Журнал Ҳаракат
№3 (42) 2003. Сиёсат
Европа Банки Тошкентда
Бир йилча аввал Европа Тикланиш ва Тараккиёт Банки (ЕТТБ) бошкарувчиларининг навбатдаги 2003 йил мажлисини Тошкентда ўтказажаги хакидаги хабар Ўзбекистонлик хукук химоячилари ва кўпчилик мухолифатчиларда норозилик туйгуси уйготганди. Баъзи халкаро ва махаллий хукук химоячиси ташкилотлар бу Банк рахбариятига хат йўллаб, Банк йигилишининг Тошкентда ўтказилиши Ўзбекистон хукуматининг репрессив сиёсатини кўллаб кувватлашдек бўлиб кўриниши, Банкнинг Ўзбекистон хукуматига берадиган ёрдами репрессив режимни мустахкамлашга хизмат килажагини айтиб, Тошкентда йигилиш ўтказмасликка чакирганлари хам кўпчиликка маълум.
Банк йигилишининг арафасида мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш «Бирлик» халк харакати кўпчилик учун кутилмаган баёнот билан чикди ва ЕТТБ мажлисининг Тошкетда ўтказилишини олкишлади. «Бирлик»нинг баёноти билан кейинги сахифада хар ким ўзи танишабилишини хисобга олиб, унда келтирилган аргументларни бу ерда мухокама килмокчи эмасмиз. Мухим бўлгани шуки, вокеаларнинг ривожи «Бирлик»нинг мутлако хакли бўлганлигини кўрсатди...
ЕТТБнинг мажлиси Тошкентда 2003 йил 3 май куни эрталаб бошланди. Шу куниёк соат 13 да Тошкент Интерконтинентал мехмонхонасининг Халкаро бизнес залида Ўзбекистонлик мухолифат вакиллари ва хукук химоячилари ЕТТБнинг президенти Жан Лемеро билан учрашдилар. Учрашувда Искандар Худойберганов, Васила Иноят, Толиб Ёкуб, Самад Мурод, Исмоил Дадажон, Юсуф Жума ва бошкалар ўз ташкилотларининг бу анжуманга бўлган муносабати, Ўзбекистонда инсон хукукларининг оммавий бузилиши хакида гапирдилар. Васила Иноят «Бирлик»нинг бу анжуманни Тошкента ўтказилишига оид Баёнотини ўкиб берди.
Президент Лемеро ўзининг якуний сўзида Ўзбекистонга оид дахшатли хабарлар олаётганини эътироф килар экан, Ўзбекистондаги барча жараёнларни очик кўз билан кузатаётгани, бир йилдан сўнг Ўзбекистонлик хукук химоячилари билан яна учрашиб, бу кузатувларнинг натижасини билдиришини айтди.
4 май куни Тошкентнинг Туркистон саройида Ўзбекистон, Козогистон, Киргизистон, Тожикистон ва Грузия президентлари, ЕТТБнинг президенти Жан Лемеро, шунингдек Банк Кенгашининг раиси Шорт хоним Европа Банкининг йигилиши катнашчилари билан учрашдилар. Бу ерда Ўзбекистонлик хукук химоячилари ва мухолифат вакилларининг хам хозир бўлганлари катта вокеа бўлди.
Учрашувда президент Каримов нутк сўзлади. «Ўзбекистонда, - деди у, - демократик ислохотлар билан биргаликда, иктисодий сохада хам катор янгиликлар бўлмокда. Катта ва кичик бизнес секторлари ташкил этилган, мустакил нашрлар мамлакат хаётини очик-ойдин ёритиб турибди. Цензура расман бекор бўлган. Инсон хукуклари сохасида хам кўп ишлар бажарилди…»
Президент нуткидан сўнг сўз олган Шорт хоним Ўзбекистондаги ахвол билан икки кундан бери танишаётгани, нодавлат ташкилот вакилларидан олган ахборотлари уни ташвишга солгани, сиёсий мухолифат ва инсон хукуклари сохасида хали жуда кўплаб муаммолар мавжудлигини айтди ва Каримов бу муаммолар устида жиддий ўйлаши зарурлигини таъкидлади.
Ундан кейин гал Жан Лемерога келди. У дедики, Банк бошкарувчилари Каримовдан катта ва кичик бизнес секторлари очилгани хакидаги ахборотни эмас, балки инсон хукуклари сохасида ижобий ўзгаришлар борлигини кўрсатувчи далиллар кутишмокда. Бу сохада гапиришга арзигулик муаммолар мавжуд. Каримов сиёсий мухолифатга нима учун йўл берилмаётганлиги хакида гапириши лозим эди. Бу муаммолар сабабли Ўзбекистонга келиши мумкин бўлган инвестициялар камаяди, деб таъкилади Жан Лемеро. У БМТнинг Кийнокларга карши кураш кўмитасининг комиссари Тео ван Вобеннинг Ўзбекистонда хукукни мухофаза килиш органлари ходимлари кийнокларни систематик равишда давом эттрилаётганлари хакидаги доклади жуда ачинарли хол эканлигини хам таъкидлади ва сўзини куйидагича тамомлади: «Ва албатта, Сиз жаноби Президент, ушбу докладни жиддий ва кайта-кайта ўкиб чикмогингиз ва керакли хулосани чикармогингиз жуда мухимдир».
Сўзга чиккан Нурсултон Назарбоев ошнаси Каримов кўллари билан юзини тўсиб олганини кўриб, ачиниб кетди, шекилли, «Демократия аста-секинлик билан бўлади. Америкада хам бирданига халк озод яшаб кетган эмас. Ўзбекистон хам шўролардан кейин оёкка тураётган ёш давлат ва албатта аста-секинлик билан йўлга тушиб олади» деб уни юпатган бўлди ва шу билан Каримовнинг шармандали ахволига хамманинг диккатини ўзи билмаган холда яна бир тортти.
Хуллас, «Бирлик»нинг тактикаси, унинг ЕТТБ анжуманини кутлаши мутлако тўгри бўлгани дархол кўринди. ЕТТБ ўзини шу йўсинда тутса, шубха йўкки, шундай бўлади хам, унинг хар бир кадами Ўзбекистондаги вазиятга ижобий таъсир кўрсатади.