Журнал Ҳаракат
№6 (57) 2005. Ўзбекистон Андижон воқеаларидан кейин
(2-қисм, боши журналнинг 2005 йил 4 (55) сонида) -
Ҳукумат “Бирлик”ка қарши ҳужумларини кескинлаштирди
Андижонда ҳукуматнинг хунрезлигини қоралаш ва «Бирлик» Партиясини рўйхатдан ўтказиш талаби билан шу йил 30 майда Адлия вазирлиги биноси олдида мухолифатчиларнинг пикет ўтказиш режасидан ғазабга келган Каримов режими май ойи сўнги ва июнь ойининг бошларида бир қатор «Бирлик» Партияси фаолларини ҳибсга олган эди. Кейинчалик, июль ойининг бошида, қамлаганлар Акбар Орипов, Мусажан Бобожонов, Нурмуҳаммад Азизов, Дилмурод Муҳиддинов ва Муҳаммадқодир Отахоновлар қаторига «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари Ҳамдам Сулаймон ҳам қўшилди.
Июль-октярь ойларида, журналнинг аввалги сонида бу хусусда берилган хабарлардан ташқари, мазкур иш бўйича ҳеч қандай янгилик бўлмади ҳисоб. Сентябрь ойида Муҳаммадқодир Отахонов яшаётган жойидан ҳеч қаерга кетмаслик хусусидаги тилхат билан озод қилинди. Қолганларнинг 3 адвокати улар билан 1-2 мартагина кўришолди. Уларнинг айтишича сўроқ ишлари жуда суст олиб борилган. Терговчилар нима қилишни ҳам билмаётганга ўхшардилар. Аслида нима қилишни билмаётганлар улар эмас, бу жиноий ишнинг асл ташаббускори бўлмиш Каримов режими десак бўлади.
Бир тарафдан, қамалган мухолифатчиларнинг ҳеч қандай айби йўқлиги равшан, бошқа тарафдан, ҳукумат Андижон воқеаларидан фойдаланиб мухолифатни, биринчи навбатда, унинг асосий кучи - “Бирлик” Партиясини нейтраллаштириб қўйишга интиларди, аммо буни қандай қилишни билмасди.
Андижондаги воқеаларда тўғридан тўғри иштирок этганлик айби билан қамалган 15 кишилик биринчи гуруҳ устидан бошланган тергов ишлари 2-3 ой ичида тугатилди, иш судга оширилди, 20 сентябрда суд ҳам бошланди. Улар Ўзбекистон ЖКнинг 30 дан ортиқ моддаси бўйича, масалан, ўта оғир даражадаги жиноятларни, масалан, айбни оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, терроризм, конституциявий тузумга тажовуз қилиш, қўпорувчилик, диний экстремистик ташкилот тузиш, унга раҳбарлик қилиш, иштирок этиш ва бошқа жиноятларни содир этишда айбланмоқда эдилар.
Замонавий мамлакатларда бундай оғир ва чалкаш ишлар бўйича йиллаб тергов ўтказилади. Ўзбекистонда эса тергов ишлари ўта тезликда, таҳминан 3 ой ичида тугатилди.
Аммо, Ўзбекистоннинг тезкор терговчилари бир варақлик “Бирлик” баёнотномасини тарқатишда айбланаётган 5 кишининг терговини битиролмасликларини нима билан изоҳлаш мумкин? Фақат ҳукуматнинг нима қилишни билмаётгани билан.
Бу ерда бироз орқага чекиниб, “Бирлик”нинг тарихий баёноти мазмунини эслаб ўтиш фойдали бўлар. Авваламбор, шуни айтиш керакки, баёнотнинг “Андижонда халққа ўт отганлар ва оттирганлар халқ олдида жавоб берадилар” номли сарлавҳасиёқ ҳамма нарсани равшан қиларди. У ерда яна, хусусан, шундай сўзлар бор:
«Ўзбекистон ҳукумати вазиятдан чиқиш учун одатдагидек куч ишлатиш йўлини танлади. Ҳуқуқ тартибот органлари мутлақо ишга яроқсиз эканлиги кўриниб тургани сабабли, конфликтни ҳал этишга - вазифаси мамлакатни ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўлган ва тинч аҳоли бор жойларда амалиёт олиб боришга ўргатилмаган - ҳарбий аскарлар ташланди…
Натижада, 2 кун ичида, исёнчилардан ташқари, юзлаб одам ҳалок ва ярадор бўлган.
Биз Ўзбекистон ҳукуматининг ўз халқига қарши қилган бундай хунрезлигини кескин ва нафрат билан қоралаймиз. Ўз халқини ўққа тутиш жиноятдир. Бу ишларнинг бошида Андижонга келиб, амалиётларни шахсан бошқарган мамлакат президенти Ислом Каримовнинг ўзи тургани халқимизнинг тақдири кимларнинг қўлида қолганини жуда яхши кўрсатмоқдадир.
Ҳеч шубҳа йўқки, халқни ўққа тутганлар ва туттирганлар халқ олдида, қонун ва тарих олдида жавоб берадилар».
Табиий, бу ҳаққоний сўзлар 13 май куни қўлини қонга булаганларнинг жонини ҳалқумига келтиргани учун, улар “Бирлик” фаолларидан ўч олиш ниятидан қайтолмасдилар.
Айтганимиздек, аввалига тергов иши суст олиб борилди. Октябрнинг ўрталарида ниҳоят “бирликчи”ларнинг ишида илгари силжиш кўзга кўрингандек бўлди. 18 октябрь куни адвокатлар бу ишни олиб бораётган Андижон вилояти Мархамат тумани ИИБ терговчиси Муҳаммадумар Аҳмедов билан Ўзбекистон Бош прокурорлигида учрашдилар. Эслатиб ўтиш керак-ки, тергов ишлари Бош прокурорлик контроли остида Тошкентда олиб борилар. айбланувчилар эса Тоштурмада сақланиларди.
Бу учрашувдан кейин, адвокатларда камалган «бирликчи»ларнинг яқинда озод килиниши мумкинлиги, уларга нисбатан илгари сурилаётган айбловлар исботини топмаслиги мумкинлиги борасидаги таҳминлар кучайди.
Қамоқдагиларнинг олдига кирган адвокат Суҳроб Исмоиловнинг билдиришича, «бирликчи»ларнинг саломатлиги яхши, уларнинг уйларида ўтказилган тинтувга доир тергов экспертизаси натижаси эса улар учун ижобий чиққан. Яъни, топилган ашёвий далиллар, конституцион режимга тажовуз деб ҳисобланаётган адабиётлар, уларга қўйилаётган айблов учун асос бўла олмаслиги маълум бўлган.
Аммо, кейин воқеалар бошқача тус олиб, қуйидагича давом этди.
* * *
21 октябрда терговчи Аҳмедов яна адвокатларни ўз олдига таклиф қилиб, шу йил май ойи охири ва июнь-июль ойларида қамалган «Бирлик» партияси фаоллари Ҳамдам Сулаймон (партия раисининг ўринбосари), Акбар Орипов (партиянинг Андижон вилояти ташкилоти раиси) , Мусажон Бобожонов (партиянинг Марҳамат туман ташкилоти раиси), Нурмуҳаммад Азизов (айни замонда Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг фаоли), Дилмурод Муҳиддинов (айни замонда «Эзгулик»нинг Марҳамат туман бўлими раиси), Муҳаммадқодир Отахонов (айни замонда Шахс ҳуқуқи ҳимояси комитетининг фаоли) устидан очилган жиноий иш бўйича терговларни тамом қилганини маълум қилди.
Адвокат Суҳроб Исмоиловнинг билдиришича, адвокатлар 26 октябрдан тергов материаллари ва айбнома билан танишишга бошлайдилар. Айблар иш бошланишидан бери маълум бўлган Жиноят кодексининг 159-моддаси (ҳокимиятни босиб олиш ёки конституциявий тузумни ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштирганлик), 158- моддаси (президентни ҳақорат қилиш), 242 модда биринчи қисм (жиноий уюшма ё унинг бўлинмаларини тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш, уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолият) ва 244 прим модданинг биринчи қисми (аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаганлик ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаганлик) бўйича қўйилган.
Бугун терговчига айблов бўйича асосий далил ҳисобланаётган «Бирлик» Партиясининг Андижон хунрезлигини қораловчи 2005 йил 15 майдаги баёноти бўйича Фарғона Давлат Университетининг фалсафа кафедраси, ўзбек адабиёти кафедраси ва жаҳон тарихи кафедраси вакиллари томонидан 2005 йил 29 майда берилган эксперт хулоса ишончсиз бўлгани учун адвокатларнинг қайта экспертиза ўтказиш талабномаси топширилди.
Агарда тергов муддати расман битадиган 18 ноябргача ҳеч нарса ўзгармаса, яъни терговчи адвокатларнинг бугун берган ва келажакда беришлари мумкин бўлган талабномаларини инобатга олмаса, иш судга оширилади.
Аввалги хабарларимизда адвокатларнинг бироз оптимистик қарашларига асосланиб, иш ёпилиши ва айбланувчилар озод қилиниши мумкинлигини билдиргандик. Кўринишидан, ҳукуматнинг бу масаладаги фикри қатъий ва тамомийла бошқача – иш судга оширилади.
26 октябрь: «Эзгулик» просит дать Экспертное заключение по Заявлению Партии «Бирлик» (Пресс-релиз Общества, №123)
Уполномоченному Олий Мажлис Республики Узбекистан по Правам Человека - Омбудсману
Копии:
Академия Наук Республики Узбекистан
Национальный Центр по Правам Человека
Комитет по Религиозным Делам
Духовное Управление Мусульман Узбекистана
Ташкентская городская Ассоциация Адвокатов
Общество Правовой Помощи
Представительство Ассоциации Американских Юристов в Узбекистане - ABA/CEELI
Представительство Human Rights Watch в Узбекистане
Представительство Freedom House в Узбекистане
Представительство National Democratic Institute в Узбекистане
Бюро по Демократическим Институтам и Правам Человека (БДИПЧ) Организации по Безопасности и Сотрудничеству в Европе (ОБСЕ)
Представительство Программы Развития ООН в Узбекистане - UNDP
Московский Правозащитный Центр «Мемориал»
Московская Хельсинская Группа
Российская правозащитная организация «Гражданское Содействие»
Уважаемые Коллеги,
Известно, что члены Правозащитного Общества «Эзгулик» и представители оппозиционной политической партии «Бирлик»Хамдам Сулаймонов, Дилмурод Мухиддинов, Мусожон Бобожонов, Акбар Орипов, Нурмухаммад Азизов и Мухаммадкодир Отахонов обвиняются по статьям 158 часть 3 (Посягательство на жизнь президента Республики Узбекистан), 159 часть 3 пункт «б» (Посягательства на конституционный строй), 244-1 часть 2 пункты «а, б» (Изготовление или распространение материалов, содержащих угрозу общественной безопасности и общественному порядку), 244-2 часть 1 (создание, руководство, участие в религиозных экстремистских, сепаратистских, фундаменталистиских или иных запрещенных организациях) Уголовного кодекса Республики Узбекистан. Около шести месяцев вот уже все вышеназванные активисты, за исключением М. Отахонова, находятся в заключении.
Основным материалом уголовного дела является заявление оппозиционной политической партии «Бирлик» от 15 мая 2005г., где излагается мнение партии о андижанских событиях 13-14 мая с.г. Обвиняемые получили вышеназванное заявление по электронной рассылке, распечатали его, официально вручили заявление нескольким местным органам управления (хокимиятам г.Коканд, Ферганская область и Мархаматского района, Андижанская область) и публично прочли этот документ среди рабочих одного из цехов в Мархаматском районе. Кроме того, 13-14 мая с.г. Хамдам Сулаймонов, один из обвиняемых, официально обратился к администрации г.Коканд с предложением выступить в качестве парламентера от имени партии «Бирлик», чтобы урегулировать конфликт, возникший в Андижане. Хокимият г.Коканд отказался от его предложения, мотивируя свой ответ небезопасной ситуацией в Андижане.
Следствие считает, что всеми этими действиями обвиняемые совершили преступления, предусмотренные статьями 158, 159, 244-1 и 244-2 Уголовного кодекса Узбекистан, т.е. публично оскорбили президента Узбекистан, публично призывали к неконституционному изменению существующего государственного строя, распространяли материалы, содержащие угрозу общественной безопасности и общественному порядку и создавали и участвовали в запрещенных организациях. Должны отметить, что последный элемент обвинения относится к принадлежности активистов к демократической оппозиционной политической партии «Бирлик», которая несколько раз безуспешно пыталась получить государственную регистрацию и учредительные документы которой до сих пор находятся на рассмотрении Министерства Юстиции Узбекистана.
29 мая с.г. следствие назначило судебно-психологическую, философическую, филологическую, религиозную комплексную экспертизу по поводу текста заявления партии «Бирлик» от 15 мая. В качестве экспертов привлечены предствители кафедр философии, мировой истории и узбекского языка и литературы Ферганского Государственного Университета. Родственники обвиняемых, их адвокаты и Правозащитное Общество «Эзгулик» не признают заключение данной экспертизы по следующим причинам:
- Мы считаем, что в силу своих познаний и специализации представители кафедр философии, мировой истории и узбекского языка и литературы не могут выступать в качестве экспертов по данному заявлению партии «Бирлик»;
- Вопросы, представленные следствием экспертам, являются односторонними и придуманы строго с обвинительным уклоном;
- Ответы экспертов на поставленные вопросы очень короткие, состоят из однозначных утверждений и суть вопроса не раскрывается полностю;
- Эксперты не разъясняют, как это принято в экспертских заключениях такого рода, методику и научные теории, на которые они опирались во время составления своего заключения.
Исходя из этого и основываясь на обращения защитников и родственников обвиняемых, Правозащитное Общество «Эзгулик» просит Вас провести независимое экспертское исследование заявления партии «Бирлик» от 15 мая и представить нам Ваше экспертское заключение.
В своем экспертском заключении просим Вас дать ответы, в частности, на следующие вопросы:
1. Какие типы лексики современного узбекского языка относят к оскорбительной лексике?
2. Содержатся ли в Заявление партии Народное движение «Бирлик» по Андижанским событиям от 15 мая 2005 года, слова или словосочетания, относящиеся к одному или нескольким типам оскорбительной лексики?
3. Содержатся ли в Заявление партии Народное движение «Бирлик» по Андижанским событиям от 15 мая 2005 года, клеветнические высказывания или измышления в адрес Президента Республики Узбекистан Ислама Каримова?
4. Содержатся ли в Заявление партии Народное движение «Бирлик» по Андижанским событиям от 15 мая 2005 года, призывы к насильственным действиям, направленные на воспрепятствование законной деятельности конституционных органов власти или замену их непредусмотренными Конституцией параллельными структурами власти?
5. Содержатся ли в Заявление партии Народное движение «Бирлик» по Андижанским событиям от 15 мая 2005 года, призывы к неконституционному изменению существующего государственного строя, захвату власти или отстранению от власти законно избранных или назначенных представителей власти, либо неконституционному нарушению единства территории Республики Узбекистан? Осуществлены ли такие призывы организованной группой или в ее интересах?
6. Содержатся ли в Заявление партии Народное движение «Бирлик» по Андижанским событиям от 15 мая 2005 года, идеи религиозного экстремизма, сепаратизма и фундаментализма, призывы к погромам или насильственному выселению граждан либо направленных на создание паники среди населения, а равно использование религии в целях нарушения гражданского согласия, распространения клеветнических, дестабилизирующих обстановку измышлений и совершения иных деяний, направленных против установленных правил поведения в обществе и общественной безопасности?
7. Содержатся ли в Заявление партии Народное движение «Бирлик» по Андижанским событиям от 15 мая 2005 года, информация или сведения об использовании финансовой или иной материальной помощи, полученной от религиозных организаций или от иностранных государств, организаций и граждан, при подготовке и распространении данного заявления?
К данному письму прилагаются следующие документы:
1. Копии распечаток Заявления партии "Бирлик" по Андижанским событиям «Стрелявшие в народ ответят перед народом» от 15 мая 2005 года и размещенной на веб-сайте Партии Народное движение Бирлик по адресу: http://www.birlik.net/index-single-22.uz (версия на узбекском языке), http://www.birlik.net/index-single-24.ru (версия на русском языке).
2. Статьи Уголовного Кодекса Республики Узбекистан, инкриминируемые обвиняемым активистам.
Васила Иноятова
Председатель
Правозащитное Общество «Эзгулик»
29 ноябрь: “Бирлик” раҳбарияти ва фаолларига қўйилган айблов хулосаси ҳақида
Аввал хабар берганимиздек, режим ҳибсхоналарида сақланаётган «Бирлик» Халқ Ҳаракати Партияси (БХҲП) фаолларига нисбатан илгари сурилаётган айбловлар очиқланиб, терговлар ниҳоясига етди. Андижон вилояти прокурори, Адлия катта маслахатчиси Баҳодир Деҳқонов тасдиқлаган роса 27 варақдан иборат айблов хулосаси адвокатлар қўлига тегди.
Айбномага кўра, БХҲПнинг Фаргона водийсидаги раҳбари Ҳамдам Сулаймонов, Андижон вилояти ташкилоти раиси Акбарали Орипов, партия фаоллари Дилмурод Муҳиддинов, Мусажон Бобожоновлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддаси 3-қисми «а» ва «б» бандлари (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244-моддаси 1 ва 3-қисмлари( Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига тахдид соладиган матриалларни тайёрлаш ва тарқатиш) билан айбдор деб ҳисобланмоқдалар. Шунингдек, Дилмурод Муҳиддиновга ЖКнинг 217-моддаси (Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш), Нурмуҳаммад Азизовга эса ЖКнинг 158-моддаси 3-қисми (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш) сингари қўшимча айбловлар ҳам илгари сурилган.
227-2005-72 рақамини олган мазкур жиноят иши 2005 йилнинг 18 апрелида Ўзбекистон Инсон хуқуқлари қўмитаси Марҳамат туманлараро бўлими раиси Муҳаммадқодир Отахоновга нисбатан ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат) талаблари асосида очилган, дейилади айблов хулосасида. Мухбиримизнинг маълумотига кўра, Ўзбекистон Инсон хуқуқлари қўмитаси табиатда йўк, Муҳаммадқодир Отахонов эса Шахс ҳуқуқуларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Марҳамат туман бўлими раиси. Айблов хулосасида айтилишича, Муҳаммадқодир Отахонов шу йил 21 мартда рус тилида “Оксоқолнинг ўлимига ким сабабчи” номли баёнот тарқатган ва Хўжаариқ фуқарорлар йиғини раиси Тошмуҳаммад Анорбоевнинг ўлимида маҳаллий ҳокимият вакилларини айблаган. Уларнинг аризаси асосида Муҳаммадқодир Отахоновга қарши 18 апрелда жиноий иш очилган.
Кейинчалик шу ишга секин-аста баъзи “Бирлик” фаоларини жалб қилишга бошлашган ва охир оқибатда Муҳаммадқодирнинг ўзи ҳибсдан озод этилиб, унга қарши иш тўхтатилган, ишга янги эпизодлар қўшилиб, тамомийла “Бирлик”ка қарши жараёнга айтантирилган. Мавжуд режимнинг бу ўйини мазкур жиноий ишнинг энг қизиқ тарафларидан биридир.
Кейинчалик, айнан «Бирлик» фаолларига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоқ жазолари 3 марта турли муддатларга узайтирилди. Мазкур жиноят ишида “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат ва «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Васила Иноятовага тегишли қисмлар алоҳида иш юритувига олиниб, беш нафар “Бирлик” фаоли устидан олиб борилган тергов ҳаракатларига Марҳамат тумани ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи, майор М.Аҳмедов раҳбарлик қилди. Айблов хулосасига кўра, терговлар мобайнидан ўндан ортиқ комплекс - фалсафий, филологик, психологик ва диний экспертизалар ўтказилди.
Айблов хулосасини қўлимизга олгач, жиноят ишида шу пайтга қадар ошкор қилинмаган ҳолатлар ойдинлашди, дейди мухбиримиз. Яъни, умумий бир жиноят ишидан партия раҳбари Абдураҳим Пўлат ва партия Бош котиби Васила Иноятларга тегишли қисмнинг алоҳида иш юритувга олинганидир. Бу дегани мавжуд юридиксияга мувофиқ тергов амалиётида Ўзбекистоннинг муҳожиротдаги фуқароси Абдураҳим Пўлат ва «Эзгулик» рахбари шахсига нисбатан ҳам исталган пайтда мазкур айбловлар бўйича жиноят иши қўзгатилиши мумкин.
Тергов хулосасининг дастлабки бетларидаёқ мазкур мақсадни дархол англаш мумкин. Яъни, айбловда: «…Мазкур норасимй «Бирлик Халк Ҳаракати Партияси» раҳбари ҳозирда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилиб келаётган Абдураҳим Пўлатов ташкилотчилигида Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд ижтимоий вазиятни беқарорлаштириш ва шу йўл билан Ўзбекистон ҳукуматини ағдариш мақсадида Ўзбекистондаги айрим иқтисодий муаммоларни бутун дунёга инқирозий ҳолат деб кўрсатиш ва шу йўлда Ўзбекистон Республикасига чет эл оммавий ахборот воситаларини жалб этиш, уларга Ўзбекистон фуқаролари ҳаётидаги фақат негатив ҳолатларни ёритиб бериб, улардан шу мазмундаги интервьюларни олиш, бундай негатив ҳолатларни ахборот воситаларида эълон қилишга эришиш, …ва тарқатиш тўғрисида олдиндан жиноий тил бириктириб, уюшган жиноий гуруҳ тузишган» дейилади. Мазкур сўзлар айблов хулосасининг бутун бир мазмунини ташкил этиб, деярли барча варақларда такрорланади.
Шунингдек, «Бирлик» фаоллари иштирокидаги жиноят иши объектини партия Марказий Кенгаши томонидан тарқатилган «Андижонда халққа ўқ отганлар ва оттирганлар тарих олдида жавоб берадилар» деб номланган баёнот ташкил этиб, «Бирлик» фаоллари уни тарқатганлик, тарғиб этганликда айбланади. Ашёвий далиллар сифатида қўлга киритилган компьютер ва бошқа инвентар жиҳозлардан ташқари деярли конституцион режимга қарши бошқа «далил» топилмаган. Гувоҳлар кўрсатмасига мувофиқ, айбланувчилар мазкур мурожаатларни давлат идоралари, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш маҳкамалари ҳамда «Акромийлик» диний радикал оқими ҳисобланган Х. Салимохуновнинг хусусий қандолатчилик цехи ишчиларига ўқиб берганлар.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, «Бирлик» ва «Эзгулик» жамиятининг ҳозирда хорижда бўлган фаоли Музаффармирзо Исоқов «Эзгулик» вилоят бўлимининг пресс-релизларида Андижон исёнида тинч аҳолининг 700 нафардан кўпроғи нобуд бўлгани ҳақида хабар қилган. Аммо жиноят иши асосларидан бири бўлган бу факт барча мухолифат партиялари, халқаро ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари томонидан илгари сурилгани, бу борада айбланаётганлар биринчи манба эмаслиги - жиноий қилмиш учун асос бўлолмайди. Бундан ташқари айблов хулосасининг ҳар бир сатрида кулгили ҳолатлар мавжудки, бундан кўз юмиб бўлмайди.
Ҳар бир айбланувчининг номи тилган олинишидан олдин «Бирлик» норасмий эканлиги урғуланса-да, кейинги сатрда айбдорларнинг хизмат мавқеини суиистеъмол қилгани таъкидланади. Яъни, терговчининг норасмий ташкилотда хизмат мавқеи бўлмаслигини тушунмайдиган даражада саводсиз экани кишини ажаблантиради.
Асосан Андижон, сўнгра Тошкент ҳибсхоналарида олиб борилган тергов жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бевосита раҳбарлигида олиб борилди. Ҳатто, Ҳамдам Сулаймонни яна етти ой ҳибсда ушлаб туриш ҳақидаги қарорга Бош прокурор ўринбосари имзо чеккани аниқ бўлди. Кўриниб турибдики, бу сохта айбловлар ортидаги мақсадлар анча жиддий, яъни, ўтган йили Парламент сессияларидан сўнг режимбоши Каримовнинг оммавий ахборот воситаларига «Бирлик»нинг террорчи партия эканлигини таъкидлагани, шу йил бошидаги икки палатали махсарахонага ўтказилган сайлов кампанияси пайтида бу партиянинг таянчи йўқлигига ишора қилгани тасодифий эмас. Яъни, партия 21 мингдан ортиқ ошкора тарафдорларига эга бўлгани режимни талвасага келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Бирлик» фаоллари устидан олиб борилган тергов жараёнлари тугаб, иш судга чиқарилди. Аммо суд қачон, қаерда, қайси судьялар томонидан олиб борилиши маълум эмас. Мазкур жараёнлар ривожига ҳали қайтамиз.
8 декабрь: “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Ҳамдам Сулаймон озод қилинди
“Бирлик”чи кеча кечга якин Тоштурмадан озод этилган. У соғлиғи билан боғлиқ сабаблар туфайли яшаш жойидан ҳеч қаерга кетмаслик ҳақидаги тилхат асосида қамоқдан бўшатилибди. Ҳамдам Сулаймоннинг яқин сафдошлари Абдураҳим Пўлат (АҲШдан) ва Пўлатжон Охун (Швециядан) унга телефон қилиб, озод бўлиши билан табрикладилар.
Маълумки, Ҳамдам Сулаймон ва яна 5 нафар “Бирлик” фаоли партиянинг Андижондаги ҳукумат хунрезлигини қораловчи баёнотини тарқатишда айбланиб, қамоққа олинган эдилар. Бундан 1 ойча аввал уларга қарши очилган жиноий иш бўйиша тергов тугатилиб, иш судга оширилажаги эълон қилинганди. Лекин ҳалигача суд қачон ва қаерда ўтказиши белгиланмаган.
Қамоқда сақланаётган бошқа “бирликчи”ларнинг тақдири ҳақида бошка маълумот йўқ. Ҳамдам Сулаймон қамoқдаги сафдошлари билан охирги марта 1 декабрда кўришгани, уларнинг аҳволи яхши эканлигини айтди.
16 декабрь: “Эзгулик” жамияти Олий Мажлисдан жавоб талаб қилди
Жамияти раиси Васила Иноят бугун Андижон воқеаларини текишириш бўйича Олий Мажлиснинг Мустақил комиссияси раиси Маҳамадилҳом Йўлдошевгга мактуб йўллади.
- Сиз бошчилик қилаётган Комиссия томонидан айни хунрезликларнинг сабаб ва оқибатлари ҳали ўрганилаётган бир пайтда, - дейилади мактубда, - рўйхатга олиниши Адлия вазирлиги муҳокамасида бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва “Эзгулик” жамиятининг бир неча фаоли айнан шу воқеаларни бир ёқлама талқин этишда айбланмоқда.
Бу борада ҳатто 227-2005-72-сонли жиноят иши юзасидан айблов хулосаси тайёрланиб, судга тақдим этилган. Айбловни тасдиқлаган Андижон вилояти прокурори Баҳодир Деҳқонов жамиятимиз (“Эзгулик” жамияти назарда тутилмоқда. – “Ҳаракат”) ҳимоясида бўлган кишиларга қарши амалдаги ЖКнинг 158, 159, 217, 244 сингари ўта оғир моддаларини татбиқ этган.
Сўнгра хатда жиноий иш очишга асос бўлган “Бирлик” Партиясининг Андижон хунрезлигини қораловчи Баёноти умуминсоний қадрият ва принциплар, сўз эркинлиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига зид бўлмаган тарзда ёзилгани тилга олинади ва Андижонда нима бўлгани, ҳукумат ва намойишчиларнинг позициялари, содир этилган воқеалар ривожига тўғри бахо бериш учун Олий Мажлис Комиссиясининг фактларга асосланган хулосаси мутлақо керак эканлиги таъкидланади.
- Модомики, - деб хатини давом эттиради Васила Иноят, - Андижон фожиаси халқаро доираларда зиддиятли таҳминларга сабаб бўлаётган, бу масалада ўзбек халқи иродасини ифода этиши керак бўлган Олий Мажлис ҳалигача адолатли тўхтамга келмаган экан, “Эзгулик” жамияти хуқуқ ҳимоячиси ташкилот сифатида “Бирлик” фаоллари ва жамиятимиз аъзоларига нисбатан илгари сурилаётган айбловларга эътироз билдиришга, айбланаётганларни ҳимоя қилишга ҳақлидир.
- Айтиб ўтилган масалаларга ойдинлик киритиш учун Андижон воқеалари борасида Олий Мажлиснинг Сиз раҳбарлик қилаётган Комиссияси хулосаси билан танишишдан мамнун бўлардик, - дейди хатининг охирида “Эзгулик” раиси. - Ўйлаймизки, Комиссия хулосаси 227-2005-72-сонли жиноят иши бўйича айбланаётганларга нисбатан дастлабки тергов ва прокуратура томонидан илгари сурилаётган айбловнинг юзаки эканлигини исботлайди ва одиндаги суд мажлисларида ҳақиқатнинг ойдинлашиши учун хизмат қилади.
“Эзгулик”нинг хатига “Бирлик” Партиясининг “Андижонда ўқ отганлар ҳам, оттирганлар ҳам тарих олдида жавоб берадилар ” номли Баёнотининг нусхаси ва Андижон вилояти прокурори Б. Деҳқонов томонидан тасдиқланган 227-2005-72-сонли жиноят иши юзасидан айблов хулосасининг нусхаси илова қилинган.
Бу хатнинг манқтикли эканлигини тан олиш керак, деб изоҳ беради “Ҳаракат” агентлигининг мухбири. Ҳали Олий Мажлис Комиссиясининг Андижондаги қонли воқеалар бўйича хулосалари эълон қилинмасдан, бу воқеаларни ўз позициясидан туриб талқин қилган “Бирлик” Партиясининг баёноти бўйича жиноий иш очилишини тушуниб бўлмайди.
Тўғри, бу баёнотда ҳукуматнинг ўз халқини ўққа тутиши, бу ишга президент Каримов бошчилик қилгани нафрат билан қораланади. Аммо, ҳали ҳеч бир расмий ҳужжатда бунинг акси айтилган эмас. Агар, Олий Мажлиснинг Комиссияси ҳам халқни ўққа тутишга Каримов бошчилик қилганини эълон қилиб қолса, бу Комиссия аъзоларига қарши ҳам Ўзбекистон ЖКнинг 158, 159, 217, 244 моддалари бўйича жиноий иш очиладими?
Бир нарса аниқ: Ушбу Комиссиянинг хулосалари эълон қилинмагунча, ”Бирлик”нинг президент Каримовга қўйган айбларини ҳеч ким инкор қилолмайди. Албатта, ҳар қандай айбланувчи каби Каримов ҳам ўзини оқлашга ҳаққи бор. У расмий бўлмаган чиқишларида, хусусан журналистлар билан учрашувларида, халкни ўққа тутишга буйруқ бермаганини билдирди. Аммо, у бу иддаоларини Комиссия олдида исботлаши, халқ ўққа тутилган куни мамлакат Куролли кучларининг Бош кўмондони мақомига эга бўлган президент Каримов нимага Андижонга борганини атрофлича тушунтириши керак.
Вахоланки, Москвадаги манбалардан олинган маълумотларга қараганда, Россия президенти Путин ҳам Каримов билан шахсий учрашувларида Каримовнинг 13 май куни эрталаб Андижонга боришини унинг сиёсий ҳаётидаги энг катта хато сифатида таърифлаган.
* * *
Йилнинг сўнгига қадар ҳеч бир айбсиз, фақатгина бегуноҳ ўққа тутилган ватандошларини ҳимоя қилувчи, қон тўкканларни қораловчи “Бирлик” Партиясининг баёнотни тарқатишга ҳаракат қилганлари учун жавогарликка тортилганлар ишида ўзгариш бўлмади. Демак, суд 2006 йилга қолади.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения