Журнал Ҳаракат №3 (60) 2006. Кечагина ўтган кунларимиз
«Ҳаракат» ахборот агентлигининг янгиликлар тасмасидан
Манба: www.harakat.net Май-июнь, 2006 йил 1 май: Сирдарёлик ҳуқуқ ҳимоячилари қамоққа олинди Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятидан маълум қилишларича, жамиятнинг Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Аъзам Фармонов ва вилоятнинг Мирзаобод туманидаги фаоли Алишер Кароматов товламачиликда гумон қилиниб, ўтган жума куни қамоққа олинди (А.Фармонов - шу жамият раиси Толиб Ёқубовнинг куёви). Эртасига Ааъзам Фармоновнинг уйида тинтув ўтказилди. Тинтув тўғрисидаги қарордан маълум бўлишича, ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан жиноят иши Жиззах вилоят прокурорлиги томонидан очилган. Эмишки, қўшни Жиззах вилоятининг Зомин туманида мониторинг ўтказган ушбу ҳуқуқ ҳимоячилари фермерларнинг ҳуқуқлари поймол бўлаётганини Интернет сайти орқали фош этиб, уларнинг ҳуқуқларини тиклаш учун гўё катта маблағ талаб килишган ва шу маблағнинг бир қисмини олаётганда қўлга туширилган эмиш. Икки ҳуқуқ ҳимоячиси ҳозирча Гулистон шаҳар ИИБ ҳибсхонасида сақланмокда. 5 май: Уйғур сиёсий фаолининг тақдири қил устида Яқинда уйғур эрксевари, Канада фуқароси Ҳусайн Жалил Тошкентда қамоққа олиниб, бир ойдан зиёд Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) ҳибсхонасида ётганлиги ҳақида хабар берган эдик. 4 май куни Интерполнинг Ўзбекистон ИИВ қошидаги Миллий бюроси Ҳусайн Жалилнинг одамларни ўғирлагани, гаровга олгани, террорчилик, қотиллик ва бошқа жиноятлар қилгани, 4 йилдан бери Қирғизистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан қидирилаётгани, аслида Туркия фуқароси бўлиб, исми-шарифи Гулёр Диловор экани ҳақида уни лойга қорувчи хабар тарқатди (мазкур хабар, жумладан, Ўзбекистон ҳукуматига қарашли www.uzreport.com сайтида бор). Ҳ.Жалилни танувчи уйғур манбаларига кўра, Ўзбекистон Интерполининг бу иддаолари ғирт ёлғон. Лекин бир фактни истисно қилганда. Ҳ.Жалил 1996 йили Хитой қамоқхонасидан қочиб, Кирғизистонга ўтган. Бу ерда ҳам уни қамоққа олганлар. Лекин Туркиянинг Гулёр Диловор номига берилган қалбаки паспорти ёрдамида суд ҳукми билан озодликка чиққан. Бундан яхши хабардор БМТнинг қочқинлар идораси унинг Канада фуқаролигига ўтишида ёрдам берган. Хуллас, уйғур сиёсий фаолининг тақдири қил устида турибди. БМТнинг Инсон Ҳақлари Кенгаши аъзолари сайланди БМТнинг кўп йиллардан бери ишлаб келаётган Инсон ҳақлари комиссияси ўрнига тузилиши қарорлаштирилган Инсон Ҳақлари Кенгашини шакллантириш тамомланди. Кенгашга номзоди кўрсатилган 64 мамлакатдан 47 мамлакат сайлов орқали танланиб олинган. Кенгашга Африкадан 13, Осиёдан 13, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасидан 8, Шарқий Европодан 6, Ғарбий Европадан (унга АҚШ, Канада ва Исроил қўшилган) 7 мамлакат сайланган. Кенгашга Хитой, Саудия Арабистони, Покистон, Россия ва Озарбайжон сингари инсон ҳуқуқлари масаласида қолоқ ҳисобланган мамлакатларнинг ҳам кириши АҚШ каби демократик мамлакатлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларни анчагина ташвишга солиб қўйди. Лекин кўпчилик Кенгаш аввалги Комиссиядан ваколатлироқ бўлгани сабабли секин аста эффектив органга айланишига ишонмоқда. 14 май: Украина диаспорасининг газетасида “Бирлик” ҳақида мақола Чет элларда яшайдиган Украина диаспорасининг халқаро “Шляхт перемоги” (Ғалаба йўли) газетасиининг шу йил 10 май сонида “Бирлик” Партиясига бағишланган, газетанинг бир саҳифасини эгалловчи мақола чоп этилган. “Ўзбекларнинг озодлигини бўғолмайсан” номли мақоланинг муаллифи Ольга Димитренко “Бирлик”нинг тафсилотли тарихини ёритар экан, уни Украина халқ ҳаракати “Рух” билан биргаликда СССРнинг парчаланиши ва Украина билан Ўзбекистоннинг мустақилликка қовишишида ҳал қилувчи роль ўйнаганини алоҳида урғулайди. Газета “Бирлик”нинг сўнгги йиллардаги тарихини ёзганида “Бирлик” халқ ҳаракатининг “Бирлик” партиясига айланишини алоҳида тилга олиб, ҳозир Киевда яшаётган “Бирлик”чи ва “Эзгулик”чи Набибулла Норбўтаев ва ва Рафиқ Ғаниев билан ўтказилган суҳбатга ҳам жой беради. “Бирлик” Партияси раис ўринбосари Исмоил Дадажон бошчилигидаги партия фаоларининг зарғалдоқ инқилоби кунлари инқилобчилар билан бирга бўлганликлари ёзилади, “Бирлик”чиларга Виктор Юшченко имзоси билан махсус тақдирнома берилгани ҳам айтилади. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг ташкилотни яратилиши ва тахминан 10 йилдан кейин қайтадан жонланишидаги роли ҳам фактлар билан ёритилган. 15 май: Поплик ҳуқуқ ҳимоячиси, “Бирлик” фаоли Араббой Қодировга жиддий айблар қўйилмоқда 12 майда “Эзгулик”жамиятининг Поп туман бўлими раиси Араббой Қодиров милиция томонидан ушланган ва унга бир қатор айблар қўйилганини билдиргандик. Бугун бу воқеанинг тафсилотларни ўрганиш учун Попга бориб келган жамият раиси Васила Иноятнинг билдиришича, Араббойга аввалига унинг хусусий ширкати муҳрини қалбакилаштириш бўйича айб қўйишиб, уйида тинтув ўтказишган. Тинтув вақтида “Ҳаракат“ журналининг 2003 йилга оид бир сони чиққач, журнал Наманган шаҳридаги универсистетнинг адабиётшунослик кафедраси профессорига экспертиза учун юборилган. Яшин тезлигида ҳаракат қилган профессорнинг фикрича, бу журналда (унинг қайси сон экани ҳам ҳали номаълум) давлатга ва конституцияга қарши фикрлар, ғоялар ва мақолалар мавжуд эмиш. Миршаблар тинтувдан кейин Араббой Қодировнинг уйидан “Эзгулик”га тегишли компьютер ва бошқа техник жиҳозларни олиб кетишган, айбларга ЖКнинг159 модда 1 қисмини (конституцион тузумга тажоввуз) қўшишган. Бунинг устига уйидан наркотик модда ҳам “топишган”. Бугун “Эзгулик”нинг фарғоналик фаоли Қўчқор Сотволдиев шу иш бўйича адвокатликни бўйнига олди. Терговчи, милиция капитани Асқаров вақтинча ушланган Араббой Қодировга эртага айб эълон қилинишини билдирди. Шуни ҳам айтиш керакки, “Бирлик” Партиясининг Поп туман ташкилоти раиси Ҳайит Қўзиев қамалиш хавфи остида Швециядан сиёсий бошпана олиб мамлакатдан чиқиб кетгач, Араббой Қодиров унинг вазифасини вақтинча бажарувчи ҳам эди. У партияга аъзолар тўплаш жараёнида фидоийлик кўрсатган фаолларидан бири. 17 май: “Эзгулик”нинг Поп туман раиси озодликка чиқди Бугун олинган хабарга қараганда, Поплик миршаблар Араббой Қодировни қўйиб юборишган. Аввал хабар берилганидек, 15 май куни “Эзгулик” раиси Васила Иноят Поп туманига келиб, милиция раҳбарлари билан учрашган ва бу жиноий ишнинг мутлақо асоссиз, ҳатто уйдирма эканлигини исботлашга етарлича ҳужжатлар борлигини айтиб, Араббойни ҳимоя қилиш учун дунё жамоатчилигининг ёрдамига таянажкларини билдирганди. Васила Иноят Поп туманидан кетар кетмас Араббой Қодиров қўйиб юборилган. Унинг адвокати Қўчқор Сотволдиевнинг билдиришича, ишдан 159-чи модда билан қўйилган айбнома олиб ташланган. Бир неча кун ичида ҳужжатни сохталаштириш айномаси ҳам ҳеч бир асос бўлмагани сабабли олиб ташланса керак. 20 май: ГУОМ саммити олдидан Ўзбекистонга муносабат билдирилди ГУОМга кирувчи Грузия, Украина, Озарбайжон ва Молдова давлатларининг ҳаммасида маҳаллий тилларда чиқадиган “Қораденгиз-Каспий минтақаси” (Черноморско-Каспийский регион) журналининг 22-23 май кунлари Киевда бўладиган ГУОМ саммитига бағишланган махсус сони Украина президенти Виктор Юшченконинг бу минтақадаги интеграцион жараёнларга бағишланган мақоласи билан бошланса ҳам, биз ўзбеклар учун унинг муҳим жиҳати - унда мамлакатимизга тегишли “Ўзбекистон диктатура зонасида” номли мақоланинг чоп этилишидир. Бу мақолада ҳамамизга маълум бўлган мамлакатимиздаги мудҳиш диктатура тафсиотлари билан ёритиб берилади. Унда Андижондаги фожеавий воқеаларга етарлича ер берилган, Андижонда ўша кунлари олинган бир қатор расмлар берилган. Шу билан бир қаторда Ўзбекистонда демократияни ривожлантириш учун ҳаракат қилаётган мухолифатга алоҳида эътибор берилган бўлиб, бу хусусда асосан “Бирлик” халқ ҳаракати ва унинг асосида ташкил этилган “Бирлик” Партиясининг фаолиятига урғу берилган. Мақола муаллифи Ольга Димитренко “Бирлик” ва Украинадиги РУХ ҳаракатининг бир йўналишда фаолият олиб бориб, СССРнинг парчаланиши ва бу мамлакатларнинг мустақил бўлишларига қўшган ҳиссаларини алоҳида айтиб ўтган. “Бирлик” халқ ҳаракатининг тузилиши, кейинчалик унинг шу номли партияга айланиши билан боғлик бўлган воқеалар тафсилотлари билан берилар экан, унинг шаклланишида биринчи раис Абдураҳим Пўлатнинг хизматлари алоҳида таъкдланган ва бугунги оғир шароитда у мажбуран АҚШда яшаётгани эслатиб ўтилган. Журналда ГАОМга кирувчи мамлакатлар раҳбарларининг, хусусан, Грузия парламенти раиси Нано Буржанидзенинг бу халқаро ташкилотнинг бугунги ҳолати ва келажаги хусусидаги мақолалари бор. Симферополдаги Қрим татарлари митингида “Бирлик” фаолининг чиқиши Кеча Украинанинг пойтахти Киевда ва Қримнинг жуда кўп шаҳар ва қишлоқларида Қрим татарларининг Совет тузуми томонидан депортация қилинганининг 62 йиллиги муносабаби билан митинглар, мажлис, конференциялар ўтказилди. Уларнинг қатнашчилари ўша даҳшатли воқеаларни лаънатладилар, Қрим татарларининг бугунги аҳволи ҳали яхши эмаслиги, уларнинг олдида катта муаммолар борлигини гапирдилар. Киевдаги тадбирда Украина президенти Виктор Юшченко ҳам нутқ сўзлади. Митингларнинг энг каттаси Қримнинг маъмурий маркази Симферополда бўлиб ўтди. Бу ерда яқинда ташкил қилинган “Бирлик” Партияси Крим ташкилотининг раиси Иномжон Бобохонов ҳам митинда чиқиш қилди. У ўзбек халқи Қрим татарлари билан ҳамдард эканлиги, Қрим татарлари ҳамма ҳақ-ҳуқуқларини қўлга киртиш учун курашар эканлар, “Бирлик” Партияси ҳар доим уларга ёрдамчи бўлажагини таъкидлди, “Бирлик” Партияси ҳокимиятга келгандан кейингина Ўзбекистонда қолган Қрим татарларининг муаммолари ҳал этилиши мумкинлигини айтди. 22 май: Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг йиллик мажлиси Лондонда иш бошлади Бугун Буюкбританиянинг пойтахти Лондонда Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) бошқарувчиларининг навбатдаги йиллик мажлиси иш бошлади. Ўзбекистон ҳукуматининг Андижондаги қонхўрлигидан кейин мамлакатимиз билан алоқаларини салкам тўхтатиб қўйган ЕТТБнинг бу мажлисига Ўзбекистон ўз вакилларини юбормади. Аммо, мажлисда Ўзбекистонлик бир қатор нодавлат ташкилотларнинг вакиллари Банкнинг расмий таклифи билан қатнашмоқдалао. Булар – “Эзгулик” жамиятнинг раиси, “Бирлик” Партиясининг Бош котиби Васила Иноят, Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг раҳбари Сурат Икромов, Инсон ҳуқуқлари жамиятининг вакили Абдужалил Бойматов, “Оналар ўлимга қарши” комитетининг раиси Тамара Чикунова ва “Аёллар ҳуқуқи” жамиятининг раҳбари Гавҳар Орипова. Киевдаги пикетнинг мавзуси: Ўзбекистон албатта ГУОМга қайтади Бугун Украинада яшаётган ўзбек қочқинлари “Бирлик” Партиясининг Украина бўлими раҳбарлигида ГУОМ саммити ўтаётган Украина президенти қароргоҳи олдида пикет ташкил қилдилар. 22 киши қатнашган пикетда Каримовнинг ГУОМдан чиқиш қарори қораланди ва вақти келиб Ўзбекистон Каримовдан қутилиши ва Ўзбекистон ГУОМга қайтиши айтилди. Шу руҳдаги плакатлар кўтарилди. Пикетчилар олдига чиққан Украина президенти Юшченконинг бош маслахатчиси Тарас Овчарук “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Исмоил Дадажон билан суҳбатлашди ва пикетчиларнинг истак ва талабларини ўз ичига олган пресс-релиздан бир дастасини олиб, уларни саммит қатнашчиларига тарқатишга ваъда берди. Бироздан кейин пикетчиларнини кузатаётган ўнлаб маҳаллий телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қаторига саммитини сарой ичкарисидан туриб ёритаётган чет эл телевидениеларининг оператор ва журналистлари ҳам қўшилдилар. Уларнинг ичида Туркия, Озарбайжон, АҚШ, Литва телевидениеларининг вакиллари бор эди. Улар Исмоил Дадажон ва бошқа “Бирлик” фаоллари билан суҳбатларни тасмага туширишди. 24 май: Нодира Ҳидоятова озодликка чиқди Кеча, 23 майда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг аппелация ҳайъати бундан бир муддат илгари йирик иқтисодий жиноятларда айбланиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган "Серқуёш Ўзбекистон" коалицияси мувофиқлаштирувчиси Нодира Ҳидоятовани "расман" озодликка чиқарди. Нодиранинг озод қилингани ҳақидаги хабарни унинг қариндошлари тасдиқлашди. Аммо жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди котибияти бу борада изоҳ беришни истамаяпти. 26 май: "Эзгулик" Андижон қатлиоми борасидаги ҳисоботини такдим этди Бугун, 26 майда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти АҚШнинг мамлакатдаги элчилигида ўз

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону