Журнал Ҳаракат
№3 (42) 2003. Адабиёт
Эр Али Сокин -
Тугён (Тарихий публицистик романнинг давоми)
(Тарихий публицистик роман. 6-кисм)
Бахор сепини ёймаса-да, кишнинг изгирини кетган эди. Фаолларнинг
кундалик мажлисларидан бирида, хукумат «Бирлик»ка мутлако эътибор бермаётгани, у кўтарган
муаммолар, ёзилган ўнлаб хатлар эътиборсиз колиб кетаётгани, бу йил хам пахта етиштириш
режаси аввалгидан ўзгармагани хакида сўзлашди. Бу кетишда хукумат тилимизга давлат макомини
бермайди, деган гаплар бўлди. Охир-окибат хукуматга таъсир ўтказишнинг эффектив йўли бўлмиш
митинг ўтказамиз дейдиганлар кўпайди.
- Хой, биродарлар, хали курултой ўтказайлик, сўнг ташкилотнинг
ўзини рўйхатдан ўтказайлик, бу ёкда газетани рўйхатдан ўтказиш керак, шундан кейингина хукуматга
таъсир ўтказишимиз мумкин. Акс холда, хукумат билан келишмасак, у билан мулокот килмасак,
хеч нарсага эриша олмаймиз, - деди, Анвар Мухамадёр исмли фаол.
- Агар бизда куч борлигини сезсагина, хукумат биз билан
хисоблашади, акс холда, сиз билан мулокот хам олиб бормайди, - деб унинг гапини бўлди
Абдурахим Пўлат.
-
Шу тарика, анча-гап-сўз, бахс-мунозаралардан кейин Тошкент майдонларида митинглар
ўтказишга келишилди.
Тошкент шахар ижрокомидан митинг учун рухсат олинган кун «Бирлик»да байрам бўлиб кетди.
Кўпчиликка митинг ўтказиш учун Чукурсойдаги ногиронлар клубига рухсат беришгани ёкмаган
бўлса-да, хукуматнинг халкка ён босгани маълум эди.
- Карлар клубига рухсат бергани, биз барибир эшитмаймиз, дегани,
- аския килди, Абдурахмон ака.
- Йўк, халк кўп тўпланмасин, одамлар «Бирлик»нинг ишларидан хабардор бўлишмасин,
дейишмокчи, - уни кувватлади, Исмоил Одилов.
Одамлар бири олиб-бири кўйиб, рухсатномани мухокама килишарди...
Митинг чекка жойда бўлаётганига карамасдан, карлар клуби ёнидаги майдонга минглаб
одамлар йигилди. Жаъфар бир гурух адиблар билан майдонга якинлашганда овоз
кучайтиргичдан Дадахон Хасановнинг у ёд биладиган ашуласи таралиб турарди:
Ё фалак, бу юртнинг, айт, ботирлари хам борми?
Дилдаги озорларин зохирлари хам борми?
Жон фидо килмокка гох кодирлари хам борми?
Кайдасан, юртим, деган Бобурлари хам борми?!
Эл дардини англаган шоирлари хам борми?
Бу хил ашулалар йигилганларда ўзгача рух, ўзгача шукух пайдо килаётган эди. Кўшик таралаётган
магнитафон ёнида Дадахон Хасан кўкрак кериб, аллакандай гурур билан турар,
шу туришида у жангчилари олдида туриб нутк сўзлаётган голиб лашкарбошини эслататарди.
Жаъфар унинг якинрогидан ўтаётиб, кўлларини осмонга чўзиб, саломлашган бўлди, Аммо Дадахон.
Хасан ё уни кўрмади, ё хаёллари билан бандлиги учун бу олкишга жавоб бермади.
Кўп ўтмай, Абдурахим Пўлат ташаббусни хам, микрафонни хам ўз кўлига олди.
- Азиз биродарлар, мана, нихоят митингга хам рухсат олдик. Энди бафуржа гаплашсак бўлади.
Рухсат текканининг ўзи «Бирлик»нинг муваффакияти.- У рухсат олиш кийин бўлгани,
умуман, хукумат билан мулокот олиб бориш зарурлиги хакида гапирди. Сўнг уюшма тузилишига
сабаб бўлган холларга, халкимизнинг хатто бошка республика ахолисидан кўра хам ночор
яшаётганини устида тўталди. Ахволни тузатишга мавжуд хукуматнинг на курби ва на
истаги борлигини айтиб туриб, бу ишларни бажариш «Бирлик»нинг халк олдидаги мажбурияти
эканлигини таэкидлади.
У сўнгра сўзни шоир Мирза Каттабекка берди. Шоирнинг жуссаси кичик бўлса-да,
овози ўктам эди.
- Мен Сизларга ўзбекнинг буюк шоири, «Бирлик»нинг лидерларидан бири Эркин Вохидовнинг
митинг катнашчиларига мурожаатини ўкиб бермокчиман. Ўзлари касалхонада
бўлганлари сабабли бугун бу ерга келолмадилар.
Эркин Вохидов ўзининг бирликчиларга йўллаган хатида, халкни босик ва ўктам бўлишга,
хар хил правокацияларга учмасликка чакирган эди.
Жаъфарга бу гаплар мойдай ёкди. Аммо ўзини «Бирлик» лидеридай тутадиган одамнинг
митингга келмай хат жўнатгани эриш туюлди, чунки у Эркин ака профилактика учун
касалхонада ётганини, керак бўлса у ердан тўйларга хам бориб келишини яхши биларди.
Бир оз ўтгач ажабланиши тугаб: Ёзувчилар уюшмасида мингга якин адиб бор,
шулардан бор-йўги 5-6 фоизи харакатда катнашяпти. Эркин. Вохидовдай шоирнинг хеч бўлмаса
хат оркали митингда катнашаётни ёмон гап эмас, дея ўзига таскин берди. Сўнг яна ўзига ўзи
карши чикди. Вацлав Гавелни, Саюдис ёки Озарбайжон халк фронти рахбарларини,
митингга хат юборишини тасаввур килиб бўлмайди, деган хулосага келди.
Сўнг атрофга аланглади, бу митингда гапирмаса хам катнашаётган ёзувчилар борку?
У ўзи билан бирга митингга келган Очил Тогаев, Гулчехра Нуриллаева,
Норбой Худойберганов, Мухаммад Али, Ботир Норбой,
Исфандиёр каби танишлари олдига борди. Улар ўзаро гурунглашишар,
афтидан митингда бўлаётган одми гапларни тинглашмаётганди.
- Бу гал майли, аммо кейинги гал митингни бундай чет, гадой
топмас жойларда килишимиз, биз бирликчилар учун уят,
- Абдурахим Пўлатнинг дадил овози кўпчилик эътиборини тортди.
– «Бирлик»нинг кундан-кунга обрўси ошиб, сиёсий ташкилотга
айланиб бормокда. Хозир Болтик бўйида хам, Кавказ ортида хам,
Россияда хам бизни танишади. Шундай шароитда, келгуси
митингларни, албатта, рухсат олган холда, Ленин майдонида ўтказишимиз
керак.
-
Йигилганлар бу сўзларни карсаклар билан кўллаб кувватлашди.
- Энди яна бир гап. Биз ташкилий курултойга тайёргарлик кўрмокдамиз.
Курултой ўтгандан кейин ташкилотимизни конунлаштирамиз.
Аммо шунгача хам ишларни тўхтатмаймиз. Пахта яккахокимлиги, тилимизга
давлат макомини бериш, халкимизнинг кашшокланишини
олдини олиш йўлида кураш олиб бораверамиз. У яна бир катор масалалар
устида тўхталиб ўтгач сўзни Исфандиёрга берди.
Исфандиёр асли Фаргона вилоятида тугилган бўлиб, такдир уни ўрислар
орасида яшашга махкум этган, кейинчалик Москвада Горкий
номли Бутуниттифок Олий адабиёт курсини тугатиб Тошкентга ишга келган эди.
Ўзбекчани чала билгани учун асосан рус тилида ижод
киларди.
- Ассалому алайкум, хурматли митинг катнашчилари. Извините, что я, продолжу
свой речь на русском язўке. - У шундай деб ўз таржимаи
холидан бир шингил айтгач, давом этди, - Мен каби чала ўзбеклар ўзбек тилини
ўрганиши учун хам ўзбек тили давлат тили бўлиши керак.
Одамлар карсак чалишди. Сўнг у Ички Ишлар Вазирлигида бўлаётган номаъкул-чиликларга
тўхталиб, минглаб гунохсиз, оддий одамлар Гдлян,
Ивановлар газабига учрагани, хозир ўз постида собит турган Гайданов каби кимсалар,
ўзбек тилининг давлат тили бўлишига карши эканлигини
айтди. «Биз шу хил четдан келиб, халкимизни адолатсиз равишда кийнаётганларни
фош этишимиз керак, шу максадда «Фукаролар ташаббуси» деган ташкилот туздик,
шунга аъзо бўлинглар», деб гапини тамомлади. Митиингчилар унинг охирги гапига
унчалик эътибор беришмади, чунки бу кунда хамманинг фикри зикри «Бирлик»ни кучлантириш эди.
Жаъфар ёзувчилардан таассуротларини сўраган бўлди. Бу хил митингларда биринчи
бор катнашаётгани учунми, уларнинг бахолари юксак эди.
Жаъфарнинг «Гапирмайсизларми?» деган саволига кулиб кўя колишди.
- Шоир Мухаммад Холикнинг митингчиларга мактубини ўкиб бериш учун сўз, адиб
Ахмад Аъзамга, - деб эълон килди шу махал Абдурахим
Пўлат.
- Биз хам уйда ётиб, мактуб ёзсак бўларкан,- аския килди шоирлардан бири.
- Бу бир метод, халкка кўп кўринаверсангиз, обрўйингиз унчалик бўлмайди, кўринмай
мурожаатнома ёзсангиз, сўзлангиз таъсирли жаранглайди,
- деди Очил Тогаев.
- Рост, Муканна хам никоб кийиб, жангга киргани учун обрўси кўпрок бўлган,
- аскияни давом эттирди, Мухаммад Али.
- Сизлар аския киляпсизларку, аммо Холик уюшмада ўтириб, халк учун жуда
кўп иш киляпти, - деб унинг ёнини олди, Ботир Норбой.
Аммо хаёлида «Хали хаммада хам митингга келиш жасорати йўк. Айнан шу сабабли
Эркин Вохидов ва Мухаммад Холиклар шу ерда
бўлишлари керак эди. Дарвоке, уларнинг ўзига хам жасорат етмагандир?» деган фикр ўтди.
-
Жаъфарни хам шу каби хаёллар олиб кочганди. Одамзод табиати кизик, Холик адиблар
ичида энг жасоратлиси, шеър ёзишда, айникса,
публицистик маколлар битишда устаси фаранг, аммо одамлар орасига чикиб, икки огиз
гапни эплаб гапираолмаяпти. Одил Ёкуб Холик
деганларинг биронта кўлёзма ўкимайди, уюшманинг ишларига аралашмайди, биронта
ёзувчига ёрдам бермайди, деб хасрат килди.
Аммо одамзодга унинг килган хамма ишларига караб бахо бериш керак-да, мана, хеч
бўлмаса митинг катнашчиларига мактуб ёзиптику.
Жаъфар шу хаёлларни бошидан кечираётганда Ахмад Аъзам Холикнинг хатини охирги
сатрларини ўкиётганди. Холик хам худди
Эркин Вохиддай митингчиларни босик бўлишга ундаган эди.
Шундан кейин яна бир неча одам чикиб сўзлади. Нима бўлса хам бу митинг байрамдай
ўтиб борардиэ Аммо, хакикий митинглар,
хакикий кураш олдинда эканлигини кўпчилик тушунарди....
* * *
Курултой ўтказиш режаси аник бўлиб колгандан кейин «Бирлик» дастурининг дастлабки лойихаси чоп этилди ва фаолларга таркатила бошланди. Жойларда таянч гурух тузиш ишлари янада жонланиб, юкоридаги боблардан маълум бўлганидек, Фаргона водийси Тошкент шахри ва туманларида, Самарканд, Кашкадарё, Сурхондарё вилоятларида таянч гурухлари шаклланиб бўлди. Чет вилоятлардан Тошкентга келиб ўкиб марказда ишлаб колган зиёлиларнинг мавжудлиги айни шу ерда иш берди. Хар ким ўзи тугилиб ўсган вилоят ва туманларида таянч гурух тузишни ўз бўйнига олди. Дадахон. Хасан Фаргонага бўзчининг мокисидай серкатнов бўлиб колди. Учкун Азим ва Мирза Каттабек Сурхандарёга, Шоди Карим Кашкадарёга Э. Йўлдош Самаркандага масъул этиб тайинланди. Аммо шу пайтгача Хоразмда «Бирлик»нинг таянч гурухи йўк эди.
- Тохир Карим билан Ботирнинг ишлари кўп, яхшиси сиз Хоразмга бориб, ўша ерда фаолларни йигиб, таянч гурух тузиб келмайсизми? - деди, Абдурахим Пўлат, бир куни Жаъфарга. - Дарвоке, бундан олдин Холик акага кириб маслахатлашиш керак, хархолда унинг ўзи хоразмлик, - деб кўшиб кўйди. Абдурахим Пўлат Холикдан уч-тўрт ёш катта бўлса хам нимагаддир унга «ака» дерди.
- Битта ўзим эмас, Ботир ака борса борайин, Холик билан хам у гаплашаколсин, - жавоб берди, Жаъфар, ўзининг Холик билан ёзилиб гаплаша олмаслигини ўйлаб.
- Бўпти, факат тезрок, ахир май якинлашмокда. Байрам арафасида ишхоналардан рухсат олиш хам осон, демак, шу иш сизларга топширилди...- Абдурахим Пўлат дафатарига нималарнидир ёзиб олди.
Шу тарика, апрелнинг охирларида Жаъфар ва Ботир «Тошкент-Кўнгирот» поездига чикишди. Байрам арафаси бўлгани учун бўлса керак, вагонлар одамга тўлиб кетган, ётишга эмас, ўтиришга хам жой етишмасди. Ўтиргич топиб олган йўловчилар ўзларини бахтли санаб, дунёнинг турли гам-ташвишларию кувончлари хакида гаплашиб кетишарди.
Жаъфарлар 3-чи вагонга билет олиб чиккан бўлишса-да, билетсиз йўловчилар хам кўплиги учун, йўлакда тик туриб кетишарди. Улар «Бирлик» штабидан олишган 200 дона дастур ва 50 дона аъзолик гувохномасини тенг бўлиб олишган, ўзларидан кўра чемадонларини авайлашар, гўё бу матохларни улар олиб кетаётганини КГБ сезиб тургандай, бир-бирларига маъноли караб кўйишарди.
Поезд Сирдарёдан ўтиб Жиззаху Самаркандадан ўтгандан кейингина одам бир оз камайиб, йўлакларда юриш имкони тугилди. Бирликчилар оёклари остида турган чемадонларини учинчи полкага кўйиб ўзлари бир чеккада ўтириб олишди.
- Холик билан маслахатлашмабмизку? – деди Жаъфар, тўсатдан Абдурахим Пўлатнинг гапи эсига тушиб.
- Хяжонланманг, гаплашилди, - деди Ботир.
- Хўш-хўш, нима деди?
- Бу ёги сир...
- Мендан хам сир тутасизми? – Жаъфарнинг астойдил жахли чикди, - Канака одамсизлар ўзи? Сояларингдан хам кўркасизлар.
- Хазил-хазил, сарикмассизку, бунча жахлингиз чикади. Хуллас, гаплашиш учун юкори каватга чикаётувдим, Холикнинг ўзи тушиб келаётган экан. «Хоразмга, таянч гурух тузиш учун кетяпмиз, кандай топшириклар бор», дедим.
- Шухрат деган рассом йигитни топинглар, ўша бошлик бўлсин, деди.
- Оббо, аллакачон бошликни хам тайинлаб бердими?
- Мен хам унга хўп, демадим, шароитга караймиз, дедим.
Ён атрофларида ўтирганлар уларнинг ўзларига хам, гап-сўзларига хам эътиборсиз кетишаётгани Жаъфарга нашъа килди. У «Бирлик» штабига борган кезлари Ўзбекистоннинг бутун ахолиси бу ташкилотга аъзо бўлгандай кўринарди, хозир чор-атрофига бокиб улардан биронтасини учратмаганига ажабланди.
- Ботир ака, буларнинг ичида биронтаям бирликчи йўкку, - деди, кулиб.
- Бу ерда бўлмасаям, поездга чикканларнинг ичида бор, мен иккита талабани кўрдим, бири мангитлик, менинг фамилиядошим, унга ўнта дастур билан бешта гувохнома бердим.
- Оббо, менга билдирмасдан, анча иш килиб кўйибсиз-ку, Сиз домлалар, жа пишик бўлиб кетгансизлар, студентларни анчасини огдириб олдинглар. Иккинчисичи?
- Иккинчисининг исмини биламану, унга тўла ишонмадим.
- Менга каранг, сиз тўгри килгансиз. Хоразмга борганда хам шунча одамни бир жойга йиголмаймиз, таргиботни шу ердан бошламаймизми?
- Билмадим, сиз бир тажриба килиб кўринг, бирон натижа чикса, мен хам давом эттираман,- деди Ботир кўзини ёлгондакам кисиб.
- Домласиз-да, домла, аввал бошкаларни разведкага жўнатиб, сўнг оркасидан ўзингиз, борасиз, пишиксиз, таваккал хам килиш керак, Сиз чемадонларга караб туринг, мен бир айланиб келай.
Жаъфар шундай деб, чемадонидан 6 дона дастур олиб газетга ўрадию, поэзднинг орка томонига караб юрди. Худди кинолардаги развекачиларга ўхшаб, одамлар гуж бўлиб ўтирган жойлардан ўтаётиб уларнинг юз-кўзларига, гап сўзларига диккат килар, хеч ким «Бирлик»дан гапирмаётганига хафсаласи пир бўларди.
Икки вагоннни оралаб учинчисининг ўрталарига келганда бир кишининг, «Худо хохласа, биз енгамиз», деганини эшитиб, хушёр тортди. Бу гапни айтган корачадан келган йигит ўз шериклари билан карта ўйнаб ўтирар, тракторчи ёки шафёр бўлса керак, кўллари юзидан хам корарок эди.
- Бизни хам ўйина кўшасизларми? - сўради Жаъфар, атайлаб хоразмча талаффузда.
- Галинг, мана бу «молодойлар» енгиляпти, ўйин охирига етса, «фишт» килиб чикариб юборамиз, - деди кексарок киши.
- Бўпти.
«Молодойлар» тез енгилавермади, аммо Жаъфар уларнинг гап-сўзларидан шовотлик эканини, кандайдир ташвишлар билан юришганини англади. Улар гарчи карта ўйнашаётган бўлса-да, ўзларининг ташвишларини хам ора-чора гаприб кўйишар, бири «биз енгамиз», деса, иккинчиси, «Йўга, карга-каргани кўзини чўкиганини кўрганмисан?», деб кўяр, бу гапларни ўзларидан бошка тушинмайди, деб хаёл килишарди.
- Мен хам осонликча енгишимизга ишонмайман, - деди корафаранг йигит.
- Мен ўзимни таништирай, отим Жаъфар, асли урганчлиман, Тошкентда журналда ишлайман, - деди, Жафар жиддийрок охангда, - гап-сўзларингизга караганда бир ташвишларингиз борга ўхшайди, балки менинг ёрдамим тегиб колар?!
- Ибби, Матмурот, сен газетга ёзиб берайлик, деб юрувдинг, мана, журналист экан, гаплаш, -деди чол, корача йигитга кўз тикиб.
- Бўлади, Жуманиёз ака! Жаъфар ака, журналист бўлсангиз, айтай. Бизнинг эски раисимиз яхши, кўпни кўрган одам эди, халкнинг ўти билан кириб кули билан чикарди, хар холда ёмонлиги йўк эди. Шу бечорани камаб кўйишди.
- Хўш, нега камашди, бирон асос кўрсатишгандир?
- Э, канака асос, «Пахта эк, деган жойга шоли экди», деб важ кўрсатишган, давлатнинг кўзини бўяди, кўшиб ёзди, деган гаплар.
- Хўш, янги раисларингнинг нимаси сизларга ёкмади?
- Ў, буниси чаток чикди, хали раис бўлганига кўп бўлгани йўк, аммо килган ишлари достон бўладиган.
- Яъни, канака достон?!
- Томоркаларимизни тортиб оляпти, бир, - гапга аралаша бошлади аввал индамай ўтирган, ўзини Абдрасул, деб таништирган ўрта яшар, одам, - йўк одамларга маош ёздириб, чўнтагига уряпти, икки, кўп болали оилаларга бериладиган пулларни бердирмаяпти, уч...
- Бўйи 60, эни 12 метрлик молхонани буздириб, ёгочларини ташиб кетди, тўрт,- деди Матмурот сабри чидамай, - шуларнинг барчасини кагозга тушириб, Компартия марказкомига, бир нусхасини Бош прокурорга топшириб келяпмиз.
Шу пайт Жаъфар хатчи огайниларини, ўзларининг Москвадаги катталарга хат ёзиб адолат ахтарган пайтларини хотирлади. «Шунча шоир, ёзувчи, танкидчилар бир иш чикараолмаганда, буларнинг харакатларидан бир иш чикармикан? Ундай деймизу, буларнинг ўзаро бирикиб, нохакликка карши курашаётганининг ўзи хам ёмон эмаску!..»
- Ха, Жаъфар ака, ўйланиб колдингиз, - деди Матмурод
- Ўйланганим... Шундан натижа чикармикан, деб ўйлаб кодим-да!
- Натижа чикар, мана Гдлян дегани текшираётган экан, бош прокурор аризамизни ўша одамга берамиз, деди. Хар холда ўриску, ўрисда адолат бор.
- Оббо, роса анойи экансизларку!, биринчидан Гдлян ўрис эмас, армани, иккинчидан, бизни, сизларни шу ахволга солганлар ўша марказдагилар-ку?!
- Нега, ахир улар халкни талаб ётганларни камади-ку! Газетларда хам шундай ёзяпти.
- Сизларнинг камалган раисларинг хам халкни талаганмиди?
- Йўк, сал инсофлирок эди. Халкка озми-кўпми маош бериб турувди.
- Бўлмаса нега камашди?
- Биз хам шуни билиш учун шу ерларда юрибмиз-да, ука! Сиз бизга ёрдам бериш ўрнига саволга тутасиз. Ундан кўра, кўлингиздан келса, ёрдам беринг... - исми Жуманиёз эканлиги маълум бўлган чол сал кизишиб сўзлади.
- Бу хил ёз-ёзлар бизнинг хам бошимиздан ўтган, биз жуда катта амалдорларнинг нотўгри сиёсати устидан Москвага ёзганмиз. Москвадагилар эса, хатимизни ўзимизнинг, биз устидан шикоят килган амалдорларнинг хамтовокларига текширишга юборган. Хеч бир натижа чикараолмаганмиз.
- Ўзларинг хам биздай бир чорасиз одамлар экансизлар-да!
- Йўк, чорасиз эмасмиз. Биз кўпчилик эдик, ва охири, маълум бир натижаларга эришдик. Идеология секретари бизнинг хатларимиз туфайли ишдан олинди.
- Э, бу Абдуллаева, деганни айтяпсиз!
- Ха, Абдуллаева. Аммо эндиликда Абдуллаева хам Москванинг истагини бажаргани маълум бўлди.
- Тўгри, - деди Абдурасул - агар улар талаблар кўймаганда кайси рахбар кўшиб ёзади, кайси рахбар дўппи ол, деса бош олиш йўлига ўтади?!
- Барибир, ўрисда адолат бор, - деди яна Жуманиёз ака! - Мана, охир-окибат сизларнинг гапларингни инобатга олибди-ку!
- Мен Сизга хайронман, шунча гап-сўздан кейин хам ўрисда адолат бор, дейсиз, - жахли чикди, Жаъфарнинг, - Кани ўша адолат. Биргина Абдуллаевани олгани билан иш битдими? Унинг ўрнига бўлган хам, майда-чуйдани хисобга олмаса, хеч иш бажармади-ку!? Демак, гап рахбарларда эмас, системада.
- Ука, Сиз журналист экансиз, система, пистемангизга биз тушунмаймиз. Соддарок килиб ўзимизни тилда тушинтиринг, биз нима килайлик? - деди Абдурасул дегани.
- Менимча, умуман олганда, шикоят килганларинг, хат ёзганларинг ёмон эмас. Бу фактларни унча-мунча одам ўкийди, хабардор бўлади. Аммо хали Матмурод айтгандай, карга-карганинг кўзини чўкимайди. Бу фактларни юкоридагиларга эмас, бутун оммага ошкор килиш керак.
- Кандай килиб, масалан, Сиз шуни журналингизда бостириб бера оласизми? - сўради яна Абдурасул.
- Тўгрисини айтсам, хозирнинг ўзидаёк бостириб бера оламан, деб ваъда бераолмайман. Аммо яхшилаб ёзилса, «Бирлик»нинг газетасида бостириш мумкин бўлар... Тиражи минг атрофида.
- Нима у «Бирлик» деганингиз, - сўради, чол.
- Оббо, Нерда яшаяпсизлар ўзи? «Бирлик»ни бутун дунё билади, аммо Сизлар билмайсизлар.
- Мен биламан, тўгрироги бир ўкитувчи йигит, менга гапириб берган. Жуманиёз ака, «Бирлик» бу халкни ёнини оладиган ташкилот.
Жаъфар куйиб-пишиб «Бирлик» хакида гапира бошлади. Унинг Орол, пахта яккахокимлигидан кутилиш, болларни пахта теримида ишлатмаслик, ўзбек тилига давлат тили макомини бериш каби муаммоларни кўтаратганини кистириб ўтди.
- Эй, ука, - деди яна Жуманиёз ака, - биз чекка бир районнинг одамларимиз, у ёгимиз Туркманистон. Бу «Бирлик» деганингиз Оролни, пахтани кўтаргани билан бизнинг корнимиз тўйиб колармиди?
Шунда яна Жаъфарнинг эсига, Абдурахим Пўлатнинг, одамлар билан гаплашганда уларнинг ўз муаммоларидан келиб чикинглар, деганини эслади. «Булар пахта яккахокимлиги тугаса, одамларга ер берилса, ўзининг корни тўйишини билмайди», деган ўй хаёлидан ўтди.
- Ота, «Бирлик» дехконларга ер бериш масаласини кўтариб чикди, шу ерни берса Сизга ёмонми, - деди.
- Ёмон эмас, кани ер берса... Бизга шундай содда килиб тушинтиринг-да, ука!
- Ха, содда килиб айтсам, Сизлар бир золимнинг устидан иккинчи каттарок золимга арз килибсизлар, бу билан бирон нарса ўзгариши кийин, демокчиман.
- Бошка арз киладиган жойимиз бўлмагандан кейин нима килайлик?
- «Бирлик»ка бориш керак, эди, - деди Абдурасул.
- Ана, яшанг – деди, Жаъфар, шу дам Абдрасулни кучоклаб ўпгиси келиб кетди. –Отангизга рахмат.
- Рахмат айтишга эрта, хўш, «Бирлик» канакасига халкка, мана, масалан, бизга ёрдам беради.
- Бўлмаса бир мисол келтирай, - деди Жаъфар бўш келмай, - якинда талабаларнинг ота-оналаридан бир канчаси келиб, институтлар пора бўлиб кетди, болаларимиз ўз кучи билан киролмайди, деб шикоят ёзиб келишувди, шу хатнинг ёнига хат ёзиб Олий таълимга юборишди. Якинда Олий таълимдан, бизга фалон фалон фанлардан имтихон олиши мумкин бўлган халол муаллимларнинг фамилиясини беринг, деб сўрашяпти.
- Ростданми?
- Хак гап!
- Унда яхшику, борайлик бўлмаса, ўша «Бирлик»ка.
- Бориш кочмайди, мана, уларнинг дастурлари билан танишинглар. «Бирлик» дехконларга томорка ери беришни кўтариб чикди. Дехкон кайси ерга нима экса, ўзига хак-хукук бериш керак, демокда.
- Яхши гаплар эканку, хукумат кулок солмас, гапларингизга.
- Иби, Сизлар ўн-ўн беш одам хат ёзиб шикоят килсанглар кулок осадию, биз беш юз минг одамнинг гапига кулок осмайдими?
- Беш юз минг? Йўге, сал эви билан лоф килинг ука, - деди чол.
- Лоф килаётганим йўк, бизда рўйхати бор.
- Унда биз хам кирсак бўларкан-да, - деди Жуманиёз ота.
- «Бирлик»ка кириш кочмайди. Аввал манашу дастурларни ўкиб чикинглар, бизнинг ўзимиз Шовотга борамиз, аъзо бўлсанглар, ўша ерда кўпчилик бўлиб гаплашамиз. Шундан кейин у хатчилардан бирининг телефон номерини ёзиб олди. Сўнг бошка вагонларга ўтиб, яна бир-икки даврада таргибот килиб, «Бирлик»нинг дастурини таркатиб келди.
Жаъфар ўзларининг вагонларига огзи кулогида бўлиб кайтиб келиб, Ботирга ўз таассуротларини гапириб берди.
- Келинг, бўлмаса мен хам бир разведкага бориб келай, - деди Ботир.
Аммо ярим соат нари-берисида у кайтиб келди.
- Менинг иш услубим бошкача бўлди, - деди у кулиб. –Мен баъзи купеларга караб, каердансизлар, деб сўрадим. Фалон жойданмиз, дегач, «Ленин кўчасини билсизми»? Дейман, хамма жойда Ленин кўчаси бор. Улардан бири албатта «Ха», деб жавоб беради. Шуни 47 ёки 57 уйдаги пистончига бериб кўйинг», дейман. Шундай килиб иккита-иккитадан ўнта дастурни таркатдим.
- Осмонга караб ўк отгандай бўлибди, - кулди, Жаъфар.
- Ха, энди баъзан осмонга хам ўк отиб туриш керак, бу ўклар канча кўп жойга отилса, охири бир-иккитаси тегади, - кулиб фалсафа сўкди, муаллим.
Шу тарика улар Урганчга етиб келишди. Жаъфар вилоят марказида, Ботир Хива шахрида ва Кўшкўпир туманида иш олиб борадиган бўлди. Улар 1-май куни соат 11-00да вокзалда учрашамиз, деган келишув билан ажрашишди.
Хоразмликлар учун тарихий бўлган ўша кун ўша соатда Жаъфар ва Шухрат вокзал олдида учрашишди. Кўп ўтмай Ботир ўз ўртокларини бошлаб келди.
- Бу йигит Абдулла, бизлар бирга ўкиганмиз, бу йигит Хайитмат, буниси Комилжон, деб бирма-бир таништира бошлади у.
Ўз навбатида Шухрат ва Жаъфар урганчлик йигитларни таништирди. Курол, Кудрат деган исмлар айтилди.
Кўп ўтмай Жаъфар ва Шухрат «ичкаридан» хабар олишга кириб кетишди.
- Жойлар тахт, иккинчи каватдаги буфетга чикиб, хеч нима билмагандай ўтираверасизлар, биз хозир чикамиз, - деди, Ботир. Шухратнинг нега, деган саволига, «Бир гурух шоирлар келмокчи», деб давоб берди.
- Шоирлар келса мана, Кудрат бор, у Урганчдаги хамма шоирларни танийди, юринг, хар холда, марказдан келгансизлар, - деб у Жаъфар ва Ботирни юкорига бошлади.
Улар буфетнинг чогрок хонасини эгаллашди. Жаъфар йигилганларни бир-бирига таништириб бўлгач, асосий муддаога ўтди. Уюшма хакида бир катор тушунтиришлар бергач, йигилганларнинг розилиги билан «Хоразмда «Бирлик»нинг таянч гурухи тузилган»лигини эълон килди. Бу ердаги таянч гурухга Шухрат раис бўлсин, деган таклифни ўртага ташлади. Йигилганлар рози бўлишди.
Шу орада шоир Олим Хавас бир неча пўрим кийинган йигитларни эргаштириб келиб колди. Хона торрок бўлгани учун аввалги келганлар, шу жумладан Шухрат хам, ташкарига чикиб туришди. Улар билан бирга хонага спирт хиди хам кириб келди.
- Бизни маъзур тутасизлар, - деди, улардан бири, кирра бурун, шляпа кийгани, - бир жойда байрам килиб ўтиргандик, шунака, деб колишди, икки машина бўлиб келавердик.
- Бу йигитларнинг отларини айтмай кўя колай, - деди Олим Хавас, - уларнинг хар бири Хоразмдаги бир идорани бошкаради, нима хизмат бўлса булар тайёр.
- Хизмат йўк, - деди, Жаъфар, сал энсаси котганини билдирмай, «Бирлик»ка кириш ихтиёрий. Мана шу дастурни ўкиб чикасизлар, агар маъкул келса, аъзо бўлаверасизлар.
Улар, «бўпти»,»бўпти», деб битта-иккитадан дастур олиб хонадан чикиб кетишди. Улардан оркада колган шоир Жаъфарни имлаб, ташкарига чакирди, нимадир, деб кулогига шипшиди.
- Нима дейди, шоирингиз, - сўради, Ботир у хонага киргач.
- Э, кўяверинг, шоирлар сал шунакарок бўлади, халиги зиёфатхўрларни «Келажакда Хоразмни бошкаради», деяпти.
- Эх-ха, йўк креслога аллакачон рахбарлар хам топилибди-да, - деди Ботир.- Аммо шовотликлар келмадику, уларга айтганмидингиз.
- Ха, кўнгирок килгандим. Борамиз, дейишганди. Келиб колишар.
Бир оз ўтгач шовотлик хатчиларнинг вакиллари хам келишди. Жаъфар Матмуродга келгани учун миннатдорлик билдирди. Жаъфарнинг гап сўзларини эшитгач, янги танишлардан бири - камалган раиснинг укаси – «Бирлик» хукуматга карши ташкилот экан, мени маъзур тутасизлар, мен аъзо бўла олмайман, деб чикиб кетди. Колган уч одам аъзо бўлди.
Бу холдан Жаъфарнинг кайфияти тушиб кетди.
- Ўзимиз хам хоразмликмизу, аммо ердошларимизни бунчалик кўркок деб ўйламагандим. Бизнинг келганимизни хеч кимга айтманг, деб, шивирлаган идора рахбарлари, мана бу шовотликлар, бунчалик калтирашади.
- Нимага калтирашмасин, улар шу мухитнинг фарзандлари. Шу пайтгача бундай уюшма тузиш мумкинлигини хаёлларига хам келтиришмаган.
- Биз хам юрибмиз-ку!
- Сиз яшаёган мухит билан улар яшаётган мухит ўртасида фарк бор. Маркс мухит онгни беогилайди, деб бекорга айтмаган.
- Ундай бўлса Шухрат, Кудратлар-чи?!
- Улар Тошкент мухити билан якин. Колаверса, рассом, шоирларнинг ўз микромухитлари хам бор, «Бирлик»даги ишлардан хабарлари хам бор. Мухаммад Холик менга бекорга, Шухратга учранглар, демаганини тушундингизми? Булар Холикнинг шогирдлари. Шунинг учун унча-мунчадан хайикишмайди.
- Кўйсангизчи, - инкор килди, Жаъфар, Ботирнинг гапини, - Холикнинг ўзи хам кабинетида ўтириб кўп яхши гаплар ёзади-ю, митингга чикайлик, деса, хар хил бахоналар билан, ўзини олиб кочади.
- Сиз хаммани ўз каричингиз билан ўлчаманг. Холикнинг ёзувчилар уюшмасида рахбар бўлиб туришининг ўзи «Бирлик»ка керак. Штабнинг шу ерда бўлиши хам Холикнинг хизмати.
- Унинг хизмати эмас, агар Одил Ёкубов штабнинг уюшма биносилда бўлишини истамаса, бир кунда чикариб юборишарди.
- Кўйсангизчи, шунака бемани бахсларни...
- Нега бемани бўларкан. Мана, Сиз олим одамсиз, аммо нега конимизда кўркоклик борлигини мухитга боглаб кўйдингиз?
- Мухитга хам, сиёсий саводнинг камлигига хам боглик.
- Шу билан бирга бу юртни Искандар, Чингиздан бошлаб канчадан канча ёвлар талаган, кирган. Ўрис киргини, 20-чи йиллар киргини, 37 йиллар киргини...
- Сиз айтаётган гаплар бутун ўзбек, козок, туркман хаммасига тегишли...
- Тегишлиликка, тегишли. Аммо Хоразм халкини Москва хам, Тошкент хам, ўз амалдорлари хам эзавергани туфайли кўркоклик уларнинг кон-конига сингиб кетган.
- Шу жумладан Сизнинг хам, ахир Сизнинг конингизда хам ота-боболарнинг кони окяптику!
Жаъфар «Нега, мен кўркок эмасман», демокчи бўлди-ю, вагонга чикаётганда КГБ изимизга тушдимикан, дея хавотир олганлари эсига тушиб индамади. «Бу кўркоклик эмас, эхтиёткорлик», деб кўйди, ўзи-ўзига.
- Жаъфарбек, - Ботир сўзини давом эттирди, - ўзингиз яхши журналистсиз. Аммо хамма нарсани тез бўлишини истайсиз. Сизга колса, хамма «Бирлик»ка кирса.
- Нима кипти, мана, киряптику. Аъзо бўляптику!
- Энди, Сиз билан мен истагандай кўп одам келмадику?! Сиз Хоразмда одамлар эзилган, хўрланган, дейсиз, нима, Бухорода, Фаргонда эзилмаганми? Ўзимиз билган Юсуфнинг Коракўлида нега одамлар фаол?!
Айтганча, кўйинг, шу бахсни. Тошкентга кайтаётганда Юсуфни кўриб ўтмаймизми? Коракўлликлар фаол бўлгани билан у ерда хам «Бирлик»нинг таянч нурухи йўк. Балки колган дастурларимиз, хужжатларимизни уларга берармиз...
- Бўлади.
Улар энди поездга эмас, автобусга Бухорогача билет олишди. Коркўлни йўлида тушиб колиб, автобус кута бошлашди. Автобусда Коракўлга боришаркан, Жаъфарнинг эсига курсдошлари Бевитнинг:
Коракўлнинг йўлларида,
Каллакланган толи бор,
Кизларининг лабларида,
Ўрмалаган холи бор, -
деган кўшиги эсига тушиб, мийигида кулиб кўйди. «Эх, бегубор, беозор талабалак», деб ўйлади.
Уларни шоир Юсуф Жума кувонч билан кутиб олди. Коракўлда бўлаётган ишлардан гапирди, якинда «Адабиёт ва санъат» газетасида макола чикариб, халкка ўтган йилги пилла хакини ундириб берганини гурур билан сўзлади. Юсуф атрофида юрган фаолларнинг аксарияти «Бирлик»ка аъзо бўлишди.
- Буларнинг жанговарлигининг бир сабаби, - деди Жаъфар, кечаги бахсларига ўзи нукта кўймокчи бўлиб, - махаллий амалдорлар билан олишиб, бир чеккаси Юсуфнинг жасорати таъсирида, озми-кўпми, ютукларга эришаётгани. Шу уларга илхом берган. Хоразмдан Коракўлни фарки шунда, - деди. Бу фикрга Ботир хам кўшилди...
Улар Тошкентга етиб келиб, хайъатга хисоб беришди.
Бу пайтга келиб барча вилоятларда, ўнлаб туманларда «Бирлик»нинг таянч гурухлари тузилиб, улар ўз конференцияларида Таъсис Курултойига вакиллар юбориш режаларини тузишаётганди.
(Давоми бор. Боши 28, 30, 32, 35, 40 сонларда)