги ишларни биргаликда қилаётганини қайта қайта таъкидларди. Бу гаплардан ўша пайтда Истанбулда яшаётган Жахонгир Муҳаммад (у кейинчалик бу партиядан чиққан) ҳам хабардор”.
1994 йилнинг ўрталарида Мурод Жўраевни “Эрк” партияси фаоллари Дилором Исоқова ва Юсуф Рўзимуродов Олма-Ота шаҳрида Ўзбекистон МХХ ходимларига тутиб беришгани, Мурод тарафидан тижоратни ўрганиш учун Истанбулга юборилган қашқадарёлик йигитларни у ерда яшаётган “Эрк” раҳбарлари террор ҳаракатларига ўргатиш ишларига тортишгани ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди.
Тошкентда ўтказилган судда Мурод Жўраев шу айблар билан 1995 йил 31 март куни 8 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида расмий хабарлар тарқалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда биринчи “демократия оролини” яратган мард инсон Мурод Жўраев узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилиб, режимнинг ҳужрасига ташланди. Собиқ коммунистлар ундан қасд олишни бошлашган эди.
Кейинчалик маълум бўлишича, хусусан Мурод Жўраевдан унинг хотини орқали олинган маълумотларга кўра, Мурод Жўраев "Эрк" партиясининг ўша вақтда чет элда яшаётган раҳбарлари томонидан уюштирилган авантюранинг қурбон бўлган. У ростдан ҳам 1993 йил охирларида ёки 1994 йил бошларида бир гуруҳ қашқадарёлик ёшларни тижрат ишларига ўргатиш мақсадида Туркияга юборган. Аммо уларга ҳомийлик қилишга ваъда берган эркчилар уларни террорчиликка ўргатишга бошлашган. Тахминан ярим йиллик “дарс” олиб мамлакатига қайтаётган бу ёшларнинг ҳаммаси қўлга олинган. Улар ўз ихтиёри билан таслим бўлди деган тахмин ҳам йўқ эмас.
Унинг дастлабки жазо муддати 2003 йилга келиб тугаган эди, аммо у озодликка чикарилиши керак бўлган пайтда жазо муддати яна 3 йилга узайтирилган. У сўнгги даврда Олмалиқдаги жазони ижро этиш муассасасида сақланмокда эди. У 2006 йилнинг сентябрь ойида қамоқдан озод бўлиши кутиларди.
Сиёсий маҳбуснинг тақдири яна кун тартибида
Шу йилнинг бошларида Мурод Жўраевннг тақдири билан янгидан қизиқиш бошланди. Аниқроғи ўзини социолог, мустақил олим деб таништирса ҳам, аслида бировларнинг истаги ва пули эвазига тарихни ҳамда бугуннинг ҳақиқатларини сохталаштиришни касб қилиб олган Баҳодир Мусаев рус сайтларида собиқ Мурод Жўраевнинг ҳаётига оид фактларни ёлғонлар билан аралаштириб мақолалар чиқара бошлади.
Баҳодир Мусаев қамоқдаги Мурод Жўраев ҳақидаги гапирганда унинг “Эрк” партияси аъзоси эканлигини хусусидаги ёлғонни қайта-қайта такрорлаши, Мурод Жўраевнинг қамоқда ётиши билан боғлиқ воқеаларни бу партияни реклама қилиш мақсадида ишлатаётгани мухолифатчиларнинг диққатини тортти, маҳбуснинг тақдири хусусусида бир қатор саволлар уйғотди.
2002 йилгача “Эрк” партияси Қашқадарё вилоят ташкилотининг раҳбари бўлган, аммо бу партия раҳбариятининг мухолифатни бирлаштириш хусусидаги чақириқларга жавоб бермасдан, аксинча, мухолифатни бирлаштирмаслик учун қилаётган ҳаракатларига қарши норозилик билдириб, “Бирлик” сафларига қўшилган Дайнов Ташанов бу саволларга жавоб қидириб шу йил июнь ойининг бошларида Муборок шаҳрига борди ва Мурод Жўраевнинг рафиқаси Холбека билан учрашди. Бу аёлнинг айтган гапларидан сочлар тикка бўлиши ҳеч гап эмас.
Мана унинг баъзибир сўзлари: “Бир неча бор Мурод акамни етаклаган дўстлардан ёрдам сўраб Тошкентга бордим. Дилором Исоқова мени Отаназар Ориповнинг уйига олиб борди. Данғиллама кошонадан бошини чиқарган совуқ башаранинг “Қўлим бир тийин кўрган бўлса, худо урсин” деб қасамхўрлик қилгани капалагимни учирди… Кимлардир орқали Муҳаммад Солиҳ билан ҳам боғландим. У киши ҳам бир тийин тугул бир оғиз ширин сўзини ҳам раво кўрмади. Қўйнига илон бўлиб кирган Мурод аканинг собиқ дўстлари эримни тириклайин гўрга тиқди... Мурод ака умуман “Эрк”ка кирмаганлар, у киши мендан ҳеч нарсани яширмайди. Мен аллақочон Муҳаммад Солиҳ ва унинг тарфдорларидан ҳеч қандай ёрдам кутмайман, иложини топсанг, Абдураҳим Пўлатов билан боғлан, деганди менга. Мурод аканинг “дўстлари” Абдураҳим Пўлатов билан боғланишга ҳаракат қилганимда у кишини мендан яширишди”.
Мурод Жўраевнинг рафиқаси билан кўришиш ҳам ҳамма саволга жавоб бермади. Ва бошқа саволлар туғилди. Нима учун “Эрк” партиясининг чет элда яшаётган раҳбарлари бирон марта ҳам халқаро ташкилотлар орқали Мурод Жўраев масаласини кўтаришмади? Нима учун унинг ўзи каби оиласини ҳам унутишди? Нима учун Мурод Жўраевнинг навбатдаги қамоқ муддати яқинлашиши билан “эрк”чилар Баҳодир Мусаев кабилар ва “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати ёрдамида унинг “Эрк”чи эканлигини эслаб қолишади?
Саволни шундай қўйсакгина Мурод Жўраевнинг тақдири атрофидаги ўйинларни тушуниш мумкин. Аслида, “Эрк”чилар Мурод Жўраевнинг озод бўлишини исташмайди. Агар у қамоқдан чиқса, Салай Мадаминов ва унинг атрофидагилар террор ишига аралашгани унинг сўзлари билан исботини топади. Шу сабабли ҳамма томонидан унутилган ва муддати келиши билан автоматик шаклда озод қилиниши керак бўлган Мурод Жўраевнинг иши ҳар сафар қамoқ муддати тугашидан бироз аввал ёлғон-яшиқ гаплар билан “Озодлик” ва Баҳодир Мусаевлар орқали жиддий шаклда сиёсатлаштирилади ва ҳокимиятдагилар унинг қамоқ муддатини чўзиб қўядилар. Аммо уни озод қилдириш учун ҳеч бир амалий қадам қилинмайди.
Баҳодир Мусаев яқинда “Центразия” сайтида гўёки Мурод Жўраевнинг аёлига асосланиб шундай дейди: “Агар Мурод ҳамма ишларда Муҳаммад Солихни айбласа, уни қўйиб юборишарди, аммо у буни истамаяпти”. Дайнов Ташанов билан суҳбатида эса, Холбека бунинг тамомийла тескарисини айтган: “Мурод ака қамоқдан чиқиш учун ҳар нарсага тайёр. У хатто Каримовга илтимоснома ҳам ёзди. Аммо чиқаришмаяпти”.
Дайнов Ташанов Холбека билан кўришиб келгач ва “Эрк” раҳбарлари Мурод Жўраевнинг ҳаёти устида қандай ўйинлар қилишаётгани маълум бўлгач, “Бирлик” дарҳол Мурод Жўраевнинг оиласига моддий ёрдам беришга қарор қилди. Ҳуқуқ ҳимоячиси “Эзгулик” жамияти Мурод Жўраевнинг иши билан шуғулланишга бошлашди.
21 июнь куни Мурод Жўраевни қамоқхонада кўриш учун кетаётган унинг турмуш ўртоғи Холбека опа билан “Ҳаракат” журналининг мухбири Тошкентда учрашди. Холбека опанинг баъзи гапларини мухолифатчилар, биринчи навбатда, эркчилар, билишлари керак.
2003 йилда Қарши шаҳридаги 64/33-сонли жазони ижро этиш муассасида қайта суд қилиниб, ЖКнинг 221-моддаси (қамоқхона маъму-риятнининг талабига бўйсунмаслик) билан жазо муддати яна уч йилга узайтирилгач, бу ҳолдан қаттиқ асабийлашган Мурод Жўраев соғлиғини йўқотади. Салкам ўн йиллик эгасиз рўзғор ҳам бир ҳолга келиб колган эмасми, унинг оиласи ҳам бу вазият олдида танг қолади.
Шунда Муроднинг ўғли Салой Мадаминовга қўнгироқ қилиб ёрдам сўраганда, илтимоси жавобсиз қолгани, лекин ёрдамга бирликчилар келгани журналнинг аввалги сонида ёзилган эди.
23 июнь куни Олмалиқдаги жазони ижро этиш муассасига Мурод Жўраевни кўриш борган Холбека опага маҳбуснинг аллақачон Тоштурмага олиб кетилганини айтиб, олиб борган кийим кечагу озиқ овқатларини қайтаришган. Кейин маълум бўлишича, унга қарши Жиноят Кодексининг 221-моддаси (қамоқхона маъмуриятининг қонуний талабига бўйсунмаслик) бўйича яна иш очиб, тергов ишларини бошлаб юборишган экан..
Адолатсизлик давом этмоқда
“Эзгулик” жамиятининг 4 июлда эълон қилинган пресс-релизида ( № 36, 4 июль 2006 йил) Мурод Жўраевнинг иши бўйича тўлиқ маълумот бор. Унда айтилишича, 1952 йилда туғилган сиёсий маҳбус Мурод Жўраев шу йил январь ойидан бери Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги 64-45 сонли колонияда сақланмоқда. 30 май куни жазони ўтиш муасасаларида қонунларнинг қандай бажарилаётганини назорат қилиш бўйича ихтисослаштирилган Тошкент шаҳар прокуратураси Мурод Жўраев устидан Жиноят Кодексининг 221-моддаси 2-қисми бўйича (Жазони ўтиш муассаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсинмаслик) жиноий иш очган экан. Шундан кейин у Тоштурмага ўтказилган, ҳозир ҳам ўша ерда.
64-45 сонли колония маъмурияти Мурод Жўраевни ашаддий тартиб бузувчи деб ҳисоблайди, у шу сифати билан бир неча марта дисциплинар жазо олган ҳам. Иш бўйича текширув 4 июнда тамомланиб, 29 июнда Айблов хулосаси эълон қилинган.
Иш Олмалик шаҳар судида кўрилади. 3 июль куни “Эзгулик” тарафидан ёлланган адвокат Суҳроб Исмоилов у билан учрашди. “Эзгулик”нинг раиси Васила Иноят жамоатчи ҳимоячи бўлди.
Бу жамиятнинг 14 июлда эълон қилинган 30-сонли пресс-релизида айтилишича, Олмалиқдаги 64-45 сонли колониянинг маъмурияти Жиноий-процессуал Кодекснинг “Жамоат ҳимоячисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” ҳақидаги 44-моддасини бузган ҳолда жамоятчи ҳимоячи Васила Иноятни ишга аралаштирмасликка ҳаракат қилган. 13 июлда Мурод Жўраев устидан суд бошланиши керак эди. Аммо, колония маъмурияти суднинг сайёр мажлисида қатнашиш учун келган Васила Иноятга колонияга кириш учун рухсат бермаган. Бу ерга вақтида етиб келган судья Ислом Ноёбовнинг талабларига ҳам қарамасдан колония бошлиғи ўз мавқеидан фойдаланиб, айтганини қилдирган.
Судья бу вазиятда ҳеч нарса қилол-маслигини, юқори инстанциялар билан масла-ҳатлашиши лозимлигини рўкач қилиб, судни 17 июлга қолдирган. Айтиш керакки, суд 17 июлда ҳам бўлмади, 21 июлга қолдирилди.
Кейинги воқеалар қуйидагича давом этди.
21 июлда 64-45 сонли колонияда нияҳоят суд иши бошланди. Ҳаракатлари беҳуда эканлигини тушунган Мурод Жўраев ва адвокат Суҳроб Исмоилов суднинг жамоятчи химоячисиз бошланишига рози бўлдилар.
Биринчи куни ҳимоячи қатор илтимослар киритди. Улардан бири - кўрсатма бериб бўлган гувоҳларнинг ҳали кўрсатма бермаганлари билан кўришмаслиги таъминланмагани хусусида эди. Адвокатнинг бу ва бошқа илтимослари инобатга олинди ва ишни чуқурроқ ўрганиш мақсадида судни 26 июлда давом эттиришга қарор қилинди.
26 июлда судда асосан колония хизматчилари ва колония маъмурияти билан ҳамкорлик қилувчи маҳбусларнинг кўрсатмалари тингланди Улар бир бирига зид кўрсатмалар ҳам бердилар. Бу хусусда ўша куниёқ ”Эзгулик” жамияти расмий маълумот ҳам тарқатди.
Ниҳоят 27 июлда Мурoд Жўрaeв устидан ўтказилган суд охирига етди. 2006 йил 11 янвaридaн 2006 йил 30 мaйгaчa Oлмaлиқ шaҳридaги қамоқхонада ётган дaвридa oлти мaртa интизoм вa ўрнaтилгaн тaртиблaрни бузди, дeб унга қўйилган aйблoвлaрнинг бирoртaси ҳaм суд мaжлислaри дaвoмидa ўз исбoтини тoпмaгaн бўлса ҳам, унга яна 3 йил-у 2 oй қaттиқ тaртибли қaмoқхoнaдa сaқлaш жaзoси берилди.
Суд бир тoмoнлaмa, фaқaт Мурoд Жўрaвни aйбдoр дeб тoпиш вa уни жaзoгa тoртиш мaқсaди билан ўткaзилгани кўриниб турарди. Чaқирилгaн гувoҳлaрнинг қaрийиб ҳaммaси ўзлaри кўргaзмa бeргaн вoқeaлaргa тўғридaн тўғри вa бeвoситa гувoҳ бўлишмaгaн. Улар Мурoд Жўрaeвни қaмoқхoнa тaртиблaрини бузгaнликдa айблаб, қaмoқхoнa мaъмуриятининг ўзи рaсмийлaштиргaн ҳужжaтлaргa aсoслaниб гувoҳлик бeришган. Бундaн тaшқaри гувoҳлaрнинг кўпчилиги бир хил вoқeaлaр aсoсидa гaпирa туриб, ўзлaри билмaгaн тaрздa бир бирлaрини инкoр этиб, кўргaзмaлaрдa кaттa тaфoвутлaргa йўл қўйишган. Ушбу ҳoлaтллaргa суднинг эътибoрини қaрaтгaн ҳимoячи Суҳроб Исмoилoв вa судлaнувчи Мурод Жўрaeвнинг эътирoзлaри вa суд тeргoвини тўлиқрoқ вa янгидaн ўткaзиш бўйичa илтимoснoмaлaри суд тoмoнидaн aсoссиз рaвишдa рaд этилган, судя И.Нoёбoв рaддиялaрнинг сaбaбини тушунтиришдaн ҳам бoш тoртган.
Суд адвокатнинг сўрoқ қилингaн гувoҳлaр билан сўрoқ қилинмaгaн гувoҳлaрни aлoҳидa сaқлaш бўйичa мaжбурият бaжaрилмaганлиги, судя сoaтлaб М.Жўрaeв сaқлaнгaн Oлмaлиқдaги 64/45 сонли қамоқхона бoшлиғи пoлкoвник М.Мирсaлимoвнинг хoнaсидa қoлиб кeтишини суднинг хoлислигигa вa бeтaрaфлигигa мoнeлик қилувчи ҳoлaт дeб бaҳoлaш кeрaк, дeгaн эътирoзлaригa ҳaм пaнжa oрқaсидaн қaрaб, улaргa жиддий эътибoр бeрмaбди.
Бу хусусда махсус Баёнот тарқатган “Эзгулик” жамияти (2006 йил 3 август, пресс-релиз № 39) суднинг қарорини кескин қоралади. Баёнотда айтилишича, судья Ноёбов ишни фақат Мурод Жўраевни айблаш йўналишида олиб борган. Айбланувчи ва унинг адввокатини талаблари бутунлай инобатга олинмаган. Адвокатнинг суд жараёни жиноий-процессуал нормалаларга зид равишда олиб борилаётгани хусусидаги баёнотлари умуман жавобсиз қолдирилган.
Судья Ноёбов соатлаб колония бошлиғи полковник Мирсалимовнинг иш кабинетида ўтирган. Иш Мирсалимовнинг аризаси билан бошлангани ҳисобга олинса, шу фактнинг ўзи суднинг нохолис эканлигини кўрсатмоқдадир. Аммо, адвокатнинг бу хусусдаги баёнотлари ҳам эътиборсиз қолган. Судья Мурод Жўраев ва унинг ҳимоячисини яна бир қатор жиддий илтимосларини инобатга олмаган. Масалан, судга кўрсатма бериб бўлган гувоҳлар билан ҳали гувоҳлик бермаганларини бир бирлари билан кўришмасликлари таъмин этилмаган. Гувоҳларни ҳимоя истаган тартибда сўроқ қилишга йўл берилмаган. Колония хизматчилари тарафидан юритиладиган колония тартибини бузиш ҳолларини қайд қилувчи дафтарларни суд тарафидан ўрганиш талаби бажарилмаган ва ҳоказолар.
“Эзгулик”нинг фикрича, ҳатто шу адолатсиз суд давомида ҳам ҳимоячи Мурод Жўраевнинг айбсиз эканлиги исботлашга эришган. Лекин судья Жиноий-процессуал кодекснинг иш ҳамма тарафлама ўрганилиши, ишнинг ҳамма шубҳали ва қарама-қаршиликли жойлари тўла очилиши кераклигини талаб қилувчи 463-чи моддасини қўпол равишда бузиб, тамомийла айбловчининг нуқтаи назари бўйича иш олиб борган.
“Эзгулик” халқаро жамоатчиликка, ҳуқуқ химоячиси ташкилотларга ва ҳамма демократик руҳдаги инсонларга мурожаат қилиб, Мурод Жўраевнинг иши бўйича Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтказишга, адоларнинг тикланиши ва Мурод Жўраевнинг озод этилиши учун керакли ҳамма нарсани қилишга чақирган.
Ҳимоячи Суҳроб Исмоилов кейинги инстанцияларга шикоятлар жўнатиш йўли билан Мурод Жўраевни озод қилдириш учун фаолиятини давом эттиражагини билдирди.
Мурод Жўраев ишининг яна бир қизиқ жойи шундаки, гўёки террорга ўргатилган ёшларнинг ўзи ҳамда “Эрк” партияси ёшлар қанотининг раҳбари, ўша замонларда Салой Мадаминовнинг портфель ташувчисими ёки адютантими бўлиб юрган, хизмат лавозимига кўра айнан ўша “террорист ёшлар” билан иш олиб борган, 1995 йил бошида ёшлар лидери сифатида Салой Мадаминов билан биргаликда Истанбулдан расман Вашингтондаги бир Конференцияга келган Паҳлавон Турсунов, 1995 йилнинг ўрталарида кутилмаганда Ўзбекистонга қайтиб борган ва зудлик билан аввал Каримовнинг энг ишончли газеталаридан бири “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасига, сўнгра, ББС радиосига жойлаштирилган. Фақат Ўзбекистондаги реалликни билмайдиган ББС раҳбарларигина бу ерда МХХнинг қўли йўқлигига ишониши мумкин. Кўпчиликнинг фикрига кўра эса, айнан шу “паҳлавон”нинг ўзи Қашқадарёлик ёшларни Ўзбекистон органларига тутиб берган бўлса керак.
Шу сабабли ҳам Ўзбекистон МХХси Мурод Жўраевни қамоқдан чиқармайди. Агар у қамоқдан чиқса, анчагина салойларнинг (яъни 53-54-чиларнинг) қандай “паҳлавонлиги” очилиб қолиши муқаррар. ●●●
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения