Журнал Ҳаракат №2 (59) 2006. Кечагина ўтган кунларимиз
«Ҳаракат» ахборот агентлигининг янгиликлар тасмасидан - 1
Манба: www.harakat.net Март-апрель, 2006 йил 3 март: Американинг кун тартибига яна Ўзбекистон чиқмоқда Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистон билан жиддий шуғулланишга бошлаган АҚШ сиёсатчилари кейинчали уни унутгандек бўлдилар. Аммо, шу кунларда бошқача шамоллар эса бошлагандек кўринади. Биринчидан, кеча Давлат департаменти Украна тарафидан бир гуруҳ ўзбек сиёсий қочқинларининг Ўзбекистонга тутиб берилишини расман қораловчи баёнот тарқатди. Унда Украина ҳукуматидан қочоқлар масаласи бўйича қабул қилинган халқаро ҳужжатларга риоя қилиш сўралган. Иккинчидан, АҚШ Вакиллар палатаси Ташқи алоқалар комитетининг ҳуқуқ ҳимояси ва гуманитар масалалар билан шуғулланувчи осткомитети конгрессмен Кристофер Смит тарафидан ҳаракатга киритилган Марказий Осиёда демократия ва инсон ҳуқуқлари Актини тасдиқлади ва шу билан Актни қабул қилиш жараёнида яна бир муҳим қадам отилди. Табиий, бу Актда Ўзбекистонга катта аҳамият берилган. Агар у қабул қилинса, диктатор ражимларга АҚШнинг босими яна ошади, демократия тарафдори бўлганларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш жиддий ҳуқуқий асосга таяна бошлайди. Учинчидан, Вашингтон Таймс газетасининг кечаги сонидаги катта мақолада Россия ҳукумати диктатурани мустаҳкамлаш йўлидан кетаётгани таъкидланар экан, шу кунда Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон режими Путин билан яқин алоқада эканлиги урғуланади ва бу икки мамлакатга қарши санкциялар киритиш, уларни демократия томон ҳаракатлантириш учун қилиниши керак бўлган қадамлар муҳокама қилинади. Қирғизистондаги 4 қочқиннинг тақдири қил устида Андижон воқеаларига алоқадорликда ҳибсга олиниб, Ўш шаҳридаги тергов изоляторида сақланаётган 5 нафар қочқиндан 2 нафарига Қирғизистонда бошпана бермаслик тўғрисида мамлакат Миграция хизмати департаментининг қарорини Олий суд ўз кучида қолдирганини илгари билдирган эдик. Қирғизистон ОАВларининг хабарларига кўра, кеча Бишкек шаҳар суди бошқа 2 қочқин - Расул Пирматов ва Ёқуб Тошбоевга хам қочқинлик мақомини бермасликка қарор қилган. Демак, улар хам Ўзбекистон режимига қайтарилишлари лозим бўлади. Бугунги хабарларга кўра, Қирғизистонга келган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Бош котиби Марк Феринде Бришамбо мамлакат президенти билан учрашганда, 5 қочқин тақдири ҳам тилга олинган. Президент Қурмонбек Боқиев бу масалани ўйлаб кўришини айтган. Марк Феринде Бришамбо бугун Бишкекда нодавлат ташкилотлари вакиллари билан учрашди. У ерда 5 қочкин тақдири яна тилга олинди. Улар қочқинларни қаттиқ ҳимоя қилишди. 5 март: “Ёш эзгуликчилар” клуби тузилди Ҳуқуқ ҳимоячиси “Эзгулик”жамиятнинг бугун тарқатилган пресс-релизида 3 март куни “Ёш эзгуликчилар” клуби тузилгани ҳақида хабар берилади. Клуб “Эзгуликнинг” шу йил 3 мартдаги қароригa кўра яратилган, у “Эзгулик” қошида фаолият олиб боради. Унинг асосий мақсади 16-30 ёшлилар орасида ҳуқуқ ҳимоясига оид билим тарқатиш, ёшларни ҳуқуқ ҳимоячилари сафига жалб қилишдир. “Ёш эзгуликчилар” клуби Ўзбекистонда ва дунёда ёшлар масалалари билан шуғулланувчи ҳар қандай миллий ва ташкилот билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Пресс-релизда Клубнинг Тошкент шаҳри бўйича координатори қилиб Зиёда Иноят сайлангани ҳам билдирилади. У Тошкентдаги юридик олий ўқув юртларидан бирининг талабаси, Васила Иноятнинг қизи. Зиёда Иноят ҳали ўрта мактабда ўқиб юрган йилларида, уларга дарс бераётган тарих ўқитувчисининг мустақиллик курашчиси “Бирлик” халқ ҳаракати ҳақидаги ҳақоротомуз гапларига очиқча эътироз билдирганини ўша вақтга оид хабарларимизда билдиргандик. У ўшанда ўз онасининг “Бирлик” асосчиларидан ва шу кунда раҳбарларидан бири эканлигини айтиб, ўқитувчидан кечирим сўрашни талаб қилган, ўқитувчи буни истамагандан кейин, мактабни бойкот қилиб, ўқишини тўтатган эди. Бир неча кундан кейин уларнинг уйига келган мактаб ўқув ишлари мудири Зиёдададан тарих ўқитувчисининг ноўрин сўзлари учун кечирим сўрагандан кейингина у ўқишга қайтган. 6 март: Санжар Умаров сал кам 11 йилга озодликдан маҳрум этилди Бугун, 6 мартда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Зокиржон Исаев "Серқуёш Ўзбекистоним" каолициясининг лидери Санжар Умаровнинг 14, 5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилингани, мазкур муддат амнистия актига кўра чорак қисмга қисқартирилиб, 10 йилу 9 ой муддатга туширилгани ҳақидаги ҳукмни ўқиди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, Санжарга қўйилаётган айбловлар тўла исботланмаган, суд мажлислари бир томонлама олиб борилган. 9 март: Давлат Департаментининг инсон ҳуқуқларига оид 2005 йил ҳисоботи АҚШ Давлат Департаменти “Дунё давлатларида инсон ҳуқуқларига оид аҳвол, 2005” номли ҳисоботини эълон қилди. Давлат Департаментининг “Демократия, Инсон ҳуқуқлари ва Меҳнат” Бюроси томонидан тайёрланадиган йиллик ҳисоботнинг Ўзбекистонга оид қисми сал кам 26 саҳифага яқин бўлиб, унда Ўзбекистондаги аянчли аҳволнинг расми тўла чизилган. Ҳисобот ҳар йилдагидек: “Ўзбекистон 26,9 миллион аҳолига эга бўлган автократ давлатдир” деган баҳо билан бошланади. Унинг илк қисмида Ўзбекистондаги сиёсий системанинг моҳиятини тўла очиб берувчи анализ берилган бўлиб, кейинги қисмларда сон-саноқсиз мисоллар билан бу кунги вазиятнинг моҳияти очиб беришга ҳаракат қилинган. Табиий, Андижондаги қонли воқеалар ва ундан кейин ҳуқуқ ҳимоячилари, мустақил журналистлар ва мухолифат фаолларига қарши ўтказилган тазйиқларни ёритиш катта жой олган. Ҳисоботнинг сиёсий эркинликларга бағишланган қисмида 2005 йил март ойида Адлия вазирлиги 5-чи марта “Бирлик” Партиясининг рўйхатдан ўтиш хусусидаги аризасини рад этгани таъкидланган. Сўнгги ойларда қамалган ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва мухолифатдаги партиялар фаолларининг исмлари ва уларнинг қамалишига оид фактлар битталаб санаб чиқилган. Ҳисоботда тилга олинган факт ва воқеалар ўз вақтида “Ҳаракат” сайтида мунтазам ёритиб борилгани сабабли бу хусусда шу қисқа маълумот билан чекланиш тўғри бўлса керак, дейди мухбиримиз. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 16 март куни ушбу ҳисоботнинг тақдимотини Тошкентда ўтказажагини билдирди. Бу тадбир қаерда бўлиши ҳали аниқлаштирилмаган. Вашингтон Пост газетаси Ўзбекистондаги сўнгги суд жараёнлари ҳақида Газетанинг 7 март сонида “Ўзбекистон мухолифат лидери ва ҳуқуқ ҳимочисини қамоққа ташлади” номли каттагина мақола эълон қилинган. “Кичик бир мухолифат гуруҳи бўлмиш “Қуёшли Ўзбекистон” коалициясининг лидери 49 ёшли Санжар Умаров иқтисодий айблар билан сал кам 11 йилга қамалди, у октябрь ойида президент Каримовни Андижондаги қонли воқеалар бўйича айблагани учун ушланганди”, деб гап бошлаган Питер Финн, сўнгги ойлар ичида энг камида 20 фаол қамалгани ёки юртини ташлаб кетишга мажбур бўлганини ёзади. Мақолада ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоеванинг суди ва унинг 8 йилга қамалиши ҳам тилга олинган. Муаллиф мақоланинг сўнгида Ўзбекистон ҳукумати Гуржистон ва Украинадаги воқеалардан кейин ноҳукумат ташкилотларга ҳужум бошлаганини ёзар экан, сўнгги мисоллар сифатида Фридомхауз ва Евраосиё Фондининг Тошкентдаги офислари суд қарори билан ёпилганини келтиради. Айни кунда Вашингтон Таймс газетаси ҳам шу икки ташкилотнинг Тошкентдаги офислари ёпилгани ҳақида тафсилотли мақола чоп этди. 11 март: "Эзгулик"нинг Тошкент вилояти бўлими конференция ўтказди Бугун, 11 мартда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг Тошкент шаҳридаги офисида жамиятнинг пойтахт вилояти бўлими конференцияси бўлиб ўтди. Кун тартибига икки масала киритилди: - ўтган даврдаги фаолиятдан келиб чиқадиган вазифалар ва стратегия; - ташкилий масала: вилоят ташкилотининг бошқарув органлари ва раисини сайлаш. Мажлисга раислик қилган жамият Марказий бошқаруви раиси Васила Иноятова "Эзгулик"нинг Тошкент вилояти бўлими ўтган бир йил давомида ўта қониқарсиз фаолият олиб боргани, ҳатто Адлия идораларига керакли ҳисоботлар вактида топширилмагани боис бир неча огоҳлантиришлар олганини таъкидлади. Вилоят бўлимининг собиқ раиси Набибулла Норбўтаевнинг муайян сабабларга кўра хорижга чиқиб кетишга мажбур бўлиши, бошқа фаолларнинг лоқайдлиги, ҳатто баъзи ҳолларда фаолларнинг ножўя хатти-ҳаракатлар қилаётгани эътироф этилди. Ташкилий масала юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирган фаоллар фаолият кўламини тубдан яхшилаш, лоқайдликка йўл қўймаслик кераклигини яна бир бор таъкидладилар. Шундан сўнг Вилоят Кенгашининг беш нафар аъзоси, уч нафардан иборат Тафтиш Комиссияси сайланди. “Эзгулик”нинг Тошкент вилоятини илк бор яратишда жонбозлик кўрсатган фаоллардан бири, “Бирлик” Партияси вилоят ташкилотининг раиси Исомиддин Тўлановнинг таклифи билан жамиятнинг Тошкент вилояти бўлими раиси этиб журналист Абдураҳмон Ташанов сайланди. 12 март: Тошкент каҳвахоналарида стриптиз удумга кирмоқда Гарб маданиятидан фарқли ўлароқ биз шарқликларда шарм-иффат масалалари менталитетимиз ва анъаналаримизда айрича аҳамият касб этади. Шу боисдан ҳатто ишламайдиган қонунларимизда ҳам уятсиз-бузуқ деб ҳисобланган ҳаракатлар содир этиш, жамоат жойларида одамларни беҳаёликка тарғиб этишнинг ҳар қандай кўринишлари жиноят эканлиги қайд этилган. Масалан, Жиноят Кодексининг 129, 130 ҳамда 131-моддаларида бундай хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун муайян жавобгарлик белигиланган. Аммо Тошкентнинг қоқ маркази, ҳукуматнинг Миллий хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлиги бинолари жойлашган Сайилгоҳ хиёбонида туни билан стриптиз намойиш этувчи, мижозларнинг кўнглини овловчи қахвахоналар очилганки, бу тадбирлар бирмунча юқумли чиқиб шаҳарнинг бир неча гўшаларида тунги клублар, ишратхоналарнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу ерларга асосан ширакайф кимсалар ташриф буюришади ва тонготар базмлардан чўнтак қоқиб чикишади. Бирок одамларнинг моддий ахволи хожатбарор стриптизларнинг бир тунлик намойиши нархини киши бошига 3600 сўм (3 АҚШ доллари) қилиб белгилашга мажбур қилаётибди. Сайилгоҳ марказидаги стриптизларга чорловчилардан бири Баҳтиёрнинг таъкидлашича, одамларимиз ҳали стриптиз, аёлларнинг беҳаё ўйинларини маиший "афсус билан" бузуқчилик сифатида талқин этармиш. Шу боисдан ҳам мутасадди идоралардан келаётган текширувчиларни "тинчитиш" учун қилинаётган харажатла

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону