Журнал Ҳаракат №3 (42) 2003. «Бирлик»нинг 6-Курултойи
(«Бирлик» халк харакати 6-Курултойининг Баёноти) - Ўзбекистон хукуматига мулокот таклифи.
6 май 2003 йил Тошкент шахри Мустакил Ўзбекистонни сиёсий мухолифатсиз бошкариш тажрибаси маглубиятга учради. Демократик ислохатлар килиш, сиёсий мухолифатнинг фаолиятига рухсат бериш зарурлиги мамлакат президенти тарафидан хам юксак минбарлардан туриб айтилишга бошлансада, минг афсуски, халигача бу йўналишда хеч бир кадам кўйилмади. Мавжуд мухолифатсиз идоранинг натижалари бугун бутун дунёга маълум. Демократиянинг йўклиги сиёсий мухолифларга ва мусулмонларга карши оммавий катагонланга йўл очди. Минглаб адолатсиз судланган одамлар камокхоналарга ташланди, канчадан канча бегнох одамлар ўлдирилди. Иктисодий ислохатларнинг йўклиги ахолининг асосий кисмини кашшоклик бўсагасига олиб келди. Ижтимоий адолат мувозанати бузилди. Демократик дунёда хукуматнинг идорасини назорат килувчи унсурлар сиёсий мухолифат ва эркин матбуотдир. Бизда уларнинг иккаласи хам бўгиб кўйилгани учун давлат идораларидаги коррупция мамлакатни халокат ёкасига олиб келди. «Бирлик» Халк Харакатининг 6-чи Курултойи юкорида айтилганлардан келиб чикиб, мамлакат президенти ва хукуматига куйидагиларни билдиришни лозим топди: 1. Ўзбекистонда дархол сисий ислохатлар бошланиши керак. Бунинг биринчи кадами сифатида хакикий кўппартиялик ва эркин матбуот яратиш мухимлиги ўз-ўзидан маълум. Мавжуд хокимият бу йўналишдаги ишларга чин кўнгилда мойиллигини кўрсатиш учун чет элдаги мухолифат вакилларини юртга кайтишга чакириши ва уларнинг ахборот воситаларини легаллаштириши керак. 2. Кенг микёсли амнистия эълон килиниб, сиёсий ва диний карашлари учун камалганлар озод килиниши, амнистияга тушмаганларнинг ишлари кайтадан судда кўриб чикилиши лозим. 3. «Бирлик» Халк Харакатининг 1991 йилда Адлия вазирлиги томонидан расмий рўйхатга олиниши конуний йўллар билан бекор килинмаган. Шу сабабли, хукуматни «Бирлик»ни расман тан олиши масаласини зудлик билан кайтадан кўриб чикишга чакирамиз. 4. «Бирлик» Халк Харакати конунлар асосида хокимият органларини шакллантиришда иштирок этиш имкониятига эга бўлиш максадида ўзини «Бирлик» Халк Харакати Партиясига айлантииш хакида карор кабул килди. Бу партиянинг сиёсий майдонга конунлар доирасида кириб келишини таъминлаш максадида якин 3-4 ой ичида унинг Таъсис Курултойи чакирилади ва у рўйхатдан ўтиш учун Адлия Вазирлигига керакли хужжатларини топширади. 5. «Бирлик» хокимият органларини шакллантиришда иштирок этишга даъвогар бўлган ташкилот сифатида давлатнинг мавжуд идораларида ишлаётган кадрларга хусумат билан карамайди ва келажакда, хокимиятга келган такдирда хам, шу профессионал кадрлар билан ишлашни давом эттиради. 6. «Бирлик» мавжуд хокимият билан мулокотда бўлади ва хукумат демократик ислохотлар йўлидан кетишни бошласа, у билан хамкорлик килишга хам тайёр эканлигини билдиради. 7. «Бирлик» мухолифат ташкилоти бўлишига карамасдан, ватан ва миллатимиз манфаатларидан келиб чикиб килинадиган ишларда мавжуд хукуматга хар доим ёрдам беришга тайёрдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону